Иъанатул Мустафид - Тавҳид китоби шарҳи (Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон) - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44) +--- Forum: Ақида китоблар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=6) +--- Thread: Иъанатул Мустафид - Тавҳид китоби шарҳи (Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон) (/showthread.php?tid=1830) |
Иъанатул Мустафид - Тавҳид китоби шарҳи (Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон) - mutaallim - 01-14-2013 إعانة المستفيد بشرح كتاب التوحيد شرح الشيخ الدكتور صالح بن فوزان بن عبد الله الفوزان عضو هيئة كبار العلماء وعضو الهيئة الدائمة للإفتاء للإمام اﻟﻤﺠدد الشيخ محمد بن عبد الوهاب رحمه الله “Иъанатул Мустафид” Тавҳид китоби шарҳи Шайх, доктор Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон шарҳи асосида Кибор Уламолар Ҳайъати ва Доимий Фатво Бериш Қўмитаси аъзоси Имом, мужаддид шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ асари асосида Мундарижа Муқаддима Шарҳловчи муқаддимаси 1. Аллоҳнинг бандалар устидаги ва бандаларнинг Аллоҳ зиммасидаги ҳаққи ҳақидаги боб 2. Тавҳиднинг фазилати ва гуноҳларга каффорот бўлишлиги ҳақидаги боб 3. Кимда-ким тавҳидни ҳаққирост амалга оширса жаннатга ҳисоб-китобсиз киришлиги ҳақидаги боб 4. Ширкдан қўрқишлик ҳақидаги боб 5. “Ла илаҳа иллаллоҳ” шаҳодат-(гувоҳлиг)ига (ўзгаларни ҳам) даъват қилиш ҳақидаги боб 6. Тавҳид ва “Ла илаҳа иллаллоҳ” шаҳодат-(гувоҳлиг)ининг изоҳи ҳақидаги боб 7. Балони кўтариш ёки уни даф қилишлик учун ҳалқа, ип ва шунга ўхшашларни тақиб-(боғлаб, илиб) олишлик ширкдан эканлиги ҳақидаги боб 8. Руқя ва туморлар борасида келган (ҳужжатлар) ҳақидаги боб 9. Дарахт ёки тош ва шунга ўхшашлардан барака тилаган кимса ҳақидаги боб 10. Аллоҳдан ўзгасига жонлиқ сўйиш ҳақида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб 11. Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйиладиган ўринда Аллоҳ учун жонлиқ сўйилмаслиги ҳақидаги боб 12. Аллоҳдан ўзгаси учун назр қилиш-(аташ)лик ширкдан эканлиги ҳақидаги боб 13. Аллоҳдан ўзгасидан паноҳ сўрашлик ширкдан эканлиги ҳақидаги боб 14. Аллоҳдан ўзгасига ўтиниб ёлбориш ва Ундан ўзгасига дуо қилишлик ширкдан эканлиги ҳақидаги боб 15. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Ҳеч нарсани ярата олмайдиган, балки ўзи яратилувчи бўлган нарсаларни (Аллоҳга) шерик қиладиларми?! ...” (Аъроф/191-192), қовли ҳақидаги боб 16. Аллоҳ таолонинг ушбу: “То қачон (Парвардигор улар учун шафоатга изн бериши билан) дилларидан қўрқув кетказилгач ...” (Саба/23), қовли ҳақидаги боб 17. Шафоат ҳақидаги боб 18. Аллоҳ таолонинг ушбу: “(Эй Муҳаммад), аниқки, сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз...” (Қасос/56), қовли ҳақидаги боб 19. Одам болаларининг куфр келтириши ва динларини тарк этишнинг сабаби – (ўтган) солиҳ зотлар борасида ғулувга кетиш эканлиги борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб 20. Солиҳ кишининг қабри олдида Аллоҳга ибодат қилган кимсага қўполлик-(нафрат) билан муносабатда бўлмоқ борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб, энди унга-(қабрга тўғридан-тўғри) ибодат қилишлик қандай бўларкин?! 21. Солиҳ зотларнинг қабрлари борасида ғулувга кетишлик, уни (натижада) Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган бутга айлантириб қўйишлиги борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб 22. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавҳид бобини ҳимоя қилишлари ва ширкка олиб борадиган ҳар бир йўлни тўсганликлари борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб 23. Ушбу уммат ичидаги айрим кимсаларнинг бут-(санам)ларга ибодат қилиши борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб 24. Сеҳр борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб 25. Сеҳр турларидан бўлган маълум бир нарсаларни баён қилиб беришлик ҳақидаги боб 26. Коҳин-(фолбин) ва шуларга ўхшашлар борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб 27. Сеҳрни сеҳргар ёрдамида ечиш ҳақидаги боб 28. Шумланишлик борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб 29. Мунажжимлик борасида келган (ҳужжатлар) ҳақидаги боб 30. Юлдузлардан ёмғиз сўрашлик борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб 31. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар” (Бақара/165), қовли ҳақидаги боб 32. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Албатта ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир. У сизларни ўзининг дўстларидан (кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади. Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!” (Оли Имрон/175), қовли ҳақидаги боб 33. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Агар мўмин бўлсангизлар, ёлғиз Аллоҳгагина суянинглар!” (Моида/23), қовли ҳақидаги боб 34. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Улар Аллоҳнинг «макри»дан хотиржам бўлиб қолдиларми? Бас, Аллоҳнинг «макри»дан фақат зиён кўргувчи қавмгина хотиржам бўлур” (Аъроф/99), қовли ҳақидаги боб 35. Аллоҳнинг тақдирига сабр қилишлик Аллоҳга иймон келтиришликдан эканлиги ҳақидаги боб 36. Риё ҳақида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб 37. Инсон дунё учун амал қилишлиги ширкдан эканлиги ҳақидаги боб 38. Кимда-ким уламо ва ҳукмдорларга Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром деб билиш ёки Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол деб билишда бўйинсунса, дарҳақиқат, уларни Аллоҳдан ўзга Роб қилиб олганлиги ҳақидаги боб 39. Аллоҳ таолонинг ушбу: “(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил килинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? ...” (Нисо/60), қовли ҳақидаги боб 40. Исм ва сифатлардан бирортасини инкор қилган кимса ҳақидаги боб 41. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Улар Аллоҳнинг неъматини танирлар ва кейин уни инкор қилурлар. Уларнинг кўплари кофирлардир (яъни, Ҳеч қачон Аллоҳга иймон келтирмайдилар).” (Наҳл/83), қовли ҳақидаги боб 42. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Бас, билиб туриб ўзгаларни Аллоҳга тенглаштирманг.” (Бақара/22), қовли ҳақидаги боб 43. Аллоҳ(нинг номи) ила онт ичилса-да, қаноат ҳосил қилмаган кимса борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб 44. ”Аллоҳ ва сиз ҳам хоҳласангиз”, қовли ҳақидаги боб 45. Замонни сўккан кимса, дарҳақиқат, Аллоҳга озор берганлиги ҳақидаги боб 46. Шохлар шохи-(шаханшох) деб номланишлик ҳақидаги боб 47. Аллоҳнинг исмларини эҳтиром қилишлик ва ушбу сабабдан исм ўзгартиришлик ҳақидаги боб 48. Аллоҳнинг зикри ёки Қуръон ёки пайғамбарга тааллуқли бирор нарса ила ҳазл-мазах қилишлик ҳақидаги боб 49. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Қасамки, агар унга бирон бало-кулфат етганидан сўнг Биз Ўз томонимиздан бўлган бирон марҳаматни тотдирсак, албатта у «Бу ёлғиз ўзимнинг (донолигим ва саъй-ҳаракатим билан бўлди). ...», дер” (Фуссилат/50), қовли ҳақидаги боб 50. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Энди (Аллоҳ) уларга солиҳ (фарзанд) ато этганидан кейин Унга (Унинг) Ўзи ато этган нарсада (яъни болага ном қўйишда), ширк келтира бошладилар” (Аъроф/190), қовли ҳақидаги боб 51. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Уни ўша исмлар билан чорланглар (ёд этинглар).” (Аъроф/180), қовли ҳақидаги боб 52. ”Аллоҳга салом-(тинчлик) бўлсин”, деб айтилмаслиги ҳақидаги боб 53. ”Аллоҳим, агар хоҳласанг мени мағфират қил”, қовли ҳақидаги боб 54. ”Қулим ва чўрим”, деб айтилмаслиги ҳақидаги боб 55. Аллоҳни номи ила сўраган кишига рад (жавоби) қилинмаслиги ҳақидаги боб 56. Аллоҳнинг Юзи ила фақат жаннат сўралишлиги ҳақидаги боб 57. ”Агар-да” (сўзи) борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб 58. Шамолни сўкишликдан қайтарув ҳақидаги боб 59. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Бошқа бир тоифа (яъни мунофиқлар) эса Аллоҳ ҳақида нотўғри, динсизларча бадгумон қилиб, ўз жонларининг ғамига тушиб қолдилар. Улар: «Энди биз учун ҳеч қандай ғалаба бўлмайди», дейишади. Айтинг (эй Муҳаммад): «Бутун иш Аллоҳнинг (қўлида)!»” (Оли Имрон/154), қовли ҳақидаги боб 60. Тақдирни инкор қилувчилар борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб 61. Сураткашлар борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб 62. Ҳадеб қасам ичаверишлик борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб 63. Аллоҳ ва Унинг пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга (берилган) аҳд борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб 64. Аллоҳнинг номидан қасам ичиш борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб 65. Аллоҳни махлуқотлари учун шафоатчи бўлишлиги сўралмаслиги ҳақидаги боб 66. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавҳид дахлсизлигини ҳимоя қилишлари ва ширк йўлларини тосишлари борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб 67. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Улар Аллоҳни тўғри таний олмадилар! Бутун ер қиёмат кунида Унинг қабзаси – чангали(дадир)” (Зумар/67), қовли ҳақидаги боб RE: Тавҳид китоби шарҳи (Солиҳ ал-Фавзон) - mutaallim - 01-15-2013 Муқаддима
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Барча мақтовлар махлуқотларни Ўзига ибодат қилишлари учун яратган ҳамда У Зотга шукр қилишлари учун уларга неъматларини тўкиб-сочган Аллоҳга хосдир. Пайғамбаримиз Муҳаммадга саловату саломлар бўлсин. Аллоҳнинг тавҳидига чорладилар ҳамда тавҳид ақидаси барқарор бўлиб, ширк ва унинг аҳли мағлубиятга учрагунча ушбу йўлдаги азиятларга сабр қилдилар. У кишининг изларига эргашиб, манҳажлари бўйлаб юрган ва Аллоҳ йўлида ҳақиқий жиҳод қилган аҳли оила ва саҳобаларига саловату саломлар бўлсин. Сўнг: Дарҳақиқат, тавҳид одам болаларидаги аслу асосдир. Ширк эса Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтганларидек кутилмаган ва бегона-(келгинди, ёт) нарсадир: “Одам билан Нуҳ орасида ўн аср бўлиб, барчалари тавҳид асосида эдилар”. Ер юзида рўй берган аввалги ширк Нуҳ қавмида солиҳ кишилар борасида ғулувга кетиб, уларнинг суратларини чизган онларида (содир) бўлди. Иш шу даражага етдики, Аллоҳни қўйиб ўшаларга ибодат қилишди. Шунда Аллоҳ Ўзининг пайғамбари Нуҳ алайҳиссалоту вассаламни ширкдан қайтариб, шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилинглар дея юборди. У кишидан кейинги элчиларнинг бари ушбу услуб-(андоза) асосида келдилар. Аллоҳ таоло айтганидек: “(Эй Муҳаммад), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: «Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар Менгина бордирман, бас Менгагина ибодат қилинглар», деб ваҳий юборгандирмиз”. (Анбиё/25). Мусонинг қавмидаги ширкка келсак, у бузоққа топинганлари маҳал юз берганди. Аллоҳ билан бевосита сўзлашган Мусо ва унинг иниси Ҳорун алайҳимассаломнинг уларга нисбатан тутган ўрнини Аллоҳ Ўз Китобида қисса қилиб берган. Насоролардаги ширкка келсак, Масиҳ алайҳиссалом самога кўтарилганларидан кейин яҳудий Булиснинг қўлида юз берди. У макр ва алдов йўлига кўра Масиҳга иймон келтирганини изҳор қилиб, насроний динига “Учлик” (Аллоҳ, ўғил ва руҳ ақидаси), хочга сиғиниш ва кўплаб бутпарастликларни олиб кирди. Исмоил алайҳиссалом авлодлари бўлмиш араблардаги ширкка келсак, Амр ибн Луҳай Ал-Хузаъийнинг қўлида юз берди. У Иброҳим алайҳиссаломнинг динини ўзгартирди ҳамда Ҳижоз ерига санамларни олиб кирди ва уларга ибодат қилишга буюрди. Айрим мусулмонлардаги ширкка келсак, у қабрлар устига мавзолейлар қуриб, исломда мавлудхонлик бидъатини чиқарган ва солиҳ кишилар борасида ғулувга кетган фотимий шийъалар қўлида юз берди. Шунингдек, шайх ва тариқат эгалари борасида ғулувга кетиш билан гавдаланган оғишган сўфийлик юз берган вақтларда (содир бўлди). Бироқ Аллоҳ субҳанаҳу ушбу динни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин ҳадисда айтилганидек Аллоҳ ҳар юз йил бошида юборадиган ислоҳотлар олиб борувчи уламолар ва мужаддид даъватчилар қўлида сақлашни Ўз кафолатига олди. Шундай қилиб ҳақ ёрдамчилари ва дин ҳимоячилари доим бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Умматимдан бир тоифа мудом ҳақ устида ғолиб бўлиб бораверади. Уларга (ички тарафдан) ёрдамсиз қўйганлар ва (ташқаридан) қарши чиққанлар зарар етказмайди. То Аллоҳ табарока ва таолонинг амри келгунча улар шундай (юриб борадилар)”. (Муслим (1920), Термизий (2229), Абу Довуд (4252), Ибн Можжа (3952) ва Аҳмад (5/279)). Шунинг учун имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ “Жаҳмияларга раддия” китобларининг муқаддимасида айтгандилар: “Барча мақтовлар пайғамбарлардан анча замон ўтган бўлса-да ҳар вақт илм аҳлидан иборат (маълум бир кишилар)ни бағш этган Аллоҳга хосдир. Улар Аллоҳнинг Китобидан ҳаддан ошувчиларнинг ўзгартиришлари, беҳуда сўзловчиларнинг ақидаси ва жоҳилларнинг таъвилини рад этадилар. Йўлдан озган кимсани ҳидоятга чорлайдилар ва улар томондан етган азиятларга сабр қиладилар. Қанчадан-қанча йўлдан озганларни тўғри йўлга йўллаб, қанчадан-қанча иблис кушандаларини тирилтирдилар. Одамларда қанчалар ҳам ижобий из қолдирдилар. Одамлар эса уларга нисбатан ўта салбий из қолдирди”. Имом Аҳмад ушбу улкан сифатлар билан сифатлаган ўша (зот)лардан бири Шайхул Ислом, мужаддид имом, шайх: Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳдир. Дарҳақиқат, ораларида фаръий фиқҳий масалаларни чуқур эгаллаган уламолар кўп бўлишига қарамай ақида борасидаги оғишиш, бошқарувдаги тарқоқлик, шаҳар ва чекка биёбонларда жоҳилият одатларининг ўсиб-(кўпайиб) бориши, ибодатдаги ширк, одамлар ўртасида ҳукм қилишда шариатга хилоф чиқишлик, кўзбўямачи ва сеҳргарларнинг бозори чаққонлиги, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш йўққа чиқишлигидан иборат ўз жамиятларида юз берган ўзгаришларга қарши туришда ўша имомлар тутган мавқифдан улуғ бир мавқифни эгалладилар. Бироқ ислоҳотлар олиб боришда ўз таъсирларига эга эмас эканлар, уламоларнинг мавжуд ва кўплиги аҳамиятга молик эмасдир. Бану Исроил ораларида уламолар бўлишига қарамай ҳалок бўлдилар. Модомики уламолар Аллоҳ гарданларига вожиб қилган насиҳат-(холис туришлик) ва ислоҳотлар олиб боришни адо этмас эканлар, шайтон уларга устун келади. Аллоҳ таоло деди: “Уларнинг кўпларини гуноҳ, зулм томонга ва ҳаромхўрликка чопаётганларини кўрасиз. Қилаётган ишлари нақадар ёмон иш! Олим ва донишмандлари уларни гуноҳ сўзлардан, ҳаромхўрликдан қайтармайдиларми?! Қилаётган ҳунарлари нақадар ёмон ҳунар”. (Моида/62-63). Ушбу имом аксар қисми тўғри йўлдан оғган ўз жамиятларига нисбатан ростгўйлик ва насиҳат мавқифини эгалаггач, ушбу жамият бўғизигача ботган ҳалокат сабабларидан қутулди. Ҳолбуки у киши бир ўзлари эди. Аллоҳнинг қонунияти шундай, у ўзгармайди. Уммат Аллоҳнинг тавфиқи сўнг мухлис уламо ва холис турувчи даъватчиларнинг меҳнати билангина қоқилишдан ўзига келиб, уйқусидан уйғонади. Аллоҳ таоло имом Моликни Ўз Раҳматига олсин, шундай дерди: “Ушбу умматнинг охири, аввали ислоҳ бўлган нарса билангина ислоҳ бўлади”. Ушбу уммат ислоҳотлар олиб бориш ва Аллоҳнинг йўлига даъват қилиш билангина ўзга миллатлардан ажралиб туради: “Ораларингиздан яхшиликка (исломга) даъват қиладиган, ибодат-итоатга буюрадиган ва исён-гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир”. (Оли Имрон/104). “(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз”. (Оли Имрон/110). Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ва “Тавҳид китоби”. У киши имом, аллома, сабрли мужоҳид, Аллоҳнинг йўлига онгли равишда даъват қилувчи, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижратларидан кейинги ўн иккинчи аср мужаддиди шайх: Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ибн Сулаймон Тамимий Наждийдирлар. 1115 ҳижрий йили Уяйнада таваллуд топиб, илм, раҳбарлик ва шарафли хонадонда ўсиб-улғайдилар. Оталари Абдулваҳҳоб фақиҳ, қози эди. Боболари Сулаймон Нажд диёри муфтийси ва уламоларига раҳбар эди. Амакилари ва амакиларининг ўғиллари ўзига хос юқори ўринга эга бўлиб, илм аҳли эдилар. Шаҳарлари Уяйна ва унга қўшни бўлган Шом, Фаластин ва улардан бошқа ерлардаги ҳанбалий уламолар билан мустаҳкам алоқада бўлган уламолар билан тўлиб тошган Нажд вилоятлари эди. Уларнинг орасида фиқҳ борасида етук илмга эга бўлган фуқаҳолар бор эди. Шайх Муҳаммад Қуръонни кичикликларида ёдладилар ва фиқҳ, тафсир, ҳадисни оталари ва шаҳарлари уламоларининг қўлида ўқидилар. Ҳатто тафаккур, муноқаша ва батафсил ўрганиш билан оз вақт ичида улардаги билимни ҳам эгалладилар. Шунда оталари ҳамда шайх ва шериклари у кишига қойил қолдилар. Сўнг яна зиёда илм сари интилиб Аллоҳнинг Китоби, қироат, тадаббур ва истинбот қилишлик билан унинг тафсири ҳамда Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннат ва сийратларига киришдилар. Ушбулардан ажойиб натижаларни қўлга киритдилар. Дарҳақиқат, ушбу фойдали ҳукмларни ўзларининг китоб, рисола ва фатволари зимнида битиб ўтганлар. Икки шайх: Шайхул Ислом Ибн Таймийя ва имом шайх Ибнул Қоййимларнинг китоблари устида мук тушиб ўтирардилар. Хоссатан ақида китоблари устида. Сўнг ҳиммат ва интилишлари юқорилаб икки ҳарам, Аҳсо ва Ироқда Басра уламолари ҳузурига сафар қилиб, улар билан учрашдилар. Ушбу зотлардан фиқҳ, ҳадис ва унинг илмлари борасида мўл-кўл илм олдилар. Ҳатто илмдан яхши хабардор бўлдилар. Асрдош уламолари билан учрашиш имконига эга бўлган ҳар бир олимдан илм олиб, аввал ўтган тадқиқотчи имомларнинг китобларини мутолаъа қилиб тафсир ва ҳадисни батафсил, синчковлик билан ўргандилар. Асрларидаги воқеликка боқар эканлар ушбу воқелик билан Китоб ва суннат далолат қилган ҳамда салаф солиҳ имомларнинг эътиқод ва манҳаждаги йўллари орасида катта фарқ кўрдилар. У вақтларда уламолар асосан фиқҳ, саҳиҳ ва заифи орасини ажратмай салаф эътиқодига зид калом уламоларининг ақидаларини ўрганиш билан машғул эдилар. Омма одамлар эса бидъат, хурофот, ширкиёт ва ўликларга дуо қилишга ботиб кетгандилар. Билишимизча уламолардан бирорталари ушбу аччиқ воқелик ва оғир шароитни ўнглашга киришмаганлар. Ана шу дамда шайх Муҳаммад роҳимаҳуллоҳга ўзгартириш ва инкор қилишлик, ислоҳотлар олиб боришга чорлов, Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига қайтиш, исломий ақидани унга ёпишиб, йўналиш ва гўзаллигини ўзгартирган ҳамда мусаффолик ва тиниқлигини кетказганган доғлардан тозалашликдан сукут сақлашликлари асло ярашмасди. Раббиларининг йўлига ҳикмат ва гўзал мавъиза билан даъват олиб боришга қарор қилиб, оталари қарор топган шаҳар бўлмиш Ҳаримлода даъватни бошлаб юбордилар. Сўнг у ердан қувилдилар. Сўнг эса Уяйнага бордилар ва у ерда ўрнашиб қолмадилар. Шунда Даръия сари бориб, у ерда унинг амири Муҳаммад ибн Саъуд роҳимаҳуллоҳ қўлида мойиллик ва олқиш-(табрик) туйдилар. “Ким Аллоҳдан қўрқса, У зот унинг учун (барч ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир. Албатта Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир. (Унинг хоҳишига қарши тургувчи кимса йўқдир). Дарҳақиқат Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир (яъни, ҳаётда рўй берадиган ҳар бир яхши-ёмон воқеа-ҳодиса ёлғиз Аллоҳ хохлаган — белгилаган вақт ва ўлчовда рўй беради)”. (Талоқ/2-3). Шайх роҳимаҳуллоҳ узлуксиз Аллоҳнинг йўлига даъват қилиб, турли шаҳар уламо ва ҳумдорларини Аллоҳнинг йўлига чорлаб нома битардилар. Ҳамда уларга ўзлари қўл урган (шариатга) хилоф ўринларини баён қилиб, китоблар ёзиб, ҳақ билан ботил наздиларида чигал бўлиб қолганларнинг тушунмовчиликларига жавоб берардилар. Натижада шайхнинг даъватларини ҳақ илинжидагилар ижобат қилиб, (ўрнидан) қўзғатувчи куч ботилга мутаассиблик бўлганлар саркашлик қилди. Шайх роҳимаҳуллоҳ ўзлари томондан шундайларга қарши ҳужжат ва тил билан, Оли Саъуддан иборат ҳукмдорлар томонидан эса қилич ва тиғ билан жиҳодни бошлаб юбордилар, Аллоҳ уларга ажр берсин. Аллоҳ таоло икки имом бўлмиш Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ва Муҳаммад ибн Саъуд жиҳодининг натижаси ўлароқ у кишига ғалаба, даъватларига мадад ва атрофга ёйилишликни китобат қилди. Бу киши (Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ) ҳужжат ва тил билан, у киши (Муҳаммад ибн Саъуд роҳимаҳуллоҳ) эса қилич ва тиғ билан (курашдилар). Ана шундай, Аллоҳнинг Китоби ва жиҳод қиличи жамлаганида ҳақ ғолиб, ботил эса мағлуб бўлади. Аллоҳ таоло деди: “Қасамки, Биз Ўз пайғамбарларимизни аниқ ҳужжат-мўъжизалар билан юбордик ва улар билан бирга Китоб ҳамда одамлар адолатни барпо қилишлари учун мезон-тарози туширдик. Яна Биз темирни туширдик-яратдик. Унда куч-қувват ва одамлар учун манфаатлар бордир. Аллоҳ ғайбда (бандалари кўзига кўринмасдан) турган ҳолида Ўзига ва пайғамбарларига (Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш билан) ёрдам берадиган кишиларни билиш учун (темирни яратди). Албатта Аллоҳ кучли, қудратлидир”. (Ҳадид/25). Оз фурсат ичида бандалар ва диёрлар ҳақ даъвати сари яқинлашиб, у ерларда тавҳид ақидаси устивор бўлиб, унинг яхшилиги замон ва маконлар оша узоқ юртларга ва келажак авлодга ёйилиб бормоқда. Мудом садо-(овози) қайтарилиб, яхшилиги янгича-(жадал) тус олиб бормоқда. Ушбу даъватнинг энг улкан самараларидан бири тавҳид давлати барпо бўлиб, ҳар қанча тўсқинлик қилувчилар қарши чиқиб, унинг йўлига тузоқ қўймасинлар у Аллоҳга ҳамду-санолар бўлсинким ҳануз ушбу диёрларда давом этиб келаётган нурли шариат билан ҳукм юритилишидир. “Энди у кўпик-чиқинди ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетур. Одамларга фойдали бўлган нарса эса Ер юзида қолур”. (Раъд/17). Дарҳақиқат, шайх роҳимаҳуллоҳ ислоҳотлар олиб борувчи бошқа даъватчилар каби хусуматгўйлари томонидан қаршилик ва асоссиз туҳматларга учраганлар. У киши ҳақларида: у мулк, бошқарув ва салтанат истайди дейилди. Бу эса элчилар алайҳимуссолату вассаламлар ҳаққида ҳам айтилгандир: “Бу ҳам худди сизларга ўхшаган одам. (Фақат) сизлардан устун бўлиб олмоқчи”. (Мўминун/24). “Ва икковингиз еримизга эга бўлиб олиш учун келдингми?!”. (Юнус/78). Энди уларнинг издошлари ҳақида нима дейсиз? У бешинчи мазҳабни олиб келди дейилди. Шунинг учун у кишининг издошларини “Ваҳҳобийлар” деб лақаблайдиган бўлдилар. Чунки у киши улар битган бидъат ва ширкиётларга хилоф келадиган нарсага даъват қилдилар. Ушбу бўҳтонни у кишининг даъват, китоб ва фатволарининг воқелиги ёлғонга чиқарадики, у киши ақидада салаф эътиқодида, фиқҳда эса имом Аҳмад ибн Ҳанбал мазҳабидадир. Бир сўз билан бўлсада тўрт мазҳабдан ажралиб қолмадилар. Қандай у кишининг хос мазҳаблари бўлсин? “Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар ростгўй бўлсангиз, ҳужжат келтиринг!»”. (Бақара/111). У киши ва даъватлари атрофида кўтарилган шубҳаларни билишни истаган киши шайх роҳимаҳуллоҳнинг китобларига, ушбу шубҳаларга берган жавобларига мурожаат қилсин. Аллоҳга мақтовлар бўлсинким, ҳақ чарақлаган қуёшдек очиқ-ойдиндир. Уни ёлғон ва фириб яшириб қолмайди. У киши ва даъватларининг хусуматгўйлари сўзига таянилмайди. Айримлари шайх олиб борган даъват ва ислоҳотларни инкор қилиб, айтадики: у кишининг вақтларида Нажд аҳлининг ҳолати устиворлик ва салоҳиятда эди. Улар орасида уламолар ва илм мавжуд бўлган. Шайхнинг даъватлари ва у кишининг даъватларидан олдинги ҳолатнинг бузуқлиги ҳақида зикр қилинганлар, тарихчилар томонидан бўрттиришлик ва воқеликни хиралаштириб кўрсатишликдир. Шунга ўхшаш бемаъни гап ва инкорлар қулоққа чалиниб туриши маълум ва машхур бўлиб, кўп ғам чекишга арзимайди. У кишига асрдош ва улардан бошқа хусуматгўйларининг асарлари ёлғон ва ботилга чорловга тўладир. Мен ушбу фикрни фақат шарқшуносларнинг таъсиридан деб ўйлайман. Гар кундуз далилга муҳтож бўлса, Ақл бирор нарсани бовар қилмас. Айримлари эса: шайх мужаддид дея эътибор қилинмайди. Чунки у киши ҳанбалий мазҳабига тақлид қилувчидир дейди. Гўёки ушбу сўзни айтувчи олим то тўрт мазҳабдан ёки фуқаҳоларнинг қовлидан чиқсагина мужаддид бўлади деб билади. Бунга ўхшашлар мужаддидликнинг маъносини билмайди. Натижада билмаган нарсасини жаврайди. Мужаддидликнинг маъноси: динга кириб келган хурофот, ширкиёт ва Аллоҳ у ҳақда бирор ҳужжат нозил қилмаган бидъатларни йўқотиш ва уларга қарши курашиш, ҳақ динни ва соғлом ақидани баён қилишликдир. Худди Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилганларидек. Мужаддид тўрт мазҳаб ва фуқаҳоларнинг қовлидан чиқиб, янги фиқҳ(ий мазҳаб) олиб келишлиги шарт эмас. Ўша кибор муҳаддислар ҳам мазҳабда бўлганлар. Шайхул Ислом Ибн Таймийя ва Ибнул Қоййим ҳанбалий, ҳофиз Нававий ва Ибн Ҳажар шофеъийлардан, имом Таҳовий ҳанафий, имом Ибн Абдулбарр эса моликий эдилар. Тўрт мазҳабдан бирида бўлишлик мазҳаб соҳиби айбга буюрилар даражадаги залолат ва илмдаги нуқсон эмас. Балки мўътабар фуқаҳолар қавлидан мутлақ ижтиҳодга нолойиқ бўлган ҳолда чиқадиган кимсанинг қилмиши залолат ва шоз дея қаралади. Шайх роҳимаҳуллоҳ у кишига нисбат бериладиган мазҳаб қовлидан бирор ҳал қилинган масалани далилга кўндаланг қилмагунларича олмаганлар. Бошқа имомлардан бирининг қовлига мувофиқ келганда, гарчи ўзлари тақлид қилаётган мазҳабда бўлмасада, далилга мувофиқ келганини олганлар. Чунки у кишининг мақсадлари далилга мувофиқ келишлик бўлган. Бунинг айнан ўзини олиб қаралганда ҳам кўр-кўрона тақлид ва қораланган таассубликка хилоф ўлароқ фиқҳдаги мужаддидлик дея эътибор қилинади. Бандалар устидаги Аллоҳнинг ҳаққи бўлмиш тавҳид китобига таъриф “Бандалар устидаги Аллоҳнинг ҳаққи бўлмиш тавҳид китоби”га келсак, у имом, мужаддид шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг энг улкан асарларидандир. У киши ушбу китобни улуҳият тавҳидини баён қилишлик борасида битганлар. У Аллоҳни ибодатда яккалашлик, Ундан ўзгасига ибодат қилишни тарк этиш ва ушбудан пок-(безор) бўлишликдир. Ҳамда уни (тавҳидни) бузадиган катта ширк ёки унинг вожиб ва мустаҳаб бўлган камолотини нуқсонлаштирадиган кичик ширк баёни борасидадир. Шайх тавҳиднинг ушбу турини хос-(алоҳида китоб) қилдилар. Чунки у кишини исломга дохил қилиб, Аллоҳнинг азобидан нажот беради. Ушбу тавҳид дея элчилар юборилиб, китоблар нозил қилинди. Бунга эса барча замон ва макондаги мушриклар қарши чиқди. Рубубият тавҳидига келсак, дарҳақиқат, уни мушриклар тан оладилар. Бироқ бу уларни исломга дохил қилмади, қонлари(ни тўкиш) ва моллари(ни олишликни) ҳаром қилмади ва бу уларга дўзахдан нажот бермади. Балки у улуҳият тавҳидига йўллаб, далолат қилади. Гарчи калом уламолари (тавҳиднинг) ушбу (рубубият) турини рўёбга чиқарамиз дея ўзларини қийинчиликка қўйиб, ақида борасидаги асарларини ушбуга қурган бўлсаларда, у тайёр самара кетидан қувиш ва бефойда саъй-ҳаракатдир. У элчилар унинг сабабидан юборилган тавҳид эмас. Балки элчилар у сабаб юборилган ва унга даъват қилган тавҳид – улуҳият тавҳидидир. Аллоҳ таоло айтганидек: “Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва тоғутдан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз”. (Наҳл/36). Шунинг учун шайх биз унга изоҳ бериш тараддудида турган ушбу китоб мавзусини улуҳият тавҳиди қилиб белгиладилар. Уни бир қанча бобларга бўлиб, ҳар бир бобга муносиб оят ва ҳадисларни келтирдилар. Демак, у Китобу суннатга асосланган бўлиб, “Аллоҳ деди”, “Росули шундай деди”дир. Шоир айтганидек: Илм “Аллоҳ деди”, “Росул деди”, “Саҳобалар деди”дир. Бунда ихтилоф йўқ. Илм ҳужжатлар билан фақиҳ раъйи орасига, Тентакларча ихтилоф солишинг эмасдир. Шайх роҳимаҳуллоҳ ушбу китобда фақат “Саҳиҳ” ёки исноди “Ҳасан” ёҳуд исноди “Заиф” бўлсада уни қувватлайдиган шоҳидлари мавжуд ёкида Китобу суннат гувоҳлик берадиган умумий асос остига дохил ҳадисларни келтирадилар. Ана шулар шайх ушбу китоб бобларидаги кўрсатиб ўтганларидир. Сўнг шайх роҳимаҳуллоҳ ҳар бир боб сўнгида ақида масалаларидан иборат келтириб ўтган оят ва ҳадислардан олинадиган фойдаларни ёдга оладиларки, бу боб ҳужжатлари борасида фиқҳ дея эътибор қилинади. Ўқувчи ҳар бир бобдан ажойиб, илмий натижа билан чиқади. Албатта, ушбу (Тавҳид) китоби Китобу суннатга асосланган. Тўғрисидан кўра хатоси кўпроқ бўлган -агар тўғриси бўлса аслида- мутакаллимларнинг мантиқ қоидалари ва истилоҳотларига қурилмаган. Қуръони Каримнинг бари тавҳид ҳақиқидадир. Чунки у ё Аллоҳга ибодат қилиб, ундан ўзгасифа ибодат қилишни тарк этишга буюради. Ёки охиратдаги муваҳҳидларнинг мукофоти ва мушрикларнинг жазосини баён қилади. Ёҳуд дунёдаги муваҳҳидларга Аллоҳнинг ғалабаси ва мушрикларга уқубати ҳақида сўзлайди. Ёкида тоатга буюриб, маъсиятдан қайтаради. Бу эса тавҳиднинг ҳақ-ҳуқуқи ва уни мукаммал қилувчилардандир. Ёки муваҳҳидларни дўст тутиб, мушриклардан пок-(безор) бўлишликка амр этади. Бу эса тавҳид учун лозим бўлган амаллардандир. Ёҳуд Аллоҳ, Унинг исм ва сифатлари ҳақида хабар беради. Бу эса Унга муҳаббат қўйиш, Ундан қўрқиб, У Зотнинг ҳузуридаги нарсага умид қилишликни олиб келади. Аллома Ибнул Қоййим айтганларидек Қуръони Каримнинг бари тавҳиддир. Тавҳид китобининг шарҳлари Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ушбу китобни фойдали қилди. Талабалар уни ёдлаб, уламолар шарҳлаб, изоҳлайдиган бўлдилар. Ушбу китобни шарҳлаганларнинг аввалгиси муаллифнинг набиралари шайх: Сулаймон ибн Абдуллоҳ бўлиб, кифоя қиларли даражада шарҳладилар. Бироқ у киши роҳимаҳуллоҳ уни охирига етказишдан олдин вафот этдилар. У киши шарҳларининг номи: “Тайсирул Азизил Ҳамид”. Шайхнинг бошқа бир набиралари шайх: Абдурроҳман ибн Ҳасан ушбу шарҳни тартиблаб, уни тамомига етказдилар. У киши шарҳларининг номи: “Фатҳул Мажид”дир. Сўнг ушбу шарҳ бир неча бор мухтасар ҳолатга келтирилди: Шайх Ҳамад ибн Атиқнинг мухтасаларлари бўлиб, унинг номи: “Ибтолут Тандид”. Шайх Абдурроҳман ибн Қосимнинг хошиясига битган мухтасарлари. Шайх Сулаймон ибн Ҳамдоннинг мухтасарлари. Ушбу китобнинг аввалда ва ҳозирда бошқа шарҳлари ҳам мавжуд. Изланиш олиб борувчиларнинг ушбу китоб атрофида бошқа китоблари-(шарҳлари) ҳам бор. Аллоҳ таолодан ушбу китоб сабаб ўтган авлодларга фойда берганидек, келгуси авлодларга ҳам манфаати бардавом бўлишини китобат қилишлигини сўраймиз. Ушбу китобга боғлиқ ҳодиса
Ушбу китобни ёзги татил мобайнида Риёз ва Тоифда дарс бердим. Баъзи талабалар ушбу дарсларни тасмага кўчиргандилар. Улар билан овоз ёзиш студияларидан бири ҳам иштирок этганди. Ушбу китобни тугатгач -Аллоҳга мақтовлар бўлсин- тасмалари атрофга тарқалиб, уни тасмалардан қоғозга кўчириш ва (Тавҳид) китобининг шарҳи шаклида босмадан чиқаришга талаблар кўп бўлди. Мен ушбу талабларни рад этиб, (Тавҳид) китоби -Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинким- кўп бора ва етарли даражада шарҳ қилинган, мен янгилик олиб келганим йўқ дея узримни айтиб келардим. Бироқ бу борада менга кўплаб талаблар тушгач: эҳтимол ушбу истак эгаларининг истагини амалга оширишликда яхшилик бордир деган хулосага келдим: “(Зотан) сизлар ўзингиз учун яхши бўлган нарсани ёқтирмаслигингиз ва сиз учун ёмон бўлган нарсани яхши кўришингиз мумкин”. (Бақара/216). Тасмалардаги овозни қоғозга туширишликка изн бердим ва бунга киришилди. Уни қўлимдан келганча тартиблаб, тузатиб чиқдим. Мана у олдингиздадир, эй ўқувчи. Унда бирор яхшиликни топсангиз, бас, у Аллоҳдандир. Унда бирор нуқсон ёки хатони топсангиз, бас, у менинг камчилик ва нуқсоним сабаблидир. Агар мени огоҳ қилсангиз яхшилик қилган бўласиз ва мен уни ўнглаб қўяман. Аллоҳ таолодан ўзим ва ушбу китобни чиқаришга сабаб бўлганларга тавфиқ, фойдали илм ва солиҳ амал сўрайман. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оилалари ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин. Муаллиф RE: Тавҳид китоби шарҳи (Солиҳ ал-Фавзон) - mutaallim - 01-15-2013 Шарҳловчи муқаддимаси
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Барча мақтовлар оламларнинг Рабби Аллоҳга хосдир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва барча саҳобаларига саловату саломлар йўлласин. Сўнг: Тавҳид ақидаси диннинг асосидир. Барча буйруқ ва қайтариқлар, ибодат ва тоатларнинг бари “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси” деб гувоҳлик бериш маъноси бўлмиш тавҳид ақидасига асослангандир. Ушбу икки шаҳодат ислом рукнларининг аввалгисидир. Ушбу тавҳидни адо этиб, ақидаси тўғри бўлган кишининггина амали саҳиҳ, ибодати мақбул, жаҳаннамдан нажот топиб, жаннатга дохил бўлади. Шунинг учун уламолар роҳимаҳумуллоҳ (диннинг) ушбу томонига катта аҳамият қаратганлар. Чунки у сабабли Аллоҳ элчиларни юборди ва Китобларни нозил қилди, қуйида Аллоҳнинг хоҳиши ила изоҳи билан танишасиз. Сўнг ақида соғлом бўлгач инсондан қолган амалларни қилишлик талаб этилади. Шунинг учун ҳадисда ворид бўладики: пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз (розияллоҳу анҳу)ни Яманга жўнатганларида у кишига шундай дедилар: “Сиз аҳли Китобдан иборат бир қавм олдига кетяпсиз. Уларни даъват қиладиган аввалги ишингиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир деб гувоҳлик бериш бўлсин. Агар улар бу борада сизга итоат қилсалар, бас, Аллоҳ таоло уларга бир кеча ва кундузда беш вақт намозни фарз қилганини билдиринг...”. (Бухорий (4090), Муслим (19), (Термизий (625), Насоий (2435), Абу Довуд (1584), Ибн Можжа (1783), Аҳмад (1/233), Доримий (1614)). Ушбу ҳадисдаги шоҳид: “Уларни даъват қиладиган аввалги ишингиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир деб гувоҳлик бериш бўлсин”. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Одамларга қарши то Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ дегунларигача жанг қилишга буюрилдим. Агар уни айтсалар қонлари ва молларини мендан сақлаб қоладилар. Ўзининг ҳақли ўрни бундан мустасно. Ҳисоб-(китоб)лари эса Аллоҳ азза ва жаллага хавола”. (Бухорий (2786), Муслим (21), Термизий (2606), Насоий (3971), Абу Довуд (2640), Ибн Можжа (3928), Аҳмад (1/11)). Ушбу ҳадис тавҳид ақидаси биринчи бўлиб, барча нарсадан олдин аҳамият беришлик вожиб бўладиган асос эканига сўнг у рўёбга чиққач, диннинг бошқа ибодатларига юзланишликка далолат қиляпти. Шунинг учун -эслаб ўтганимиздек- уламолар роҳимаҳумуллоҳ (диннинг) ушбу томонига катта аҳамият берганлар. Бу борада мухтасар ва катта-катта китоблар битиб, уни “Тавҳид китоби” ёки “Ақида китоблари” ёҳуд “Суннат китоблари” дея атаганлар. Ана шу китоблардан олдингиздаги ушбу: “Бандалар устидаги Аллоҳнинг ҳаққи бўлмиш Тавҳид китоби” бўлиб, у Шайхул Ислом, ўн иккинчи ҳижрий аср мужаддиди, шайх: Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ қаламига мансубдир. Ушбу китоб тавҳид бобида битилган энг нафис китоблардандир. Чунки у Китоб ва суннатга асосланган. У киши роҳимаҳуллоҳ китобдаги ҳар бир бобда Қуръон оятлари, санад ёки маъно жиҳатидан саҳиҳ суннатдаги ҳадислар ва ушбу оят ва ҳадислар маъносини баён қилиб берадиган имом илм аҳлларининг сўзларини келтирадилар. Китобнинг ҳар бир бобида шундай йўл тутганлар. Ушбу китоб фалончи ёки пистончининг қовли ёҳуд муаллиф томонидан айтилган сўз эмас. Балки у Аллоҳ ва Росулининг ҳамда саҳоба, тобеъин ва улардан бошқа иқтидо қилинадиган имомлардан иборат ушбу уммат имомларининг сўзидир. Китоб оят ва ҳадислардан иборат Қуръон ва суннатга асослангани жиҳатидан чуқур аҳамият касб этиб, фалончининг сўзи ёки Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг қовли дейилмайди. Балки: Аллоҳ ва Росули ҳамда ислом имомларининг сўзи дейилади. Аслида битилган асар шундай бўлиши керак. Шайхул Ислом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: RE: Тавҳид китоби шарҳи (Солиҳ ал-Фавзон) - mutaallim - 01-15-2013 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
1-боб: Тавҳид китоби
Муаллиф роҳимаҳуллоҳ китобларини пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга иқтидо қилиб “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим” билан бошладилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга йўллаган номалари ва саҳобалари билан суҳбатларини басмала билан бошлардилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим билан бошланмаган ҳар бир муҳим ишнинг орти кесик-(самарасиз)дир”. (Абу Довуд (4840), Аҳмад (2/359)). Яъни, баракаси ноқисдир. Бошқа бир ривоятда эса: “Алҳамдулиллаҳ билан бошланмаган...”, дея ворид бўлган. Сулаймон алайҳиссалом Аллоҳ таоло у киши ҳақида зикр қилганидек Сабаъ маликаси Билқийсга мактуб битганларида, у (малика) мактубни қавмига ўқиб берди: “(Қачонки ҳудҳуд Сулаймоннинг мактубини олиб келиб, малика Билқийснинг олдига ташлагач) у деди: «Эй одамлар, ҳақиқатан менга улуғ бир мактуб ташланди. Албатта у Сулаймондандир ва у (мактубда шундай битилгандир): «Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳ номи билан бошлайман. Сизлар менга кибр-ҳаво қилмай, ҳузуримга бўйинсунган ҳолингизда келингиз!»”. (Намл/29-31). Барча муҳим ишлар, асар ёзиш, нутқ ийрод қилиш, маруза қилиш, еб-ичишлик ва жамийки муҳим ишлар басмала билан бошланади. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим дея ушбу улуғ калимадан барака ҳосил қилиш ва у ила ишларни очиш билан бошлайсиз. Шундан биламизки, ушбу асрда ўз асарларининг аввалида Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим деб ёзмайдиганлар суннатга хилоф йўл тутиб, ғарбга эргашдилар. Аслида эса мусулмоннинг ҳаққида машруъ бўлгани ишлари, асар ёзиш, нутқ ва маруза ийрод қилиш, мактуб битишда ушбу калима билан бошламоғидир. Бироқ ушбу калима ҳажв ва қоралов услубидаги шерлар ҳамда ҳақорат, сўкиш ва қабиҳ сўзлар олдидан ёзилмайди. Ушбу калима пок тутилади. Шер олдидан ёзилмайди. Ҳурматга нолойиқ шерларни назарда тутяпман. Сермазмун ва яхши шерларда монелик йўқ. Шунингдек ҳажв, ҳақорат ва сўкиш олдидан ёзилмайди. Балки (ушбулардан) мусаффо-(холий) сўз олдидан ёзилади. Шу сабабли ушбу буюк калима Бароат ва Анфол сураларидан бошқа барча Қуръондаги сураларнинг бошланишида келган бўлиб, иккиси (Бароат ва Анфол) ўртасида келмади. Илм аҳли бунга жавобан у иккиси бир сурадир дедилар. Чунки у икки сура жанг мавзусидадир. Демак бир мавзу бўлар экан, гўёки у иккиси бир сурадек. Бошқа сураларга келсак, ушбу калима ҳар бир суранинг аввали ва кириш қисмида келгандир. Маъноси илм аҳли қайд этиб ўтганидек: Раҳмон ва Раҳим бўлмиш Аллоҳнинг исми билан ёрдам оламан ёҳуд китоб, асар ёки сўзимни Раҳмон ва Раҳим бўлмиш Аллоҳнинг номи билан бошлайман. Аллоҳ – муқаддас Зотга белги-(исм)дир. Раб субҳанаҳу ва таолодан ўзгаси у билан номланмайди. Бирор киши ушбу ном билан аталмайди. Ҳатто зўравон, тоғут ва кофирлар ҳам. Улардан бирортаси ўзини ҳеч қачон Аллоҳ деб номламаган. Фиръавн деди: “Мен сизларнинг энг устун Парвардигорингиздирман”. (Назиъат/24). Мен Аллоҳман демади. Кофир эканига қарамай ўзини ушбу Аллоҳ исми билан номлашликка журъат қилмади. Демак, бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога хосдир. Аллоҳнинг маъноси: улуҳият соҳибидир. Улуҳиятнинг маъноси эса ибодат-(қуллик бажо қилишлик). Демак, улуҳият – ибодатдир. Шунда Аллоҳнинг маъноси Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ворид бўлган асарда айтилганидек: махлуқотларнинг барчаси устидан улуҳият ва убудият соҳибидир. “Роҳманир Роҳим” Аллоҳ азза ва жалланинг раҳматни ўз ичига олган икки исмидир. Раҳмат Аллоҳ азза ва жалланинг сифатидир. Аллоҳнинг исмларидан ҳар бири У субҳанаҳу ва таолонинг сифатларидан бирини ўз ичига олади. “Ар-Роҳман”: жамийки махлуқотларига умумий раҳм қилишлиги. “Ар-Роҳим”: мўминларга хос бўлган раҳматдир. Аллоҳ таоло айтганидек: “У мўминларга меҳрибон бўлган зотдир”. (Аҳзоб/43). “Ар-Роҳман”: жамийки махлуқотларига умумий раҳм қилишлиги. Ҳатто кофир, ҳайвон ва ҳашоротлар ҳам Аллоҳнинг раҳмати билан яшайди. Аллоҳ таоло уларнинг айримларини айримларига бўйинсундириб қўйган. У жамийки махлуқотлар учун умумий раҳматки, ўзаро ўрталарида ушбу раҳмат қила раҳм қиладилар. Ҳатто ҳайвонлар ҳам боласига раҳмат ўлароқ оёғини ундан (босиб олмаслик учун) кўтаради. “Ар-Роҳим”га келсак, у мўминларга хос раҳматдир. “У мўминларга меҳрибон бўлган зотдир”. (Аҳзоб/43). Раҳмат – Аллоҳ азза ва жалланинг улуғлигига лойиқ бўлгудек сифатларидан бири бўлиб, махлуқотларининг раҳмати каби эмас. Балки у бошқа сифатлари каби Унгагина хосдир. У Зот Ўзини у билан сифатлагани каби сифатлаймиз. Бироқ Унинг раҳматини махлуқотларининг раҳматига ташбиҳ қилмаймиз. Шундан сўнг (муаллиф роҳимаҳуллоҳ) “Тавҳид китоби” дедилар. Эҳтимол бирор киши савол бериб: нима учун (муаллиф роҳимаҳуллоҳ) китобларини “Барча мақтовлар оламларнинг Рабби Аллоҳга хосдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловату саломлар бўлсин”, дея бошламадилар?, деб айтиши мумкин. Жавоб шуки: у киши роҳимаҳуллоҳ: “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим” билан кифояландилар. Басмала Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога олқиш айтишликда кифоя қилувчи ва бошлашликда етарлидир. Иккинчи жавоб эса (Тавҳид Китоби) шарҳловчиси, аллома шайх Абдурроҳман ибн Ҳасан роҳимаҳуллоҳ айтадиларки: “Менда муаллифнинг қўлёзма нусхаси бўлиб, у киши ушбу китобни: Барча мақтовлар оламларнинг Рабби Аллоҳга хосдир. Пайғамбаримиз Муҳаммадга саловату саломлар бўлсин дея бошлаганлар”. Демак, ушбу нусхада икки фазилат бўлмиш басмала ва ҳамдала ораси жамланган. Бу шак-шубҳасиз комилроқдир. Сўнг: “Тавҳид китоби”, дедилар. “Китоб” – китобот қилишликнинг ўзаги бўлиб, китобот қилишлик луғатда жамлашлик маъносини ифодалайди. Шу сабабли китоб деб номландики, у сўз ва матнларни жамлайди. Унда жамлашлик маъноси бор. Шу сабабли китоб деб аталди. Қўшиннинг бўлинмаси “Катийба” деб аталиши ҳам шу бобдандир. Чунки у қўшиндаги аскарларни ўзида жамлайди. “Тавҳид” - бир-(ягона, ёлғиз) қилишликнинг ўзаги бўлиб, унинг маъноси: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони ибодатда яккаламоқликдир. Кимда-ким Аллоҳни ибодатда яккаласа, дарҳақиқат, тавҳидни амалга оширибди. Яъни, Уни ўзгасидан ёлғизлабди. Демак, “Тавҳид”нинг луғавий маъноси бирор нарсани бошқа бир нарсадан ёлғиз қилишликдир. Шаръий маъносига келсак, у Аллоҳ таолони ибодатда яккаламоқлик бўлиб, ана шу шаръий (маънодаги) тавҳиддир. Тафсилий суратда айтадиган бўлсак тавҳид уч турлидир. Биринчи тур: Рубубият тавҳиди. У Аллоҳ таолони яратишлик, ризқ беришлик, тадбир-(бошқаришлик), тирилтиришлик ва ўлдиришликда яккаламоқдир. Ана шу рубубият тавҳиди бўлиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзга Яратувчи, ризқ берувчи, Тирилтирувчи, зарар ва фойда берувчи йўқдир. Ана шу рубубият тавҳиди деб аталиб, У субҳанаҳуни Ўзининг феъллари билан яккаламоқликдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло билан бирга бирор Яратувчи, ризқ берувчи, Тирилтирувчи ва Ўлдирувчи йўқдир. Кимда-ким тавҳиднинг ушбу туринигина тан олса мусулмон бўлмайди. Чунки уни кофирлар ҳам тан олган. Аллоҳ жалла ва аъла Қуръонда кўплаб оятларда зикр қилганидек: “Қасамки, агар улардан «Осмонлар ва ерни ким яратган?» деб сўрасангиз албатта «Аллоҳ» дерлар”. (Луқмон/25). “(Эй Муҳаммад) айтинг: «Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулоқ-кўзларингизга эгалик қилур?! Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!» Улар албатта: «Аллоҳ», дейдилар. Бас, сиз айтинг: «Ахир Ўша зотдан қўрқмайсизларми?!»”. (Юнус/31). “Ёки сизларга қуруқлик ва денгиз зулматларида тўғри йўлни кўрсатадиган ва Ўз раҳмати-ёмғири олдидан шамолларни хушхабар қилиб жўнатадиган зотми?! Аллоҳ билан бирга яна бирон ҳақ илоҳ борми?! Аллоҳ уларнинг ширк келтирган нарсаларидан юксакдир! Ёки бошлаб Ўзи яратиб, сўнгра (охиратда) қайта яратадиган зотми?! Ким сизларга осмон ва заминдан ризқу-рўз берур? Аллоҳ билан бирга яна бирон ҳақ илоҳ борми?!”. (Намл/63-64). Ва бундан бошқа оятларки, Аллоҳ таоло мушриклар ҳақида улар Аллоҳни Яратувчи, ризқ берувчи, Тирилтирувчи ва Ўлдирувчи дея тан олганларини хабар берди. Шунга қарамай улар мусулмон бўлмадилар. Нима учун? Чунки улар талаб қилинган мақсад бўлмиш тавҳиднинг иккинчи турини адо этмадилар. Иккинчи тур: Улуҳият тавҳиди. Маъноси: Аллоҳ таолони ибодатда яккаламоқ. Тавҳиднинг ушбу тури У Зотни яратиш, ризқ бериш ва бошқаришликда яккалашдан ўзга тур бўлиб, балки у намоз, дуо, қурбонлик, назр, ҳаж, умра, сақада беришлик ва бундан бошқаларни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Юзинигина истаб адо этишлик билан Аллоҳни ибодатда яккаламоқдир. Тавҳиднинг ушбу турида пайғамбарлар билан умматлар ўртасида келишмовчилик юз берди. Биринчи турга келсак, унда келишмовчилик юз бермаганди. Чунки умматлар Аллоҳни Яратувчи, ризқ берувчи, Тирилтирувчи, Ўлдирувчи ва Бошқарувчи деб тан оларди. Рубубият тавҳидини иснонлар ичида озгиналаригина инкор қилди. Уни зоҳирда инкор қилсаларда, бироқ ичларида унга аниқ ишонардилар. Шундайлардан бири Фиръавндир. Гарчи Раб субҳанаҳу ва таоло бор эканлигини инкор қилиб, зоҳирида: мен олий Раббингизман десада, бироқ кўнглининг тўр-тўрида у Раб эмаслигини, яратиб, ризқ бермаслигини тан оларди. Балки қалб тўрида Аллоҳ Яратувчи ва ризқ берувчи эканини эътироф этарди. Ҳозирги асрда коммунистларнинг Раб таолони инкор қилишлари ҳам худди шундай зоҳирдадир. Аслида эса ҳар бир оқил киши ушбу борлиқ Яратувчи, Бошқарувчи, йўқдан бор қилувчисиз асло вужудга келмаслигини билиб, рубубият тавҳидини эътироф этади. Улуҳият ва ибодат тавҳидига келсак, халқлар ичида уни тан олганлар озчиликдир. Уни фақат элчиларнинг алайҳимуссолату вассалам издошлари бўлмиш мўминларгина тан оладилар. Умумкофирларга келсак, улар улуҳият тавҳидини инкор этадилар. Яъни, улар Аллоҳни ибодатда яккаламайдилар. Гарчи аввалги тур бўлмиш рубубият тавҳидини тан олиб, Аллоҳга айрим ибодатлар билан сиғинсаларда. Шунинг учун пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга: “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб айтинглар, нажот топасизлар” (Аҳмад (3/492)), деганларида шундай дегандилар: “(Шунча) илоҳларни битта илоҳ қилиб олибдими?! Ҳақиқатан бу жуда қизиқ нарса! Улардан катталари (бир-бирларига шундай дея тарқалиб) кетдилар: «Юринглар ва ўз илоҳларингизга (сиғинишда) қаноат қилинглар (яъни устивор бўлинглар)! Албатта бу (яъни «Ла илаҳа иллаллоҳ» дейиш бизлардан) исталадиган (талаб қилинадиган жуда катта) нарсадир. Бизлар бу ҳақда (яъни Аллоҳнинг яккаю ягона эканлиги ҳақида) сўнгги миллат — динда(ги одамлардан ҳам, яъни Исломдан аввалги сўнгги дин бўлмиш Насроний динидаги одамлардан ҳам) эшитган эмасмиз. Бу фақат бир уйдирмадир холос. Бизларнинг орамизда (шунча бой-зодагонлар туриб) ўша (Муҳаммад)га эслатма-Қуръон нозил қилинган эмишми?!» (Уларнинг бу сўзларни айтишларига сабаб ўта билимдонликлари эмас), балки улар Менинг эслатмам Қуръондан шак-шубҳададирлар, балки улар ҳали Менинг азобимни тотиб кўрганлари йўқ (бас шунинг учун Қуръон ва пайғамбар шаънига мана шундай нолойиқ сўзларни айтмоқдалар). Ёки қудратли ва саховатли Парвардигорингизнинг раҳмат хазиналари уларнинг олдиларидамикин-а?!”. (Сод/5-9). Ҳолбуки улар рубубият тавҳидини эътироф этардилар. Бироқ Аллоҳни ибодатда яккалашлик бўлмиш улуҳият тавҳидини эътироф этишдан бош тортдилар. Улар: биз Аллоҳга ва У билан бизларни Аллоҳга озгина бўлсада яқинлаштирадиган шафоатчи ва воситалардан иборат ўзгасига ҳам ибодат қиламиз деган даъволарига кўда воситалар қилардилар. Ва Аллоҳ жалла ва аълани ибодатда яккалашликдан бош тортардилар: “Ва (ўзларига эргашган тубан-пасткаш кимсаларга): «Сизлар ҳаргиз ўз илоҳларингизни тарк қилманглар!»...дедилар”. (Нуҳ/23). Бу Нуҳ қавмида эди. Кофирларнинг аввалгиларию охиргилари бир-бирига ўхшашдир. “Ва (ўзларига эргашган тубан-пасткаш кимсаларга): «Сизлар ҳаргиз ўз илоҳларингизни тарк қилманглар!» Вадни ҳам, Сувоъни ҳам, Яғусни ҳам, Яъуқни ва Насрни ҳам ҳаргиз тарк қилманглар!» дедилар”. (Нуҳ/23). Бугунги кунда қабрларга ибодат қилувчилар ҳам худди шундай. Айтадиларки: Ҳасан ва Ҳусайн, Бадавий ҳамда улардан бошқа фазилат эгалари ва бообрў зотларни ҳаргиз тарк қилманглар. Уларга атаб жонлиқ сўйиб, назр қилинглар, қабрларини тавоф қилиб, улардан барака тиланглар. Уларни тарк қилманглар. Қабрларга ибодат қилишни ташлашга чақирадиган анави қўпол-қўрс кимсаларга бўйинсунмангиз. Улар авлиёларнинг ҳаққини билмайдилар. Нуҳ қавмига ўшаш бир намуна-(ҳолат): “Ва (ўзларига эргашган тубан-пасткаш кимсаларга): «Сизлар ҳаргиз ўз илоҳларингизни тарк қилманглар!» Вадни ҳам, Сувоъни ҳам, Яғусни ҳам, Яъуқни ва Насрни ҳам ҳаргиз тарк қилманглар!» дедилар”. (Нуҳ/23). Хулос шуки: иккинчи тур улуҳият тавҳиди бўлиб, у Аллоҳ таолони ибодатда яккаламоқ, Ундан ўзгасига ибодат қилишни ташлашликдир. Шунинг учун Аллоҳ пайғамбарлар юбориб, Китоблар нозил қилди. Юқоридаги оятларда ўқиганингиздек. Ва Аллоҳ таолонинг ушбу қовлида ҳам: “Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”. (Зорият/56). Мен Раб эканимни тан олишлари учун демади. Чунки бу мавжуддир. “Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва тоғутдан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз”. (Наҳл/36). Аллоҳ Яратувчи, ризқ берувчи эканини тан олишлари учун демади. Чунки бу мавжуд ва унинг ўзи кифоя қилмайди. Ушбу улуҳият тавҳидини мушриклар инкор қилди. Улар аввалдаю ҳозирда ер юзидагиларнинг аксарини ташкил қилган. Ушбу восита ва шафоатчилар Аллоҳ ҳузурида уларни шафоат қилиб, уларни У Зотга яқинлаштиради ва... ва..., деган даъво билан олиҳаларини тарк этиб, Аллоҳ азза ва жаллани ибодатда яккалаб, динни У азза ва жаллага холис қилишликдан бош тортдилар. “Шайтон уларга (қилаётган) амалларини чиройли кўрсатиб, уларни (ҳақ) йўлдан тўсди. Ҳолбуки улар ақлу-ҳушли кишилар эди”. (Анкабут/38). Учинчи тур: Исм ва сифатлар тавҳиди. Яъни, биз Аллоҳ таоло ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам У Зотга исбот қилган исм ва сифатларни бирор ўзгартириш, инкор, кайфият бериш ва тамсил қилишлик-(махлуқотларининг сифатларига ўхшатишлик)сиз Аллоҳ таолонинг ушбу қовли чегарасида исбот қиламиз: “Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир”. (Шўро/11). Аллоҳ таоло айтганидек У Зотга барча исмларни исбот қиламиз: “Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Уни ўша исмлар билан чорланглар (ёд этинглар). Унинг исмларида ҳақдан оғиб (ноўрин жойларда уларни қўллайдиган мушрик) кимсаларни тарк қилинглар. Улар яқинда қилиб ўтган амалларига яраша жазоланурлар”. (Аъроф/180). Шунингдек сифатлар ҳам, Аллоҳ азза ва жаллани Ўзини сифатлаган сифатлар билан сифатлаймиз. У Аълим-(Билувчи), Роҳим-(Раҳмли), Самиъ-(Eшитувчи), Басир-(Кўрувчи). У субҳанаҳу ва таоло эшитади, кўради, билиб туради, раҳм қилади, ғазаб қилади, ато этади, манъ қилади, (кимларнингдир даражасини) туширади ва кўтаради. Ушбулар феълий сифатлардир. Зотий сифатлар ҳам худди шундай. У субҳанаҳунинг Юзи, икки Қўли ва комил сифатлари бор. Аллоҳга Ўзи ва Росули исбот қилган зотий ва феълий сифатларини исбот қиламиз. (Ушу бобга) ўз ақл, раъй ва фикрларимиз билан киришиб, бундай демаймиз: ушбу сифат ёки исмлар инсониятда ҳам мавжуддир. Агар ушбуларни исбот қилсак ташбиҳ қилган бўламиз -муъаттилалар айтганидек-. Балки шундай деб айтамиз: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони Ўзининг Буюклигига лойиқ бўлгудек исм ва сифатлари бор. Махлуқотларни ҳам ўзига лойиқ бўлгудек исм ва сифатлари бор. Муштараклик фақат исм ва маънода бўлиб, бу ҳақиқатдаги муштаракликни тақозо қилмайди. Мисол учун жаннатни олайлик. Унда Аллоҳ таоло зикр қилганидек узум, хурмо-(палма), анор ва бизнинг дунёдаги мавжуд исмлар бор. Бироқ жаннатдаги дунёдагига асло ўхшаш эмас. Жаннатдаги хурмо ва анор дунёдаги хурмо ва анорга ўхшаш эмас. Гарчи исм ва маънода муштарак бўлсада. Аллоҳнинг исм ва сифатлари ҳам худди шундай. Гарчи лафз ва маънода махлуқотларнинг исм ва сифатларида муштарак бўлсада ҳақиқат ва кайфийяти бошқа-бошқадирки, буни Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина билади. Воқеликда асло бир-бирига ўхшаш эмасдир. Чунки Холиқ субҳанаҳуга бирор нарса ўхшаш эмас. “Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир”. (Шўро/11). Исм ва сифатларни исбот қилишликдан ташбиҳ келиб чиқмайди -муъаттила ва таъвил қилувчилар айтганидек-. Балки бу уларнинг фаҳмлари қосирлиги, йўлдан озганликлари ва ҳақдан бурилганликларидандир. Аслида эса ҳар бир киши махлуқ билан Холиқ субҳанаҳу ва таоло ўртасида фарқ борлигини билади. Худди махлуқотларнинг ўзларини ўртасида фарқ бўлгани каби. Мисол учун фил асло мушук ва чивин каби бўлмайди. Гарчи айрим сифатларида муштараклик бўлсада. Мисол учун чивин эшитади, от ҳам эшитади. Чивин кўради, фил ва от ҳам кўради. Бундан чивин фил ёки отга ўхшаш эканлиги келиб чиқадими? Йўқ. Гарчи номланишда муштарак бўлсада, ҳақиқат ва маъноларда муштарак бўлмайди. Махлуқотлар орасида шундай фарқ бўлар экан, Холиқ субҳанаҳу ва таоло билан махлуқотлар орасидаги фарқ ҳақида нима дейсиз? Биз Аллоҳ ва Росули исбот қилган барча исм ва сифатларни бирор ўзгартириш, инкор, кайфият бериш ва тамсил қилишликсиз исбот қиламиз. Аллоҳ таоло шундай деди: “Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир”. (Шўро/11). У Зот бирор нарса Унга ўхшаш эканини рад этиб, эшитиш ва кўришликни исбот қилди. Демак, бу эшитиш, кўриш ва улардан бошқаларни исбот қилишлик тамсил-(ўхшатишлик)ни тақозо этмаслигига далолат қилади. “Бас, Аллоҳнинг ўхшашини қидирманглар! (У зотнинг мисли — ўхшаши йўқдир.) Албатта Аллоҳ (барча нарсани) билур, сизлар (ҳеч нарсани) билмассиз”. (Наҳл/74). Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога махлуқотларидан бирортаси ўхшаш эмасдир. Демак, ушбулар тавҳиднинг уч туридир: Рубубият тавҳиди: ушбу турни кўп ҳолларда халқлардан бирор киши инкор қилган эмас. Улуҳият тавҳиди: ушбу турни аксар халқлар инкор қилиб, фақат пайғамбарларнинг алайҳимуссалоту вассалам издошларигина исбот қилди. Аллоҳ таоло айтганидек: “Ер юзидаги кимсаларнинг жуда кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, сизни Аллоҳнинг йўлидан оздирурлар. (Зотан) улар фақат гумонларигагина эргашурлар ва фақат алдайдилар, холос”. (Анъом/116). Аллоҳ таоло деди: “Гарчи сиз (барча одамларнинг иймон келтиришларини) жуда истасангиз-да, одамларнинг кўплари мўмин бўлмайдилар”. (Юсуф/103). “Уларнинг кўплари Аллоҳга фақат мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирадилар”. (Юсуф/106). Улуҳият тавҳидини пайғамбарларнинг алайҳимуссалоту вассаллам издошларигина исбот қилди. Улар ҳар бир уммат ичидаги мўминлардир. Улуҳият тавҳидини исбот қилганлар ўша зотлар бўлиб, барча замон ва макондаги мушриклар эса уни тан олишликдан бош тортадилар. Исм ва сифатлар тавҳиди: тавҳиднинг ушбу турини аҳли сунна вал жамоа исбот қилади. Улар Аллоҳга исм ва сифатларни исбот қиладилар. Жаҳмия, мўътазила, ашъарий ва бошқа тоифалардан иборат уларнинг орқасидан судралиб борадиган сарқитлари ўзгартириб, таъвил қилишди. Уларнинг ичида исм ва сифатларни бутунлай рад этадиганлари бор. Улар орасида айримларини рад этиб, айримларини исбот қиладиганлари бор. Муҳими аҳли сунна вал жамоанинг ушбу бобдаги йўлини билиб олишимиздир. Тавҳиднинг ушбу уч турга бўлиниши Китобу суннатдан олинган бўлиб, бугунги кунда жоҳил ва йўлдан озганлар айтаётганидек бидъий тақсимот эмас: “Улар Аллоҳнинг нурини (яъни Исломни) оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини (яъни динини) тўла (яъни ҳар тарафга) ёйгувчидир”. (Соф/8). Ушбу тақсимотнинг негизи билмайдиган нарсалари ҳақида жаврайдиган ўша бечораларнинг ақидалари бўлмиш калом илми ва мутакаллимларнинг қоидалари эмас. Баки ушбу тақсимот Китоб ва суннатдан хулоса қилиш-(тадқиқ қилиш) билан олингандир. Аллоҳнинг феъл, исм ва сифатлари ҳақида сўзлайдиган оятлар рубубият тавҳиди борасида бўса, Аллоҳга ибодат қилиш ва Ундан ўзгасини тарк этиш ҳақида гапирадиган оятлар улуҳият тавҳиди борасидадир. Аллоҳ таоло шундай деди: “Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”. (Зориёт/56). “Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”. (Зориёт/56). Шайх роҳимаҳуллоҳнинг зийракликларига эътибор беринглар. Сизларга тавҳиднинг маъносини ёритиб бериш учун: “Тавҳид китоби. Аллоҳ таоло шундай деди: “Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”. (Зориёт/56)”, дедиларки тавҳиднинг маъноси: Аллоҳни ибодатда яккалашликдир. Унинг маъноси: рубубиятни тан олишлик эмас. Балки ушбу ва бундан бошқа оятлар далолати билан унинг маъноси: Аллоҳни ибодатда яккалашликдир. Аллоҳ жалла ва аъла шундай дейди: “Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”. (Зориёт/56). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло жин ва инсни яратишидан бўлган ҳикматни баён қиляпти. Жинлар ғайб оламидан иборат бир олам бўлиб, биз уларнинг борлигига иймон келтирамиз. Бироқ биз уларни кўрмаймиз. “Чунки у ва унинг малайлари сизларни ўзингиз билмайдиган тарафдан кўриб турадилар”. (Аъроф/27). Демак, улар ғайб олами бўлиб, уларга иймон келтиришлик вожибдир. Кимда-ким жинларнинг мавжуд эканини инкор қилса, бас, у кофирдир. Чунки у Аллоҳ, Росули ва умматнинг жинлар мавжуд экани ҳақидаги ижмосини ёлғонга чиқарувчидир. Ўшалар жинларнинг мавжуд эканини инкор қилганларида қай бир нарса-(далил)га таянадилар? Бирор нарсага таянмайдилар. Фақат кўрмаётганликларини рўкач қиладилар. Ҳар бир мавжуд нарсани кўришингиз шартми? Сиз кўрмайдиган кўплаб мавжудотлар бор. Мисол учун: сиздаги руҳ. Уни кўрганмисиз? Сизни ҳаракатлантирадиган, у билан юриб, ўтирадиганингиз руҳни кўрганмисиз? Ақл мавжуддир. Шундай бўлсада уни кўрмайсиз. Хулоса шуки, ҳар бир мавжуд нарсани кўришлигимиз шарт эмас. Кўплаб мавжудотлар борки, биз уларни кўрмаймиз. Гоҳида улар биз билан яшайди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг (етук) ҳикмати бор. Ана шулардан жинлар бўлиб, улар улкан бир оламдир, бироқ биз уларни кўрмаймиз. Жинлар инсониятга ўхшаб мукаллафдир. Инсонга келсак, улар Одам болаларидир. Маъноси унсийятдан келиб чиққан бўлиб, ўзаро танишиб-(дўстлашиб), иноқ-тотувликда яшайдилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизга ушбу икки олам: жин ва инсни яратишидан бўлган ҳикматни баён қилдики, У Зот уларни бир нарса учун яратган. У ҳам бўлса: ибодатдир. Шунинг учун чеклов услубида келди: “Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”. (Зориёт/56). Жин ва инсни яратишдан бўлган ҳикматни бир нарсага чеклади. Яъни: улар Унга ибодат қилишликларига. Демак, махлуқотларни яратишликдаги ҳикмат Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ибодат қилишликдир. Аллоҳ таоло жин ва инсни ибодат учун яратди. Барча нарсани уларнинг фойдаларига (хизмат қилсин деб) яратди. Ушбу нарсалардан У субҳанаҳу ва таолога ибодат қилишда ёрдам олсинлар-(фойдалансинлар) деб уларга ушбу нарсаларни бўйинсундириб қўйди. “Ибодат қилишлари учун”, яъни, Мени ибодатда яккалашликлари учун. Ёки бошқа бир ибора билан: “Ибодат қилишлари учун”, яъни, тавҳидни амалга оширишликлари учун. Чунки тавҳид ва ибодат бир нарсадир. У субҳанаҳу ва таоло уларни Ўзига ибодат қилишлари учун яратганига қарамай, улар орасида ибодатни адо этиб, Аллоҳга ибодат қилганлари бор. Ва яна улар орасида Аллоҳга ибодат қилмаганлари бор. Зотан, У Зот уларни Ўзига ибодат қилишлари учун яратганидан барчалари Унга ибодат қилишликлари келиб чиқмайди. Балки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унга ҳидоятни хоҳлаганлар ибодат қилиб, Аллоҳ таоло унга залолатни хоҳлаганлар куфр келтиради. “Ибодат қилишлари учунгина”, яъни, уларга Менга ибодат қилишни буюришим ёки уларга буйруқ ва қайтариқлар беришим учунгина. Аллоҳ таоло айтганидек: “Инсон ўзини (бу дунёда дину иймонга буюрилмасдан, охиратда эса қайта тирилиб ҳисоб-китоб қилинмасдан) бекор ташлаб қўйилишини ўйларми (тамаъ қилурми)?!”. (Қиёмат/36), яъни, бирор буюруққа буюрилмай ва бирор қайтариқдан қайтарилмай. Модомики Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу икки оламни Ўзига ибодат қилиш учун яратган экан, демак, бу ибодат ва тавҳид аслу-асос эканига далолат қилади. Сўнг жалла ва аъла шундай деди: “Мен улардан бирон ризқ истамасман ва улар Мени таомлантиришини истамасман”. (Зориёт/57). Ушбу оятда Аллоҳ жалла ва аъла уларнинг ибодатига муҳтож эмаслиги, балки улар Аллоҳга ибодат қилишга муҳтож эканликлари баён қилиняпти. “Мен улардан бирон ризқ истамасман ва улар Мени таомлантиришини истамасман. Зеро Аллоҳнинг Ўзигина (барча халойиққа) ризқу рўз бергувчи, куч-қувват соҳиби ва қудратлидир”. (Зориёт/57-58). Аллоҳ ушбу икки оламни Ўзига ибодат қилишлари учун яратди. Бироқ у жалла ва аъла уларнинг ибодатларига муҳтож эмас. Демак, ибодатга ким муҳтож экан? Бандаларнинг ўзлари. Шунинг учун айтдики: “Мусо яна деди: «Агар сизлар ўзингиз ва Ер юзидаги барча кишилар кофир бўлсалар ҳам (Аллоҳга бирон зиён етказа олмайсизлар). Зеро, Аллоҳ (сизларнинг шукр қилишингиздан) беҳожат, ҳамду сано эгасидир»”. (Иброҳим/8). Аллоҳга осийнинг маъсияти зарар бермайди ва итоаткорнинг итоати фойда келтирмайди. Балки тоат ўз эгасига фойда келтириб, маъсият ўз соҳибига зарар беради. Аллоҳ таоло деди: “Агар сизлар кофир бўлсангизлар, бас албатта Аллоҳ сизлардан беҳожатдир. (Аммо) У Ўз бандаларининг кофир бўлишига рози бўлмас”. (Зумар/7). Ҳадис ал-Қудсийда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: “Эй бандаларим! Агар аввалги ва охиргиларингиз, инс ва жинларингиз сизлардан қалби энг тақволи бир кишидек бўлсалар, бу мулкимдан бирор нарсани зиёда қилмайди. Агар аввалги ва охиргиларингиз, инс ва жинларингиз сизлардан қалби энг фожир-(гуноҳкор) кимсадек бўлсалар, бу мулкимдан бирор нарсани ноқис қилмайди”. (Муслим (2577), Термизий (2495), Ибн Можжа (4257) ва Аҳмад (5/154)). Ушбу улуғ ҳадиснинг ниҳоясида шундай деди: “Эй бандаларим! Ушбу сизларнинг амалларингиз бўлиб, уни сизлар учун ҳисоблаб-(сақлаб) қўяман. Сўнг эса сизларга уни тўла-тўкист қилиб тўлайман-(мукофотлайман). Кимки яхшилик топса, бас, Аллоҳга ҳамду-сано айтсин. Кимда-ким бундан бошқасини топса, бас, фақат ўзини маломат қилсин”. (Муслим (2577)). Аллоҳ таоло айтади: “Мен улардан бирон ризқ истамасман ва улар Мени таомлантиришини истамасман”. (Зориёт/57). Озчиликдан кейин улар сабаб кўпчилик бўлиш учун, хорликдан кейин улар сабаб азиз бўлишлик учун эмас, субҳанаҳу ва таоло. Балки уларни Ўзига ибодат қилишлари учун яратди. Ибодатнинг фойдаси уларнинг ўзларига қайтади. Ушбу оятда тавҳиднинг маъноси ёритиб берилдики, у ибодатдир. Талаб қилинган тавҳиднинг маъноси рубубиятни тан олишлик эмас -йўлдан озганлар айтаётгани каби-. Балки унинг маъноси ибодатдир, яъни, ибодатни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога холис қилишлик. RE: Тавҳид китоби шарҳи (Солиҳ ал-Фавзон) - mutaallim - 01-15-2013 Ва ушбу қовли: “Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтон-(тоғут)дан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз”. (Наҳл/36).
Муаллиф роҳимаҳуллоҳ: Ва ушбу қовли: “Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтон-(тоғут)дан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз”. (Наҳл/36), дедилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳар бир умматга бир пайғамбар юборганини хабар беряпти. Умматнинг маъноси: жамоат, авлод ва одамлардан иборат бир тоифа. “Ҳар бир умматга...бир пайғамбар”. (Наҳл/36). Росул - шариат ваҳий қилиниб, уни етказишга буюрилган кишидир. Элчилар кўп бўлиб, Аллоҳ жалла ва аъла Қуръонда бизга уларнинг исмини айтганлари ва уларнинг исмини айтмаганлари бор: “Айрим пайғамбарлар ҳақида сизга илгари ҳикоя қилдик, айрим пайғамбарларни эса сизга ҳикоя қилганимиз йўқ”. (Нисо/164). Биз жамийки пайғамбарларга, аввалгию охиргилари, Аллоҳ бизга исмларини айтганлари ва айтмаганларига иймон келтирамиз. Пайғамбарларга иймон келтириш иймоннинг олти рукнининг биридир. “Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтон-(тоғут)дан йироқ бўлинглар”. (Наҳл/36). Ушбу оят мана бу оятнинг мислидир: “Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”. (Зориёт/56). Аллоҳ таоло халқларни Ўзига ибодат қилишлари учун яратганидек, элчиларни ҳам Ўзига ибодат қилишлари учун юборди. Чунки У Зот элчиларни одамларга деҳқончилик, зироат ва саноатни, еб-ичишликни ҳамда Раб таолонинг бор эканлиги ва рубубиятни тан олишликларини ўргатишлик учун юбормади. Балки У Зот ҳар бир пайғамбарни одамларни Ўз Раббилари ва Яратувчилари эканини эътироф этадиган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ибодат қилишга буюриш учун юборди. “Аллоҳга ибодат қилинглар”. Бу буйруқдир. “Ва шайтон-(тоғут)дан йироқ бўлинглар”. Бу эса қайтариқ маъносидаги буйруқ. Тоғут туғёнга тушиш-(ҳаддан ошиш)ликдан ясалган. У барча нарсада ҳаддан ошишликдир. Тоғут дейилганда шайтон ирода қилинади. У тоғутларнинг раисидир -унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин-. Тоғут дейилганда яна сеҳргар, фолбин, Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм юритмайдиган кимса, одамларни Аллоҳга тоат бўлмаган ўринда ўзига эргашишга буюрадиган кимсалар ирода қилинади. Тоғутлар -Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтганларидек- банда Аллоҳнинг тоатидан ўзгасида ибодат қилинадиган, эргашиладиган ёки итоат қилинадиганлар борасида ҳаддан ошишлиги бўлиб, улар тоғутлардир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизни Ўзига ибодат қилишга ва тоғутдан йироқ бўлишга амр этди. Бу ўринда тоғутдан мурод: санам, бут, қабр, сағана ва булардан бошқа Аллоҳни қўйиб ибодат қилинадиган ҳар бир нарсадир. Бари тоғутлар деб аталади. Бироқ Аллоҳни қўйиб унга ибодат қилинсада, ушбуга рози бўлмаган кишига келсак, бу тоғут деб номланмайди. Мисол учун: Ийсо алайҳиссалом. Шунингдек, Ҳасан ва Ҳусайн (розияллоҳу анҳумо) каби Аллоҳнинг солиҳ бандалари ҳамда Аллоҳни қўйиб ибодат қилинишга рози бўлмаган авлиёлар. Улар тоғут деб аталмайди. Бироқ уларга ибодат қилишлик тоғут бўлмиш шайтонга ибодат қилишликдир. Ана ўша Ҳусайн ва шунга ўхшашларга ибодат қиладиганлар, улар шайтонга ибодат қиладилар. Чунки у (шайтон) уларни шунга буюрган: “(Эсланг, Аллоҳ) уларнинг (яъни мушрикларнинг) барчаларини тўплаб, сўнгра фаришталарга «Ана у (мушриклар) сизларга ибодат қилгувчи бўлганмидилар?» дейилган кунда. (Фаришталар): «Пок Парвардигор, Сен Ўзинг бизларнинг дўстимиздирсан, улар эмас. Йўқ, улар жинларга (яъни, шайтонларга) ибодат-итоат қилар эдилар. Уларнинг кўплари (жинларга) иймон келтиргувчидирлар», дерлар”. (Сабаъ/40-41). “Ва шайтон-(тоғут)дан йироқ бўлинглар”. (Наҳл/36), яъни, Аллоҳ азза ва жалладан ўзга ибодат қилинадиган барча нарсадан. Бошқа оятда эса: “Бас, ким шайтондан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалққани ушлабди”. (Бақара/256). Ана шу “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносидир. Чунки “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси: тоғутга куфр келтириш ва Аллоҳга иймон келтирмоқдир. Аллоҳ таолонинг ушбу қовлига ўхшаш: “Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтон-(тоғут)дан йироқ бўлинглар”. (Наҳл/36). Нафий ва исбот. Аллоҳ таолонинг ушбу “Йироқ бўлинглар”. (Наҳл/36) қовлини чуқур ўйлаб кўринглар. “Тоғутга ибодат қилишни ташланглар”, демади. Чунки “Йироқ бўлинглар” етукроқ маънодадир. Яъни, ширкка олиб борувчи ҳар қандай воситаларни ташланглар. Йироқ бўлишлик тарк этишликдан етукроқ маънони ифодалайди. Йироқ бўлишликнинг маъноси: биз ушбу нарсани-(ширкни) ва унга олиб борувчи восита ва йўлларни тарк этамиз. Ушбу оятда: элчиларнинг аввалгиларидан охиргиларигача Аллоҳга ибодат қилишлик ва тоғутга ибодат қилишликни тарк этишлик бўлмиш тавҳид билан юборилганликлари баён қилинди. Демак, пайғамбарлар тавҳидга даъват ва ширкдан қайтарув ила келишди. Ана шу пайғамбарларнинг алайҳимуссалоту вассалам миллатидир. Ва у бир миллатдир. Гарчи шариатлари турлича бўлсада. Чунки динлари ва ақидаларининг асли тавҳид ва Аллоҳга ҳар доим у тузиб берган йўлга биноан ибодат қилишликдир. Мисол учун: исломнинг аввалида Байтул Мақдисга қараб намоз ўқишлик Аллоҳга бўлган ибодат эди. Чунки Аллоҳ шунга буюрганди. Бироқ ушбу (амр) бекор қилиниб, қибла Каъбага ўзгаргач, Каъба томонга юзланиб намоз ўқишлик ибодатга айланди. Ва Байтул Мақдисга юзланиб намоз ўқишлик қайтарилган бўлди. Кимда-ким (буйруқ) бекор қилингач Байтул Мақдисга юзланиб намоз ўқиса кофир дея эътибор қилинади. Демак, ҳар доим Аллоҳга ибодат қилишлик ана шу вақтда У тузиб берган шариатга биноан бўлади. Агар (ушбу буйруқ) бекор қилинса, батаҳқиқ, бекор қилувчи (буйруққа) ўтилиб, бекор қилинган дин тарк этилади. Пайғамбарларнинг дини бирдир. Гарчи шариатлари турлича бўлсада. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни (пайғамбарларни) кундошларнинг болларига ўхшатдилар. Улар ота бир ака-укалардир. Оталари бир, бироқ оналари бошқа-бошқа. Шунингдек, пайғамбарларнинг дини бир, шариатлари эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳикматига кўра турлича. Чунки Аллоҳ таоло ҳар бир вақтга муносиб ва ҳар бир умматга энг яроқли шариат жорий қилади. У субҳанаҳу ва таоло Билувчироқдир. “Сизлардан ҳар бир миллат (яъни дин) учун (алоҳида) шариат ва йўл қилиб қўйдик”. (Моида/48). Модомики дин бекор қилинмаган экан, бас, у(нга амал қилмоқ) Аллоҳга ибодатдир. Агар бекор қилинса, Аллоҳга ибодат қилишлик – носих-(бекор қилувчи дин)га кўчиб, мансух-(бекор қилинган дин)ни ташлашликдир. “Шунда улар (ўша умматлар) орасида Аллоҳ ҳидоят қилган зотлар ҳам...бўлган”. (Наҳл/36). Яъни: улар орасида пайғамбарлар (чақириғи)га ижобат қилганлар ва яна улар орасида бош тортган ва “Шунингдек, чекларига йўлдан озишлик тушган кимсалар ҳам бўлган”. (Наҳл/36). Ўзларининг куфр ва қайсарликлари сабабли лавҳул маҳфузда белгилаб қўйилган тақдирдир. Ва ушбу қовли: “Парвардигорингиз, ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди”. (Исро/23). “القضاء” (Ал-Қодоу) ўзаги бир неча маънога эга. Шулардан: қазои қадар, ҳукм ва йўл-(шариат) жорий қилмоқ, хабар бермоқ. “Шунингдек, Биз Бани Исроилга...хабар бердик”. (Исро/4). Яъни: уларни хабардор қилдик. Унинг маъноларидан яна бири фориғ бўлмоқдир. “Намозни адо қилиб бўлганингиздан кейин”. (Нисо/103). Яъни: ундан фориғ бўлганингизда. Демак, “القضاء” бир неча маъноларга эга. Бу ўринда ундан мурод амр этмоқ ва шариат қилиб бермоқликдир. “القضاء”нинг маъноси: “Ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни”. (Исро/23) шариат-(жорий) қилди. Аллоҳ таоло Ундан ўзгасига ибодат қилишликни асло жорий қилмаган. Санам, авлиё ва солиҳ зотлар, сағана ва қабрлар, дарахт ва тошларга ибодат қилишликни асло жорий қилмаган. Ушбуларни шайтон жорий қилган. Аллоҳнинг шариатига келсак, у шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ибодат қилишликдир. Ана шу “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносидир. “Ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ”. (Исро/23). Нафий ва исбот. У “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг тамомий маъносидир. Аллоҳ субҳанаҳу Ўзининг ҳаққига амр қилгач ота-онанинг ҳаққига амр қилди. “Ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни”. (Исро/23). Ота-онанинг ҳаққи Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққидан кейиноқ келади. Чунки ота-она Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан кейин сизга энг улкан яхшилик қилувчилардир. “Яхшилик қилишларингизни”. (Исро/23). Яъни: у иккиларига сенга яхшилик қилишгани каби яхшилик қил. Оятдаги мавзуимизга боғлиқ ўрни: “Парвардигорингиз, ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни...амр этди”. (Исро/23). Чунки у тавҳиднинг изоҳидир. У Аллоҳга ибодат қилишлик ва Ундан ўзгасига ибодат қилишни тарк этмоқдир. Ана шу тавҳиддир. Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилишликни тарк этмай Унга ибодат қилишликка келсак, бу тавҳид деб аталмайди. Мушриклар Аллоҳга ибодат қилардилар. Бироқ улар Унга қўшиб ўзгасига ҳам ибодат қилардилар. Натижада мушрикларга айланишди. Инсон фақат Аллоҳга ибодат қилишлиги муҳим эмас. Балки Аллоҳга ибодат қилиб, Ундан ўзгасига ибодат қилишни тарк этишлиги лозимдир. Акс ҳолда Аллоҳга ибодат қилувчи ҳам, муваҳҳид ҳам бўлмайди. Намоз ўқиб, рўза тутиб, ҳаж қиладиган, бироқ Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилишни ташламайдиган кимса мусулмон эмас. Унга на намози, на рўзаси ва на ҳажи фойда беради. Чунки у Аллоҳ таолонинг ушбу қовлига бўйинсунмади: “Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар”. (Наҳл/36). “Парвардигорингиз, ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни...амр этди”. (Исро/23). Яъни: У билан бирга ўзгасига ибодат қилманглар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ривоят қилинган ҳадис ал-қудсийда шундай ворид бўлган: “Мен шерикларнинг шериклик қилинмоғидан энг беҳожат Зотман. Кимда-ким бирор амал қилиб, унда Менга ўзгасини шерик қилса ўзини ҳам, ширкини ҳам тарк этаман”. Яна бир ривоятда эса: “Бас, у шерик қилганигадир. Мен ундан пок-(безор)ман”. (Муслим (2985), Ибн Можжа (4202) ва Аҳмад (2/301)). Ва ушбу қовли: “Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар”. (Нисо/36). Тўртинчи оят: “Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар”. (Нисо/36). Оятлар бир мавзу атрофида айланяпти ва услуби бир хил. Ушбу оят “Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар”. (Нисо/36) тамоман мана бу оятнинг мислидир “Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар”. (Наҳл/36). Чунки улар бир манбадан чиқяпти. “Аллоҳга бандалик қилинглар”. (Нисо/36). Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан Ўзига ибодат қилишликка буйруқдир. “Ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар”. (Нисо/36). Бу эса ширкдан қайтарув бўлиб, “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносидир. Чунки “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси: ширкни рад этиб, ибодатни Аллоҳ азза ва жаллага исбот қилишликдир. “Аллоҳга бандалик қилинглар”. (Нисо/36), яъни, ибодатни Унга холис қилинглар. Ибодатнинг маъносини билиб олишлик шартдир. У: хокисорлик ва бўйинсунишликдир. Ана шу ибодатнинг асли. Луғатда эса: “طريق معبد” (Ториқун муъаббад), яъни, оёқлар депсаб ўтилиши билан бўйинсундирилган-(ҳозирланган) йўл. Ибодатнинг шариатдаги маъносига келсак, у Шайхул Ислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ таъриф берганларидек: Аллоҳ яхши кўриб, рози бўладиган ҳар бир зоҳирий ва ботиний сўз ва амални ўзида жо қилган сўздир. Ибодат – Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло жорий қилган ишни қилишлик бўлиб намоз, рўза, ҳаж, қариндошлик ришталарини боғлаш, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш, етимга яхшилик қилиш ва бундан бошқа амаллар ибодатдир. Аллоҳ жорий қилган ҳар бир амал ибодатдир. Инсон Аллоҳга ўзи томонидан бўлган бирор нарса билан қурбат ҳосил қилишлиги ибодат бўлмай, балки у бидъатдир. Ҳар бир бидъат залолатдир. Демак, ибодат – Аллоҳ жорий қилган зоҳирий ва ботиний сўз ва амаллардир. Чунки ибодатлар ичида намоз ва Аллоҳ йўлида жиҳод қилишликка ўхшаш зоҳирий тана аъзоларида қилинадигани бор. Ушбулар тана аъзоларида зоҳир бўлиб, ҳаракатга келиб, амалга оширасиз. Улар ичида “Субҳаналлоҳ” (Аллоҳни барча айбу-нуқсонлардан поклайман) ва “Алҳамдулиллаҳ” (Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир) каби зикрга ўхшаш тилда бўладигани бор. Ва яна улар орасида хавф, хошя-(билим асосидаги қўрқув), рағбат-(интилиш), қўрқув ва умидга ўхшаш қалбда бўладигани мавжуд. Ушбулар қалб амалларидир. Демак, ибодат қалбда, тилда ва тана аъзоларида амалга ошади. “Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар”. (Нисо/36). Аллоҳ субҳанаҳу Ўзига ибодат қилишга амр қилган вақт ширкдан қайтарди. Чунки ширк ибодатни барбод қилади. Худди таҳоратсизлик намоз ва тавофни барбод қилгани каби. Шунингдек, ширк ибодатни барбод қилади. Шунинг учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ундан қайтарди. Ва яна ушбу қовли: “Айтинг: «Келинглар, Парвардигорингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни тиловат қилиб берай. У зотга бирон нарсани шерик қилмангиз...”. (Анъом/151-153). Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) шундай дедилар: “Кимда-ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг имзо чекилган-(сўнгги) васиятларига боқмоқ истагида бўлса Аллоҳ таолонинг ушбу қовлини ўқисин: “Айтинг: «Келинглар, Парвардигорингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни тиловат қилиб берай. У зотга бирон нарсани шерик қилмангиз”, оятидан ушбу қовлигача: “Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир...”.”. Сўнг шайх роҳимаҳуллоҳ ушбу бобдаги оят ва ҳадислар оқимини кетма-кет нақл қиляптилар. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ушбу уч оят ҳақида шундай дедилар: “Кимда-ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг имзо чекилган-(сўнгги) васиятларига боқмоқ истагида бўлса Аллоҳ таолонинг ушбу қовлини ўқисин”. “Тиловат қилиб берай”. (Анъом/151). Яъни, ўқиб берай. “Парвардигорингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни”. (Анъом/151). Ушбу оят ҳалол қилиб беришлик рубубият ҳаққи эканига далолат қилади. Ҳалол ва ҳаром қилиб берадиган Зот Раб таолодир. Чорва молларини санамларига деб ҳаром қилиб олишгани каби ўзингиз ёки инсон ва жин шайтонлардан иборат дўстларингиз ҳаром қилиб бергани эмас. Аллоҳ таоло ҳаром қилинган нарсаларнинг энг улканидан бошлаб, шундай деди: “У зотга бирон нарсани шерик қилмангиз”. (Анъом/151). Ҳаром қилинганларнинг энг улкани Аллоҳ субҳанаҳуга ширк келтиришликдир. Агар сизга: ҳаром қилинган нарсаларнинг энг каттаси нима?, дейилса шундай дейсиз: Аллоҳга ширк келтиришликдир. Агар сизга: Аллоҳ таоло қайтарган энг катта нарса нима?, дейилса айтасизки: Аллоҳга ширк келтирмоқ. Агар сизга: мункар ишларнинг энг улкани нима?, дейилса шундай дейсиз: Аллоҳга ширк келтирмоқ. Агар сизга: гуноҳи кабираларнинг энг каттаси нима?, дейилса: Аллоҳга ширк келтиришлик, дейсиз. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “(Гуноҳи) кабираларнинг энг каттаси: Аллоҳга ширк келтиришликдир”. (Термизий (3020), Аҳмад (3/495)). Ширк -Аллоҳ сақласин- гуноҳларнинг энг хатарлиси ва Аллоҳга итоатсизлик қилинадиган энг катта маъсиятдир. У ибодат турларидан бирортасини Аллоҳдан ўзгасига сарф этиш ила У субҳанаҳу билан бирга ўзгасига ибодат қилишликдир. “У зотга бирон нарсани шерик қилмангиз”. (Анъом/151). Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан Унга ширк келтиришликдан қайтарув ва Раббингиз сизга ҳаром қилганлари орасидаги энг улканидир. Сизлар эса ҳаром қилинган энг улкан нарса -яъни, ширкни- ҳалол санайсизлар. (Оятдаги) “Бирон нарсани” уламолар шундай изоҳлайдилар: қайтарув оқимидаги накира-(ноаниқ артиклдаги сўз) Аллоҳ азза ва жалладан ўзга ибодат қилинадиган барча нарсани ўз ичига олади. У хоҳ фаришта, пайғамбар, валий, солиҳ зотлардан бири, дарахт, тош, қабр ёки ундан бошқаси бўлсин. “Бирон нарсани” сўзи ушбуларнинг барини ўз ичига олади. У кенгқамровли сўздир. Яъни, қандай бўлишидан қатъий назар бирор бир нарсага Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун қилинадиган ибодатлардан бирортасини сарф этишлик жоиз бўлмайди. “У зотга бирон нарсани шерик қилмангиз”. (Анъом/151). Ширкнинг барча катта ва кичик турларини ўз ичига олади. Бу ўринда йўл қўйиб бериладиган бирор ширк йўқдир, на каттаси ва на кичиги. Худди ушбу оят ким бўлишидан қатъий назар бирор кишини Аллоҳга шерик қилинишини маън қилгани каби. На (Аллоҳга) яқин фаришта, пайғамбар, солиҳ зотлар, жисм, дарахт, тош, қабр ва на бирон бир нарса. Ибодатлардан бирортаси Аллоҳдан ўзгасига сарф этилиши жоиз эмас. На назр, на жонлиқ сўйиш, на тавоф, на дуо, на хавф, на умид, на рағбат ва на қўрқув. Ушбу иш жоиз эмас. Хоҳ катта ёки кичик ширк бўлсин. Хоҳ очиқ, зоҳир ёки қалбларда махфий ширк бўлсин. “Ота-онага яхшилик қилингиз”. (Анъом/151). Яъни, У Зот сизларни ота-онага чинакам яхшилик қилишингизга амр этди. Бу эса юқорида қарор топган қоида борасида эслаб ўтганимиздек Аллоҳ субҳанаҳу аввало Ўзининг ҳаққидан бошлади. Сўнг иккинчи ўринга доим ота-онанинг ҳаққини қўяди. Ўзини ибодатда яккалашликка буюрганда ота-онага яхшилик қилишга ҳам амр қилади. Кўплаб оятларда шундай. Демак, ушбу оятда хоҳ тирик ёки вафот этган бўлсинлар эзгулик, орадаги ришталарни боғлаш, иззат-икром қилишлик, ҳурмат-эҳтиром кўрсатишлик билан ота-онага яхшилик қилишликка амр қилинди. Уларга ҳаётлик чоғларида яхшилик қилишга келсак юмшоқ сўзлаш, камтарлик, нафақа ажратиш, хизматларида бўлиш, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога маъсият бўлмаган ўринларда розиликларини олишлик билан уларга яхшилик қилишдир. Аллоҳ таоло айтганидек: “Агар уларнинг (ота-онангизнинг) бирови ёки ҳар иккиси сенинг қўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб «уф» тортма ва уларнинг (сўзларини) қайтарма! Уларга (доимо) яхши сўз айт! Улар учун, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут — хокисор бўл ва: «Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимдан тарбиялаб-ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин», деб (ҳақларига дуо қил)!”. (Исро/23-24). Ҳаётлик чоғларида уларга турли яхшиликлар билан эзгулик кўрсатасиз. Бирор бир нарса билан уларга ёмонлик қилмайсиз. Чунки уларга яхшилик қилишлик эзгуликдир. Уларга ёмонлик қилишлик эса оқ бўлишдир. Ота-онага оқ бўлиш эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ширк келтиришликдан кейинги гуноҳи кабиралар ичидаги энг каттасидир. Уларга яхшилик қилишликка бўлган буйруқ зимнида уларга ёмонлик қилишдан қайтарув мавжуд. Ҳадисда ворид бўлганидек: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарга кўтарилиб: Аамиин, аамиин, аамиин, дедилар. Сўнг саҳобаларига: Жибрил алайҳиссалом у кишига кўриниб шундай деганликларини айтдилар: эй Муҳаммад! Кимда-ким Рамазон ойига етиб, (гуноҳлари) мағфират қилинмай вафот этса, бас, дўзахга кирсин. Аамиин, денг. Мен: аамиин, дедим. У (Жибрил алайҳиссалом) деди: эй Муҳаммад! Кимда-ким ота-онаси ёки улардан бирига етиб, у иккилари уни жаннатга киритмай (киришига сабабчи бўлмай) вафот этса, бас, дўзахга кирсин. Аамиин, денг. Мен: аамиин, дедим. У (Жибрил алайҳиссалом) айтди: эй Муҳаммад! Кимники хузурида ёдга олинсангиз ва сизга саловат айтмай вафот этса, бас, дўзахга кирсин. Аамиин, денг. Мен: аамиин, дедим”. Ҳадиснинг мавзуимизга боғлиқ ўрни шуки: Кимда-ким ота-онаси ёки улардан бирига етиб, уларга яхшилик қилмай вафот этса, оқ бўлгани сабабли дўзахга киради. Жаброил алайҳиссалом уни дўзахга киришини сўраб баддуо қилдилар ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбуга аамиин дедилар. Бу уларга ҳаётлик чоғларида яхшилик қилиш эди. Уларга вафотларидан кейин яхшилик қилишга келсак, дарҳақиқат, бу ҳақда бир киши пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга савол йўллаб шундай деди: “Эй Росулуллоҳ! Ота-онам вафот этишгандан кейин уларга нима-(қандай) яхшилик қилиш қолди? У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ўзинга дуо қилганингда уларнинг ҳам ҳаққига дуо қиласан ва васиятларини бажо қилишлик. Фақат улар сабаб боғланадиган қариндошлик ришталарини боғлаш ва дўстларига иззат-икром кўрсатишлик”. (Абу Довуд (5142), Ибн Можжа (3664)). Агар отангизнинг дўсти ёки онангизнинг дугонаси бўлса, унга иззат-икром кўрсатинг. Чунки отангизнинг дўсти ёки онангизнинг дугонасига иззат-икром кўрсатишингиз ота-онангизга иззат-икром кўрсатишликдир. Ота-она вафот этгандан кейин қоладиган яхшилик дуо, васиятларини бажо қилишлик ва улар сабабли боғланган амаки, амма, тоға, хола, ака-ука, опа-сингил ва уларнинг фарзандлари ҳамда отангиз ёки онангиз томонидан сизни боғлаб турадиган барча қариндошлик ришталарини боғлашликдир. Ана шу ришталарни боғласангиз, дарҳақиқат, ота-онангизга яхшилик қилган бўласиз. Сўнг Аллоҳ таоло шундай деди: “Болаларингизни камбағалликдан (қўрқиб) ўлдирмангиз”. (Анъом/151). Бу учинчи буйруқ бўлмиш фарзандларни фақирлик сабабли ўлдиришликни ҳаром эканлигидир. Одамлар жоҳилиятда гўёки ризқ бериш уларни қўлида бўлганидек Аллоҳ таоло ҳақида бадгумонга бориб фарзандларини фақирликдан қўрқиб ўлдирардилар. Шунинг учун Аллоҳ таоло бошқа бир оятда шундай деди: “(Эй инсонлар), болаларингизни йўқчилиқдан қўрқиб ўлдирмангизлар...Уларни ўлдирмоқ, шак-шубҳасиз, катта хатодир”. (Исро/31). Ва бу ўринда айтдики: “Уларга ҳам, сизларга ҳам Биз ўзимиз ризқ берурмиз”. (Исро/31). Агар сизлар ўзингизга ризқ беролмасангиз, ахир қандай ўзгаларга ризқ берасизлар?! Бугунги кунда одамлар орасида ушбу мазамматланган хислатни отамерос қилиб олиб, натижада камбағалликдан қўрқиб наслни чеклаш ҳаракатига тушганлар бор. Айтадиларки: ер юзида насл кўпайиши сабабли демографик портлаш юз беради. Манба-(ресурс)лар оз, очарчилик келиб чиқади. Натижада наслни чеклашни талаб қиладилар. Ҳозирда наслни чеклаш масаласи тез суратда кўтарилиб боряпти. Ушбуга ундовчи сабаб эса камбағалликдан қўрқишликдир. Чунки улар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога иймон келтирмайдилар. Ризқ Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан эканига иймон келтирмайдилар. Айрим мусулмонлар ушбу ташвиқотга алданиб қолди. Натижада фарзанд кўпайтиришни ёмон кўрадиган бўлдилар. Баъзилари эса наслни бир тартибга солиш ва айримлари уни чеклашга ҳаракат қиляпти. Бу ўринда қайта-қайта такрорланадиган қуруқ-(пуч) сўз бўлиб, буларнинг бари ботилдир. Зурриётни кўпайтиришлик ва серфарзандлик исломда талаб қилинган ишдир. Чунки бу билан мусулмонлар кучга кириб, ададлари кўпаяди. Ризққа келсак, у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зиммасидадир. “Уларга ҳам, сизларга ҳам Биз ўзимиз ризқ берурмиз”. (Исро/31). Аллоҳ таоло деди: “Бузуқ ишларнинг ошкорасига ҳам, махфийсига ҳам яқинлашмангиз”. (Анъом/151). Бу тўртинчи буйруқ бўлиб, фаҳш-(бузуқ) ишдан мурод маъсиятдир. Маъсият қабиҳ ва тубанлиги сабабли фаҳш-(бузуқ) иш деб аталди. Яъни, маъсиятларга яқинлашманглар. Аллоҳ таолонинг ушбу сўзини ўйлаб кўринглар: “Яқинлашмангиз”. (Анъом/151). Фаҳш-(бузуқ) ишларни қилманглар демади. Балки: “Яқинлашмангиз”. (Анъом/151), деди. Ушбу амр маъсиятларга олиб борадиган воситалардан маън қилишликни ўз ичига олишлиги учундир. У Зот маъсиятларни ва уларга олиб борадиган воситаларни ҳаром қилди. Мисол учун: аёлларни ўзига зеб-(оро) беришлари фаҳшга яқинлашишликдандир. Чунки аёлларни безаниши зинога олиб боради. Зийнат ва сафар қилишлик зинога йўл топиб кирмоқликдандир. Аллоҳ таоло зинога яқинлашишликдан қайтарди: “Зинога яқинлашманглар!”. (Исро/32). Зино қилманглар демади. “Яқинлашмангиз”. (Анъом/151), деди. Чунки воситалардан маън қилишлик учун яқинлашишликдан қайтарув айнан ўша феълни қилишликдан қайтарувга нисбатан етукроқдир. Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга боқишлик ҳам ҳаром қилинди. Чунки Аллоҳ ҳаром қилган нарсага қарашлик -аёл кишига қарашлик каби- зинога воситадир. Мусиқа ва чолғу асбобларининг товушини эшитишлик ҳаром қилинди. Чунки у ҳаром қилинган ишга воситадир. “Бузуқ ишлар...га ... яқинлашмангиз”. (Анъом/151). Яъни, маъсиятларга олиб борадиган сабаблар бўлмиш назар ташлаш, эшитиш, сафар қилиш, безаниш ва булардан бошқаларга қўл урманглар. Балки улардан йироқ бўлинглар. Агар сабаблар ҳаром бўлса, энди айнан фаҳш-(бузуқ) ишлар ҳақида нима дейсиз? Албатта уларнинг ҳаромлиги оғирроқдир. “Ошкорасига ҳам”, яъни, одамлар кўрадиган бозор, дўкон ва йиғилиш ўринларида. “Махфийсига ҳам”, ёки уй ҳамда ёпиқ ўринлардаги яширин маъсиятлар. Мўмин Аллоҳ азза ва жалладан ҳам зоҳиран, ҳам ботинан тақво қилади. Кўчада ҳам, уйда ҳам қаерда бўлмасин тақво қилади. Аллоҳдан кундузи ҳам, тунда ҳам, ёруғда ва зулматда ҳам қўрқади. Чунки У Зот субҳанаҳу доими у билан бўлиб, Унга бирор нарса махфий эмас. Инсон фақат зоҳирда маъсиятлардан йироқ бўлишлиги, холий қолганда эса унга бу мумкин бўлишлиги қасд қилинмаган. Асло ундай эмас. Ҳаром ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳаромдир. Раб таоло эса ҳам зоҳирдаги ва ҳам ботиндаги барча ҳолатлардан хабардордир. Ҳар қанча яширишга уринсангиз ҳам У субҳанаҳу ва таолога бирор нарса махфий қолмайди. Сизлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан яшириниб ололмайсизлар. “Улар (ўзларининг жиноятларини) одамлардан яшира оладилар, аммо Аллоҳдан яшира олмайдилар. У Ўзи рози бўлмайдиган гапларнинг режасини хуфёна тузаётган пайтларида ҳам улар билан бирга бўлур”. (Нисо/108). Балки У субҳанаҳу айтдики: “(Эй инсонлар), сизлар сўзларингизни яширинглар ёки ошкора қилинглар (ҳар ҳолда Аллоҳ билиб турур). Албатта У диллардаги сирларни билгувчидир”. (Мулк/13). Шундай бўлар экан, демак, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ҳар қандай ҳолатда ҳам тақво қилишингиз вожиб бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳдан қўрқ”. (Термизий (1987), Аҳмад (5/177), Доримий (2791)). Аллоҳ таоло айтадики: “Албатта ғайбдаги (кўзларига кўринмайдиган) Парвардигорларидан қўрқадиган зотлар учун” (Мулк/12), яъни, одамлардан ғойиб-(махфий) бўлган ҳолатларида. “Мағфират ва катта ажр-мукофот бордир. (Эй инсонлар), сизлар сўзларингизни яширинглар ёки ошкора қилинглар (ҳар ҳолда Аллоҳ билиб турур)”. (Мулк/12-13). Сўнг Аллоҳ таоло айтдики: “Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонларни ўлдирмангиз, магар ҳақ билан (яъни қасос олиш учун ё муртад бўлгани, ёки зино қилгани учун шариат ҳукми билан ўлдиришингиз мумкин)”. (Анъом/151). Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жон мўминнинг жонидир. Шунингдек, муоҳид-(ислом давлати билан битим тузганлар)нинг жони, гарчи кофир бўлсада. Аллоҳ таоло мўминларни ўлдиришликни ҳаром қилди. Шунингдек, У Зот зимма-(ҳимоя) ёки омонлик бериш билан мусулмонлар олдида аҳди-(битими) бўлган кофирлардан иборат муоҳидларни ўлдиришни ҳам ҳаром қилди. Зимма-(ҳимоя)дагилар – жизя тўлайдиганлардир. Омонлик берилганлар – юртимизга омонлик сўраб кирганлар. Уларни ўлдиришлик ва тажовуз қилишлик жоиз эмас. Чунки улар мусулмонларнинг ҳимоя ва омонликларидадир. Мусулмонлар ҳимояга олгач хиёнат қилишлик жоиз эмас. Шунинг учун ҳадисда ворид бўлганки: “Кимда-ким муоҳидни ўлдирса жаннатнинг ҳидини топмайди”. (Бухорий (2995), Насоий (4750), Ибн Можжа (2686) ва Аҳмад (2/186)). “Магар ҳақ билан (яъни қасос олиш учун ё муртад бўлгани, ёки зино қилгани учун шариат ҳукми билан ўлдиришингиз мумкин)”, яъни, уч ишнинг бири билан: қасос, зино ёки муртадлик. Ана шу Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло жорий қилган ҳақ ила қатл қилишликдир. Бундан бошқа йўл билан мусулмонни ўлдиришлик жоиз эмас. Аллоҳ таоло деди: “Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир”. (Нисо/93). Бирор жонни (ноҳақ) ўлдиришлик Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ширк келтиришдан кейинги гуноҳи кабираларнинг энг улканларидандир. “Шояд ақл юргизарсиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди”. (Анъом/151). “Шояд ақл юргизарсиз”, яъни, ақл юргизишингиз учун. Ақлнинг маъноси: ножоиз ишлардан тийилмоқликдир. Ақл ақл деб номланишига сабаб шуки, у инсонни нолойиқ нарсалардан тийиб туради. Худди туянинг арқони зое бўлишидан-(йўқолиб қолишидан) тўсиб тургани каби. У Аллоҳ таоло инсонга жо қилган бир хилқат бўлиб, ножоиз ишларга қўл уришдан тўсиб туради. Сўнг шундай деди: “Етимнинг молига...энг чиройли йўл билан яқинлашингиз!”. (Анъом/152). Етимларнинг молини ноҳақ ейишлик ҳаром ишларнинг катталаридандир. Етим – отаси вафот этган кичик боладир. Балоғатга етгач етимлик чегарасидан чиқади. Шунингдек отаси тирик бўлиб, онаси вафот этсада етим деб аталмайди. Чунки отаси уни ўз зиммасига олиб, унга инфоқ қилиб, тарбия бериб, эътибор қаратиб, ҳимоя қилади. Етимлар – кичиклик вақтида отасидан жудо бўлганлардир. Етим унга аҳамият қаратиб, ҳимояга оладиган ва уни тарбия қилиб, мудофа қиладиган кишига муҳтож бўлиб, у заифдир. Етимнинг молини сақлашлик унинг ҳаққидан бўлиб, уни мудофа қилувчиси йўқ экан дея кичик ёшдалиги ва етимлиги фурсатидан фойдаланиб, молига тажовуз қилинмайди. Шунинг учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтадики: “Етимларни то балоғат ёшига етгунларича имтиҳон қилиб (текшириб) туринглар. Агар уларнинг эс-ҳушлари жойида эканини кўрсангиз, молларини ўзларига топширинглар. У молларни исроф қилиб ва (эгалари) катта бўлиб қолмасин, деб шошилиб еб қўйманглар”. (Нисо/6). Ушбу қовлигача: “Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар ҳеч шак-шубҳасиз қоринларига олов еган бўлурлар. Ва албатта дўзахга киражаклар!”. (Нисо/10). “Етимнинг молига...энг чиройли йўл билан яқинлашингиз!”. (Анъом/152). Аллоҳ таоло: етимнинг молини емангиз, деб айтмади. Балки: “Етимнинг молига...энг чиройли йўл билан яқинлашингиз!”. (Анъом/152), деди. Яъни, етимнинг молига талофат етишига олиб борадиган воситаларга қўл урманглар! Энди етимнинг молига талофат етказиш ҳақида нима дейсиз? Демак, бу авлороқ бобдандир. “Фақат энг чиройли йўл билан”. (Анъом/152). Фақат етимнинг фойдасига ишлайдиган йўл билан. Ушбу мол билан фойдага кириб, даромади ошиши учун тижорат қилишингиз каби. “Ўлчов ва тарозини адолат билан тўла тортингиз!”. (Анъом/152). Бу Раббоний буйруқдир. Одамларга вазн ёки ўлчов ёҳуд қопча ёкида сандиқларда мол сотадиган инсонга уни (ўлчовни) камайтирмаслиги, балки ўлчов ва тарозини адолат билан тўла тортишлиги вожиб бўлади. Ўлчов масалан дон-дун ва ўлчаб бериладиган нарсалар учундир. Мезон-(тарози) эса тортиладиган суюқ нарсалар учун. Демак, шаръий меъёр ўлчов ва тарозидир. Гоҳида ўлчов халтача ёки сандиқ ёҳуд яшик-(каробка)да сотилгани каби қопчалар билан ҳам бўлади. Ушбуларнинг бари ўлчов ва тарози остига дохилдир. Инсонга ушбу нарсаларни камайтириб, озайтириб, ундан (маълум миқдор) олиб гўёки тўла-(адолат) билан тортилгандек сотишлиги жоиз эмас.Нарсаларни уриб қолинган бўлишига қарамай, гўёки тўла (тортилгандек) одамларга сотадиган айрим хоинлар қўл урганидек. Ёки одамларга соғлом-(уринмаган)дек кўрсатиб кўкатларни сотадиганлар кабики, юқори томонига яхшисини қўяди. Бироқ остки томони айбли ва уринган. Бу ҳам уриб қолишликдандир. “Ва одамларнинг ҳақларидан уриб қолмангиз”. (Аъроф/85). Аллоҳ таоло умматлар ичидаги Шуъайб алайҳиссалом қавмини (ўлчовдан) уриб қолганликлари сабабли ҳалок қилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бозордан ўтиб, таом сотаётган кишини кўрдилар. “Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бармоқларини таомга киргазиб, остки қатламида намлик топдилар. Ва: “Бу нимаси эй таом соҳиби”, дедилар. У: унга-(устига) ёмғир ёғди эй Росулуллоҳ, деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Одамлар кўришлари учун уни юқорига қилмадингми? Кимда-ким бизга макр билан муомала қилса, бас, биздан эмас”, дедилар”. (Муслим (102), Термизий (1315), Ибн Можжа (2224) ва Аҳмад (2/242)). Инсонга айбли нарсаларни ашё-(идиш)нинг, қути, идиш ёки челакнинг остига яшириб, сифатлисини юқори томонига жойлашлиги ва одамларга ушбунинг бари ана шу турдандир дейишлиги жоиз эмас. Бу ҳаромдир. Яхшисини юқорисига, ёмонини остига жойлашлиги жоиз эмас. Бу одамларнинг молини уриб қолишлик ҳамда ўлчов ва тарозини камайтиришликдандир. “(Ўлчов ва тарозидан) уриб қолгувчи кимсаларга ҳалокат бўлгай! Улар одамлардан (бирон нарсани) ўлчаб олган вақтларида тўла қилиб оладиган, уларга ўлчаб ёки тортиб берган вақтларида эса кам қилиб берадиган кимсалардир. Улар ўзларининг улуғ бир Кунда — барча одамлар бутун оламлар Парвардигори ҳузурида тик туриб (ҳисоб-китоб берадиган Қиёмат) Кунида қайта тирилгувчи эканликларини ўйламайдиларми?!”. (Мутоффифин/1-6). Яъни, масала шу билан тугади деб ўйлайдилар. Агар одамлардан, назоратдан, ҳукмдор кузатувидан қутулиб қолсада, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг назоратидан асло қутулиб қолмайди. “Улар ўзларининг улуғ бир Кунда — барча одамлар бутун оламлар Парвардигори ҳузурида тик туриб (ҳисоб-китоб берадиган Қиёмат) Кунида қайта тирилгувчи эканликларини ўйламайдиларми?!”. (Мутоффифин/4-6). Аллоҳ таоло деди: “Ўлчов ва тарозини...тўла тортингиз!”. (Анъом/152). Яъни, адолат билан. Сотувчига ҳам, харидорга ҳам зулм бўлмайдиган қилиб одил-(тўғри) тарози ва ўлчов билан тортасиз. “Биз ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмаймиз”. (Анъом/152). Яъни, инсон ҳақ-(улуш) ва тарозини тўла тортишга тиришса, бироқ қасдсиз бироз нуқсонлик ҳосил бўлса, Аллоҳ таоло уни азобламайди. “Биз ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмаймиз”. (Анъом/152). Сиз қодир бўлганизча адолат қилинг. Агар сизнинг қўлингиздан келмайдиган ва сиз у ҳақда билмайдиган бирор нарса юз берса, албатта, сиз азобга тутилмайсиз. Чунки Аллоҳ таоло ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди. Балки ҳамма гап алдов, тарозидан уриб қолиш ва камайтиришга қасд қилган кимсададир. Чунки тамомий адолат қилишга Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзга ҳеч ким қодир эмас. Инсон ожиздир. Бироқ Аллоҳ азза ва жалла инсон қўлидан келмайдиган нарсани афв қилади. “Биз ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмаймиз”. (Анъом/152). “Сўзлаганингизда (гувохлик берганингизда) гарчи қариндошингиз бўлса ҳам адолат қилингиз!”. (Анъом/152). Аллоҳ таоло ўлчов ва тарозини тўла тортишга амр қилгач, гап-сўзда ҳам вафо қилишга буюрди. Агар бирор шахс ҳақида сўз очсангиз, бас, сизга адолат қилишингиз вожиб бўлади. Унда бўлмаган нарса-(сифат) билан уни мақтамайсиз ва унда бўлмаган нарса-(хислат) билан уни қораламайсиз. Балки адолатни лозим тутинг. У ҳақдаги ўзингиз билган сифатларни айтинг. У ҳақсиз бўлган нарсалар билан мақтаманг ва у нолойиқ бўлган нарсалар билан қораламанг. Агар уни танимасангиз: билмайман, уни танимайман денг. Билмаган нарсангизга киришманг. Гувоҳлик бериш жиҳатида ҳам шундай: агар бирор кишига гувоҳлик бермоқчи бўлсангиз, бас, фақат ҳақ билан гувоҳлик беринг. Бирор кишига тарафкашлик қилиб, сизнинг қариндошингиз ёки дўстингиз бўлгани учун унинг фойдасига гувоҳлик берманг. Бирор киши ҳақида душманингиз бўлгани учун унга ботил гувоҳлик бериб ёки гувоҳликни яширманг. Гарчи ўзингизнинг зиёнингизга бўлсада ҳақни сўзланг: “Эй мўминлар, адолат билан тургувчи ҳамда ўзларингнинг ёки ота-она ва қариндош-уруғларнинг зарарига бўлса-да, Аллоҳ учун тўғри гувоҳлик бергувчи бўлинглар! У (яъни гувоҳлик берилувчи) бой бўладими, камбағал бўладими, ҳар иккисига ҳам Аллоҳнинг Ўзи (сизлардан кўра) яқинроқдир. Бас, адолат қилмасдан нафси ҳавога эргашиб кетманглар. Агар тилларингни буриб (нотўғри гувоҳлик берсанглар) ёки (гувоҳлик беришдан) бош тортсанглар, албатта Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардор бўлган зотдир”. (Нисо/135). Аллоҳ таоло деди: “Эй мўминлар, Аллоҳнинг Ўзи учун ҳақ йўлни тутгувчи, адолат билан шаҳодат гувоҳлик бергувчи бўлингиз! Бирон қавмни ёмон кўришингиз сизларни адолат қилмасликка тортмасин! Адолат қилингиз! Шу тақвога яқинроқдир. Аллоҳдан қўрқингиз!”. (Моида/8). “Бирон қавмни ёмон кўришингиз сизларни...тортмасин!”. (Моида/8). Яъни, бирор қавмни ёмон кўришингиз сизларни улар ҳақида адолат қилмасликка, улар борасида ноҳақ сўзлашликка ундамасин! Гарчи улар кофир ва душман бўлсаларда. Улар ҳақида ҳақни сўзланглар! Адолат талаб қилинган ишдир. Унинг сабабидан осмонлар ва ер қоим бўлди. Адолат дўсту-душман, узоқ ва яқин, барча-барчага нисбатан бирдек талаб қилингандир. Иноснга ҳавойи нафс ва шаҳватларга эргашиб, хоҳиш-истагига биноан сўзлаб ёки (нафсий) ғаразига кўра гувоҳликни яшириши жоиз эмас. “Сўзлаганингизда (гувохлик берганингизда)...адолат қилингиз!”. (Анъом/152). Хоҳ, тазкия-тавсия, хоҳ гувоҳлик, хоҳ жарҳ қилиш-(адолатсиз дея сифатлаш), хоҳ ровийларни жарҳ қилиш ёки адолатли дея сифатлаш бўлсин адолат қилинглар. “Гарчи қариндошингиз бўлса ҳам”. (Анъом/152). Яъни, гарчи у ҳақда гап кетаётган киши қариндошингиз бўлсада, бу қариндошлик ва раҳм-шафқат сизни унинг ҳаққида оғишингизга ундамасин. Балки у ҳақдаги ҳақни сўзланг. Унга ҳақ билан гувоҳлик беринг. Гарчи душманингиз ва хусуматгўйингиз бўлсада ҳақ билан гувоҳлик беринг. Ана шу тўғри адолатдир. RE: Тавҳид китоби шарҳи (Солиҳ ал-Фавзон) - mutaallim - 01-15-2013 “Аллоҳга берган аҳдингизга вафо қилингиз!”. (Анъом/152). Бу улкан буйруқлардандир. Аллоҳ азза ва жаллага берилган аҳдга вафо қилишлик. Бундан мурод: банда билан Раббиси ўртасидаги ҳамда одамларнинг ўзаро ўрталарида бўладиган аҳду-паймонларга вафо қилишликдир. Сиз билан Аллоҳнинг ўртасидаги аҳд Унга ибодат қилиб, бирор нарсани ширк келтирмаслигингиздир. “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз”. (Фотиҳа/5). Ана шу сиз билан Аллоҳнинг ўртасидаги аҳддир. У Зот билан Унгагина ибодат қилишга ва Ундангина мадад сўрашга аҳдлашгансиз. Банда билан Раббиси ўртасидаги аҳд – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога қуллик бажо қилишдир. Сиз билан одамлар ўртасидаги аҳд эса, агар ҳукмдор ёки бошлиққа ёҳуд одамлардан бирортасига аҳд берсангиз, бас, на ўзингиз билан Аллоҳ ўртасидаги ва на ўзингиз билан одамлар ўртасидаги аҳдга хиёнат қилманг. Аҳдлашсангиз аҳдга вафо қилишингиз вожиб бўлади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: “Аҳд-паймон берган вақтларингизда, Аллоҳга берган аҳдингизга вафо қилингиз! Аллоҳни кафил қилиб ичган қасамларингизни (Аллоҳ номини зикр этиш билан) мустаҳкам қилганингиздан кейин бузмангиз!”. (Наҳл/91). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Мунофиқнинг аломати учтадир: гапирса ёлғон сўзлайди, ваъда берса бузади, аҳдлашса хиёнат қилади”. (Бухорий (33), Муслим (59), Термизий (2631), Насоий (5021) ва Аҳмад (2/357)). Аҳд-(битим)ларга хиёнат қилиш мунофиқларнинг сифатларидандир.
Ҳатто биз билан кофирлар ўртасида аҳд-(келишув) бўса, бизга хиёнат қилишлигимиз жоиз бўлмайди. Балки муоҳид кофирларга вафо қилишлигимиз вожиб бўлади. Агар ҳукмдор кофирлар билан тузилган битимни тўхтатишликни хоҳласа, бас, уни тўсатдан бекор қилмайди. Балки уларга муҳлат беради: “Агар (ўрталарингизда аҳд-паймон бўлган) бирон қавм тарафидан хиёнатни сезсангиз, уларга (қилган аҳд-паймонларини) баб-баробар қилиб ташланг (яъни, ўрталарингиздаги аҳд-паймон тугаганини ҳар икки тараф ҳам билсин). Албатта, Аллоҳ хиёнаткор кимсаларни севмас”. (Анфол/58). Ҳукмдорга байъат беришлик халқнинг зиммасидаги вафо қилишликлари, унга хиёнат қилмасликлари ва унга итоатсизлик қилмасликлари вожиб бўладиган аҳддир. Маъсиятга буюришлиги бундан мустасно бўлиб, маъсиятда итоат қилинмайди. Бироқ маъсият бўлмаган бошқа ишларда итоат қилинади. Бу сиз билан ҳукмдор ўртасидаги аҳддир. Шунингдек, сиз билан одамлар ўртасидаги, сизнинг давлатингиз билан бошқа бир давлат ўртасидаги келишув-битим, ушбуларнинг бари Аллоҳ таоло вафо қилишликка амр этган аҳддандир. Буларга асло беписандлик билан қаралмайди. Аҳд-(битимлар) улкан ишлардандир. Шу сабабли Аллоҳ таоло уни Ўзига изофа қилиб-(боғлаб) айтдики: “Аҳд-паймон берган вақтларингизда, Аллоҳга берган аҳдингизга вафо қилингиз!”. (Наҳл/91). Аллоҳ таоло деди: “Аҳдга вафо қилинглар. Зеро, аҳд-паймон (Қиёмат куни) масъул бўлинадиган ишдир”. (Исро/34). Бу ўринда эса шундай деяпти: “Аллоҳга берган аҳдингизга вафо қилингиз!”. (Анъом/152). Аҳднинг нақадар улкан иш эканига далолат қилиши учун уни Ўзига изофа қилди. “Шояд эслатма (насиҳат) олурсиз, деб сизларни мана шу нарсага буюрди”. (Анъом/152). Яъни, гарданингиздаги ҳақ-ҳуқуқ ва вожиботларни эслаб, уни гўзал суратда адо этишингиз учун. Сўнг ушбу буйруқларни ўнинчи энг улкан буйруқ билан якунлади. Аллоҳ жалла ва аъла шундай деди: “Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар!”. (Анъом/153). “Албатта, мана шу Менинг...Йўлимдир”. (Анъом/153). Бу ерда йўлдан мурод Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидир. Чунки у иккиси жаннатга бўлган йўлдир. Яъни, Мен сизларга Расулим воситасида ваҳий қилган ушбу Буюк Қуръондаги ҳамда пайғамбар суннатидаги буйруқ ва қайтариқлар (тўғри) йўлдир. Аллоҳга элтувчи йўл ҳақида сўраган кишига шундай деймиз: у Аллоҳнинг Китоби. Шунингдек, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати. Чунки у Қуръонга тобе, уни изоҳловчидир. Суннат Аллоҳ азза ва жалланинг Китобига дохилдир. “Тўғри”, яъни, мўътадил. Аллоҳ азза ва жалланинг йўли мўътадилдир. Унда оғишиш, эгри-бугрилик ва чигаллик йўқ. У очиқ ойдин йўл бўлиб, сизни жаннатга элтади. Унда нур, ҳужжат ва очиқ-ойдин йўл устидан юриб борасиз. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу йўлни шараф, мукаррам қилишлик бобидан Ўзига изофа қилди. Сўнг бошқа йўлларга хилоф ўлароқ мустақим-(тўғри), яъни мўътадил дея васф қилди. Чунки у йўллар ўз соҳибини йўлдан оздирадиган эгри-бугри ва қинғир-қийшиқдир. Чунки бу ўринда шайтоннинг йўли, жин ва инс шайтонларининг маслаки, турли ададларни (ташкил қиладиган) жамоатлар мавжуд. Бироқ Аллоҳнинг йўли бир бўлиб, унда бир неча ададга бўлиниш ва тақсимланишлик йўқ. Шунинг учун У Зот Ўз йўлини бир, бошқа йўлларни эса бир неча дея, шундай деди: “(Бошқа) йўлларга эргашмангизки...”. (Анъом/153). Чунки Қуръон ва шариатдан ўзга йўл ва маслаклар чексиз даражада кўпдир. Ҳар бир маслак, эътиқод ва йўлдан озган жамоат эгасининг ўз йўли бор. Ҳаққа қарши чиққан ҳар бир кимсани бир-биридан фарқли йўли бўлади. Бу эса залолат аҳлининг аломатики, улар ҳақ аҳлига хилоф ўлароқ бир нарсада жамланмайди ва ҳечам келиша олмайди. Ҳақ аҳли эса ўзаро келишувдадир. Нима учун? Чунки улар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг йўли бўйлаб борадилар. Ҳақ аҳлининг ажралиб турадиган хислати, улар ихтилоф қилмайди. Гарчи ихтилоф юз берсада, у Аллоҳнинг Китобига қайтиш билан бартараф қилинади: “Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз!”. (Нисо/59). Гоҳида саҳобалар розияллоҳу анҳум ўрталарида ихтилоф юз бериб, бироқ тезда йўқ бўларди. Нима учун? Чунки улар Аллоҳнинг Китобига қайтардилар. Дарҳақиқат, Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан сўнг у кишидан кейин ким халифа бўлади дея ихтилофга бордилар. Сўнг келишмовчилик ўша заҳоти бартараф бўлди. Ва суннатга қайтишгач Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни халифа қилиб сайлашга келишдилар. Муртадларга қарши жанг қилиш борасида ихтилофлашдилар. Ўша заҳотиёқ муртадларга қарши уруш қилишга келишдилар. Чунки улар Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг суннатига қайтишди. Ҳақ аҳли ўртасида гарчи ихтилоф юз берсада, у ижтиҳод натижаси бўлган ихтилоф бўлиб, улар залолат аҳлига хилоф ўлароқ Аллоҳнинг Китобига қайтадилар. Ҳар бири боши оққан томонга кетиб, бошқасига қулоқ тутмайди. Ҳар бири ўзича шайх ва қуллиқ қилинадиган одам бўлишни истайди. Чунки у ўзини кўтар-кўтар қилишни хоҳлаб, ҳақни истамайди. Залолат аҳлини доим ихтилоф ва кураш-(олишув)да топасиз. Йўлдан озганларнинг манҳажи турли-туман эканини ва ҳар доим янги маслакка кўчиб ўтганини топасиз. Ана шу залолат аҳлининг сифатидир, Аллоҳ сақласин, ва бу ҳолат ушбу оятда эслаб ўтилган: “(Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр”. (Анъом/153). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу оятни аниқ-равшан ёритиб бердилар. “У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ерга тўғри чизиқ чиздилар. Сўнг икки томонига чизиқлар тортиб, тўғри чизиқ борасида шундай дедилар: “Бу Аллоҳнинг йўли”. Анави йўллар ҳақида эса: “Бу йўллардан ҳар бир йўлда шайтон бўлиб, одамларни унга чорлайди”, дедилар”. (Аҳмад (1/435), Доримий (202)). Бу ушбу ояти каримани баён қилишлик учун Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан очиқ-ойдин мисол бўлганди: “Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр”. (Анъом/153). Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дегандилар: “Сизлардан кимки (яна) ҳаёт кечирса, тезда кўплаб ихтилофларни кўради. Сизларга мени суннатим ва мендан кейинги тўғри (йўлдаги) халифаларнинг суннати вожиб бўлади. Уни маҳкам ушланглар ва озиқ тишларингиз билан тишланглар. (Динда) янги пайдо бўлган ишлардан ҳазир бўлинглар. Ҳар бир (динда) янги пайдо бўлган нарса бидъат. Ва ҳар бир бидъат залолатдир”. (Термизий (2676), Ибн Можжа (44), Доримий (95)). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Яқинда ушбу уммат етмиш уч фирқага бўлиниб кетади. Биттасидан ташқари барчаси дўзахдадир”. (Саҳобалар): “У қай бири эй Росулуллоҳ?”, дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мен ва саҳобаларим йўлида бўлгани”, дедилар. (Ибн Можжа (3993), Аҳмад (3/120)). Ана шу оят ва ҳадислардаги Аллоҳ азза ва жалланинг йўлидир. Ихтилофлар юз бериб, йўлдан озган йўллар пайдо бўлиб, одамлар ўртасида келишмовчилик ҳосил бўлишидан ажабланмаймиз. Чунки бу (ҳақ) йўлда ким собитқадам бўлади ва ким сабот билан туролмайди дея бандаларни синаб, имтиҳон қилиш учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг қонуниятидир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга вафот ҳозир бўлганда саҳобаларига васият қилмоқчи бўлиб қоғоз қоралашни истадилар. Бироқ бундан воз кечдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам васият қилмай, (хос) бир кўрсатма бермай вафот этдилар. Шунда айримлари афсус чекишди. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай дедилар: “Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёзиб берадиган номага ҳожатингиз йўқ. Чунки сизларда Қуръон бор”. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ушбу қовллларига келсак: “Кимда-ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг имзо чекилган-(сўнгги) васиятларига боқмоқ истагида бўлса...”. Яъни, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қасд қилган ушбу китобат ўрнини босадиган. “Аллоҳ таолонинг ушбу қовлини ўқисин”. Чунки Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам фақат Аллоҳнинг Китобига буюрадилар-(васият қиладилар). Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дегандилар: “Мен сизларга модомики маҳкам ушласангиз мендан кейин ҳаргиз адашмайдиган нарсани қўйиб кетяпман. Аллоҳнин Китоби ва суннатим”. Алҳамдулиллоҳким, бизда Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам васият қилган нарса бор. Чунки у киши бизни Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига васият қилдилар-(буюрдилар). RE: Тавҳид китоби шарҳи (Солиҳ ал-Фавзон) - mutaallim - 01-15-2013 Муоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу)дан ривоят: “Эшакда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларидан мингашиб олганимда менга қарата шундай дедилар: “Эй Муоз! Аллоҳнинг бандалар устидаги ва бандаларнинг Аллоҳ зиммасидаги ҳаққи нима эканини биласанми?”. Мен: “Аллоҳ ва Унинг Росули билувчироқ”-дедим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳнинг бандалар устидаги ҳаққи: Унга ибодат қилиб, У Зотга бирор нарсани шерик қилмасликларидир. Бандаларнинг Аллоҳ зиммасидаги ҳаққи эса: Унга бирор нарсани шерик қилмаган кишини азобламаслигидир”-дедилар. Мен: “Эй Росулуллоҳ! Одамларга хушхабар бермайми?”-дедим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уларга хушхабар берма! Акс ҳолда (ушбуга амал қилмай) таяниб қоладилар”-дедилар”. Иккилари саҳиҳ тўпламларида ривоят қилдилар. (Бухорий (128), (129), (2856), (5967), (6267), (6500), (7373) ва Муслим (30)).
Сўнг шайх роҳимаҳуллоҳ Муоз (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларини келтирдилар. Бу борада қуйидагиларни айтишимиз мумкин: ушбу ҳадисда Муоз розияллоҳу анҳунинг фазилатлари ёдга олинди. Ҳолбуки у кишининг фазилатлари кўпдир. У киши Муоз ибн Жабал ал-Хазражий ал-Ансорийдир. Етук илм соҳиби ва ушбу умматнинг ҳалол ва ҳаром масалалардаги энг билимдони. Макка фатҳ қилинганда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишини у ерга қози ва муаллим сифатида ўринбосар-(халифа) қилиб қолдирдилар. Сўнг у кишини яна тўққизинчи ёки ўнинчи йили Яманга қози ва муаллим қилиб жўнатдилар. У киши Ямандан пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этгач келдилар. Умар розияллоҳу анҳу у кишини Шомга қози ва муаллим қилиб жўнатдилар. У киши розияллоҳу анҳу Шомда ўша машхур Амвос вабосида вафот этдилар. “Эшакда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларидан мингашиб олганимда...”. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам башариятнинг мутлақ энг шарафлиси бўлишларига қарамай эшак минишлари, бу у кишининг камтарликларидандир. Яна у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг камтарликларидан бири шерикларини мингаштириб олишликлари бўлиб, агар ҳайвон тоқати етиб, унга машаққат бўлмаса (одам) мингаштиришнинг жоизлигини ўрганамиз. “Менга қарата шундай дедилар: “Эй Муоз!”. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига ушбу улкан ҳукмни таълим бердилар. Бироқ у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам огоҳлик ва аҳамият қаратишга чорловчироқ бўлсин учун Муоз розияллоҳу анҳуга уни савол ва жавоб услубида илинишликни хоҳладилар. Савол-жавоб тариқасида таълим беришлик илм тарқатишдаги энг улкан самарали йўллардандир. Чунки сиз талабага аввал бошдаёқ масалани қабул қилиб олишликка тайёр ва эътиборсиз бўла туриб улашишингиздан кўра билмаган нарсаси ҳақида сўраб, сўнг у жавобни интизорлик-(қизиқувчанлик) билан кутиб туришлиги албатта яхшироқдир. У таълим беришлик йўлларидан бири ва набавий услубдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўп ҳолларда ушбу услубни қўллаганлар. “Аллоҳнинг бандалар устидаги ва бандаларнинг Аллоҳ зиммасидаги ҳаққи нима эканини биласанми?”. Ушбу улкан масаладир. Муоз (розияллоҳу анҳу): “Мен: “Аллоҳ ва Унинг Росули билувчироқ”-дедим”, дедилар. Бу талабанинг одоб сақламоғидир. Билмайдиган масала ҳақида саволга тутилса: Аллоҳ ва Росули билувчироқ деб, ўзи билмайдиган нарсага кириб, алжирамайди. Балки илмни билувчисига топширади. Бу ҳам сермаҳсул таълим олиш йўлларидандирки, инсон ўзи билмайдиган илм ёки ўзи яхши ўзлаштирмаган масала ҳақида сўралса, такаббурлик билмайман дейишликдан тўсиб қолмасин. Балки: билмайман ёки Аллоҳ Билувчироқ, деб айтсин. Бундай дейишликда унга зарар-(шармандалик) йўқдир. Балки бу унинг фазли, тақвоси, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога нисбатан одоб сақлаши ва муаллимига одоб билан ёндашишига далолат қилади. Дарҳақиқат имом Молик қирқта масала ҳақида сўралдилар ва ундан тўрттасига жавоб бердилар. Қолганлари ҳақида эса: билмайман, дедилар. Савол йўлловчи: ҳузурингизга фалон шаҳардан келиб, сиздан ушбу масалалар ҳақида сўрасаму, сиз билмайман дейсиз, деди. Имом унга шундай дедилар: туянга мингда, келган шаҳринга бориб, шундай деб айт: Моликдан сўрагандим: билмайман деди. Уламоларнинг одоби ана шундайдир. Муоз розияллоҳу анҳу пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга “Аллоҳ ва Расули Билувчироқ”, деяптилар. Бундан илмни билувчисига қайтаришликни, ҳукмини билмагани ҳолда бирор нарсага киришмасликни ўрганамиз. Аллоҳ таоло айтадики: “(Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма!”. (Исро/36). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу қовлида ҳаром қилинган ишларни зикр қилиб айтадики: “Айтинг: «Парвардигорим фақатгина ошкор ва яширин бузуқликларни...ҳаром қилган, холос”. (Аъроф/33). Ва оятни ушбу қовли билан якунлади: “Ҳамда Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсаларни гапиришингизни”. (Аъроф/33). Ва деди: “Билмаган ҳолда одамларни йўлдан оздириш учун Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас”. (Анъом/144). Бу маънодаги оят ва ҳадислар кўпдир. Кимда-ким нажот топишни ҳамда ўзи ва одамларга саломатлик истаса билмайдиган нарсасига киришмасин. Чунки ўзи билан бирга бошқаларни ҳам ёмон ҳолатга солиб қўяди. Чунки хато жавоб бериши билан одамларни адаштиради. “Билмаган ҳолда одамларни йўлдан оздириш учун...”. (Анъом/144). Бу улкан масала бўлиб, бизга бу ҳақда ақл юргизиб кўришимиз ва инсон бирор нарса ҳақида уни тамомий суратда билгандагина жавобга киришиши вожиб бўлади. Акс ҳолда саломатлик қирғоғида тўхтасинда, сузишни қойиллатолмаса денгиз қаърига шўнғимасин. “Мен: “Аллоҳ ва Унинг Росули билувчироқ”-дедим”. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлик чоғларида Аллоҳ ва Унинг Росули билувчироқ дейилади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этгач эса “Аллоҳу Аълам” (Аллоҳ Билувчироқ) дейилади. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу дунёдан Рофиқул Аъло бўлмиш охират диёрига риҳлат қилдилар. Демак, илм Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога топширилади. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўз элчисига улкан илм ато этди. “(Зеро) Аллоҳ сизга Китоб ва Ҳикматни нозил қилди ва билмаган нарсаларингизни билдирди. Аллоҳнинг сизга қилган фазлу марҳамати улуғ бўлди”. (Нисо/113). Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламда Аллоҳ томонидан (ато этилган) улкан илм бўлиб, у киши ҳаётлик чоғларида жавоб бердилар. Дарҳақиқат, (рисолатни) очиқ-ойдин, чинакамига етказдилар. Вазифа ва рисолатни якунига етказдилар ва Раббилари азза ва жалла ҳузурига риҳлат қилдилар, соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Бироқ вафот этгач эса бирор масала ҳақида жавоб бермайдилар. Муоз розияллоҳу анҳу жавобга ҳозирланиб, огоҳ бўлиб, диққатларини жамлагач пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига жавобни айтдилар: “Аллоҳнинг бандалар устидаги ҳаққи: Унга ибодат қилиб, У Зотга бирор нарсани шерик қилмасликларидир”. Ана шу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг аввалгиларию охиргиларидан тортиб барча бандалари устидаги ҳаққидир. Боб бошидаги оят каби: “Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”. (Зориёт/56). Ана шу Аллоҳнинг бандалар устидаги ҳаққи бўлиб, у ҳақ-ҳуқуқларнинг аввалгиси ва таъкидлироғидир. Чунки инсоннинг гарданида бир қанча ҳақ-ҳуқуқлар бор. Уларнинг энг улкани Аллоҳнинг ҳаққи, сўнг ота-она, сўнгра қариндошлар, сўнг эса етим, мискин, қўни-қўшни ва қўл остимиздаги қул-чўриларнинг ҳаққи. Аллоҳ таолонинг ушбу қовлида зикр қилинганидек: “Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онангизга ҳамда қариндош-уруғ, етим ва мискинларга, қариндош қўшни ва бегона қўшнига, ёнингиздаги ҳамроҳингизга, йўловчи мусофирга ва қўлларингиздаги қулларингизга яхшилик қилингиз!”. (Нисо/36). Ушбулар ўн ҳақ-ҳуқуқлар бўлиб, Аллоҳ таоло уларни ушбу оятда зикр қилди. Аввалгиси: Аллоҳ таоло ўн бешта ҳақни зикр қилган Исро сурасидаги оятлар каби У субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққидир. Аллоҳ таолонинг ушбу қовлида ҳам аввалгиси Аллоҳнинг ҳаққидир “Аллоҳ билан бирга бошқа бирон «илоҳ»га илтижо қилманг!”. (Қасос/88). Сўнг ота-онанинг ҳаққи: “Ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар уларнинг (ота-онангизнинг) бирови ёки ҳар иккиси сенинг қўл остингда кексалик ёшига етсалар...”. (Исро/23). Ушбу қовлигача: “(Эй Муҳаммад), бу оятлар Парвардигорингиз сизга ваҳий қилган ҳикматлардан айримларидир. Сиз Аллоҳ билан бирга яна бошқа бирон ҳақ илоҳ бор деб...”. (Исро/39). У Зот ушбу оятларни якунлар экан Ўзининг бандалари устидаги ҳаққи бўлмиш Унга ибодат қилишлари билан бошлаб, бу билан кифояланмай, балки Унга бирор нарсани шерик қилмасликларига ҳам амр қилди. Чунки ибодат ширкдан халос бўлгандагина ибодат бўлади. Унга ширк аралашганда эса, батаҳқиқ, у Аллоҳ учун ибодат бўлмайди. Аллоҳ таоло айтганидек: “Бас, ким Парвардигорига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Парвардигорига бандалик қилишда бирон кимсани (унга) шерик қилмасин! (Яъни, қиладиган барча амалларини ёлғиз Аллоҳ учун қилсин)”. (Каҳф/110). Чунки ширк ибодатни ва бошқа амалларни ботил қилади. У (ширк) бўлар экан инсон ҳар қанча ўзига ибодатларни юкламасин амали саҳиҳ бўлмайди. Агар унда ширкдан бирор нарса бўлса, батаҳқиқ, ибодати тўзғиган чанг кабидир: “Кофир бўлган кимсаларнинг қилган амаллари эса саҳродаги саробга ўхшайди. Ташна одам уни сув деб ўйлар, токи қачон унинг (яъни, қилган амалининг) олдида топур”. (Нур/39). Аллоҳ таоло деди: “Дарҳақиқат сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай) ваҳий қилингандир: «Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўргувчилардан бўлиб колурсан! Йўқ, сен ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилгин ва шукр қилгувчилардан бўлгин!»”. (Зумар/65-66). Аллоҳ таоло Анъом сурасида пайғамбарларни зикр қилиб, шундай деди: “Унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо ва Ҳорунни (ҳам ҳидоят қилдик)”. (Анъом/84), дея бошқа пайғамбарларни ёдга олиб, сўнг шундай деди: “Агар улар мушрик бўлганларида килган амаллари беҳуда кетган бўлур эди”. (Анъом/88). Ширк барча амалларни ҳабата қилади. Шу сабабли кўплаб ўринларда ибодатга бўлган буйруқ ширкдан қайтарув билан бир ўринда ворид бўлган: “Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар!”. (Нисо/36). Бу “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносидир. Чунки “Ла илаҳа иллаллоҳ” нафий ва исботни ўз ичига олади. Нафий: ширкни нафий қилишлик-(рад этишлик). Исбот: тавҳидни исбот қилишликдир. Ибодат фақат тавҳид билангина ибодат ҳисобланади. Шунингдек, ибодат пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жорий қилган йўлга мувофиқ бўлгандагина ибодат дейилади. Демак, ибодат ва бошқа амаллар фақат икки шарт билангина саҳиҳ бўлади: Биринчи шарт: Аллоҳ азза ва жалла учун холис бўлишлиги. Иккинчи шарт: Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишлик. Агар инсон асло ширк ораламаган (динда) янги пайдо қилинган “Ибодатлар”ни қилса, ушбуларнинг бари Аллоҳ учун холис бўлиб, бироқ пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатларидан бўлмаса, бас, у (ўз соҳибига) қайтариладиган бидъат бўлиб, мақбул бўлмайди. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким бизни буйруғимиз бўлмаган бирор амал қилса, бас, у мардуддир”. (Бухорий (2550), Муслим (1718), Абу Довуд (4606), Ибн Можжа (14) ва Аҳмад (6/256)). бошқа бир ривоятда эса: “Кимда-ким бизни ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, бас, у мардуддир”. (Бухорий (2550) Муслим (1718), Абу Довуд (4606), Ибн Можжа (14) ва Аҳмад (6/270)). Демак, ибодат фақат икки шарт билангина мақбул бўлади: Аллоҳ азза ва жаллага ихлос ва Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишлик. Ана шу икки шаҳодатнинг маъносидир: “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб гувоҳлик беришликнинг маъноси: Аллоҳ азза ва жаллага ихлос қилмоқдир. “Муҳаммадур Росулуллоҳ” деб гувоҳлик беришликнинг маъноси эса: Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашмоқликдир. Ибодат бобида башар тарафидан яхши экан дея хулоса қилишлик ёки ақл ила тўғри деб кўрилган ёҳуд бундан бошқалар(га асосланиб амал қилишлик) ярамайди. Амал қилувчининг нияти ҳар қанча яхши бўлмасин, модомики у бидъат бўлар экан бу ботил амалдир. Мисол учун бир инсон: намоз беш вақтдир. Мен эса кўпроқ яхшилик қилишни истайман. Олтинчи намозни ўқийман. Зиёда яхшилик деб айтса, биз: бу ботилдир. Чунки ушбу нарсани Аллоҳ ва Росули жорий қилмаган. Гарчи мақсадинг яхши бўлсада. Бас, у мардуд ва ботил амалдир деймиз. “Саҳобалардан уч нафари пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хонадонларига келиб, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга иқтидо қилмоқ илинжида ибодатлари ҳақида сўрашди. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари ушбу гуруҳга у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ибодатларини зикр қилишди. Шунда улар гўёки уни оз санагандек бўлдилар. Бироқ Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдинги ва кейинги гуноҳлари мағфират қилинган дея у кишига узр қидириб айтдиларки: Биз қайдаю Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайда? Дарҳақиқат, у кишининг олдинги ва кейинги гуноҳлари мағфират қилинган бўлса. Шунда бирлари: мен намоз ўқиб, ухламайман деди. Бошқаси эса: мен аёлларга уйланмайман -яъни, таркидунёчилик қиламан-, деди. Учинчилари эса: мен рўза тутиб, оғиз очиқ юрмайман. -Бошқа бир ривоятда эса: гўшт емайман-, деди. Ушбу (хабар) Росулуллоҳга етганда қаттиқ ғазабга чўмдилар ва: "Шундай-шундай деган сизларми? Мен, Аллоҳга қасамки, ичларингизда Аллоҳни кўпроқ биладиган, Ундан кўпроқ тақво қиладиган ва кўпроқ қўрқадиганларингизман. Мен намоз ўқийман, ухлайман ҳам. Рўза тутаман, оғзим очиқ ҳолда ҳам юраман. Ва аёлларга уйланаман. Кимда-ким менинг суннатим-(йўлим)дан юз ўгирса, бас, мендан эмас”, дедилар". (Бухорий (4776), Муслим (1401), Насоий (3217) ва Аҳмад (3/285)). Ана шундай, ибодат пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган йўлга мувофиқ бўлиб, на бидъат, на хурофот, на (динда) янги пайдо бўлган иш, на ақл яхши деб билган нарсалар ва на фалончию пистончиларга кўр-кўрона эргашишликдир. Модомики ушбу пешво Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашмас экан, бас, у пешво эмас. Ахир бу ибодат масаласи. Шунинг учун аллома Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ “Нуния”да шундай дейдилар: Илоҳ ҳаққи (Унинг) амри ила ибодат қилмодир, Нафс ҳавоси ила эмаски, у шайтон улушидир. Илоҳнинг ҳаққи Унинг буйруғи билан ибодат қилмоқдир. Яъни, шариатга биноан. Шеърдаги амрдан мурод шариатдир. Ўзингиз томондан бирор нарса пайдо қилманг. Нафс ҳавоси ила эмаски, у шайтон улушидир. Аллоҳга ақли яхши деб билганга биноан ва Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам жорий қилмай нафси истагига кўра ибодат қиладиган кимса Аллоҳга ибодат қилувчи эмас. Балки у шайтонга ибодат қилувчидир. Чунки уни ушбу ишга буюрган шайтон бўлиб, у уни бидъату хурофотларга бошлайди. Демак, ибодат Аллоҳ азза ва жалланинг Юзи учун холис бўлиб, ширк ораламаслиги ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган йўлга тўла мувофиқ бўлиб, бидъат ораламаслиги шартдир. “Бандаларнинг Аллоҳ зиммасидаги ҳаққи эса: Унга бирор нарсани шерик қилмаган кишини азобламаслигидир”. Ушбу Аллоҳнинг зиммасидаги бандаларнинг ҳаққи Аллоҳга вожиб бўлган ҳақ эмас. Балки у У субҳанаҳу ва таоло томонидан фазл ўлароқ ато қилинади. Чунки Аллоҳнинг зиммасига бирор кишининг ҳаққи вожиб бўлмайди. Бирор киши Аллоҳга бирон нарсани вожиб қилмайди. Мўътазилаларнинг йўлида бўлганидек, улар Аллоҳ таолога фалон ишни қилишлиги вожиб бўлади деб айтадилар. Ўз ақлларига таяниб Аллоҳга (маълум бир ишларни) вожиб қиладилар. Аҳли сунна вал жамоага келсак, улар: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зиммасида махлуқотларининг вожиб бўлган бирор ҳаққи йўқ. Балки у У субҳанаҳу ва таоло томонидан фазлу марҳамат ўлароқ бўлади дейдилар. Аллоҳ таоло айтганидек: “Ва иймон келтирган зотларни ғолиб қилиш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган”. (Рум/47). Бу У Зот фазл ўлароқ бажарадиган ҳақдир. Шоир шундай дейди: Бандаларнинг У Зот зиммасида бирор вожиб бўлган ҳаққи йўқдир, Асло, Унинг ҳузурида бирор ҳаракат зое бўлмас. Агар азобга тутилсалар, бас, Унинг адли биландир. Агар неъматлансалар, бас, Унинг фазли биландир. Ва у фазли карами кенг Зотдир. Бандаларнинг Аллоҳ зиммасидаги ҳаққи, яъни, Аллоҳ таоло фазл ўлароқ адо этадиган ҳаққи бўлиб, уни Ўзига вожиб қилди, махлуқотларидан бирор киши вожиб қилган эмас. Балки уни ўзига вожиб қилган У Зотнинг Ўзидир. У субҳанаҳу бузмайдиган ваъдасини амалга ошириш учун Ўзи томонидан икром ўлароқ адо этади: “(Бу) Аллоҳнинг ваъдасидир. Аллоҳ Ўз ваъдасига хилоф қилмас”. (Рум/6). “Унга бирор нарсани шерик қилмаган кишини азобламаслигидир”. Ушбу ҳадис кимда-ким катта ва кичик ширкдан саломат бўлса, батаҳқиқ, азобдан саломат қолишига далолат қилади. Агар осий ва фосиқлар ҳақида ворид бўлган ваъид-(таҳдид) ҳақидаги бошқа ҳужжатларни жамласангиз (шу маъно ўз ифодасини топади). Чунки сиз айтасизки: Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирмаган муваҳҳидлар ичидаги осийлар, гарчи уларда ширкдан қуйи бўлган ўғирлик, зино, маст қилувчи ичимлик ичиш, ғийбат, чақимчилик ва булардан бошқа гуноҳлар бўлса , ушбу гуноҳлар соҳиби азобга мустаҳиқ бўлиб, бироқ у Аллоҳнинг Хоҳиши остидадир. Аллоҳ хоҳласа уларни бирор азобсиз кечириб, жаннатга киритади. Ва агар хоҳласа гуноҳлари миқдоричалик азоблаб, сўнг тавҳидлари сабабли дўзахдан чиқариб, жаннатга киритади. Муваҳҳидларнинг охир борар жойлари жаннатдир. Ё аввалги дафъада ё охир-оқибат. Ҳадисларда ворид бўлишича, қалбида хардал уруғиданда озроқ мисқолда иймони бўлганлар дўзахдан чиқади. Дўзахдан эти куйиб-битган кўмир каби одамлар чиқади. Сўнг Аллоҳ таоло уларнинг жасадларини жаннат остонасидаги дарёга ташлаш билан ўстиради. Ушбу дарё ҳаёт дарёси деб аталади. Жасадлари ўсгач, жаннатга кириб, унда абадий қоладилар. Демак, тавҳид аҳлининг охир борар жойи жаннатдир. Гарчи дўзахда азоблансаларда. Бу тавҳид сабабидандир. Кофир, мушрик ва катта нифоққа ботган мунофиқларга келсак, уларнинг оқибатлари дўзах бўлиб, у ерда абадий қоладилар. Жаннатга асло кирмайдилар. “Албатта, оятларимизни ёлғон деган ва улардан кибр-ҳаво билан (юз ўгирган) кимсалар учун ҳаргиз само эшиклари очилмас ва токи туя игна тешигидан ўтмас экан, улар ҳам жаннатга кира олмаслар (яъни ҳеч қачон кирмаслар). Жинояткор — осийларни мана шундай жазолагаймиз”. (Аъроф/40). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовллари: “Унга бирор нарсани шерик қилмаган кишини азобламаслигидир”, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан ваъдаки, хоҳласа ушбу гуноҳларни мағфират қилади. Хоҳласа ушбу гуноҳ эгаларини азоблаб, шундан сўнг жаннатга киритади. Эҳтимол Аллоҳ таоло уларни шафоат қилувчиларнинг шафоати билан ёки Ўзининг Раҳмати билан чиқаради. Ҳатто азоблайдиган бўлсада, охир борар жойлари жаннатдир. “Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур”. (Нисо/48). Тавҳид дўзахда абадий қолишдан сақлайди. Агар тавҳид комил бўлса, батаҳқиқ, дўзахга киришдан батамом сақлайди. Агар ноқис бўлса, у ерда абадий қолишдан сақлайдию, унга киришдан сақлолмайди. Балки у ерда абадий қолишдан сақлайди. Аллоҳ таоло Иброҳим Холил алайҳиссалом билан санамларга сиғинувчилар ўртасидаги мунозарани зикр қилганда шундай деганидек: “Қайси гуруҳ”. (Марям/73). Мўминлар ёки мушриклар гуруҳи. “Агар билсангиз (айтинг-чи), қайси гуруҳ (қўрқмай) хотиржам бўлишга ҳақлироқ?”. (Анъом/81). Аллоҳ таоло шундай деди: “Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар — ана ўшалар хотиржам бўлгувчидирлар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар”. (Анъом/82). Ана ўшалар тавҳид аҳлидир. “Ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар”. (Анъом/82). Яъни, ширк билан аралаштирмаганлар. Шу сабабли ушбу оят нозил бўлганда саҳобаларга оғир ботди. Қай биримиз ўз нафсига зулм қилмаган?, дейишди. Шунда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: бу сизлар назарда тутаётган нарса эмас. У ширкдир. Солиҳ банданинг сўзини эшитмаганмисизлар: “Чунки ширк келтириш катта зулмдир”. (Луқмон/13), дедилар. Бу ўринда зулмдан мурод: ширкдир. Ширкдан саломат бўлганларга омонлик бўлгай. Ё тўлиқ-комил омонлик, ёки ноқис омонлик. Тўла-комил омонлик бирор азоб бўлмаган омонликдир. Ноқис омонликка келсак, у гуноҳлар миқдорига қараб азоб билан боғлиқ бўладиган омонликдир. Хулоса шуки: тавҳид аҳлига шак-шубҳасиз омонлик бўлгай. Бироқ гоҳида тўла-комил омонлик, гоҳида эса ноқис омонликдир. Бу ана шу масала борасидаги тўғри жавобдир. Бу хавориж ва мўътазила йўлига хилоф ўлароқки, уларнинг наздида гуноҳи кабира эгалари жаҳаннамда абадий қолади. Ушбу ботил йўлдан Аллоҳнинг паноҳига қочамиз. Уларнинг наздида кимда-ким дўзахга кирса, даъво қилишларича ундан чиқмайдилар. Гарчи гуноҳ ва маъсиятлари бўлсада тавҳид аҳлининг дўзахда абадий қолмасликларига далолат қиладиган Китоб ва суннатдаги саҳиҳ ҳужжатларни янглиштирадилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: “Сўнгра Биз бу Китобга бандаларимиздан Ўзимиз танлаган зотларни (яъни сизнинг умматингизни) ворис қилдик”. (Фотир/32). Яъни, ушбу умматни. Китобдан мурод Қуръондир. “Бас уларнинг орасида (Қуръонни ўқиса-да, унга амал қилмайдиган) ўз жонига жабр қилгувчи ҳам бор, уларнинг орасида ўртача амал қилгувчи ҳам бор ва уларнинг орасида Аллоҳнинг изну иродаси билан мудом яхшиликларга шошилгувчи ҳам бордир. Ана ўша (яъни Қуръонга ворис бўлиш Аллоҳнинг) катта марҳаматидир... мангу (турадиган) жаннатларга кирурлар”. (Фотир/32-33). Аллоҳ таоло ўз жонига жабр қилгувчи, ўртача амал қилувчи ва яхшиликларга шошилгувчиларни бирга зикр қилганига ва барчаларига жаннатни ваъда қилганига боқинг: “Улар олтиндан бўлган билакузуклар ва марварид-маржонлар билан безанган ҳолларида мангу (турадиган) жаннатларга кирурлар. У жойда уларнинг либослари ҳарир-ипак бўлур. Ва улар (жаннатга кирган чоғларида) дедилар: «Бизлардан ғам-қайгуни кетказган зот — Аллоҳга ҳамду-сано бўлсин. Дарҳақиқат Парвардигоримиз мағфиратли ва ўта шукр қилгувчидир. У Ўз фазлу-марҳамати билан бизларни мангу турадиган бир диёрга туширдики, бу жойда бизларга на машаққат етар ва на чарчоқ етар»”. (Фотир/33-35). Аллоҳ таоло улардан ўз жонига жабр қилгувчини зикр қилди, -балки ундан бошладики-, бу тавҳид аҳлига яхшилик, жаннатга дохил бўлиш умид этилишига далолат қилади. Гарчи уларнинг ширкдан қуйи гуноҳи кабиралари бўлсада. Келгуси (боблардаги) ҳадисларда ворид бўладики: “Кимда-ким Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирган ҳолда вафот этса дўзахга киради. Кимда-ким Аллоҳга бирон нарсани ширк келтирмаган ҳолда вафот этса жаннатга киради”. (Бухорий (1181), Муслим (92) ва Аҳмад (1/443)). “Аллоҳ жаҳаннамга “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб, бу билан Аллоҳнинг Юзини истаган кишини ҳаром қилди”. (Бухорий (415) ва Муслим (33)). Ва бундан бошқа ҳадисларки, тавҳид дўзахга киришдан ёки у ерда абадий қолишдан сақлашлиги айтилган. Ушбу муборак китобда қуйидаги сарлавҳа остида алоҳида боб ҳам мавжуд: “Тавҳиднинг фазилати ва гуноҳларга каффорот бўлишлиги ҳақидаги боб”. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бандаларнинг Аллоҳ зиммасидаги ҳаққи эса: Унга бирор нарсани шерик қилмаган кишини азобламаслигидир”, деганларида Муоз розияллоҳу анҳу ушбу ҳадиси шариф сабаб ҳушнуд бўлиб, ғоятда шодландилар. Ва айтдиларки: “Эй Росулуллоҳ! Одамларга хушхабар бермайми?”. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уларга хушхабар берма! Акс ҳолда (ушбуга амал қилмай) таяниб қоладилар”-дедилар”. Яъни, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар уни эшитсалар, батаҳқиқ, умид томонга таяниб, маъсиятларга енгил муносабатда бўлиб: модомики муҳаввид эканмиз маъсиятлар бизга зиён бермайди дейишларидан қўрқдилар. Чунки пайғамбар айтяптики: “Унга бирор нарсани шерик қилмаган кишини азобламаслигидир”. Биз алҳамдулиллаҳ мушрик эмасмиз, биз фақат Аллоҳга ибодат қиламиз дея маъсиятларга енгил муносабатда бўлиб, хавф томонига умид ғолиб келиб қолади. Бу ҳикматданки, илм фақат ўз ўрнига қўйилади. Айрим шахсларга масалаларни баён қилишликдан каттароқ хавотир бўлиши хавфи бўлса, уларга меҳр-шафқат ва хавотирли ўринга тушиб қолишларидан раҳмат ўлароқ улардан яширилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам илмнинг ушбу турини омма одамлардан яширишга амр қилдилар ва Муоз розияллоҳу анҳуни бундан хабардор қилдилар. Чунки Муоз забардаст ва катта олимлардандирлар. Бу эса агар айрим масалаларни одамларга ёритиб беришда хато тушуниб қилишликлари ёки эшитганларига таяниб қолиш ҳавотири бўладиган бўлса фойдани кўзлаб илмни яширишлик жоиз эканига далолат қилади. Шунда улар ушбу нарсадан хабардор қилинмайдилар. Балки бу масалалар ҳавотирли ўринга тушиб қолишларидан чўчилмайдиган хос уламоларга ташланади. Уламолар ушбу ҳадисдан келиб чиқиб фойда учун илмни яширишлик жоиз деган ҳукмни олдилар. Муоз розияллоҳу анҳу вафот этар чоғида ўзида одамларга етказмаган бирор ҳадис қолиб кетишидан қўрқиб ушбу ҳадис ҳақида хабар бердилар. Алий розияллоҳу анҳудан ворид бўлганидек: Одамларга биладиган нарсаларидан сўз очинглар. Аллоҳ ва Росули ёлғончи қилинишини хоҳлайсизларми?! Яъни, ҳар бир одамга ҳам маънолари махфий қоладиган ёки уларга чигал бўладиган айрим масалалар айтилмайди. Балки одамларга тушуниб, ундан фойда оладиган сўзлар айтилади. Нодир ва хос масалаларга келсак, у талаба ва етук фаҳм эгаларига ташланади. Бу ҳикмат ва ҳар бир нарсани ўз ўрнига қўйишданки, маст қилувчи ичимлик ичаётган, зино ва ўғирлик қилаётган осийлар олдида бўлар экансиз, уларга: Аллоҳ мағфират қилувчи, Меҳрибон, У (бандаларига) яқин, (дуоларни) ижобат қилувчи, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мағфират қилиб, кечиб юборади десангиз ёмонликда яна зиёда бўладилар. Бироқ уларга: Аллоҳдан қўрқинглар, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло зино, ўғирлик ва бошқа маъсиятларни қилувчиларга қаттиқ азоб билан ваъид-(таҳдид) қилган деб, уларга тавба қилсинлар дея ваъид нассларини эслатасиз. Агар динни маҳкам тутган ва яхши одамлар ҳузурида бўлсангиз ва уларга ваъид-(қўрқитув) оятларини эслатсангиз, эҳтимол уларда васваса ва муташаддидлик зиёда бўлади. Шунинг учун сиз уларга қаттиқлик қилиб, ғулув-(ҳаддан ошиш)га кетмасликлари учун енгиллик, осонлик, раҳмат ва таскин улашадиган оятларни эслатасиз. Ҳар бир сўзни ўз ўрни бор. Ишлар ўз ўрнида ёритиб берилади. Ана шу тўғри мезондир. Одамлар бир савияда эмас. Ҳар бир кишига фойда олиб, зиён бўлмайдиган нарса билан хитоб қилинади. Енгил ёндашадиганларга ваъда ва умид оятларини, қаттиқ оладиганларга ваъид оятларини айтмайсиз. Балки дорини ўзининг муносиб ўрнига қўядиган табиб каби бўлинг. Талаба шундай бўлмоғи лозим. Агар авом билмайдиган ва ақлларига сиғмайдиган илмий масалалардан иборат чалкаш ишлар бўлса, бу талаба ва уни атрофлича эгаллаган кишиларга ташланади. Шунинг учун Ибн Масуд розияллоҳу анҳу айтадиларки: “Қавмга ақллари етмайдиган нарса ҳақида ҳаргиз сўз очма. Акс ҳолда уларнинг баъзиларига фитна етади”. Алий розияллоҳу анҳу дедилар: “Одамларга биладиган нарсаларидан сўз очинглар. Аллоҳ ва Росули ёлғончи қилинишини хоҳлайсизларми?!”. Хулоса шуки: Талаба, ваъз қилувчи ва муаллимга ҳозир бўлган ва бошқа одамларнинг ҳолатига риоя қилиб, ҳожатманд бўлган масалаларни беришлиги, ўртага улар асло етиша олмайдиган масалаларни ташламаслиги вожиб бўлади. Агар янги талабалар ҳузурида бўлсангиз уларга фақатгина илмда мустаҳкам бўлганларгина биладиган ғариб масалаларни айтмасдан, балки енгил, осон асосларни таълим берингки, аста секин босқичма-босқич илдамлаб борадилар. Янги бошловчи талабадан “Саҳиҳул Бухорий”ни ўқишликни талаб қилманг. Чунки у бу савияга етмаган. Бироқ унга қирқ ҳадис, фаҳмлаш осон бўлган ҳадислар, намоз шартлари, таҳорат ҳукмлари ва бошқаларни баҳам кўринг. Араб тили ўрганишликни яқинда бошлаган одамга Сибавайҳ китобларини ўқишга буюрмайсиз. Бироқ унга “Ажуррумийя” ва енгил масалаларни ўқишликни буюрасизки, бу билан араб тили ва наҳвга аста секин кириб боради. Шунинг учун уламолар талаба аста секин босқичларни босиб ўтсин дея мухтасар, ўрта даражадаги ва узун асарлар битиб кетишган. Хулоса: ҳар бир сўзни ўз ўрни бор. Муаллиф роҳимаҳуллоҳнинг: “Иккилари саҳиҳ тўпламларида ривоят қилдилар”, сўзларига келсак, уни Бухорий ривоят қилдилар. Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий мусулмонлар наздида Аллоҳ азза ва жалланинг Китобидан кейин энг саҳиҳ китоб ва олти (ҳадис) китобларининг биринчи ўриндагиси бўлмиш ўзларининг “Саҳиҳ ал-Жомеъ”ларида ривоят қилдилар. Сўнг имом Муслим роҳимаҳуллоҳнинг ҳадис тўпламлари туради. Икки саҳиҳ – Бухорий ва Муслимнинг саҳиҳлари-(ҳадис тўпламлари). Ушбу иккиси олти (ҳадис) китоблари ичида энг олийсидир. Энг саҳиҳ ҳадислар эса Бухорий ва Муслим иттифоқ қилганларидир. Сўнг Бухорий ривоят қилганлари. Сўнг эса Муслим ривоят қилганлари. Сўнг бошқа ҳадислар. Чунки бу ўринда икки саҳиҳдан ўзга саҳиҳ (ҳадис) тўпламлари мавжуд. Мисол учун: Ибн Хузайманинг саҳиҳ тўпламлари бўлиб, илм аҳли у ҳақда мақтовли сўзлар айтишган. Ҳоким ва Ибн Ҳиббонларнинг саҳиҳ тўпламлари бўлиб, ушбу тўплам эгалари ўзларига фақат саҳиҳ ҳадис жамлашни шарт қилишган. Бироқ уларнинг саҳиҳ дея ҳукм қилишликлари икки имом Бухорий ва Муслимларни саҳиҳ дея ҳукм қилишларидан қуйи туради. Ушбу боб улкан фойдаларни ўз ичига олган: 1) Тавҳиднинг изоҳи ва у шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш эканининг баёни. Ана шу тавҳиддир. Чунки ушбу бобдаги барча оятлар ибодатга буюриб, ширкдан қайтаради: “Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”. (Зориёт/56). “Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз”. (Наҳл/36). “Парвардигорингиз, ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни...амр этди”. (Исро/23). “Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар!”. (Нисо/36). Ушбу оятлар тавҳидни ибодат дея изоҳлаяпти. 2) Пайғамбарлар рубубият тавҳидига эмас, ибодат тавҳидига даъват қилиш учун юборилдилар. Бирор оят йўқки: рубубиятни тан олинглар ёки Аллоҳ Яратувчи, Ризқ берувчи эканини тан олинглар дейилган бўлса. Нима учун? Чунки бу одамларда мавжуд бўлиб, улар Аллоҳ Яратувчи, ризқ берувчи, Тирилтирувчи, Ўдирувчи ва Бошқарувчи эканини тан оладилар. Рубубият тавҳиди аксар одамларда мавжуддир. Чунки фитрат-(хилқат) уни талаб этади. Оқил инсон ушбу махлуқотларни Яратувчисиз бўлишлиги мумкин эмаслигини билади: “Балки улар ҳеч нарсадан (яъни, Яратгувчисиз) яралиб қолгандирлар?! Ёки улар ўзлари яратгувчимиканлар-а?! Балки осмонлар ва ерни ҳам улар яратгандирлар?! Йўқ, улар ишонмаслар!”. (Тур/35-36). “(Эй мушриклар), ахир (барча мавжудотни) яратгувчи зот — Аллоҳ билан (ҳеч нарса) ярата олмайдиган (бутларингиз) баробарми?! Ўйламайсизларми?!”. (Наҳл/17). Оятлар одамлардан рубубият тавҳидини тан олишликларини талаб қилмаяпти. Чунки у мавжуддир. Уни тан олишлик исломга кириш учун етарли эмас. Балки ушбу оятларнинг бари ибодатга буюрган ҳолда бир оқим-(маъно)да ворид бўлди. Рубият тавҳидини улуҳият тавҳидига далил ўлароқ ёдга оляпти. 3) “Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”. (Зориёт/56). Ушбу оятда жин ва инсни яратишликдаги ҳикмат Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ибодат қилиш экани айтиляпти. Иккинчи оят: “Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз”. (Наҳл/36). Ушбу оятда пайғамбарларнинг барчаси, аввалгиларидан охиргиларигача Аллоҳга ибодат қилиш ва Ундан ўзгасига ибодат қилишни тарк этишга бўлган буйруқни олиб келганликлари эслаб ўтилди. “Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз”. (Наҳл/36). Бу элчилар тавҳид билан юборилганликларига далолат қилади. Унинг сабабидан махлуқотлар яратилгани каби. 4) Ибодат ширк билан бўлар экан фойдаси йўқдир. Кимда-ким Аллоҳга бирон нарасни ширк келтирса, батаҳқиқ, у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққини адо этмабди. Шунингдек, мулҳидлар каби Аллоҳга мутлақо ибодат қилмайдиганлар ҳам. Аллоҳга ширк келтиришлик билан ибодат қиладиганлар, барчалари мулҳид ва мушрик баб-баробардир. Аллоҳга ҳақиқий ибодат қиладиган киши – Унга ибодат қилиб, У Зотга бирон нарсани ширк келтирмаган кишидир. Ана шу Аллоҳга ҳақиқий ибодат қиладиган ва ибодати унга фойда келтирадиган кишидир. RE: Иъанатул Мустафид - Тавҳид китоби шарҳи (Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон) - mutaallim - 01-19-2013 2-боб:
Тавҳиднинг фазилати ва гуноҳларга каффорот бўлишлиги ҳақидаги боб Шайх роҳимаҳуллоҳ “Тавҳиднинг фазилати ва гуноҳларга каффорот бўлишлиги ҳақидаги боб”, дедилар сўнг ушбу бобда тавҳиднинг фазилати ва гуноҳларга каффорот бўлишлигини баён қиладиган Аллоҳнинг Китобидан оятлар ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган ҳадисларни келтирадилар. Ушбу ва бундан олдинги боб ўртасидаги муносабат-(боғлиқлик) яққол кўзга ташланиб турибди. У киши роҳимаҳуллоҳ бундан олдинги бобда тавҳиднинг ҳақиқати ва талаб этилган маъносини Қуръон оятлари ва пайғамбар ҳадислари билан ёритиб бердилар. Энди унга рағбат ва интилиш уйғониши учун унинг фазилати эслаб ўтилиши ўринли бўларди. Чунки бирор нарсанинг имтиёзларини билиб олсангиз, батаҳқиқ, нафс унга боғланиб, ҳарис-(ташна) бўлади. Ушбу икки боб орасидаги тасниф ғоятда ҳикмат билан амалга оширилганки, бу у киши роҳимаҳуллоҳнинг фаҳмлари дақиқ-(мукаммал) эканига далолат қилади. Чунки у киши тавҳиднинг маъносини баён қилишдан олдин унинг фазилатини зикр қилганларида, бу муносиб бўлмас эди. Демак, бирор нарсанинг ҳақиқатини, маъносини ёритишлик сўнг эса унинг фазлини баён қилишлик лозим. Номаълум нарсанинг фазилатларини зикр қилишликка келсак, бунинг бирор фойдаси йўқдир. Шу ўринда бугунги кундаги ислом ва даъват ҳақида қалам тебратаётганликларини даъво қиладиган кўплаб асрдош даъватчи ва муаллифларнинг хатосини кўришимиз мумкин. Исломни ўз маруза ва китобларида роса мақтайдилар. Бу ҳақ. Бироқ авваламбор ислом нима у? Ислом нима эканини очиқлаб бермайдилар. Китобни муқаддимасидан хотимасигача ўқийсиз ёки маруза -ёҳуд тасмага- бошидан охиригача қулоқ тутасиз ва исломга мақтову олқиш ҳамда унинг имтиёзларини баён қилиб берилишини топасиз. Бироқ исломни ўзи нима? Чунки йўлдан озган ва оғишган фирқаларнинг ҳар бири исломни ўз йўлига кўра изоҳлайди. Ушбу мақтов ва олқишни ўз йўлларига мослаб гапирадилар. Исломни мақтаб, унга олқиш айтишлигимизни ўзи етарли эмас. Куфрдан нажотга элтадиган, жаҳаннамдан нажот бериб, жаннатга дохил қиладиган ислом ва тавҳиднинг ҳақиқати нима экани, динни барбод қилиб, ундан чиқарадиган исломни бузувчи амаллар нима экани, исломни комил қиладиган ва уни ноқис қиладиган амаллар нима эканини ёритиб беришлик шартдир. Бирор бир нарсанинг ҳақиқатини баён қилмай, унга мақтов айтиб, фазилатларини ёдга олишликни ўзига келсак, бу улкан хатодир. Ислом – Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган ва саҳобаи киромлар ҳамда муфаззал асрдагилар йўлидир. Ушбуга хилоф келган нарсанинг эса исломга бирор алоқаси йўқ. Гарчи унинҳ соҳиби ушбу қилмишини ислом дея даъво қилса ҳам. Шулардан келиб чиқиб шайхни аввалги бобда ҳар ким ўз йўли ва маслакини тавҳид дея даъво қилмасин деб унинг ҳақиқатини баён қилиб берганликларини топасиз. Бу жуда муҳим ишдир. Чунки улар: фақат исломга чақириб, унинг имтиёзларини очиқлаб беринглар. Одамларга исломнинг ҳақиқатини баён қилманглар. Чунки бу одамларни сизлардан айиради, дейдилар. Аллоҳ таоло шундай деди: “Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар”. (Анъом: 82). У киши роҳимаҳуллоҳ: Аллоҳ таоло шундай деди: “Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар”. (Анъом: 82), дедилар. Ушбу оят Иброҳим ал-Холил алайҳиссалом билан қавмлари ўртасида кечган мунозарадан сўнг келади. Чунки қавмлари юлдузларга ибодат қиладиган Ироқ еридаги соибалар эди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг пайғамбари ва элчиси Иброҳим ал-Холил алайҳиссаломни тавҳидга даъват ва ушбу ширкни инкор қилишлик учун юборди. У киши алайҳиссалом пайғамбар бўлиб келганларида бирор мусулмон бўлмай, барчалари бутпарастликда эдилар, Аллоҳ сақласин. Аллоҳ таоло ушбуни Қуръоннинг бир неча ўрнида зикр қилди. Шулардан бири Анъом сурасида: “Эсланг (эй Муҳаммад), Иброҳим отаси Озарга … деган эди”. (Анъом: 74). У киши ўз оталаридан бошладилар. Чунки инсонга аввал ўзидан сўнг унга энг яқин бўлган одамлар, аҳли байт, қўни-қўшнидан бошлашлиги вожиб бўлади. Сўнг эса Аллоҳнинг йўлига даъват қилиши аста-секин атрофга тарқалади. “Эсланг (эй Муҳаммад), Иброҳим отаси Озарга: «Бутларни олиҳа қилиб оляпсанми? Мен сени ва қавмингни очиқ залолатда деб биламан», деган эди”. (Анъом: 74). Бошқа оятда эса Аллоҳ жалла ва аъла айтадики: “Дарҳақиқат Биз (Мусодан) илгари Иброҳимга Ҳақ йўлини ато этдик. Биз унинг (Ҳақ йўлга лойиқ эканини) билган эдик. Ўшанда (Иброҳим) отаси ва қавмига: «Сизлар доимо чўқинадиган бу ҳайкаллар нимадир (яъни нега жонсиз ҳайкалларга сиғиняпсизлар?!)» деганида: ...”. (Анбиё: 51-52)... Аллоҳ таоло деди: “Шундай қилиб Иброҳимга … осмонлар ва ер мамлакатларини кўрсатурмиз”. (Анъом: 75). Аллоҳ субҳанаҳу ва толо у кишини рисолат, Аллоҳнинг йўлига даъват ва мунозара юкига лойиқ қилиш учун ушбулардан хабардор қилди. “(Ўзи учун ҳужжат қилиб олиши) ва аниқ ишонувчилардан бўлиб қолиши учун ...”. (Анъом: 75). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ва Унинг тавҳидига аниқ ишонувчилардан бўлиб қолиши ҳамда у кишидан ҳар қандай шак-шубҳа ва иккиланиш дафъ бўлиши учун. “Бас, қачонки уни тун ўраб олганида ...”. (Анъом: 76). Яъни, тун ўз зулмати билан у кишини ўраб олганида. “Юлдузни кўриб: «Мана шу Парвардигорим», деди”. (Анъом: 76). Бу мунозара бобидан бўлиб, фалсафа ва калом уламолари айтганларидек назар-(изланиш) бобидан эмас. Чунки Иброҳим алайҳиссалом бундан олдин Раббиларини билардилар. Аллоҳ таоло айтганидек: “Дарҳақиқат Биз (Мусодан) илгари Иброҳимга Ҳақ йўлини ато этдик”. (Анбиё: 51). Бироқ у киши буни мунозара қилиш учун айтгандилар. Бу ҳоп сизларнинг даъвоингизга кўра Раббим, деган маънода. “У ботиб кетгач ...”. (Анъом: 76). Яъни, ғоиб бўлиб, яширингач. “«Ботиб кетгувчиларни суймайман», деди”. (Анъом: 76). Чунки у Раб бўлганида ғоиб бўлиб, яширинмасди. Демак, бу юлдузнинг Раб эканини ботилга чиқаради. “«Ботиб кетгувчиларни суймайман», деди”. (Анъом: 76). Чунки у Раб бўлганида ушбу ориз унга кўндаланг бўлиб, бор бўлгач завол топмасди. “Бас, қачонки чиқаётган ойни кўргач: «Мана шу Парвардигорим», деди”. (Анъом: 77). Аста-секин поғонаман-поғона катталашиб боради. “У ҳам ботиб кетгач: ...”. (Анъом: 77). Яъни, ғоиб бўлиб, (бошқа кўринишга) кўчгач. Ушбу ойни ҳам юқоридан тасарруф этиб, бошқарилиб турилади. Худди ўзидан олдин (мунозарада ёдга олинган) юлдуз каби. Чиқиш ва ботиш орасида ҳаракатланади. Ундай бўлса у Раб эмас. “«Қасамки, агар Парвардигоримнинг ўзи мени ҳидоят қилмаса, йўлдан озган қавмдан бўлиб қолурман», деди. Бас, қачонки чиқаётган қуёшни кўргач: ...”. (Анъом: 77-78). Босқичма-босқич юлдузларнинг энг каттаси бўлмиш қуёшга етиб бордилар. Агар қуёшга ибодат қилиш ботил бўлса, қолган юлдузларга ибодат қилишликнинг ботил эканлиги авлороқ бобдандир. “Эй қавмим, мен сизларнинг ширкингиздан покман”. (Анъом: 78). Охири тавҳидни очиқ айтиб, улар ибодат қилаётган юлдузларга сиғинишлик ботил эканини баён қилдилар. Улар олиҳа эмаслигини ақл, шариат ва фитрат-(хилқат) жиҳатидан қайд этиб ўтиб, (улардан) пок-(безор) эканликларини эълон қилдилар. Бу уларни тарк этиб, узоқ бўлишликдир. “Мен … юзимни осмонлар ва ерни яратган зотга қаратдим”. (Анъом: 79). Ана шу осмонлар ва ерни яратган Раб субҳанаҳу ва таолодир. Яъни, уларни бирор собиқ мисоли бўлмай илк бор яратгандир. Холиқ – ибодатга лойиқ Зотдир. Юлдузларга келсак, улар махлуқотлардир. Махлуқ эса ибодатга нолойиқ, устидан бошқарув мавжуд бўлиб, ўзи бирор бошқарувга эга эмас. Энди ундан бошқаси ҳақида нима дейсиз? “Ҳақ йўлга мойил бўлган ҳолимда”. (Анъом: 79). Ҳанифнинг маъноси Аллоҳга юзланиб, Ундан ўзгасидан юз ўгирувчидир. Яъни, У субҳанаҳу ва таолодан ўзгасига қайрилиб ҳам қарамайман. “Ва мен мушриклардан эмасман”. (Анъом: 79). Бу ҳам пок-(безор) бўлишликдир. Санамлардан пок-(безор) эканликларини эълон қилгач, унинг соҳиблари-(ибодат қилувчилари)дан ҳам пок-(безор) эканликларини эълон қилдилар. “Қавми у билан тортишган эди”. (Анъом: 80). У киши билан ушбу даъватни ташлашлик ва одамлар билан улар юрган йўлдан юриш масаласида тортишдилар. Ҳатто оталари ҳам у кишига қарши чиқди. Аллоҳ таоло ушбу ҳолатни Марям сурасида зикр қилганидек. Оталари у кишига нисбатан душман мавқифини эгаллади. “(Отаси) айтди: «Сен менинг олиҳаларимдан юз ўгирувчимисан, эй Иброҳим?! Қасамки, агар сен (менинг илоҳларимни сўкишдан) тўхтамасанг, албатта, сени тошбўрон қилурман ва (ёки) мени бутунлай тарк эт!»”. (Марям: 46). Уларни ҳужжат билан гапиртирмай қўйдилар: “Қавми у билан тортишган эди: «Мен билан Аллоҳ хусусида тортишасизми?! Ахир (Унинг Ўзи) мени ҳидоят қилди-ку?! Мен сизлар Аллоҳга шерик қилган бутларингиздан қўрқмайман ...”. (Анъом: 80). Чунки улар у кишини ўз санамлари билан таҳдид қилгандилар. “Магар Парвардигорим хохлаган нарсагина (бўлур). Парвардигорим барча нарсани Ўз илми билан қамраб олгандир. Эслатма-ибрат олмайсизларми?!» деди. Сизлар (Аллоҳ) бирон ҳужжат туширмаган бутларни Аллоҳга ширк қилишдан қўрқмайсиз-у, мен сизлар Аллоҳга шерик қилиб олган бутларингиздан қандай қўрқай?!”. (Анъом: 80-81). Осмонлар ва ерни яратган Аллоҳдан қўрқмайсизлару, қандай менга ўз олиҳаларингиз билан таҳдид соласизлар? Агар бирор таҳдид ва ваъид бўлса, бас, у айнан сизларга қаратилгандир. “Мен сизлар Аллоҳга шерик қилган бутларингиздан қўрқмайман”. (Анъом: 80). Мен учун санамларингиз ва таҳдидларингиз аҳамиятсиздир. Чунки мен Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таваккул қилувчиман. “Қайси гуруҳ (қўрқмай) хотиржам бўлишга ҳақлироқ?”. (Анъом: 81). Ёки агар сизлар ваъид ва қўрқитув билан таҳдид қилсангиз, мен сизларни Аллоҳ азза ва жалла билан қўрқитиб, сизларга агар У Зотга тавба қилмасангиз, тезда азоблашлигини баён қилиб бераман. “Қайси гуруҳ (қўрқмай) хотиржам бўлишга ҳақлироқ?”. (Анъом: 81). Менми ёки сизларми? “Агар билсангиз (айтинг-чи)”. (Анъом: 81). Аллоҳ таоло ўрталарини ажрим қилиб шундай деди: “Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар — ана ўшалар хотиржам бўлгувчидирлар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар”. (Анъом: 82). Ана шу илоҳий ҳукмдир. “Иймон келтирган”. (Анъом: 82). Бу Иброҳим қавми ва улардан бошқа халқлар борасида умумийдир. Яъни: Аллоҳни (ибодатда) яккалаб, Унинг учун холис сиғинганлар. “Ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар”. (Анъом: 82). Бу ўринда зулмдан мурод ширкдир. Чунки зулм илм аҳли айтиб ўтганларидек уч турлидир: Биринчи тур: энг улкани бўлмиш ширк зулми. “Чунки ширк келтириш катта зулмдир”. (Луқон: 13). Нима учун ширк зулм деб аталди? Чунки аслида зулм: бир нарсани ўз ўрнига қўймасликдир. Ширкнинг маъноси эса ибодатни ўз ўрнига қўймасликдир. Бу энг улкан зулм. Чунки улар ибодатни ўз ўрнига қўймаганларида уни нолойиқ ўринга сарф этдилар. Ва махлуқ билан Холиқ ҳамда заиф билан бирор нарса Уни ожиз қолдирмайдиган куч-қувватли Зотни тенг қилдилар. Бундан ортиқ қандай зулм бўлиши мумкин? Иккинчи тур: банда маъсиятлар билан ўзига зулм қилишлиги. Осий фақат ўзига зулм қилади. Чунки у ўзини уқубатга гирифтор қилди. Унга энди ўзини қутқаришлик ва нафсини ўзининг лойиқ бўлгудек ўрнига қўйишлиги вожиб бўлади. У эса тоат-ибодатдир. “(«Эй Муҳаммад, агар ота-боболарингнинг динидан чиқсанг, зиёнкор бўлурсан», дейдиган мушрикларга) айтинг: «Албатта зиёнкорлар қиёмат куни ўзларига ҳам, аҳли оилаларига ҳам зиён қилгувчи (яъни, ўзи ҳам мушрик бўлиб, ахли-оиласини ҳам Тўғри йўлдан оздиргани сабабли қиёмат кунида ўзи ва ахли оиласи дўзах азобига гирифтор бўлгувчи) кимсалардир. Огоҳ бўлингизким, ана шугина очиқ зиёнкорликдир»”. (Зумар/15). Учинчи тур: банданинг одамларга молларини тортиб олиш, ғийбат, чақимчилик, ўғирлик ва ғийбату чақимчилик, туҳмат, масхара ва бошқа камситишлар билан обрўларига ҳамда бегуноҳларни ноҳақ ўлдириш, калтаклаш, жароҳат етказиш, ноҳақ таҳқирлаш билан қонларига тажовуз қилиш ила зулм қилишлиги. Бу одамларга қилинган тажовуздир. Ана шулар зулм турлари бўлиб, у ширк зулми ва у зулм турларининг энг улканидир. Ҳамда банда ўзига зулм қилишлиги ва ўзидан бошқа махлуқотларга зулм қилиши. Биринчи турга келсак, у ширк зулми бўлиб, Аллоҳ уни тавбасиз абадий мағфират қилмайди. “Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур”. (Нисо: 48). Учинчи турга келсак, у бандани одамларга зулм қилиши бўлиб, Аллоҳ ушбу зулмдан бирор нарсани ташлаб қўймайди. Қасос бўлиши муқаррардир. Мазлумлар кечириб юбориши бундан мустасно. Ҳадисда ворид бўлганидек: “Батаҳқиқ, қиёмат куни ҳақ-ҳуқуқлар ўз эгаларига қайтарилади. Ҳатто шохли қўйдан шохсиз қўйнинг (ҳаққи) олиб берилади”. (Муслим (2582), Термизий (2420) ва Аҳмад (2/235)). Агар шохли қўй шохсиз қўйни сузса қиёмат куни қасос бўлиши муқаррардир. Ҳатто ҳайвонлар ўртасида ҳам қасос муқаррар. Аллоҳ таоло деди: “Ваҳший ҳайвонлар ҳам (бир жойга) тўпланиб қолганида”. (Таквир: 5). Қиёмат куни ҳайвонлар тўпланиб, ўзаро қасос олинади. Сўнг Аллоҳ таоло уларга: “Тупроқ бўл”, дейди. Ана шу дамда кофир айтадики: “Эҳ, кошки эди (қайтадан) тупроққа айланиб кетсам-(у муҳаққақ бошимга тушадиган азобдан қутулсам)”. (Наба: 40). “Ерда судралиб юрган ҳар бир жонивор, осмонда қанот қоқаётган ҳар бир қуш худди сизлар каби (Бизнинг қўл остимиздаги) жамоалардир. Китобда (яъни тақдири азал китобида) бирон нарсани қўймай (ёзганмиз). Кейин ҳаммалари Парвардигорлари даргоҳига тўпланурлар”. (Анъом: 38). Одам болалари ҳам худди шундай. Ўрталарида қиёмат куни қасос олиниб, золимлардан мазлумларнинг қасоси олинади. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқларидан бирор нарса қолиб кетмайди, фақат кечиб юборганлари бундан мустасно. Иккинчи турга келсак, у банда ширкдан қуйи бўлган гуноҳлар билан ўзига зулм қилишлиги. Бу эса Аллоҳнинг хоҳиши остидадир. Хоҳласа мағфират қилади, хоҳласа азоблайди. Илм аҳли айтганларидек (амал) девонлари уч турлидир: Аллоҳ таоло мағфират қилмайдиган девон бўлиб, у ширкдир. Аллоҳ таоло ундан бирор нарсани ташлаб қўймайдиган девон бўлиб, у бандаларнинг (ўзаро қилган) зулмларидир. Аллоҳнинг хоҳиши остидаги девон бўлиб, хоҳласа унинг соҳибини мағфират қилади, хоҳласа азоблайди. У ширкдан қуйи бўлган гуноҳ ва маъсиятлардир. Бу Аллоҳ таолонинг ушбу қовли маъносидир: “Ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар”. (Анъом: 82). Яъни, ширк билан. Ушбу оятни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай изоҳладилар: “Ушбу оят нозил бўлганда саҳобаларга оғир ботди. Айтишдики: “Эй Росулуллоҳ, қай биримиз ўзига зулм қилмаган?”. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “У сизлар назарда тутаётган нарса эмас. Балки у ширкдир. Солиҳ банданинг қовлига қулоқ тутмаганмисизлар: “Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк келтириш катта зулмдир”. (Луқмон: 13)”, дедилар”. Аллоҳ таоло деди: “Ана ўшалар хотиржам бўлгувчидирлар”. (Анъом: 82). Ушҳу оятда тўла ҳотиржамлик ирода қилинганми? Яъни, улар ҳеч қачон азобланмайдилар. Ёки ноқис ҳотиржамлик ирода қилинганми? Яъни, улар гарчи азоблансаларда жаннатга киришлари муқаррардир. Оят икки эҳтимолни ҳам ўз ичига олади. Икки тафсирга кўра ҳам оят тавҳиднинг фазилатига далолат қиляпти. У азобдан ё тўла ҳотиржамликдир ёки абадий азобдан ҳотиржамликдир. Демак, оятда тавҳиднинг фазилати баён қилиняпти. Аллоҳ таоло муваҳҳидларга тавҳид ҳамда гуноҳ ва маъсиятлардан саломат қолиш даражаларига қараб ҳотиржамлик ато этади. Оятдан англашилган маъно шуни ифода этадики, кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса ва тавҳидига ширкни аралаштирса, батаҳқиқ, унинг учун ҳотиржамлик йўқдир, Аллоҳ сақласин. Бу эса ширкнинг хатарини кўрсатади. Кимда-ким Аллоҳга ибодат қилса, бироқ Аллоҳга қўшиб ўзгасига ҳам дуо қилса, ўликлардан ёлбориб мадад сўраса, қабрларга жонлиқ сўйса ва сағаналар атрофида улардан ёрдам тилаб тавоф қилса, бас, ушбу кимса иймонини ширкка аралаштирди. Унинг учун то Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилиб, тавҳидни холис қилмагунича абадул-абад ҳотиржалик бўлмас. Инсон фақат Аллоҳга ибодат қилишлиги мақсад қилинмаган. Балки ширкдан йироқ бўлишлиги ҳам шартдир. Акс ҳолда мушрикларнинг ҳам ибодатлари бўлиб, улар ҳаж қилардилар, садақа, меҳмонларга таом улашиб, қўни-қўшнига иззат-икром кўрсатардилар. Уларнинг ҳам амаллари бўлиб, бироқ у тавҳидга қурилмаган эди. Демак, у тўзғитилган чанг каби бўлиб, уларга қиёмат куни бирор манфаат бермайди. Аллоҳ таоло деди: “(Зотан) Биз улар қилган ҳар бир (яхши) амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби) қилиб қўйгандирмиз”. (Фурқон: 23). “Кофир бўлган кимсаларнинг қилган амаллари эса саҳродаги саробга ўхшайди”. (Нур: 39). “Парвардигорларига кофир бўлган кимсалар қилган амалларининг мисоли худди бўронли кунда қаттиқ шамол учириб кетган кулга ўхшайди”. (Иброҳим: 18). Амаллар фақат тавҳид билан собит бўлади. Бу ўринда модомики ширк бўлар экан, бас, ҳар қанча инсон ўзини қийинчиликка солмасин амалларининг бирор қиймати бўлмас. Бу эса бизни тавҳиднинг фазилати ва манзилатига далолат қилади. Ҳамда у мушрикка хилоф ўлароқ Аллоҳ азза ва жалланинг азобидан омонлик берувчи эканига далолат қилади. Мушрикка Аллоҳнинг азобидан ҳотиржамлик йўқдир. Ҳотиржамлик дунёда ҳам бўлади. Душман ва урушлардан ҳотиржам бўлишлик каби. Ҳотиржамликнинг қиймати ва хавфнинг хатарини биласиз. Бу шу дунёдаги экан, энди охиратда дўзахдан ҳотиржам бўлиш ҳақида нима дейсиз? Дўзах уруш, душманлар ва барча нарсадан қаттиқроқдир. Ҳотиржамликнинг дунёдаги қиймати ва манфаатлари шулар бўлар экан, энди охиратдаги ҳотиржамлик ҳақида нима дейсиз? Сўнг Аллоҳ таоло деди: “Ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар”. (Анъом: 82). Бу тавҳиднинг имтиёзларидан иккинчи имтиёздирки, у муваҳҳид, Аллоҳга мухлис бандалар учун дунёда ҳидоят ҳосил бўлишлиги. Амалларида ҳидоят йўли бўйлаб борадилар, Аллоҳга онгли равишда ибодат қиладилар. Амалларида мушрикларга хилоф ўлароқ ширк, бидъат ва хурофотлардан саломат бўладилар. Мушриклар дунёда ҳидоят топгувчи эмаслар. Балки улар йўлдан озганлардир. Чунки улар ибодатга ширкни аралаштирган ҳолда Аллоҳга сиғинадилар. Аллоҳдан ўзгасига ибодат қиладилар. Демак, улар йўлдан озганлар бўлиб, ҳидоят топгувчи эмаслар. Аллоҳ таоло муваҳҳидга икки имтиёз ато этади: Биринчи имтиёз: азобдан ҳотиржамлик. Иккинчи имтиёз эса: йўлдан озишликдан ҳидоятга йўллаш. У Аллоҳга онгли равишда, нур ва ҳужжат асосида суннатга, Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашган ҳолда ибодат қилади. Мушрикка хилоф ўлароқ тўғри йўл бўйлаб боради. Мушрик ҳидоятдан ўзга бир нарса, (тўғри) диндан ўзга бир нарса бўйлаб, ҳужжатсизлик асосида юриб боради. Бу дунёда ўзини қийинчиликка солади. У фақат жаҳаннам сари илдамлайди, дўзах сари юради. Аллоҳ таоло бошқа бир оятда айтганидек: “Бас, сизларга Мен тарафдан ҳидоят келганида ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас”. (Тоҳа: 123). Дунёда ҳақдан оғмайди, охиратда эса бахтсиз бўлмайди. Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан Қуръонга эргашган киши учун гаровки, у дуёда йўлдан озмайди ва охиратда бахтсиз бўлмайди. Убода ибн Сомит (розияллоҳу анҳу)дан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, Муҳаммад Унинг бандаси ва элчиси, Ийсо Аллоҳнинг бандаси, элчиси, Марямга ташлаган сўзи ҳамда Унинг томонидан бўлган руҳдир, жаннат ва дўзах ҳақдир деб гувоҳлик берса, амали қандай бўлишидан қатъий назар Аллоҳ таоло уни жаннатга киргазади”. Иккилари ривоят қилишди. (Бухорий (2/486) ва Муслим (1/57)). “Кимда-ким ... Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ...деб гувоҳлик берса”, яъни, шаҳодатни маъноларини билган, талаб этган талабларига амал қилган ва унга аниқ ишонч ҳосил қилган ҳолда нутқ қилган. Чунки маъносини билмай шаҳодат калимасини талаффуз қилишлик кифоя қилмайди. Шунингдек, шаҳодат калимасини маъносини билиб нутқ қилсаю, бироқ талабларига амал қилмаса, бу ҳам кифоя қилмайди. Балки нутқ, илм ва ушбу улкан калиманинг талабларига амал қилишлик лозиму лобуддир. У маъносини тушунмай тилда такрорланаверадиган қуруқ лафз эмас. Унинг маъносини билишлик кифоя қилмайди. Балки Аллоҳни ибодатда яккалашлик ва Ундан ўзгасига ибодат қилишни тарк этиш билан унинг талабларига амал қилишлик шартдир. Бу ушбу оят маъносидир: “Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари — адолат билан ҳукм қилгувчи ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг ўзи борлигига гувоҳлик бердилар”. (Оли Имрон: 18). Агар ушбу калимани нутқ қилмаса, бас, у мусулмон дея ҳукм қилинмайди. Гарчи қалби ила уни билиб, амалларида Аллоҳга ибодат қилсада. Бироқ у шаҳодат калимасини нутқ қилишдан бош тортди. Натижада то уни нутқ қилмагунича мусулмон деб эътибор қилинмайди. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Одамларга қарши то Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ дегунларигача жанг қилишга буюрилдим”. (Бухорий (385), Термизий (2608), Насоий (3967), Абу Довуд (2641) ва Аҳмад (3/225)). Шунингдек, кимда-ким уни тилида нутқ қилсаю, бироқ қалбида унга эътиқод қилмаса, бу кимса ҳам мусулмон эмас. Балки у мунофиқдир. Мунофиқлар: “Ла илаҳа иллаллоҳ”, дейдилар. Ҳолбуки улар жаҳаннамнинг қуйи қатламларидадир. Нима учун? Чунки улар шаҳодат калимасининг маъносига эътиқод қилмадилар. Бугунги кунда қабрларга ибодат қиладиганлар тиллари билан “Ла илаҳа иллаллоҳ”, дейдилар. Бироқ улар унинг талабларига амал қилмайдилар. Балки қабр ва сағаналарга ибодат қилиб, авлиё ва солиҳ зотларга дуо қиладилар. Улар уни талаффуз қилишлик жиҳатидан тан олиб, маъно жиҳатидан қарши чиқдилар. Мушриклар эса унинг лафзию маъносини инкор қилгандилар. Қубурийлар унинг лафзини тан олиб, маъносини инкор қилдилар. Улар баб-баробар бўлиб, ўрталарида бирор фарқ йўқдир. Шунингдек, мунофиқлар уни талаффуз қиладилар. Бироқ улар ҳам қалбларида унга иймон келтирмайдилар. Улар баб-баробардир. Балки улар кофирларданда ёмондир. Аллоҳ таоло деди: “Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар. Ва улар учун бирон мададкор топа олмайсиз!”. (Нисо: 145). Улар оғизда “Ла илаҳа иллаллоҳ”, дейдилар, намоз ўқиб, рўза тутадилар. Бироқ уни қалблари ила эътироф этмай, инкор қилувчи бўлганларида, балки уни фақат дунёвий фойдаларни кўзлаб айтганларида дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар, Аллоҳ сақласин. Хулоса шуки, ушбу калима улуғ бир калима бўлиб, унда қуйидагилар топилиши шартдир: Биринчи: уни нутқ қилишлик. Иккинчи: маъносини билишлик. Учинчи: талабларига амал қилишлик. Маъноси: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир. Аллоҳдан ўзгасидан ибодатни рад этишлик ва уни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога исбот қилишлик. Яъни, Аллоҳдан бошқа барча нарсага қилинган ибодатни ботилга чиқаришлик ва ибодатни Аллоҳга исбот қилишлик. “لا إله” (“Ла илаҳа”) - Аллоҳ азза ва жалладан ўзга барча маъбудотларни ботилга чиқариб, инкор қилишликдир. “إلا الله” (“Иллаллоҳ”) - Ибодатни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога исбот қилишликдир. Шунга кўра “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзга ҳақ маъбуд йўқдир. Аммо: унинг маъноси Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ десангиз, биз айтамизки: бу улкан залолатдир. Чунки сиз барча маъбудотларни (улуҳият маъносига) дохил қилиб, уларни Аллоҳ деб айтдингиз. Санам, сағана, юлдуз ва барча Аллоҳни қўйиб ибодат қилинадиганлар Аллоҳдир деганингиз бўлади. Бу қўпол хато бўлиб, у ваҳдатул вужуд аҳлининг йўлидир. Балки “Ҳақ” деган сўзни айтиб ўтишингиз шартдир. Чунки маъбудотлар икки қисм: ҳақ маъбуд ва ботил маъбуд. Ҳақ маъбуд – Аллоҳ таолодир. Ботил маъбуд – Аллоҳдан ўзга барча маъбудотлар-(ибодат қилинадиган нарсалар). Аллоҳ таоло деди: “Бунга сабаб Аллоҳнинг Ўзигина ҳақиқий Илоҳ экани ва сизлар Уни қўйиб илтижо қилаётганлар эса ботилнинг ўзи экани, ҳамда, шак-шубҳасиз, Аллоҳ Ўзигина энг юксак ва буюк зот эканлигидир”. (Ҳаж: 62). Ана шу “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносидир. “Шериги йўқ, ёлғиз”. Ушбу икки калима таъкидни ифодалайди. “Ёлғиз” - исботни таъкидлайди. “Шериги йўқ” - нафийни таъкидлайди. Демак, у иккиси “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни таъкидловчидир. Ва ушбу икки калима зимнида ҳам нафий, ҳам исбот мавжуд. Ушбу калима улуғ бир калима бўлиб, Қуръонда айни шу лафз ва унинг маъноси ила ворид бўлган. Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидагидек: “Бас, (эй Муҳаммад), ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ”. (Муҳаммад: 19). “Чунки улар ўзларича: «Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар ёлғиз Аллоҳгина бордир», дейилган вақтда кибр-ҳаво қилган эдилар. Ва улар «Ҳали бизлар бир мажнун шоирни деб илоҳларимизни тарк қилар эканмизми?» дер эдилар”. (Соффат: 35-36). Аллоҳ таолонинг ушбу қовлига ўхшаш маъно жиҳатидан ҳам ворид бўлган. “Эсланг, Иброҳим отасига ва қавмига деган эди: «Албатта мен сизлар ибодат килаётган бутлардан покдирман. Магар мени яратган зотгагина (ибодат қилурман)”. (Зухруф: 26-27). “Покдирман” (Зухруф: 26), қовлига (аҳамият беринг), у “Ла илаҳа” бўлмиш нафийнинг маъноси. Магар мени яратган зотгагина (ибодат қилурман). Бу эса “Иллаллоҳ” бўлмиш исботнинг маъноси. У улкан бир калимадир. “Муҳаммад Унинг бандаси ва элчиси”. Бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб гувоҳлик бериш кифоя қилмаслигига далолат қилади. Балки у билан бирга “Муҳаммадур Росулуллоҳ” деб гувоҳлик бериш ҳам шартдир. Агар “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб гувоҳлик берсаю, “Муҳаммадур Росулуллоҳ” деб гувоҳлик беришдан бош тортса, исломга кирмабди. Чунки ушбу иккиси ўзаро чамбарчас боғлиқдир. Азон, иқома-(такбир) ва хутбаларда айтилганидек. Агар “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни ўзи ворид бўлса, унинг зимнига “Муҳаммадур Росулуллоҳ” деб гувоҳлик бериш ҳам дохил бўлади. “Муҳаммад Унинг бандаси ва элчиси” қовлига тўхталадиган бўлсак, бу ҳаддан ошиш ва сусткашликка йўл қўйишни рад этади. “Бандаси”, бу Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақларида у кишига рубубиятдан бирор нарса исбот қилишлик билан ҳаддан ошиш ва ғулувга кетишни рад этади. Хурофотга берилганлар эътиқод қилганларидек. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам банда бўлиб, у кишига рубубиятдан бирор нарса-(улуш) йўқ. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло у кишини энг шарафли ўринларда, ваҳий ўрнида банда-(қул) деб атади: “Агар биз бандамизга туширган нарсадан (Қуръондан) шак-шубҳада бўлсангиз...”. (Бақара: 23). Исро-(тунда сайр қилдириш) мақомида: “(Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад)ни … (Маккадаги) Масжид-ал-ҳаромдан … сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир”. (Исро: 1). (Ваҳий) нозил қилиш мақомида: “(Барча) ҳамду сано Аллоҳ учундир. У зот ... бандаси (Муҳаммад алайҳис-салом)га … Китоб – Қуръонни нозил қилгандир”. (Каҳф: 1). Беллашувга чақириш мақомида: “Агар биз бандамизга туширган нарсадан (Қуръондан) шак-шубҳада бўлсангиз...”. (Бақара: 23). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам банда-(қул) бўлиб, ибодат қилинмайдилар. Пайғамбар бўлиб, ёлғон гапирмайдилар соллаллоҳу алайҳи ва салллам, балки у кишига итоат қилиниб, эргашилади. У киши учун ибодатдан бирор нарса-(насиба, улуш) йўқ. У кишидан мадад ва душманлар устидан ғалаба қозониш, ҳожатларни ўташ, мусибатларни аритишни сўраётганлар, ана ўшалар у кишини убудият-(бандалик, қуллик)дан улуҳият (манзилати)га кўтардилар, Аллоҳ сақласин. У киши Аллоҳнинг бандаси эканликларини тан олмадилар. Балки у кишини рубубиятда ва улуҳиятда Аллоҳга шерик қилдилар. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Насоролар (Ийсо) ибн Марямни кўтар-кўтар қилганларидек, мени кўтар-кўтар қилманглар. Балки мен банда-(қулман). Бас: Аллоҳнинг қули ва Расули, денглар”. (Бухорий (3261), Аҳмад (1/56)). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у кишига қарата шундай дейди: “(Эй Муҳаммад), Сиз учун бу ишда (яъни бандаларга нажот бериш ёки уларни ҳалок қилиш ишида) ҳеч бир нарса (яьни инон-ихтиёр) йўқдир. (Аллоҳнинг ўзи) ё уларнинг тавбаларини қабул қилар ёки золимликлари сабабли азоблар”. (Оли Имрон: 128). Аллоҳ субҳанаҳу айтадики: “Айтинг: «Мен ўзим учун ҳам на фойда ва на зиён етказишга эга бўла оламан. Магар Аллоҳнинг хоҳлагани бўлур. Агар ғайбни билганимда эди, яхши амалларни кўпайтирган бўлур эдим ва менга бирон зиён етмаган бўлур эди. Мен фақат иймон келтирадиган қавм учун (дўзах азобидан) огохлантиргувчи ва (жаннат неъматлари ҳақида) хушхабар бергувчиман, холос»”. (Аъроф: 188). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Айтинг: «Албатта мен сизларга на бир зиён ва на бир тўғри йўл беришга эга эмасдирман, (тўғри йўлга солгувчи ҳам, зиён етказа олгувчи ҳам ёлғиз Аллоҳдир)». Айтинг: «Албатта мени Аллоҳ(нинг азоби)дан (агар У зотга осийлик қилсам), бирон кимса ҳимоя қила олмас ва мен У зотдан ўзга паноҳ ҳам топа олмасман. (Мен) фақат Аллоҳ томонидан етказишга ва У зотнинг элчилик вазифаларигагина (эгадирман)”. (Жин: 21-23). “Ва элчиси” қовлига келсак, бу Росулнинг ҳақиқий қадрига етмайдиган сусткашликка йўл қўювчиларга раддиядир. Улар у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатларини инкор қиладилар, ёки рисолатларини тан олсаларда, бироқ у кишига талаб этилгандек эргашмайдилар. Ана ўшалар у кишига Аллоҳнинг элчиси дея гувоҳлик бермадилар. Гувоҳликлари ё ботил, ёки ноқис. Агар у кишига асло эргашмасалар ботил ва агар у кишига нафс ва шаҳватларига рағбат қилиб айрим нарсаларда эргашиб, айримларида хилоф иш тутадиган бўлсалар ноқисдир. “Унинг элчиси” қовлида Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақларида сусткашлик ва енгил-елпи муносабатда бўладиганларга раддия бордир. Ҳолбуки у киши халқларнинг энг улуғ, энг шарафли ва энг афзалидир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақларида енгил муносабатда бўлинмайди. Бироқ бунинг маъноси биз у киши борасида ғулувга кетиб, рубубиятдан бирор нарса-(улуш) исбот қиламиз дегани эмас. Ҳаддан ошиш ҳам, сусткашликка йўл қўйиш ҳам йўқдир. RE: Иъанатул Мустафид - Тавҳид китоби шарҳи (Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон) - mutaallim - 01-19-2013 У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига келсак: “Ийсо Аллоҳнинг бандаси, элчиси, Марямга ташлаган сўзи ҳамда Унинг томонидан бўлган руҳдир”. Ийсо алайҳиссалом, у киши Ийсо ибн Марям бўлиб, Аллоҳ таоло у кишини отасиз, онадан яратди. Бу бандаларга У Зотнинг барча нарсага қодир эканини кўрсатишлик учун эди. Марям алайҳассаломнинг қиссасини Аллоҳ таоло Қуръонда зикр қилди. Ўсиб-улғайишларидан бошлайдиган бўлсак, у киши (Марям алайҳассалом) пок, тоат-ибодатли хонадондан бўлиб, оталари ёшликларида вафот этган. Аллоҳнинг пайғамбари Закариё алайҳиссалом у кишини ўз кафилликларига олдилар. Чунки унинг (Марямнинг) холаси Закариёнинг хотини эди. “Албатта Аллоҳ Одам ва Нуҳни ҳамда Иброҳим ва Имрон сулолаларини бутун олам устида (пайғамбарлик учун) танлаб олди. Уларнинг бировлари бировларига зурриёт (эдилар). Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир. (Эй Муҳаммад) Имроннинг хотини: … деганини эсланг!”. (Оли Имрон: 33-35). Яъни, Марямнинг онаси. “Парвардигорим, мен қорнимдаги нарсани (ҳомилани дунё ишларидан) озод этиб, Сенга назр қилдим. Бас, (бу назримни Ўз даргоҳингда) қабул айла! Албатта Сен эшитгувчи, билгувчисан”. (Оли Имрон: 35). Ўз ҳомиласини ер юзидаги уч масжиднинг бири бўлмиш Байтул Мақдисга хизмат кўрсатиши учун назр қилди. “Кўзи ёригач эса ...”. (Оли Имрон: 36). Ўғил бўлишини умид қилганди. Чунки ушбу улкан, аҳамиятга молик ишни адо этишга эркак қодир бўлади. “Кўзи ёригач эса бундай деди: «Парвардигор, мен қиз туғдим». Ҳолбуки, Аллоҳ унинг нима туққанини билгувчироқдир”. (Оли Имрон: 36). Чунки у аёл ушбу сўзни дуо қилиш бобидан айтганди, Аллоҳ азза ва жаллага қиз туғганини хабар бериш бобидан эмас. Оятнинг қуйидагича қироати ҳам мавжуд: “و الله أعلم بما وضعت”. (“Ва Аллоҳ унга нима туғишини билдирди”). Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барча нарсани Билувчи экани ва Унга ушбу чақалоқ махфий қолмаслигини баён қилишлик учундир. Имроннинг аёли Раббиси азза ва жаллага хабар бериб эмас, балки Унга дуо қилиб юқоридаги сўзни айтганди. “Ва ҳар қандай ўғил бу қиз каби (бу қизнинг ўрнини босгувчи) эмасдир”. (Оли Имрон: 36). Яъни, эркак аҳамиятга молик ишларни адо этишда аёлдан афзалдир. Эркак Аллоҳ таоло унинг хилқатига аёлнинг хилқатига жо қилмаган имтиёзларни ато этгани боис аёл кишининг қўлидан келмайдиган нарсаларга қодирдир. Бу жинс жиҳатидан айтилганлар бўлиб, муайян шахс жиҳатидан эмас. Гоҳида аёллар ичида муайян шахс кўплаб эркаклардан яхши бўлади. Жинс жиҳатидан олиб қаралганда эса, эркаклар аёллардан афзалдир. Чунки эркаклар аёллар қодир бўлмаган ишларни қила оладилар. Чунки уларнинг ақллари шак-шубҳасиз аёлларнинг ақлидан етук-(тўлиқ)роқдир. “Мен бу қизга ва унинг зурриётига даргоҳингдан қувилган шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ беришингни Сендан илтижо қиламан». Бас, Парвардигори уни (Марямни) хуш қабул айлаб, чиройли парвариш этди”. (Оли Имрон: 36-37). Яъни, Марямни хуш қабул қилиб, чиройли парвариш қилди ва у тоат-ибодатда ўсиб-улғайди. “Ва унга Закариёни кафил қилди”. (Оли Имрон: 37). Чунки Бану Исроил Марям борасида қай бирлари ўз кафиллигига олади дея низолашдилар. Чунки у уларнинг олим, донишманд ва шайхларининг қизи эди. Шунда улар қай бирлари Марямни ўз кафолатига олади дея кимўзарга беллашдилар. Аллоҳ таоло айтганидек: “(Эй Муҳаммад), ғайб (номаълум) хабарларидан бўлган бу хабарни Сизга Биз ваҳий қилмоқдамиз. Ҳолбуки, Сиз улардан қайсилари Марямга кафил бўлишини билишлик учун қаламларини (қуръа қилиб) ташлаганларида уларнинг олдида эмасдингиз”. (Оли Имрон: 44). Қай бирлари Марямга кафил бўлиши учун қуръа ташладилар. “Ва талашиб-тортишганларида ҳам уларнинг олдида эмасдингиз”. (Оли Имрон: 44). Яъни, сиз эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ушбу ўтган аср ва унда юз берган ҳодисаларга гувоҳ бўлмагансиз. Бироқ бу Аллоҳнинг оятлари ва Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мўжизаларики, Аллоҳ таоло у кишини юз берган ҳодисалар ҳақида гўёки у киши (ўша ерда) ҳозир бўлганларидек хабар берди. Ҳатто Бану Исроил эс-ҳушини йўқотиб қўйди. Чунки у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларга ўз ишларидан билмаган маълумотларни олиб келардилар. Ҳолбуки у ўз китоб ва тарихларида зикр қилинган бўлиб, уларни уламо ва донишмандлари биларди. Шунда ушбу пайғамбар узоқ асрлар аввал юз берган ҳодисалар ҳақида сўзларди. Бу у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мўжизаларидир. Чунки бу маълумотлар у киши тарафидан эмасди. У киши уммий-(онасидан туғилганда қандай саводсиз бўлса шундай) ўқиш ва ёзишни билмасдилар. Балки бу маълумотлар Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузуридан эди. Аллоҳ таоло айтганидек: “Албатта, ушбу Қуръон Бани Исроилга улар ихтилоф қилаётган нарсаларнинг кўпини сўйлаб – баён қилиб берур”. (Намл: 76). Бу ажойиботлардан эдики, у нозил бўлган китобларнинг охиргиси бўлишига қарамай, аввал ўтганларнинг хабарларини юз бергандек қисса қилиб беради. Бу ушбу Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг улкан мўжизаларидандир.
Қуръа Закариё алайҳиссаломга тушди. Унинг (Марямнинг) холаси Закариёнинг хотини эди. Шунда Закариё унга кафил бўлди. “Ҳар қачон Закариё (Марямнинг) олдига ҳужрага кирганида”. (Оли Имрон: 37). Яъни, у ерда намоз ўқийдиган жой. Чунки меҳробнинг маъноси: намоз ўқиладиган ўриндир. Меҳроб ҳозирда масжидларда бўлган бурчак-(ўйилган, киргазилган) жой эмас. “Унинг ҳузурида бир ризқ-насиба кўрди. У: «Эй Марям, бу нарсалар сенга қаёқдан келди?» — деб сўраганида (Марям) жавоб қилди: «Булар Аллоҳ ҳузуридандир. Албатта Аллоҳ ...”. (Оли Имрон: 37). Бу авлиёларнинг кароматидандир. Закариё алайҳиссалом унинг (Марямнинг) олдида қиш фаслида ёз(да пишадиган) меваларни, ёзда эса қиш(да пишадиган) меваларни топарди. Ушбуларни унинг (Марямнинг) Раббиси унга икром ўлароқ ҳозир қиларди. У эса ушбу маконда намоз ўқиб, халқлардан бирор киши унга боғланмасди. Сўнг шундай бўлишига қарамай Аллоҳнинг пайғамбари (Закариё алайҳиссалом) ушбу ризқни топарди. Сўнг (Аллоҳ таоло) Закариё қиссаси ва унинг Раббисига қилган дуосини зикр қилди. Сўнг эса Марямнинг қолган қиссаси ва Ийсога ҳомиладор бўлишини ёдга олди. “Фаришталар Марямга: «Ё Марям, албатта Аллоҳ сени (аёллар орасидан) танлаб олди ва (барча гунохлардан) поклади ҳамда сени бутун оламларнинг аёлларидан афзал қилди. Ё Марям, Парвардигорингта итоат қил ва рукуъ (Аллоҳга ибодат) қилгувчилар билан бирга сажда ва рукуъ (яъни ибодат қил!») — деганларини эсланг! (Эй Муҳаммад), ғайб (номаълум) хабарларидан бўлган бу хабарни Сизга Биз ваҳий қилмоқдамиз”. (Оли Имрон: 42-44). Бу мўжизадир. Яъни: эй Росул, охирги пайғамбар бўлишингизга қарамай ушбуларни қандай билдингиз? Яна сиз ўқиш ва ёзишни билмайдиган уммий бўлсангиз. Бу сизнинг энг улкан мўжизаларингиздандир. “Ҳолбуки, Сиз улардан қайсилари Марямга кафил бўлишини билишлик учун қаламларини (қуръа қилиб) ташлаганларида уларнинг олдида эмасдингиз”. (Оли Имрон: 44). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло билдирмаса, унда сизга ушбуни ким билдирди? Ахир бу ғайб хабарларидандир. Яъни, ўтганларнинг хабарлари. Ғайб деб келажакка ҳам айтилади. Ғайбни фақат Аллоҳ билади, ўтган ва келажакдаги нарсалар ёки Аллоҳ хабардор қилган пайғамбарлар билади. Аллоҳ таоло деди: “Эсланг (эй Муҳаммад), фаришталар: «Ё Марям, албатта Аллоҳ сенга Ўзининг Сўзини хушхабар қилиб берадики, унинг исми ал-Масиҳ Ийсо бинни Марям бўлиб, дунёю охиратда обрўли ва (Аллоҳнинг) яқинларидан бўлур ҳамда одамларга гўдаклик пайтида ҳам вояга етган чоғидагидек гапирур. Ва солиҳ бандалардан бўлур»”. (45-46). Бу унга (Марямга) хушхабар эди. Бироқ у турмуш қурмай, қандай фарзанд бўлиши мумкин дея эс-ҳушини йўқотиб қўйди. “Марям: «Парвардигорим, менга одамзод тегмаган бўлса, қаёқдан менда фарзанд бўлсин?» - деди. Аллоҳ айтди: «Шундай, Аллоҳ Ўзи хохлаган нарсасини (Ўзи хохлаган суратда) яратади. Қачон бирон ишни ирода қилса, унга: «Бўл!» — дейди. Бас, у иш бўлади» Ва унга (Ийсога) ёзиш ва ҳикмат илмини, Таврот ва Инжилни таълим беради ҳамда уни бани Исроил қавмига пайғамбар қилади. (Ийсо бани Исроилга дейди): «Мен (ўзимнинг ҳақ пайғамбар эканлигим ҳақида) сизларга Парвардигорингиздан оят-далил келтирдим: Мен сизларга лойдан қуш тимсолини ясаб ...”. (Оли Имрон: 47-49). Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло зикр қилганлари Марям ва унинг ўғли Ийсо алайҳиссаломларнинг ўсиб-улғайишлари ҳамда ушбу улуғ, пок хонадон қиссаси эди. Шунинг учун Жаъфар ибн абий Толиб розияллоҳу анҳу Ийсо алайҳиссаломнинг ўсиб-улғайишлари баён қилинган ушбу оятларни Нажошийнинг ҳузурида, насроний оқсоқол ва катталари ҳозирлигида қироат қилганларида, Нажоший буни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ваҳий эканини эътироф этиб, шундай деди: “Бу ва Мусога нозил бўлган нарса бир манбадандир”. Шунда Нажоший роҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таоло зикр қилган Ийсо алайҳиссаломнинг хабари ва туғилишлари тафсилотларини эшитган маҳал исломни қабул қилди. Чунки бу Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонидан бўлиши мумин эмас. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига келсак: “Ийсо Аллоҳнинг бандаси, элчиси”. Ушбу ўринда яҳуд ва насороларга раддия бордир. Яҳудларга келсак, улар Ийсо алайҳиссаломнинг рисолатларини инкор қилиб, у кишига бўҳтон қилишди, Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. Айтдиларки: у бузуқи аёлнинг боласи -Аллоҳ уларни расво қилсин-. Ва у кишини ўлдиришга ҳаракат қилишди. Аллоҳ таоло у кишини улардан саломат қилиб, Ўз ҳузурига кўтарди ҳамда уларни хор қилди. Бу ўринда Ийсо алайҳиссаломни Аллоҳнинг бандаси эканликларини тан олмай, балки у Аллоҳнинг ўғли ёки учтанинг учинчиси ёҳуд у Аллоҳ деб даъво қиладиган насронийларга ҳам раддия бор. Уларнинг (Ийсо алайҳиссалом ҳақларида) ушбу уч хил сўзлари мавжуд. Аллоҳ жалла ва аъла ушбуларни Қуръонда зикр қилган: “«Аллоҳ - Масиҳ бинни Марямдир», деган кимсалар аниқ кофир бўлдилар”. (Моида: 72). “«Аллоҳ — Учтанинг (яъни Аллоҳ, Марям, Ийсонинг) биридир», деган кимсалар ҳам аниқ кофир бўладилар”. (Моида: 73). Яна бир қовлида эса: “Насронийлар: «(Ийсо) Масиҳ Аллоҳнинг ўғли», дедилар. Бу уларнинг оғизларидаги (ҳужжат-далилсиз) гапларидир”. (Тавба: 30). Ҳозиргача эълонларида ушбу сўзни айтишда давом этиб келишяпти. Ушбу куфрий, тубан сўзларни мудом қайтарадилар. “Ийсо Аллоҳнинг ўғли, у халоскордир”, дейишда давом этиб келяптилар. Аввалги насронийларнинг ақидаларини такрорлаяптилар. Муҳими, улар мудом ушбу бўҳтондалар: “Ийсо Аллоҳнинг ўғли -Аллоҳ улар айтаётган сўзларидан олийда бўлган Зотдир- ва у халоскор илоҳдир. У ўзини ўлимга тикди ва уни қатл қилиб, ўзлари айтганларидек Одам алайҳиссалом қўл урган хатодан бандаларни халос қилиш учун уни осдилар”. Аллоҳ уларни расво қилсин! Шу сабаб у кишини халоскор ва бу амални эса фидокорлик деб ҳамда Ийсо ушбу ишни Одам болаларига фидо ўлароқ уларни ушбу гуноҳ уқубатидан халос этиш учун қилди деб айтадилар. “Марямга ташлаган сўзи”. Сўз – Аллоҳ таолонинг Ийсога “Бўл” деган қовлидир. Чунки Ийсо отасиз, балки “Бўл” деган калима билан вужудга келдилар. У киши сўз-(калима) эмас. Балки сўз-(калима) деб номланишларига сабаб, у киши қолган башариятга хилоф ўлароқ ушбу калима билан яратилдилар. Чунки башар ота ва онадан яратилади. Аллоҳ таоло Одам алайҳиссалом ҳақида айтганидек: “Уни тупроқдан яратиб, сўнгра «Бўл», деди. Бас, у (жонли одам) бўлди”. (Оли Имрон: 59). “Албатта Исонинг (отасиз туғилишининг) мисоли Аллоҳ наздида худди Одамнинг мисоли кабидирки, уни тупроқдан яратиб, сўнгра «Бўл», деди. Бас, у (жонли одам) бўлди”. (Оли Имрон: 59). Агар Ийсонинг отасиз онадан “Бўл” деган сўз кетидан туғилганига ажабланаётган бўлсангиз, ахир Одамнинг на она ва на отасиз тупроқдан “Бўл” деган калима билан яратилганига нега ажабланмайсиз? Бу ишда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг қудратидан ажабланишлик йўқ. “Ҳамда Унинг томонидан бўлган руҳдир”. Ийсо Аллоҳдан бўлган руҳ экани ирода қилинмаяпти. Яъни, Аллоҳнинг Зотидан бўлган (деган маъно ирода қилинмади). Балки Ўзи яратган руҳидандир. Чунки Аллоҳ таоло барча руҳларни яратди. Ана шулардан бири Ийсо алайҳиссаломнинг руҳидир. Худди ушбу ризқ Аллоҳдандир деганингиз каби. Маъноси: ушбу нарсага муяссар қилиб, уни ҳозирлаб. яратган Аллоҳ таолодир. Аллоҳ жалла ва аъла айтганидек: “У Ўз томонидан (яъни Ўз хоҳиш-иродаси билан) сизларга осмонлардаги ва ердаги барча нарсаларни бўйинсундирди”. (Жосия: 13). Маъноси: у Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан ҳосил бўлиб, нозил бўлиб, вужудга келувчидир. Эҳтимол савол йўллаб, айтишингиз мумкинки: ушбу изоҳга кўра барча Одам болаларининг руҳлари Аллоҳдандир. Унда Ийсонинг бу билан хосланишида нима маъно яширинган? Айтамизки: ҳа, барча Одам болаларининг руҳлари Аллоҳдандир. Бироқ Ийсо алайҳиссаломнинг бу билан хосланишларига келсак, у киши отасиз, балки у киши отасиз руҳдир. “Жаннат ва дўзах ҳақдир”. Яъни, кимда-ким муттақинларнинг диёри бўлмиш жаннат ва кофирларнинг диёри бўлмиш дўзах, ҳар иккиси ҳақдир, ва улар яратилган, мавжуд, фоний бўлмайдиган боқий диёрлардир, жаннат муттақинлар учун, дўзах кофирлар учун деб гувоҳлик берса... Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ зикр қилганларидек диёрлар учта: Биринчиси: Дунё диёри. У амал ва қўлга киритиб қолиш-(ҳаракат қилиб қолиш) диёридир. Иккинчиси: Барзах диёри. У қабрлар диёри бўлиб, дунё ва охират ўртасидаги тўсиқдир. Барзахнинг маъноси тўсиқ-(оралиқ). Қабрлардаги ҳаёт барзах ҳаёти деб аталади. У ерда ажиб бир ҳолат кузатиладики, унда ё неъмат, ё азоб, у ё дўзах чоҳларидан бир чоҳ, ё жаннат боғларидан бир боғ бўлади. Ўликлар Аллоҳ жалла ва аъла уларни ҳисоб ва жазо-(мукофот) учун қайта тирилтириб, (маҳшарга) жамлагунича қабрларида қоладилар. Бу диёр кутиш бекатидир. Учинчиси: Қиёмат куни, жаннат ёки дўзах бўлмиш жазо-(мукофот) диёридир. Ушбу диёр ҳеч қачон фоний бўлмайди. Агар инсон ушбу икки диёрга иймон келтирса, батаҳқиқ, бу уни солиҳ амал, гуноҳ ва маъсиятлардан тавба қилишга ундайди. Агар киши жаннат бор эканига ва ушбу жаннатга фақат солиҳ амаллар сабабли киришига тўлиқ ишонч ҳосил қилса, батаҳқиқ, у амал қилади. Агар жаҳаннам бор экани ва унга маъсият, куфр ва гуноҳлар сабабли киришига тўлиқ ишонч ҳосил қилса, батаҳқиқ, ушбулардан ҳазир бўлиб, Аллоҳ азза ва жаллага иймон келтиради. Охират куни, жаннат ва дўзахга иймон келтиришлик бандани солиҳ амалга, гуноҳ ва маъсиятлардан тавба қилишга етаклайди. Охиратга иймон келтирмайдиган кимсага келсак, у истаги нимага мойил бўлса ва нафси нимага рағбат қилса шуни қилади. Ўзини ҳеч қачон сарҳисоб қилмайди. Чунки у қайта тирилиш ва ҳисобга иймон келтирмайди. Аллоҳ таоло золим ва кофирлар айтаётган сўзларидан олийда бўлган Зотдир. “Улар (яъни қиёматни инкор қилгувчилар: «Ҳаёт) фақат дунёдаги ҳаётимиздир. (Баъзиларимиз) ўлиб, (бошқаларимиз) ҳаётга келаверамиз ва бизларни (Аллоҳ ўлдирмайди, балки) фақат замон (ўтиши)гина ўлдиради», дедилар”. (Жосия: 24). Қайта тирилишни инкор қиладилар. “У сизларга ўлиб тупроқ ва суякларга айланганингиздан кейин албатта (қабрларингиздан) чиқарилгувчидирсизлар, деб ваъда бермоқдами? Сизларга ваъда қилинаётган нарса жуда-жуда узоқдир. Ҳаёт фақат (шу) дунёдаги ҳаётимиздир. (Айримларимиз) ўлсак (бошқаларимиз) ҳаётга келаверамиз. Биз ҳеч қайта тирилгувчи эмасмиз”. (Мўминун: 35-37). Шундай дейдилар. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга юборилган кофирлар қайта тирилишни инкор қилардилар. Раб азза ва жалла, қайта тирилиш ва ҳисобга иймон келтирмайдиган мулҳид ва даҳрийлар ҳам уларга ўхшаш. Ушбу ишлар одамларнинг фойдасини кўзлаб қилинган хаёлий ҳодисотлар бобиндандир, элчи ёки пайғамбарлар ушбу ишларни одамларни фойдасини кўзлаб айтадиган хаёлот оламидир , аслида эса на жаннат, на дўзах ва на қайта тирилиш бор, дейдиган файласуфлар ҳам уларнинг мислидир. (Уларнинг даъволарига кўра пайғамбарлар) одамлар тўғри ҳаёт кечириб, тубан ишларни ташлаб, яхши амалларни қилсинлар дея фойдани кўзлаб ёлғон бобидан ушбу нарсалар ҳақида тасаввур уйғотадилар. Гарчи жаннат ва дўзахнинг ҳақиқати бўлмасада. Улар тасаввур-(хаёл, ўй) деб аталиб, файласуфлардан иборат бир гуруҳ ҳамда жаннат ва дўзахни инкор қиладиган ботиний тоифалардан иборатдир. Айтишларича: улар (жаннат, дўзах, қайта тирилиш, қиёмат) фақат рамз-(белги)ларнинг атамаси бўлиб, уларнинг ҳақиқати йўқ. Демак, кофирлар бир қанча турлидир: мушрик, даҳрий, файласуф ва ботинийлар. Барчалари охират кунига иймон келтирмайдилар. Шунинг учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уларга ушбу қовли билан ваъид-(таҳдид) қилди: “Ёки сизларнинг гумонингизча, Биз сизларни беҳуда (яъни дунёда сизларга бирон вазифа бермайдиган, охиратда ҳисоб-китоб қилмайдиган ҳолда) яратдигу, сизлар Бизнинг ҳузуримизга қайтарилмайсизларми?!» (Ундоқ эмас)!”. (Мўминун: 115). Яъни, агар қайта тирилиш ва ҳисоб бўлмаса Аллоҳнинг ушбу махлуқотларни яратишлиги беҳуда бўларди. Чунки у бирор ғоя ва натижага олиб бормайди. Золим бу дунёда зулм қилса, қотил ўлдирса, осий маъсият қилса, итоаткор банда эса тоат-ибодат қилиш билан ўзини қийинчиликка қўйсаю жаза-(мукофот) кўрмаса... Аллоҳ улар айтаётган сўзларидан олий бўлган Зотдир. Аммо қайта тирлиш ва амалларга яраша жазо-(мукофот) бериш бўлса, яхшилик қилувчи қилган яхшилигига ва ёмонлик қилувчи қилган ёмонлигига (яраша жазо-(мукофоти)ни олади. Демак, махлуқотларни яратиш ҳикмат ва бир ғоя учун бўлиб, беҳуда эмас. Қанчадан-қанча бу дунёда жазосини олмай вафот этган золимлар ва камбағал, касалманд ҳолда вафот этган солиҳ зотлар бор. Нима учун бундай бўлди? Чунки жазо-(мукофот) охиратдадир. Уларни охиратдаги жазо-(мукофотлари) кутиб турибди. Ушбу кофир, золим, зўравон, жабру-ситам ўтказувчиларнинг жазолари охиратда уларга мунтазирдир. Касаллик ва фақирлик сабаб вафот этган ушбу мўмин, тақводор, солиҳ кишининг ҳам охиратда жаннатдаги мукофоти унга мунтазирдир. Чунки Аллоҳ таоло махлуқотларни яратиб, ушбу ишларни жорий қилишлиги беҳудага эмас. Бирор натижа ва ўз ниҳоясига етадиган бир ғоя бўлиши лозиму лобуддир. “Ёки сизларнинг гумонингизча, Биз сизларни беҳуда (яъни дунёда сизларга бирон вазифа бермайдиган, охиратда ҳисоб-китоб қилмайдиган ҳолда) яратдигу, сизлар Бизнинг ҳузуримизга қайтарилмайсизларми?!» (Ундоқ эмас)!”. (Мўминун: 115). “Инсон ўзини (бу дунёда дину иймонга буюрилмасдан, охиратда эса қайта тирилиб ҳисоб-китоб қилинмасдан) бекор ташлаб қўйилишини ўйларми (тамаъ қилурми)?!”. (Қиёмат: 36). Яъни, бирор буйруққа буюрилмай, бирор қайтариқдан қайтарилмай, қайта тирилиб, жазо-(мукофот) олмай, еб-ичиб, макр-ҳийла ва фисқу-фужурга қўл уриб, охирида иши бирор интиҳо топмайдими? Бу жаннат ва дўзахга иймон келтиришга бўлган далилнинг бир кўриниши эди. Чунки уларга (жаннат ва дўзахга) иймон келтириш солиҳ амал қилишга ва ёмон амаллардан тавба қилишга ундайди. Қайта тирилиш ва ҳисобни кўплаб кофир тоифалар инкор қилади. Унга иймон келтириб, тасдиқлашлик ва иқрор бўлишлик лозиму лобуддир. У олти иймон рукнларининг биридир: Аллоҳга, фаришталарига, Китобларига, элчиларига, охират кунига иймон келтириш ва тақдирнинг яхши ва ёмонига иймон келтирмоқлик. Гоҳида Аллоҳ таоло олти рукнни (бир ўринда), гоҳида эса тўрт рукнни ва гоҳида фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтиришлик бўлмиш икки рукнни ёдга олганини кўрамиз. “(Улардан) қайсилари (аввал қайси динда бўлганларидан қатъи назар, иймонга келиб, ёлғиз) Аллоҳга, охират кунига ишонса ва яхши амаллар қилса, ўшаларга Парвардигорлари ҳузурида ажр бордир ва улар учун хавфу хатар, ғам-андуҳ йўқдир”. (Бақара: 62). Аллоҳ таоло охиратга иймон келтиришликни зикр қилди. Чунки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтиришлик кишидан қолган рукнларга ҳам иймон келтиришликни лозим тутади. Ушбу ҳадисда уч миллатдан пок-(безор) бўлишлик зикр қилинди: яҳудий миллати, насроний миллати ва мушрикларнинг миллати. Бу улкан ҳадисдир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу: “Кимда-ким ... Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, Муҳаммад Унинг бандаси ва элчиси … деб гувоҳлик берса”, қовлларида мушрикларнинг динидан пок-(безор) бўлишлик бор. Ушбу: “Ийсо Аллоҳнинг бандаси, элчиси, Марямга ташлаган сўзи … деб гувоҳлик берса”, қовлларида эса яҳуд ва насоролар динидан пок-(безор) бўлишлик мавжуд. Чунки яҳудийлар Ийсога куфр келтиришди. Насронийлар эса у киши борасида ғулувга кетиб, ҳатто у кишини Раб деб исбот қилдилар. Яҳуд ва насороларнинг бари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга куфр келтирди. Демак, ушбу ҳадисда уч миллатдан пок-(безор) бўлишлик бор: мушриклар миллати. Бу Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси деб гувоҳлик беришда намоён бўлади. Яҳуд ва насороларнинг миллатидан ҳам пок-(безор) бўлишлик мавжуд. Бу Ийсо Аллоҳнинг бандаси ва элчиси деб гувоҳлик беришда яққол кўзга ташланиб турибди. Ҳадисдаги ушбу “Тавҳиднинг фазилати ва гуноҳларга каффорот бўлишлиги ҳақидаги боб”га шоҳид ўрни Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадис сўнгида шундай деганликларидир: “Амали қандай бўлишидан қатъий назар Аллоҳ таоло уни жаннатга киргазади”. Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан тавҳид аҳлига, уларни жаннатга киргазишлик ваъдасидир. Тавҳид аҳли - Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, Муҳаммад Унинг бандаси ва элчиси, Ийсо Аллоҳнинг бандаси, элчиси, Марямга ташлаган сўзи ҳамда Унинг томонидан бўлган руҳдир, жаннат ва дўзах ҳақдир деб гувоҳлик берганлардир. Ана шулар тавҳид аҳли бўлиб, Аллоҳ уларга жаннатга киргазишлик ваъдасини берди. Бу тавҳиднинг фазилати ва у жаннатга киришга сабабдир. “Амали қандай бўлишидан қатъий назар”нинг маъноси нима? Бу борада илм аҳлининг икки қавли бор: Биринчи қавл: Аллоҳ уни амали қандай бўлишидан қатъий назар (жаннатга) киргазади. Яъни, агар шикрдан қуйи гуноҳлари бўлсада. Бу у билан жаннатга кириш орасини тўсиб қолмайди. Ё аввалги дафъадаёқ, ёки ниҳояда. Бу тавҳиднинг фазилати ва у гуноҳларга каффорот бўлади ёки жаҳаннамда абадий қолишдан тўсиб қолади. Иккинчиқ қавл: Аллоҳ уни амали қандай бўлишидан қатъий назар (жаннатга) киргазади. Яъни, жаннатдаги манзилати амалига яраша бўлади. Чунки жаннат аҳли амалларига қараб турли даражаларда бўладилар. Улар ичида жаннатнинг энг олий ўрнида бўладигани бор. Улар орасида бундан қуйироқ ўринда бўладигани бор. Жаннат аҳлининг манзилатлари ўзари бир-биридан афзалликда фарқ қилади. Жаннатда бир қанча даражалар бўлиб, баъзиси баъзисидан юқоридир. Худди жаҳаннамда қуйи қатламлар бўлиб, баъзиси баъзисидан қуйи бўлгани каби. Дўзах энг тубан ўрин. Жаннат эса энг олий ўриндир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Жаннатда юзта даража бўлиб, ҳар икки даражанинг ораси осмон билан ерчаликдир. Аллоҳ уни Ўзининг йўлидаги мужоҳидларга ҳозирлаб қўйган”. (Бухорий (6987) ва Аҳмад (2/335)). Ушбу ҳадис жаннатда бир қанча даражалар бор эканига, одамлар ушбу даражаларга амалларига яраша кўтарилишлари, улар орасида ўзаро афзалликнинг узоқ экани боис манзилати машриқ ёки мағрибда ўтган ёруғ юлдуз каби кўринадигани ва улар орасида бундан қуйидароқда бўладиганлари мавжудлигига далолат қилади. Ушбу ҳадисда бошқа куфрий тоифаларга раддия бор. Улардан бутпараст мушриклар, яҳудий ва насронийларни айтиш мумкин. Яна ушбу ҳадисда барча пайғамбарларга алайҳимуссалоту вассалам иймон келтириш вожиб эканини ўрганамиз. Чунки ҳадис Ийсо ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтиришликни очиқ айтяпти. Бунда барча пайғамбарларга иймон келтиришликнинг вожиб эканига ишора бор. Аллоҳ таолонинг ушбу қовли каби: “Мўминлар (ҳам иймон келтирдилар). Аллоҳга, фаришталарига, китобларига ва пайғамбарларига иймон келтирган ҳар бир киши (айтди): «Унинг пайғамбарларидан бирон кишини ажратиб қўймаймиз»”. (Бақара: 285). Барча пайғамбарларга алайҳимуссалоту вассалам иймон келтиришлик шарт бўлиб, кимда-ким улардан бирига куфр келтирса, дарҳақиқат, барчаларига куфр келтирибди. Мусо алайҳиссаломга иймон келтирганликларини даъво қиладиган яҳудлар, дарҳақиқат, Мусо алайҳиссаломга куфт келтиришди. Чунки улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга куфр келтириш билан Мусо алайҳиссаломга куфр келтирдилар. Чунки Мусо алайҳиссалом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар этиб юборилишларини хабар берганлар. Бу Мусо алайҳиссалом олиб келган Тавротда мавжуд бўлганидек. Аллоҳ таоло шундай деди: “Улар шундай кишилардирки, уммий (саводсиз) пайғамбарга — номини ўз олдиларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолда топишадиган — элчимизга эргашадилар. У пайғамбар уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни улар учун ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади”. (Аъроф: 157). Шунингдек, Ийсо алайҳиссалом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хабарларини айтиб, у кишига иймон келтиришга амр қилганлар. “Эсланг, Ийсо бинни Марям: «Эй Бани Исроил, албатта мен Аллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбаридирман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар бергувчи бўлган ҳолда (юборилдим)», деган эди”. (Соф: 6). Ийсо алайҳиссалом Бану Исроилга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан хушхабар бердилар. Бунинг маъноси: у киши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтиришликка амр қилганларидир. Насронийлар эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирмаган дамларида Ийсо алайҳиссаломга куфр келтирдилар. Чунки у киши уларга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан хушхабар бергандилар. Бунинг маъноси шуки: улар у кишига иймон келтирганликларини даъво қиладиган пайғамбарлари Ийсо алайҳиссаломни ёлғончига чиқардилар. Пайғамбарларнинг бари бир-бирини тасдиқ этиб, бир-бирига иймон келтиради. Пайғамбарлар алайҳимуссалоту вассалам аввалгиларидан охиргиларигача бир силсиладир. Аввалгилари кейингилари билан хушхабар беради. Охиргилари аввалгиларини тасдиқ этиб, уларга иймон келтиради. Демак, улар бир силсиладир. Шунинг учун Аллоҳ жалла ва аъла Шуъаро сурасида шундай дейди: “Нуҳ қавми пайғамбарларни ёлғончи қилди (яъни Нуҳни ҳам, бошқа пайғамбарларни ҳам инкор қилдилар)”. (Шуъаро: 105). Ҳолбуки улар фақат ўз пайғамбарларини ёлғончи қилгандилар. Бироқ ўз пайғамбарларини ёлғончи қилишганида, барча пайғамбарларни ёлғончи қилдилар. Аллоҳ таоло айтганидек: “Албатта, Аллоҳ ва пайғамбарига ишонмайдиган, Аллоҳ билан пайғамбарларининг ораларини ажратишни истайдиган (яъни Аллоҳта ишониб, пайғамбарларини инкор қиладиган) ва «айрим пайғамбарларга ишонамиз, айримларига ишонмаймиз», дейдиган … кимсалар...”. (Нисо: 150). Аллоҳ таолонинг ушбу қовлигача: “Ана ўшалар ҳақиқий кофирдирлар”. (Нисо: 151). “Иккилари ривоят қилишди”. Яъни, Бухорий ва Муслим ўз саҳиҳларида ривоят қилдилар. Иккилари Итбон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилдилар: “Батаҳқиқ Аллоҳ таоло Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб, бу билан Аллоҳнинг Юзини истаган одамга дўзахни ҳаром қилди”. (Бухорий (1/154) ва Муслим (1/455)). “Иккилари”, яъни, Бухорий ва Муслим. “Итбон (розияллоҳу анҳу)дан ...”. У киши Итбон ибн Молик ал-Ансорий розияллоҳу анҳу бўлиб, машхур саҳобийдир. “Батаҳқиқ Аллоҳ таоло … дўзахни ҳаром қилди”. Ҳаром қилди, яъни, маън қилди. Уни дўзахга киришдан ёки дўзах олови унга тегишини маън қилди. “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб”, яъни, уни тили билан айтиб, эълон қилган. “Бу билан Аллоҳнинг Юзини истаган”, яъни, уни тили билан айтиб, нутқ қилганда. “Аллоҳнинг Юзини”, яъни, шу билан У Зотга мухлис бўлган, уни на риё, на сумъа-(биров эшитсин учун) ва на мунофиқлик билан айтмаган. Балки ушбу калима далолат қилган маъно бўлмиш Аллоҳни ибодатда яккалашлик ва Ундан ўзгасига ибодат қилишни тарк этишлик ҳамда унинг ботил эканига эътиқод қилиб, у-(ширк) ва унинг аҳлидан пок-(безор) эканини эълон қилади. Ушбу ҳадис “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносини билмай, талабларига амал қилмай, далолатларига эътиқод қилмай қуруқ нутқ қилишлик кифоя қилмаслигига далолат қиляпти. Абу Саъид ал-Хузрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Мусо: Эй Роббим! Менга шундай бир нарсани таълим бергин-ки, у билан Сени ёд этиб, дуо қилай,-деди. У (субҳанаҳу ва таоло): Эй Мусо! Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб айтгин,-деди. У (Мусо алайҳиссалом): Эй Роббим! Бандаларингнинг бари ушбуни айтадилар-ку?-деди. У Зот: Эй Мусо! Агар етти осмон ва ундаги Мендан бошқа (осмондаги)лар ҳамда етти ер (тарозининг) бир палласида ва “Ла илаҳа иллаллоҳ” (Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ иккинчи) палласида бўлса, “Ла илаҳа иллаллоҳ” улардан оғир келади”. Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривояти, Ҳоким ушбуни саҳиҳ деб айтди. (Ибн Ҳиббон (2324), Ҳоким (1/528), Ҳоким ушбу ривоятни саҳиҳ деди ва Заҳабий ушбуга мувофиқ бўлди. Байҳақий “Асмо ва Сифат” (102)). “Абу Саъид ал-Хузрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят”. У киши Саъд ибн Молик ибн Синон ал-Ансорий ал-Хазражий бўлиб, буюк саҳобийдир. Оталари ҳам саҳобий, розияллоҳу анҳумо. “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Мусо: Эй Роббим! Менга шундай бир нарсани таълим бергин-ки, у билан Сени ёд этиб, дуо қилай,-деди”. У киши Раббиларидан Уни улуғлайдиган ва унинг воситасида У Зотдан ҳожатларини сўрайдиган ва васила қиладиган бир сўз ўргатишлигини сўрадилар. “У (субҳанаҳу ва таоло): Эй Мусо! Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб айтгин,-деди”. Яъни, Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ, деб айтгин. “У (Мусо алайҳиссалом): Эй Роббим! Бандаларингнинг бари ушбуни айтадилар-ку?-деди”. Яъни, балки мен умумбандаларинг орасидан ўзимгагина хос бўлган бир нарсани истайман. Шунда Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом ва у кишидан бошқаларга ушбу калиманинг бошқа зикр лафзларидан афзаллигини баён қилиб шундай деди: “Агар етти осмон...”. Яъни, етти қават осмон. “Ва ундаги Мендан бошқа (осмондаги)лар...”. Яъни, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзга махлуқотлар. Чунки У субҳанаҳу осмондадир. Ушбу ҳадис олийлик сифатини исбот қилишликка далилдир. “Ҳамда етти ер ...”. Яъни, ва ерни маскан тутганлар. Ушбу ҳадис ер осмон каби етти қават эканига далолат қиляпти. “(Тарозининг) бир палласида ва “Ла илаҳа иллаллоҳ” (Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ иккинчи) палласида бўлса, “Ла илаҳа иллаллоҳ” улардан оғир келади”. Яъни, етти қават осмон ва ундаги Аллоҳдан бошқа нарсалар, етти қават ер ва ундагилардан оғир келади. Бунинг боиси, ушбу калима Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилишни рад этиб, ибодатни Аллоҳга исбот қилишликни, тавҳидни барқарор қилиб, ширкни ботилга чиқаришликни ўз ичига олгани учундир. Ушбу ҳадисдан “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг фазилати, у зикрларнинг энг афзали ва унинг барча жиҳатини адо этишлик шарт экани, унда нафий ва исбот мавжуд экани ҳамда лафзи жалола бўлмиш “Аллоҳ” ёки йўлдан озган сўфийлар қилганларидек “هو هو” (“Ҳув, ҳув” (У, у)) деб талаффуз қилишлик (ушбу калимани) талаффуз қилишда кифоя қилмаслигини ўрганамиз. Яна ушбу ҳадисда зикр ва ундан бошқа ибодат турлари тавқифий-(ижтиҳодга ўрин йўқ) эканини ўрганамиз. Чунки Мусо алайҳиссалом Раббиларидан Уни зикр қиладиган бир нарса сўрадилар. Демак, “Ла илаҳа иллаллоҳ” зикр ва дуодир. Термизий –“Ҳасан” даражасида деб билган ҳадис- Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилди: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Аллоҳ таоло шундай деди: Эй одам боласи! Агар Менга бирор нарсани шерик қилмаган ҳолда ер тўла хатолар ила йўлиқсанг, Мен ҳам сенга унинг (ернинг) миқдоричалик мағфират билан йўлиқаман”.”. (Термизий (5/548), Аҳмад (5/154, 172), Муслимнинг (2687) Абу Зар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилган ҳадисида ҳам ушбуга шоҳид-(қўллаб-қувватлайдиган жумлалар) бор). “Термизий –“Ҳасан” даражасида деб билган ҳадис”. Яъни, у киши ўз сунанларида ривоят қилиб, “Ҳасан” даражасидаги ҳадис дедилар. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилди: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Аллоҳ таоло шундай деди: Эй одам боласи! Агар Менга бирор нарсани шерик қилмаган ҳолда ер тўла хатолар ила йўлиқсанг, Мен ҳам сенга унинг (ернинг) миқдоричалик мағфират билан йўлиқаман”. Ушбу ҳадисда гуноҳлар мағфират қилинишлиги ширкдан йироқ бўлишликка шарт қилинганлиги, тавҳиднинг фазилати, гуноҳи кабира сабаб кофирликда айблайдиган хаворижларга раддия ва Аллоҳнинг фазлу марҳамати кенг экани баён қилинди. Тавфиқ Аллоҳдандир. RE: Иъанатул Мустафид - Тавҳид китоби шарҳи (Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон) - mutaallim - 01-29-2013 3-боб:
Кимда-ким тавҳидни ҳаққирост амалга оширса жаннатга ҳисоб-китобсиз киришлиги ҳақидаги боб Бу, ушбу муборак китоб бўлмиш “Тавҳид китоби”нинг учинчи боби бўлмиш “Кимда-ким тавҳидни ҳаққирост амалга оширса жаннатга ҳисоб-китобсиз киришлиги ҳақидаги боб”идир. Шайх роҳимаҳуллоҳ биринчи бобда тавҳиднинг маъноси ва унинг Китобу суннат далилларидан иборат ҳақиқатини баён қилдилар. У ақида борасида асар ёзадиган башар сўзидан иборат эмас. Мўътазила, ашъарий ва калом уламоларидан иборат уларнинг ҳар бири тавҳидни ўзининг маслакига биноан изоҳлайди. Шайх роҳимаҳуллоҳ эса тавҳидни Китобу суннат далиллари бўлмиш оят ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган саҳиҳ ҳадислар билан изоҳладилар. Сўнг иккинчи боб бўлмиш Китобу суннатда ворид бўлган ушбу тавҳиднинг фазилати ва гуноҳларга каффорот бўлишини зикр қилдилар. Сўнг эса учинчи боб бўлмиш Кимда-ким тавҳидни ҳаққирост амалга оширса жаннатга ҳисоб-китобсиз киришлиги ҳақидаги бобни келтирдилар. Тавҳидни ҳаққирост амалга оширишлик-(рўёбга чиқаришлик) – уни ширк, бидъат ва гуноҳлардан тозалашликдир. Агар: “Тавҳиднинг фазилати … ҳақидаги боб” ва “Кимда-ким тавҳидни ҳаққирост амалга оширса … ҳақидаги боб”. Бу иккиси ўртасида нима фарқ бор?, дейилса, шундай деймиз: фарқ шуки: тавҳиднинг фазилати унда ширк бўлмаган, бироқ унда эҳтимол тавҳид сабаб каффорот қилинадиган айрим гуноҳлар мавжуд бўлган киши ҳаққидадир. Ушбу бобга келсак, у ўзидан аввалги бобдан олийроқдадир. “Кимда-ким тавҳидни ҳаққирост амалга оширса...”. Яъни, у Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирмаган ва унда бирор гуноҳ топилмайдиган кишидир. Ана шу тавҳидни рўёбга чиқариш бўлиб, кимда-ким ушбу мартабага етса, жаннатга ҳисоб қилинмай киради. Аммо кимда-ким ундан олдинги мартабада бўлса, у гуноҳлари бор муваҳҳид бўлиб, эҳтимол мағфират қилинишлиги ва эҳтимол дўзахда азобланишлиги мумкин. Сўнг ундан чиқади. Чунки муваҳҳидлар уч табақададир: Аллоҳ таоло айтганидек: “Сўнгра Биз бу Китобга бандаларимиздан Ўзимиз танлаган зотларни (яъни сизнинг умматингизни) ворис қилдик. Бас уларнинг орасида (Қуръонни ўқиса-да, унга амал қилмайдиган) ўз жонига жабр қилгувчи ҳам бор, уларнинг орасида ўртача амал қилгувчи ҳам бор ва уларнинг орасида Аллоҳнинг изну иродаси билан мудом яхшиликларга шошилгувчи ҳам бордир. Ана ўша (яъни Қуръонга ворис бўлиш Аллоҳнинг) катта марҳаматидир. мангу (турадиган) жаннатларга кирурлар”. (Фотир: 32-33). Биринчи табақа: Ширкдан саломат қолгану, баъзан ширкдан қуйи бўлган гуноҳлардан саломат қолмаганлардир. Улар ўзига жабру-ситам қилганлар бўлиб, ваъид-(таҳдид)га кўндаланг қилинганлардир. Иккинчи табақа: Ширкнинг каттаю кичиги ва бидъатлардан саломат бўлиб, ҳаром ва макруҳ ҳатто айрим мубоҳ-(ҳалол) ишларни тарк этиб, хоҳ вожиб, хоҳ мустаҳаб бўлсин тоат-ибодатларда тиришганлар табақаси. Ана ўшалар яхшиликларга шошилгувчилар бўлиб, кимда-ким ушбу мартабага етса жаннатга ҳисоб ва азобсиз киради. Учинчи табақа: Вожибларни қилиб, ҳаром ишларни тарк этган муқтасид-(ўртача амал қилувчи)лар бўлиб, улар “Аброр”-(Итоаткор)лардир. Аллоҳ таоло шундай деди: “Албатта, Иброҳим Аллоҳга итоат қилгувчи, ҳақ йўлдан тойилмаган бир пешво-имом эди. У мушриклардан эмас эди”. (Наҳл/120). Иброҳим алайҳиссалом тавҳидни ҳаққирост амалга оширгувчиларнинг имомидир. Аллоҳ азза ва жалла у кишини ўша вақтларда ширк ер юзини қоплаган кезда юборди. У рубубиятни даъво қилган кофир, мулҳид Намруднинг вақти эди. Унинг қавми юлдузларга ибодат қилиб, уларга ҳайкаллар қурардилар. Улар Соибалар деб аталиб, Ироқнинг Бобил деган ерида эдилар. Сўнг у киши билан қавмлари ўртасида тўқнашув рўй берди. Аллоҳ таоло уни Қуръонда зикр қилди. Ушбу келишмовчилик Иброҳим алайҳиссаломни Ироқдан Шом ва Ҳижоз ерлари сари ҳижрат қилиш билан якун топди. Зурриётларининг бир қисмини Шомда қолдирдилар. Улар Исҳоқ ва у кишининг зурриёти бўлиб, аёллари Соранинг фарзандларидир. Чўрилари Ҳожар ва ундан (дунёга келган) Исмоилни олиб Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг амри билан Ҳарам ери бўлмиш Маккага бордилар. “(У ўт ичидан эсон-омон чиқди) ва деди: «Албатта мен Парвардигорим (буюрган тараф)га кетгувчидирман”. (Соффат: 99). Яъни, куфр ва ширк еридан муборак ўринлар бўлмиш Шом ва Ҳижоздаги тавҳид ерига ҳижрат қилгувчидирман. У ерларда Байтул Мақдис ҳамда одамлар учун қурилган аввалги эски байт бўлмиш Маккадаги Каъбаи мушаррафа вужудга келди. Аллоҳ таоло ушбу юрт ва байт-(Аллоҳнинг уйлар)ига у киши алайҳиссалоту вассалам ва зурриётларини икром ўлароқ ворис қилди ва ўз ерларидан кўра яхшироқ ерни эваз қилиб берди. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ушбу тўрт оятда у кишини бари тавҳидни ҳаққирост амалга оширишдан иборат сифатлар ила васф қилди: Биринчи сифат: “Бир пешво-имом эди”. (Наҳл: 120). Оятдаги умматнинг маъноси: Яхшиликда пешво бўлиб, у киши одамларга имомдир. Аллоҳ таоло айтганидек: “Эсланг: Иброҳимни Парвардигори бир неча сўзлар билан имтиҳон қилганида, уларни бенуқсон ҳолда адо этди. Шунда (Аллоҳ таоло): «Албатта Мен сени одамларга имом қилгувчидирман», деди”. (Бақара: 124). Яъни, қиёмат қоим бўлгунгача яхши одамларнинг имоми. Аллоҳ таолонинг “Уммат” деган қовли маъноси: имом ва пешводир. Чунки Қуръонда уммат сўзи уч хил маънода истеъмол қилинган. Бу ушбу маънолардан бирики, юқоридаги оятда зикр қилинганидек уммат пешво маъносидадир. Иккинчи хил истеъмоли: уммат – замондан бир миқдор. “(Шунда) ҳалиги икки (маҳбус)нинг зиндондан қутулиб чиққани, шунча муддат ўтгач, энди (Юсуфнинг сўзлари) ёдига тушиб, деди: ...”. (Юсуф: 45). Яъни, маълум бир замон ва муддат ўтгач. Уммат дейилганда одамлардан бир жамоа ҳам ирода қилинади. “Шак-шубҳасиз (барчангизни) миллатингиз яъни динингиз) бир миллат (яъни Исломдир)”. (Мўминун: 52). Яъни, бир жамоа-(миллат). Чунки ислом дини жамоат-(бирдамлик) динидир. Фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш ва ихтилоф дини эмас. У фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш, ҳизб-(гуруҳ)лар, жамоат ва турли жамъийя-(фонд, жамғарма)лар дини эмас. “Аниқ ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир”. (Оли Имрон: 105). Мусулмонлардан бир-бирини нишаб турадиган туташ бинолардек ва агар ундан бир аъзо шикоят қилса тананинг қолган қисми биргаликда бедорлик ва иситмани бошдан кечирадиган жасад каби бир жамоа, бир манҳажда, бир динда ва бир миллатда бўлмоқликлари талаб қилингандир. Бу эса фақат тавҳид ақидаси билан амалга ошади. Фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш, ихтилоф, ўзаро душманлик, ўзаро айри бўлиб олиш, ўзаро кек-адоват ҳамда жамоат ва фирқалар ўртасида ўзаро лақаббозликларга келсак, бу ислом динидан эмас ва бу ақиданинг бузуқлиги билан юзага келадиган нарсадир. “Динларини бўлиб, ўзлари ҳам гуруҳларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисидан бирон нарсада (масъул) эмассиз. Уларнинг ишлари фақат Аллоҳнинг ўзига ҳавола. Кейин уларга қилиб ўтган ишларининг хабарини берур”. (Анъом: 159). Ҳа, гоҳида ижтиҳодда ихтилоф бўлади. Бироқ ушбу ихтилоф Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига мурожаат қилиш билан барҳам топади. Натижада хатога йўл қўйган (хатосидан) қайтиб, тўғри топган собитқадам бўлади. Аллоҳ таоло деди: “Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо: 59). Иброҳим алайҳиссаломнинг иккинчи сифатлари, у киши “Аллоҳга итоат қилгувчи”. (Наҳл: 120). (Оятдаги) “القنوت”нинг луғавий маъноси: собитқадам ва бардавомликдир. Яъни, Аллоҳнинг тоатида бардавом ва собитқадам бўлиб, ундан силжимайди. “Қунут” намозда қиёмнинг узун бўлишига ҳам айтилади. Аллоҳ таоло деди: “Барча намозларни ва хусусан ўрта намозни (аср намозини) сақланглар — ўз вақтларида адо қилинглар! Ва Аллоҳ учун бўйинсунган ҳолда туринглар!”. (Бақара: 238). Аллоҳ таоло шундай деди: “Ёки кечалари сажда қилган ва қиёмат-тик турган холда тоат-ибодат қилгувчи, охиратдан қўрқадиган ва Парвардигорининг раҳмат-марҳаматидан умид қиладиган киши (билан куфру исёнга ғарқ бўлган кимса баробар бўлурми)?!» Айтинг: «Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!» Дарҳақиқат фақат ақл эгаларигина панд-насиҳат олурлар”. (Зумар: 9). Иброҳим алайҳиссаломни “Итоат қилгувчи” эди дея васф қилиниши маъноси: у киши бир кун ёки бир ой ёҳуд бий йил тиришиб, сўнг ишни яхшилик билан бошлагач, охирига етказмай орқага тисарилиб кетадиган кимсага хилоф ўлароқ Аллоҳнинг тоатида бардавом, унда собитқадам эдилар. Инсондан яхшиликда сабот билан туриши талаб қилингандир. Яъни, яхши амални лозим тутиб, ундан воз кечмаслиги талаб қилингандир. Гарчи (ушбу яхши амал) оз бўлсада. Аллоҳга амалларнинг энг суюклиси, оз бўлсада бардавом бўлганидир. Шунингдек, “Аллоҳга итоат қилгувчи”. (Наҳл: 120). Яъни, у киши ушбу амални Аллоҳга мухлис бўлиб, бу билан на риё ва на сумъа-(биров эшитишлиги)ни қасд қилмайди. Бундан ихлоснинг вожиб эканини хулоса қиламиз. Чунки айрим кимсалар намозини гўзал суратда ўқийди. Қиём ва рукуъсини одамларга риё қилиш учун узун қилади. Агар олдида бирор киши борлигини сезса, у тоат-ибодатли одам экан дея сифатланиши учун рукуъ ва саждасини узун қилади. Агар бир ўзи намоз ўқиса намозни (қуш донни чўқигандек) чўқилаб, енгил-(тез) ўқийди. Ихлос – Инсон ўз амали билан Аллоҳнинг Юзини қасд қилиб, бу билан на дунё истакларидан бир истак, на одамлар томонидан мақтов ва олқишни қасд қилмай ва на Аллоҳнинг тоати сабаб маломат қилганларида уларнинг маломатига қулоқ тутмаслигир. У ҳақида: фалончи муташаддид-(радикал), пистончи бундай, дейдилар. Модомики у тўғри йўлда, суннатда экан, бас, унга одамларнинг айтаётганлари зиён бермайди. Уни Аллоҳнинг йўлидан маломатчининг маломати тутиб қолмайди. Учинчи сифат: “Ҳақ йўлдан тойилмаган”. (Наҳл: 120). “حنيف”нинг бу ўриндаги маъноси: Аллоҳга иқбол қилиб, одамлардан юз ўгирган-(уларнинг қўлига қараб қолмаган)дир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога юзланиб, яхшиликни Унинг ёлғиз Ўзидан сўрайдиган. Тўртинчи сифат: “У мушриклардан эмас эди”. (Наҳл: 120). Ана шу оятдаги ушбу бобга шоҳид ўрнидир. Маъноси: у киши мушриклардан пок-(безор) бўлдилар, тўла пок-(безор) бўлишлик билан. Яъни, ўзлари билан мушриклар ўртасидаги муҳаббатнинг барини Аллоҳ учун уздилар. Чунки улар Аллоҳнинг душманлари. Мўмин эса Аллоҳнинг душманларини яхши кўрмайди. Иброҳим алайҳиссалом на ози ва на кўпида мушриклардан бўлмаганлар. Ўзлари ва уларнинг ўрталаридаги муҳаббат риштасини уздилар. Мубоҳ бўлган фойдалардаги дунёвий муомала-(олди-бердичилик) алоқасига келсак, бу бошқа нарса. (Бу ўринда) ирода қилингани муҳаббат, дўст тутиш ва ўзаро ёрдам кўрсатиш алоқасини узишликдир. Талаб қилингани ана шу. Унинг остида мусулмонларнинг манфаатлари ётган дунёвий ҳамкорликка келсак, бунда бирор зиён йўқ. Бунга Аллоҳ таолонинг бошқа оятдаги қовли ойдинлик киритади. “Сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган кишиларда (уларнинг кофирларга қилган муносабатларида) гўзал намуна бордир”. (Мумтаҳана: 4). Яъни, у кишининг издошлари. “Эслангиз, улар ўз қавмларига: «Дарҳақиқат, бизлар сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларингиздан безормиз. Бизлар сизлар (ишониб, "ибодат" қилаётган бут-санамлар) ни инкор этдик. Токи сизлар ёлғиз Аллоҳга иймон келтиргунларингизча сизлар билан бизнинг ўртамизда мангу адоват ва ёмон кўриш зоҳирдир», дедилар”. (Мумтаҳана: 4). Яъни, бизлар билан сизларнинг ўртангизда на муҳаббат, на ўзаро ёрдам ва на биродалик борасида яқинлик йўқ. Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига иймон келтириб, У Зотни қўйиб ибодат қилинаётганларга кофир бўлиб, санамларга сиғинишни ташлашлигингиз бундан мустаснодир. Ана шу дамда биродарларга айланамиз. “Токи сизлар ёлғиз Аллоҳга иймон келтиргунларингизча”. (Мумтаҳана: 4). Сўнг ундан кейинги оятда шундай деди: “Дарҳақиқат сизлар учун — Аллоҳ ва охират Кунидан умидвор бўлган кишилар учун уларда (Иброҳим пайғамбар ва у зот билан бирга бўлган мўминларнинг тутган йўлларида) гўзал намуна бордир. Ким (Исломдан ва мана шу панд-насиҳатлардан) юз ўгириб кетса, у ҳолда албатта Аллоҳ (ундай кимсалардан) беҳожат ва мақтовга лойиқ зотдир”. (Мумтаҳана: 6). Сўнг ундан кейин айтдики: “Аллоҳ сизларни динларингиз тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз диёрларингиздан ҳайдаб чиқармаган кимсалардан — уларга яхшилик қилишларингиздан ва уларга адолатли бўлишларингизда қайтармас. Албатта Аллоҳ адолат қилгувчиларни севар”. (Мумтаҳана: 8). Ана шулар тўрт сифат бўлиб, Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломни ушбулар билан васф қилди. Улар: Биринчи сифат: У киши умматдир. Яъни, яхшиликда пешво. Иккинчи сифат: У киши Аллоҳга итоат қилгувчи, тоатда саботли, амалида Аллоҳга мухлис. Учинчи сифат: У киши ҳаниф-(ҳақдан тойилмаган), Аллоҳга иқбол қилиб, Ундан ўзгасидан юз ўгирган. Тўртинчи сифат: У киши мушриклардан бўлмаган. Яъни, улардан ва уларнинг динидан пок-(безор) бўлган. Ана шу ишлар билан тавҳид ҳаққирост амалга ошади. Улар ичидаги энг улкани мушриклардан пок-(безор) бўлишликдир. Кимда-ким мушриклардан пок-(безор) бўлса, бас, у тавҳидни ҳаққирост амалга оширганлардандир. Гарчи улар (мушриклар) унга одамларнинг энг яқини бўлсада. Иброҳим алайҳиссалом оталаридан пок-(безор) эканликларини эълон қилдилар: “(Эй Муҳаммад), ушбу Китобда Иброҳим (қиссасини) зикр қилинг! Дарҳақиқат, у жуда ростгўй пайғамбар эди. Эсланг, у отасига: «Эй ота, нега сен эшитмайдиган, кўрмайдиган ва сенга бирон фойда етказа олмайдиган бутга ибодат қилурсан?”. (Марям: 41-42). Орадаги суҳбат Аллоҳ таолонинг ушбу қовли билан якун топди: “Мен сизлардан ҳам, сизлар Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутларингиздан ҳам четланурман ва (ёлғиз) Парвардигоримга илтижо қилурман. Парвардигоримга илтижо қилганим шарофатидан (сизлар каби) бадбахт бўлиб қолмасман, деб умид қилурман». Бас, қачонки (Иброҳим) улардан ва Улар Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларидан четлангач, Биз унга (фарзандлари) Исҳоқ ва Яъқубни ҳадя этдик ва барчаларини пайғамбар қилдик”. (Марям: 48-49). “Ким-ким Аллоҳ учун бирор бир нарсани тарк этса, Аллоҳ унга унданда яхшисини беради”. Мушриклардан пок-(безор) эканликларини эълон қилганларида Аллоҳ таоло у кишига пайғамбарлар(дан иборат) зурриётни ато этди. Бугунги кунда жамоатлар Аллоҳнинг йўлига даъват қилувчи эканини даъво қиладию, модомики ўзларининг ҳизбий-(гуруҳбоз) манҳажларида бўлар эканлар мушриклардан пок-(безор) эканликларини эълон қилишмайди. Куч-қувват Аллоҳ биландир. Мусулмон кишига Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан тақво қилишлиги вожиб бўлади. Агар Аллоҳнинг йўлига даъват қилишни хоҳласа, аввал даъват ва унинг асослари нима экани, даъватчидан нималар талаб қилинганлигини билиб олмоқлиги ҳамда мушриклардан пок-(безор) бўлиб, ширкдан пок бўлиб, ибодатни ёлғиз Аллоҳ учун холис адо этганларидан кейин улардан (ўртадаги ришталарни) узган Иброҳим алайҳиссалом ва у кишидан бошқа пайғамбарларнинг йўлида бўлмоқлиги вожиб бўлади. Ва яна айтдики: “Парвардигорларига ширк келтирмайдиган кишилар”. (Мўминун/59). Бу Аллоҳ таоло “Мўминун” сурасида яхшиликларга шошилгувчилар борасида зикр қилган сифатлардан биридир. Аллоҳ таоло деди: “Албатта, Парвардигорларидан қўрқиб хавфда тургувчи кишилар”. (Мўминун: 57). Бу биринчи сифат. Иккинчи сифат: “Парвардигорларининг оятларига иймон келтирадиган кишилар”. (Мўминун: 58). Учинчи сифат: Бу энг улканидир. “Парвардигорларига ширк келтирмайдиган кишилар”. (Мўминун: 59). Тўртинчи сифат: “(Камбағал-бечораларга) берган садақаларини (қиёмат кунида ҳисоб-китоб учун) Парвардигорга қайтгувчи эканликларидан диллари қўрқиб турган холда берадиган кишилар”. (Мўминун: 60). Ушбу улкан сифатлар тавҳидни барча доғлардан (тозалаб), ҳаққирост амалга оширишликдир. Бу мужмали бўлиб, тафсилатини сизга ҳавола қилсак: Биринчи сифат: “Албатта, Парвардигорларидан қўрқиб хавфда тургувчи кишилар”. (Мўминун: 57). “الخشية” (Қўрқув) – қалб амалларидандир. У Аллоҳ азза ва жалладан қўрқув ва Унинг иқобидан хавфсирашликдир. Аллоҳ таолодан осий ва гуноҳкорни маъсияти учун жазолашлиги сабаб қўрқишлик ибодат турларининг улканларидандир. Хавф, хошя-(қўрқув), интилиш ва умиднинг бари қалб амалларидандир. Бироқ хавф умидсизликка тушиш чегарасига етиб боришлиги жоиз эмас. Балки у зотларда умидга боғлиқ қўрқув бўлиб, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмайдилар. “Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур”. (Юсуф: 87). Умид Аллоҳнинг макридан хавф қилишликсиз бўлмайди. Аллоҳнинг макридан ҳотиржам бўлиб, фақат умидга таяниб қолиб, хавфни ташлаб қўймайдилар. “Улар Аллоҳнинг макридан хотиржам бўлиб қолдиларми? Бас, Аллоҳнинг макридан фақат зиён кўргувчи қавмгина хотиржам бўлур”. (Аъроф: 99). Балки хавф ва умид ўртасини жамлашлик талаб этилган бўлиб, ноумид бўлар даражада қўрқиб, Аллоҳнинг макридан ҳотиржам бўлар даражада умидга берилмайсиз. Балки мувозанатни сақлайсиз. Шунинг учун уламолар айтадиларки: “Мўмин хавф ва умид орасида икки қанотли қуш кабидир. Агар қанотлардан бирига путур етса қуш қулайди. Шунингдек, мўминнинг хавф ёки умидига путур етса қулайди”. Иккинчи сифат: “Парвардигорларининг оятларига иймон келтирадиган кишилар”. (Мўминун: 58). Аллоҳнинг оятларига иймон келтирадилар, яъни, уни тасдиқ этиб, амал қиладилар. Аллоҳнинг оятларидан мурод Қуръон бўлиб, ушбу зотлар унга иймон келтирадилар. Яъни, улар уни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Каломи, Аллоҳ уни ваҳий ўлароқ сўзлаган, Жаброил уни пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга олиб тушган ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни Жаброилдан ёдлаб қолганлар ҳамда одамларга етказганлар деб тасдиқ этади. “Албатта (бу Қуръон) барча оламлар Парвардигори томонидан нозил қилингандир. (Эй Муҳаммад), сиз (охират азобидан) огохлантиргувчилардан бўлишингиз учун қалбингизга уни (яъни Қуръонни) Руҳул-Амин – Жаброил очиқ-равшан арабий тил билан нозил қилди”. (Шуъаро: 192-193-194-195). Ана шулар Қуръоннинг сифатларидир. Ушбу (оятда сифатланаётган) мўминлар Қуръон Раббиларининг уларга буйруқ ва қайтариқ(лардан иборат кўрсатмалари), субҳанаҳу Ўзини ва сифатларини (уларга) танитиш, уларга ўтган ва келажакдаги ғайб ишлар ҳақида хабар бериш жиҳатидан қилган хитоби дея иймон келтирадилар. Ушбу Қуръон осмондан нозил бўлган Китобларнинг энг улуғидир. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло унга улкан илм ва У Зот субҳанаҳу ва таологина биладиган сир-асрорларни жо қилди. Авом ва таълимни бошловчилар Қуръонни тушунадилар. Илмда мустаҳкам зотлар бошқалардан кўпроқ тушунадилар. Ҳар бир киши Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ато этган (илм ва фаҳм) миқдоричалик тушунади. Чунки (одамлар) Қуръонни (тушунишда) -Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтганларидек- тўрт турдадир: Ундан дўзах, жаннат, зино, маст қилувчи ичимлик, ширк, куфр, рибо каби араблар ўз тилларидан келиб чиқиб биладиганлари бор. Ундан яна намоз, рўза, ҳаж, ислом рукнлари каби бирор киши билмай қолиши сабаб узрли деб кўрилмайдигани бор бўлиб, ҳар бир кишидан ушбуларни билиб олишлиги талаб этилгандир. Ундан яна муҳкам, муташобиҳ, мутлақ, муқайяд, носих, мансух, ом ва хос каби хоссатан уламолар биладигани бор. Ушбу турларни шариат илмларини ўрганган уламолар билади. Тўртинчи тур эса: фақат Аллоҳ биладигани. У Аллоҳ таоло Қуръонда зикр қилган жаннат ва жаҳаннам ҳақиқатлари, Раб субҳанаҳу ва таолонинг сифатлари кайфиятидир. Биз ушбуларнинг маъноларини биламиз. Бироқ кайфиятини У субҳанаҳу ва таологина билади. Эшитиши, Кўриши, Илми, Юзи ва Қўлининг кайфиятини ҳамда дунё осмонига тушиши, аршга олий бўлишининг кайфиятини Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина билади. Бироқ луғавий маъноларини биз билиб, тушунамиз. Аллоҳ таолонинг ушбу қовли маъноси: “Парвардигорларининг оятларига иймон келтирадиган кишилар”. (Мўминун: 58). Яъни, ушбу Қуръонни тасдиқ этиб, уни тадаббур қилиб, у билан машғул бўлиб, унга аҳамият қаратиб, ундаги нарса-(буйруқ ва қайрариқ)ларга амал қилиб, У Зот буюрганини қилиб, қайтарганини тарк этиб, У Зот хабар берганларини тасдиқ этиб ва унга иймон келтириб, иштибоҳли бўлган (оятлар) илмини Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога қайтарадилар. “Илмда собитқадам бўлган бундай кишилар эса: «У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Парвардигоримиз ҳузуридандир»,— дейдилар”. (Оли Имрон: 7). Ушбу йўл оғишганларга хилоф ўлароқ мўминларнинг Қуръонга нисбатан тутган йўлларидир. Улар (оғишганлар) Қуръонга нисбатан ёмон мавқифдадир. Улар орасида: Қуръон махлуқ дейдиганлари, яна: Қуръоннинг зоҳири ва ботини дейдиганлари бор бўлиб, улар ботинийлардир. Улар Аллоҳ азза ва жалланинг оятларига иймон келтирмайдилар. Улар ичида яна: Қуръоннинг зоҳири айни мурод эмас дейдиганлари мавжуд. Чунки (уларнинг наздида) у Аллоҳ азза ва жалла ҳақида хабар берадиган (оятларнинг зоҳири) ташбиҳ ва тажсим-(Аллоҳга жисм исбот қилиш)ни ўйлашга мажбур қилади. Учинчи сифат: “Парвардигорларига ширк келтирмайдиган кишилар”. (Мўминун: 59). Ана шу тавҳидни ҳаққирост амалга оширишлик бўлиб, улар ҳеч қачон ширк келтирмайдилар, на кичик ва на катта ширк. Яъни, улардан ҳеч қачон ширк содир бўлмайди. Ана ўшалар тавҳидни рўёбга чиқарган, ширкнинг катта, кичик, махфий, ошкора ҳамда ширк, бидъат ва шариатга хилоф келишликнинг барча туридан саломат қолганлардир. Тўртинчи сифат: “(Камбағал-бечораларга) берган садақаларини (қиёмат кунида ҳисоб-китоб учун) Парвардигорга қайтгувчи эканликларидан диллари қўрқиб турган холда берадиган кишилар”. (Мўминун: 60). Аллоҳ таоло улардан ўз амалларига қойил қолишлик-(юксак баҳо беришлик)ни инкор қилди. Улар улкан амаллар қилиш билан Аллоҳдан ушбу амалларни ўзларига қайтариб юборишидан қўрқадилар. Улар амалларига етган бирор путур сабабли ўзларига қайтарилишидан қўрқадилар. Чунки инсон маъсум эмас. Демак, улар тоат билан хавф ўртасини жамладилар. Сусткашликка йўл қўядиганларга келсак, улар дангасалик билан Аллоҳ азза ва жалланинг макридан ҳотиржам бўлиш орасини жамладилар. Шунинг учун пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтгандиларки: “Сизлардан бирортангиз ҳаргиз амали билан жаннатга кирмайди”. Улар: “Сиз ҳамми эй Росулуллоҳ?”, дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мен ҳам. Аллоҳ мени ўз фазлу марҳаматига буркашлиги бундан мустасно”, дедилар”. (Бухорий (5349), Муслим (2816), Ибн Можжа (4201) ва Аҳмад (2/256)). Ана шу тавҳидни ҳаққирост амалга оширишлик мақомидир. Жаннатга амаллар билан эришиб бўлмайди. Балки амаллар жаннатга кириш учун сабабдир. “(Энди) қилиб ўтган амалларингиз сабабли жаннатга кирингиз”. (Наҳл: 32). Уламолар: амал жаннатга кириш учун сабабдир, тўлов-(еваз) эмас, дедилар. Солиҳ амал жаннатга кириш учун сабабдир. Аллоҳ таоло эса яхши амал қилган кишининг ажрини зое қилмайди. Ўзининг солиҳ бандаларини жаннатга дохил қилиши эса У субҳанаҳу ва таоло томонидан фазл ва эҳсондир. Аллоҳ таоло айтади: “Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар”. (Наҳл: 18). Агар неъматларни санаб адоғига ета олмас экансиз, шукр қилишга қандай қодир бўласиз? Шунинг учун у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам қунут дуосида айтардилар: “Розилигинг билан Ғазабингдан, Афв-(кечиб юборишинг) билан азобингдан, Сен ила Сендан паноҳ сўрайман. Сенга сано айтишни адоғига етолмайман. Сен Ўзинга сано-(олқиш) айтгандексан”. (Муслим (486), Термизий (3493), Насоий (1130), Абу Довуд (879), Ибн Можжа (3841), Аҳмад (6/58) ва имом Молим (497)). Бу киши пайғамбарларнинг саййиди, элчиларнинг имоми, халқларнинг афзали бўла туриб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога олқиш айтишни адоғига ета олмасликларини эътироф этяптилар. Энди у кишидан бошқалар ҳақида нима дейдсиз? Ушбу зотлар Раббиларига қайтгувчи эканликларини билиб қалблари қўрқувга чўмган ҳолда тоат-ибодатларни адо этадилар. Чунки уларнинг амаллари уларга вожиб бўлганига нисбатан жуда оздир. Сўнг яна ушбу амаллари мақбул бўлди дея кафолат бермайдилар. Гоҳида бирор сабабга кўра мардуд-(қайтарилган) бўлади. Шунинг учун Аллоҳ таоло айтадики: “Аллоҳ фақат тақводорлардангина (қурбонликларини) қабул қилур”. (Моида: 27). Ким ўзи учун муттақинлардан эканини кафолат беради? Бироқ инсон амал қилиб, ноумид бўлмайди. Аллоҳ азза ва жалла ҳақида яхши гумон қилиб, амалини кўп санамайди ёки Аллоҳга миннат қилмайди. “Мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳо пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу оятни эшитганларида шундай дедилар: “(Камбағал-бечораларга) берган садақаларини (қиёмат кунида ҳисоб-китоб учун) Парвардигорга қайтгувчи эканликларидан диллари қўрқиб турган холда берадиган кишилар”. (Мўминун: 60). Айтдиларки: эй Росулуллоҳ! Улар зино ва ўғирлик қилиб, маст қилувчи ичимлик ичадиганлар бўлиб, гуноҳлари сабабли азобланишларидан қўрқадиганларми? У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Йўқ, эй Сиддиқнинг қизи. Бироқ улар амаллари ўзларига қайтарилишидан қўрққан ҳолда намоз ўқиб, рўза тутиб, жиҳод қиладиганлардир”, дедилар”. |