Ўзида бўлмаган нарсани сотиш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Молиявий муомалотлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=17) +--- Thread: Ўзида бўлмаган нарсани сотиш (/showthread.php?tid=1889) |
Ўзида бўлмаган нарсани сотиш - Admin - 09-21-2009 «Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:yana savol bilan sizlarni bezovta qilmoqchiman, sizlardan uzur so’riman. Alloh ilmingizni ziyoda qilsin. ” O’zingda yoq narsani savdo qilma” (Ahmad , Termiziy rivoyati) Bu hadisga sharh bormi, qanaqa tshunishimiz kerak buni?http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1342 RE: Ўзида бўлмаган нарсани сотиш - Муслим - 02-27-2013 عَنْ حَكِيمِ بْنِ حِزَامٍ قَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ يَأْتِينِى الرَّجُلُ فَيُرِيدُ مِنِّى الْبَيْعَ لَيْسَ عِنْدِى أَفَأَبْتَاعُهُ لَهُ مِنَ السُّوقِ فَقَالَ
« لاَ تَبِعْ مَا لَيْسَ عِنْدَكَ ». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳуга: «Ҳузурингда бўлмаган нарсани сотма», деганлар (Абу Довуд (3503), Термизий (1232), Насоий (4613), Ибн Можа (2187) ривоятлари). Яъни, ўзинг эгадор бўлмаган нарсани сотма, деганлар.
Ал-Вазир раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ўзининг олдида ва ўз мулкида бўлмаган нарсани сотиш сўнгра бориб у учун сотиб олишининг жоиз эмаслиги ва у ботил эканига (уламолар) ижмоъ қилганлар» (Ихтилафу аимматил-уламаъ: 1/406). |