Капаки - онанизмнинг ҳукми - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Савол (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=99) +--- Forum: Саволлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=28) +--- Thread: Капаки - онанизмнинг ҳукми (/showthread.php?tid=1815) |
Капаки - онанизмнинг ҳукми - abu Huzayfa - 02-09-2013 Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимааҳуллоҳ
Мусулмон учун капаки (онанизм) ҳаромдир! Савол: Cавол берувчи айтадики: Фазилатли шайх, қандай қилиб ёшлар махфий одат (капаки)дан халос бўлишлари мумкин?
Жавоб: У бунинг ҳаром эканини билса ундан халос бўла олади. Бунинг далили Аллоҳ азза ва жалланинг қовли: «Улар авратларини (ҳаромдан-зинодан) сақлагувчи кишилардир. Магар ўз жуфту-ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар). Бас улар маломат қилинмаслар. Энди ким шундан ўзгани (зино ва шу каби шариати Исломийяда ҳаром қилинган нарсаларни) истаса, бас ана ўшалар ҳаддан ошгувчилардир» (Мўминун: 5-7). Бу Қуръондан (далил). Суннатдан (далилга) келсак, Набий соллаллоҳу алайҳи ва ала алиҳи ва саллам дедилар: «Эй ёшлар жамоаси, уйланишга қудрати етганингиз уйлансин! Чунки уйланиш кўзни юмдиргувчи, таносил аъзосини пок тутгувчироқдир. Уйланишга кучи етмаган эса рўза тутсин! Чунки рўза, у одам учун тутқичдир!» (Муттафақун алайҳ. Имом Бухорий 1806; Имом Муслим 1400; Термизий 1081; Насоий 2239; Абу Довуд 2046; Ибн Можа 1845; Имом Аҳмад 1/424; Доримий 2166). Демак бу (ҳадис) махфий одатнинг ҳаром эканини кўрсатмоқда, бу қўл билан бўладими ёки бошқа нарса биланми (фарқи йўқ). Агар ушбу амал жоиз бўлганида Набий соллаллоҳу алайҳи ва ала алиҳи ва саллам бунга йўллаб қўйган бўлардилар. Чунки бу рўза тутишликдан осонроқ ва бунда роҳат бор. Демак Набий соллаллоҳу алайҳи ва ала алиҳи ва саллам рўза тутсин деганларидан биз билдикки бу жоиз эмас. Шундай экан, сабрли бўлинглар! RE: Капаки - онанизмнинг ҳукми - 0815 - 10-27-2016 Assalomu Aleykum varahmatullohi vabarakatuhu Bir tanishim doktorga borgan ekan, Doktor aytibdi sizni shahvatiz tez ekan maniyiz tomirlarizi siydik yollariz tosyapti ekan menga maniyizi idishga solib tekshirgani opkeling debdi u bola qanday maniydi chiqaraman gunohu diyapti bu holatga qanday yo'l tutsa shariatga muofiq bo'ladi jazakaaLlohu hoyron RE: Капаки - онанизмнинг ҳукми - muvahhid.97 - 03-21-2017 ва алейкум уссалам назратуЛлах абу марьямни дарслигида эшиттим шу яни зарурий вахтда жоиз деди агар доктор сураса деди Вааллоху Алам |