Бидъат аҳли билан баҳс-мунозара олиб бориш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Бидъат аҳлига муносабат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=53) +--- Thread: Бидъат аҳли билан баҳс-мунозара олиб бориш (/showthread.php?tid=1875) |
Бидъат аҳли билан баҳс-мунозара олиб бориш - Admin - 02-21-2013 БИДЪАТ АҲЛИ БИЛАН МУНОЗАРА ОЛИБ БОРИШНИНГ ХАТАРЛИ ЭКАНЛИГИ
Шайх Робиъ ибн Ҳадий Умайр ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ дедилар: «Уламоларимиз бидъат аҳли билан баҳсу-мунозара олиб боришингга асло рухсат бермайдилар. Чунки бундай баҳслашиш фитнага тушишингга олиб боради. Шуни яхши билгинки, улар билимдон, заковатли ва насиҳатгўй зотлардир».
Ҳой мусулмон, шуни яхши билгинки, уламоларимиз аҳли суннанинг эътиқоди ва йўли ҳақида ёзиб қолдирган асарларида бидъат аҳли билан баҳсу-мунозара олиб бормаслик ҳақида алоҳида бўлим очишган. Ана шулардан: Имом Абу Қосим Исмоил ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад Асбаҳонийдир. У киши ўзининг «Ҳужжа фий баяни маҳажжа» (1/311) китобида алоҳида бўлим очиб, уни «Бидъат аҳли билан баҳсу-мунозара олиб бориш ва уларнинг сўзига қулоқ тутишдан қайтарув ҳақидаги боб», деб номлади. Имом Юсуф ибн Абдулбарр Қуртубий ўзларининг «Жамиъ баян ал-илм ва фазлиҳ» (411) китобида алоҳида боб очиб, уни «Баҳсу-мунозара олиб бориш макруҳ саналган ўрни ҳақидаги боб», деб номладилар. Салафларимиз роҳимаҳумуллоҳ бир неча сабабларга кўра бидъат аҳли билан мужодала қилишдан қайтаришган. Ана шулардан: 1 - Уларнинг қаршилигини енгиш учун. Чунки улар билан баҳсу-мунозара олиб бормаслик сабабли озор ва хорликни ҳис қиладилар. 2 - Бидъатлари зоҳир бўлиб, тарқалмаслиги учун. Чунки бидъатчининг бидъати кенг тарқалмаган бўлади-да, баҳсу-мунозара олиб бориш сабабли атрофга ёйилиб кетади. 3 - Аввал заиф бўлган кучлари баҳсу-мунозара олиб бориш сабабли қайта қувват ҳосил қилиши мумкин. 4 - Баҳсу-мунозара сабабли жоҳил киши уларга ёрдам қўлини чўзиши мумкин. Чунки илмсиз киши ҳақ билан ботил орасини ажрата олмайди. Бидъат аҳлида эса шубҳалар жуда кўпдир. Шубҳа жоҳил кишининг қалбига энг тез бориб, ўрнашадиган нарсадир. Имом Абу Қосим Ҳибатуллоҳ ибн Ҳасан Лалакаий ўзларининг «Шарҳ усул эътиқод аҳли сунна вал жамоа» (1/19) китобида шундай деди: «Мусулмонларга нисбатан бидъатчилар билан мунозара олиб боришдан-да каттароқ жиноят содир этилмаганди. Чунки салафлар бидъатчиларни аччиқлангани сабабли ғам-андуҳ чеккан ҳолатида ўлиб кетишига қўйиб беришларидан-да улканроқ озор ва хорлик етмаганди. Ўша даврда улар бидъатини зоҳир қилишга йўл топа олишмасди. Сўнг ўзига бино қўйганлар келиб уларга ушбу эшикни очиб беришди. Натижада ўшаларнинг ўзи Исломни ҳалокатга юз тутишига йўл кўрсатгандек бўлиб қолишди. Ҳатто ўрталарида кўплаб келишмовчилик юз бериб, баҳсу-мунозара сабабли бидъат аҳлининг даъватлари зоҳир бўла бошлади. Бу бидъатлар нима эканини ҳали яхши билмаган толиби илмлару, омилар буларга қулоқ тутадиган бўлди. Оқибатда ҳужжатлар билан шубуҳотлар юзма-юз келди. Бидъатларни муфассал ўрганаман деб тубсизлик қаърига шўнғиб кетишди. Натижада Аллоҳ учун бидъат аҳлига нисбатан душманлик руҳида юрганлар, улар билан алоқа узишда ўзаро ҳамкорлик қилиб юрган биродарлар, бидъат аҳли юзига қарата бидъатни инкор қилиб, уларга умумий лаънат айтиб юрганлар оғиз-бурун ўпишиб юрадиган шерик ва ҳамкорга, ҳамда товламачиликда яқин оғайниларга айланди қолди. Энди бу икки даража орасида жуда катта фарқ бордир. Ушбу икки мақомни ўзаро яқин олиб бўлмайди. Аллоҳ таолодан динимизни фитналардан сақламоғини, Ўзининг фазлу-марҳамати билан бизни Ислом ва суннатда ушлаб қолмоқлигини сўраб қоламиз». Эҳтимол бир киши: «Уларнинг ботилини тарқатишларига кўз юмиб тураверамизми? Ахир мунозара ҳам қилиш керакдир?», деб айтар. Имом Абу Бакр Ажуррий «Шариа» (69) да айтган сўзлари ушбу саволга жавобдир: «Бирор киши: «Ботилини тарқатиб юришига ташлаб қўйиб, сукут сақлаб ўтираверамизми?», дейиши мумкин. Унга шундай деб айтилади: Уларга гапираётган нарсаларига сукут сақлаб, алоқа узишинг, улар билан баҳсу-мунозара олиб боришингдан кўра қаттиқроқ ботади. Аввал ўтган мусулмонларнинг уламоларидан иборат салафларимиз шундай деб айтишган…». Булар салафларимиз наздидаги асосдир. Бидъат аҳли билан мунозара олиб боришни тарк этиш керак. Бироқ уламоларимиз ўша бидъатчи билан мунозара олиб боришдан фойда бор деб билса, улар бу ишга киришарди. Шунинг учун шайхулислом Ибн Таймия «Даръ таъаруз ақл ва нақл» (3/374) китобида шундай деди: «Қасд қилинган иш шуки, улар ўз гарданидаги вазифани адо этмайдиган ёки у билан баҳслашишда фойда йўқ бўлган, балки очиқ зарар бўлган кимса билан мунозара олиб боришдан қайтарилгандир. Демак ушбу иш ҳолатга қараб турлича акс этади. Ҳақ билан баҳс олиб боришга келсак, гоҳида у вожиб ёки бошқа бир сафар мустаҳаб бўлиши мумкин. Демак умумий олганимизда баҳсу-мунозара ҳолатлари: мақталган, қораланган, зарар, фойда, ҳақ ва ботил кўринишларига эгадир. Ботил йўлга кўра баҳс олиб боришнинг асоси ноқис илм ёки шум ниятдир. Аллоҳ таоло айтдики: «Улар фақат гумонга ва ҳавойи нафсларигагина эргашадилар!» (Нажм: 23). Ҳақ билан мунозара олиб боришнинг асли негизи эса ҳақни билиш ва унга бўлган муҳаббатдир». Шайхулислом Ибнул Қоййим «Соваиқ мурсала» (4/1275) да шундай дедилар: «Мунозара олиб борувчи мақталган ва мазамматланган қисмларга бўлинади. Мақталган ҳолатни ўзи яна икки турга бўлинади. Мазамматланган ҳолат ҳам ҳудди шундай икки турга бўлинади. Бу ҳолатни шундай деб ёритиб берамизки, баҳслашувчи ё ҳақни биладиган ёки ҳақ талабгори ё бўлмаса ҳақни билмайдиган ёки ҳақ талабида бўлмаган одам бўлади. Ушбу ҳолатлардан учинчи (ва тўртинчиси) қоралангандир. Аввалги икки ҳолат эса, яъни кимки ҳақни биладиган бўлса, унинг мунозара олиб бориши мақталгандир. Сабаби у, агар қаршисида турган киши ҳақ талабида ва рушду-ҳидоят истагида бўлса, унинг ҳидоятига сабаб бўладиган ҳужжатни баён қилиб беради. Энди қаршисидаги кимса ҳақ истагида бўлмаса ва ҳаққа бўйин ёр бермайдиган қайсар бўлса, уни кесиб, синдириб ташлайдиган ҳужжатни баён қилиб беради. Энди рўбарўсидаги киши ҳақдаман деб ўйласа ва шу билан бирга ҳақни мақсад қилган бўлса, уни бу ҳолатдан тўхтатиб, ҳақ далилларини излашга чорлайдиган ҳужжатни баён қилиб беради. Ботил сўзни илгари сурадиган кимса билан мунозара олиб боришдан икки фойда ҳосил бўлади: Биринчиси: Ботилидан қайтиб, ҳаққа унаши мумкин. Иккинчиси: Ёмонлиги ва адоватидан тийилиши, ҳамда одамларнинг кўз ўнгида унинг ботили яққол намоён бўлиши мумкин…». |