Тавҳид форуми
Фасх – никоҳни бузиш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Оила (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=23)
+---- Forum: Талоқ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=39)
+---- Thread: Фасх – никоҳни бузиш (/showthread.php?tid=1850)



Фасх – никоҳни бузиш - Abu Uways - 02-04-2013

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух. Куйида сиз азизларга саволим шу. Аёлимнинг дугонаси икки фарзанди билан уйи - жойи йук, камига ишсиз,узини "номозхонман" деган узи тенги эркакка турмушга чикди.У эркак шу аёл яшаётган ижарадаги уйга(вахоланки у аёлнинг хам уйи йук) кириб, бира тула бокиманда булиб, яшай бошлашди. У ёкдан - бу ёкдан иш топилса, менга факат сотувчилик иши керак деб, хотинни ишлаб топганини еб ётаверди.(вахоланки хотини ишлаган иш хам тузиккина эмас эди, ошхонада овкат ташийди). Бу хол уч йил давом этди.Уйда утириб болаларига на исломий илм берди на таълим- берди. Буни урнига 10 ёшли кизига бехаё киликларни килган (яъни олат жойларини ечиб,ушлатган). Бу вокеаларни кизидан эшитган аёл, хуноби чикиб, эри билан жанжал килган. Эридан осонликча кутила олмаслигини билиб, карз - курз топиб, у эрни четга ишлашга жунатиб юборди. мана олти ой булибдики, еб - ичиб турларинг деб пул жунатиш у ёкда турсин, хотини топиб берган 500$ долларни хам жунатмаяпди. ойда бир кунгирок килиб хол- ахвол сурашни урнига, масхараомуз гапларни килиб, телефонни учириб куяр экан. Кискаси бу аёлни нафсониятига тегиб булган. Сен билан ажрашаман, талогимни бер- деса, боришимни кутасан деб, шарт куяр экан. Бу эрни яна бир ёмон одати, янги ёрни курганда эскисини унутар экан. Бу холга аёл яшаб турган вактида гувохи булган. Сизлардан илтимос шу аёлга ажрим йулини курсатиб беринглар. Чунки бу аёл бошка турмуш куруши учун кандай ажрашиш йулини топа олмай кийналмокда.Фарзандларига хам тарбия керак ахир. Она куни билан ишда булиб фарзандлар тарбияси бузулиб кетяпди.


RE: Талоқ бермаётган ёмон эрдан қандай ажрашса бўлади? - Муслим - 02-07-2013

(02-04-2013, 09:03 AM)Abu Uways Wrote: Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух.
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(02-04-2013, 09:03 AM)Abu Uways Wrote: Куйида сиз азизларга саволим шу. Аёлимнинг дугонаси икки фарзанди билан уйи - жойи йук, камига ишсиз,узини "номозхонман" деган узи тенги эркакка турмушга чикди.У эркак шу аёл яшаётган ижарадаги уйга(вахоланки у аёлнинг хам уйи йук) кириб, бира тула бокиманда булиб, яшай бошлашди. У ёкдан - бу ёкдан иш топилса, менга факат сотувчилик иши керак деб, хотинни ишлаб топганини еб ётаверди.(вахоланки хотини ишлаган иш хам тузиккина эмас эди, ошхонада овкат ташийди). Бу хол уч йил давом этди.Уйда утириб болаларига на исломий илм берди на таълим- берди. Буни урнига 10 ёшли кизига бехаё киликларни килган (яъни олат жойларини ечиб,ушлатган). Бу вокеаларни кизидан эшитган аёл, хуноби чикиб, эри билан жанжал килган. Эридан осонликча кутила олмаслигини билиб, карз - курз топиб, у эрни четга ишлашга жунатиб юборди. мана олти ой булибдики, еб - ичиб турларинг деб пул жунатиш у ёкда турсин, хотини топиб берган 500$ долларни хам жунатмаяпди. ойда бир кунгирок килиб хол- ахвол сурашни урнига, масхараомуз гапларни килиб, телефонни учириб куяр экан. Кискаси бу аёлни нафсониятига тегиб булган. Сен билан ажрашаман, талогимни бер- деса, боришимни кутасан деб, шарт куяр экан. Бу эрни яна бир ёмон одати, янги ёрни курганда эскисини унутар экан. Бу холга аёл яшаб турган вактида гувохи булган. Сизлардан илтимос шу аёлга ажрим йулини курсатиб беринглар. Чунки бу аёл бошка турмуш куруши учун кандай ажрашиш йулини топа олмай кийналмокда.Фарзандларига хам тарбия керак ахир. Она куни билан ишда булиб фарзандлар тарбияси бузулиб кетяпди.
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ эрининг аҳлоқсиз эканидан арз қилган, у билан ортиқ яшашни истамаслиги ва ажрашмоқчи бўлган аёлнинг саволига шундай насиҳат билан жавоб бердилар:
Саволга жавоб беришдан илгари, агар хотини айтган гаплар тўғри бўлса, мазкур эрга Аллоҳ таолога тавба қилиш ва оила ҳаёти маромига қайтиши учун хотини айтиб ўтган қабиҳ ишлардан воз кечишни насиҳат қилмоқчимиз. Чунки Аллоҳ таоло солиҳ ишларни қилган мўъмин ва мўъминаларга тинч–тотув ҳаёт ато этишни қатъий ваъда қилди:

﴿مَنْ عَمِلَ صَالِحاً مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُمْ بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ﴾

«Эркакми ё аёлми — кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларидан чиройлироқ ажр-савоблар билан мукофотлаймиз» (Наҳл: 97).
Агар у Аллоҳга қайтиб тавба қилса, унга фарз қилинган ибодатларни вақтида адо этса, тез кунда иймоннинг лаззати ва таъмини, Ислом анъаналарига бўлган бағрикенгликни ҳис этиб, ҳаёти гўзаллашади ва у дунёга янги келгандек бўлади.
Бу хотиннинг эри билан ажрашиш ҳақидаги гапига келсак, эри қилган гуноҳлари билан модомики Ислом динидан чиқмаган экан, мен унинг ажралмаслиги тарафдориман. Бу хотин сабр қилсин, болалари ва уларнинг тарқалиб кетмаслиги нуқтаи назаридан сабрига Аллоҳдан савоб умидида бўлсин. Бу хотин имкониятига қараб эрига такрор ва такрор насиҳат қилсин ва Аллоҳ таолодан ҳидоят қилишини тиласин
(Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари).
Агар юқоридагидек эрга насиҳат қилинса ҳам унга насиҳат кор қилмаса, эр хотинига нисбатан ўз эрлик мажбуриятларини адо этмаса, унда хотин никоҳни бекор қилиш (фасх) ҳуқуқига эга бўлади. Бунинг учун хотин шаръий маҳкама, қози, муфтият, олим ёки масжид имоми каби одамга учраши керак бўлади. Улар эса эр ўз бурчларини адо этмаётгани сабабли никоҳ бекор қилингани ҳақида эълон қилишади. Шундан сўнг никоҳ шаръан бекор бўлади.
Фасх - никоҳдаги хотиннинг ҳаққи поймол қилинганда ёки валий билан никоҳдан аввал келишилган шартларга риоя қилинмаганда, ёки валийга никоҳдан аввал хабари берилмаган эрнинг жинсий ёки ақлий камчиликлари сабабидан амалга оширилади.
Фасх бир тарафлама, яъни хотин тарафидан амалга оширилади ва маҳр бу ҳолатда эрга қайтарилмайди. Фасхни амалга оширишлик учун хотин кишининг валийси шаръий маҳкамага, ёки ўша шаҳарда маҳкаманинг вазифаларини бажараётган шахсга мурожаат қилиши керак. Бунга масалан шаҳар аҳолиси шаръий масалалар бўйича фатво учун мурожаат этадиган олимни мисол қилиш мумкин. Хотиннинг валийси ҳолатни унга батафсил тушунтиради. Қози кўрсатмаларга қарайди ва ҳолатга ойдинлик киритиш учун эрни чақиртириши ҳам мумкин. Бундай ҳолатда агарда эр талоққа рози бўлмаса ҳам фасх амалга оширилиши мумкин. Шундан кейин хотин шаръай эридан озод ҳисобланади. Агарда сиз яшаётган ўлкада мурожаат қилишга ҳеч ким топилмаса, валийнинг ўзи никоҳни бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Агарда хотин кишининг валийси умуман бўлмаса, ёки у шариатдан умуман бехабар бўлса, ёки Аллоҳнинг ҳукмига итоат қилишни истамаса, фақатгина урф-одатларга эргашса, бундай ҳолатда хотин ўзи фасх қилиши мумкин бўлади.
Бу эр ҳақиқатдан хотин ҳақларига риоя қилмаганидагина бўлади. Хотиннинг ҳақлари эса қуйидагилар:
1) Уй
2) Егулик ва ичкилик
3) Кийим-кечак
4) Хотини ор-номусини ҳурмат қилиш
5) Жинсий эҳтиёжини қондириш.
Фасх ҳақида кенгроқ маълумот олиш учун фуқаҳоларимизнинг фиқҳ китобларига мурожаат қилишни тавсия қиламан.
Валлоҳу аълам.



RE: Талоқ бермаётган ёмон эрдан қандай ажрашса бўлади? - abu mus'ab - 01-08-2014

Quote:Бунинг учун хотин шаръий маҳкама, қози, муфтият, олим ёки масжид имоми каби одамга учраши керак бўлади. Улар эса эр ўз бурчларини адо этмаётгани сабабли никоҳ бекор қилингани ҳақида эълон қилишади. Шундан сўнг никоҳ шаръан бекор бўлади.
Фасх - никоҳдаги хотиннинг ҳаққи поймол қилинганда ёки валий билан никоҳдан аввал келишилган шартларга риоя қилинмаганда, ёки валийга никоҳдан аввал хабари берилмаган эрнинг жинсий ёки ақлий камчиликлари сабабидан амалга оширилади.
Фасх бир тарафлама, яъни хотин тарафидан амалга оширилади ва маҳр бу ҳолатда эрга қайтарилмайди. Фасхни амалга оширишлик учун хотин кишининг валийси шаръий маҳкамага, ёки ўша шаҳарда маҳкаманинг вазифаларини бажараётган шахсга мурожаат қилиши керак. Бунга масалан шаҳар аҳолиси шаръий масалалар бўйича фатво учун мурожаат этадиган олимни мисол қилиш мумкин. Хотиннинг валийси ҳолатни унга батафсил тушунтиради. Қози кўрсатмаларга қарайди ва ҳолатга ойдинлик киритиш учун эрни чақиртириши ҳам мумкин. Бундай ҳолатда агарда эр талоққа рози бўлмаса ҳам фасх амалга оширилиши мумкин. Шундан кейин хотин шаръай эридан озод ҳисобланади. Агарда сиз яшаётган ўлкада мурожаат қилишга ҳеч ким топилмаса, валийнинг ўзи никоҳни бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Агарда хотин кишининг валийси умуман бўлмаса, ёки у шариатдан умуман бехабар бўлса, ёки Аллоҳнинг ҳукмига итоат қилишни истамаса, фақатгина урф-одатларга эргашса, бундай ҳолатда хотин ўзи фасх қилиши мумкин бўлади.
Assalamu alaykum yuqoridagi hukmni dalillari bo'sa yuborsela Alloh rozi bo'sin! Aynan shu masala xozi bir birodarda uchrabtii shunga bizani o'lkamizadigi "qozi"ga borishsa u fatvo berish boshqarmasiga yuborgan ula bo'sa bizani davlat islomiy do'vlatmas bu masalada yordam beromimiza diyishgan! shunin uchun uni valiysi o'zi nikohni bekor qiladigan bo'sa uni hujjati nima bo'ladi! jazakumullohu xoyr