Уламолар Муҳаммад ибн Абдурроҳман ал-Арифий ҳақида - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Жарҳ ва таъдил (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=67) +---- Forum: Жарҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=31) +---- Thread: Уламолар Муҳаммад ибн Абдурроҳман ал-Арифий ҳақида (/showthread.php?tid=1894) |
Уламолар Муҳаммад ибн Абдурроҳман ал-Арифий ҳақида - Муслим - 03-07-2013 Шайх Аҳмад ибн Яҳё ан-Нажмий раҳимаҳуллоҳ
Қиссачиларни эшитишлик жоиз эмас Савол: Шайх Абдурроҳман ал-Урайфийни (яъни Арифий) эшитишлик жоизми?
Манба: http://www.z-salafi.com/v2/zsalafi.php?s_menu=23&idFatwa=1213
Жавоб: Қиссачи (қуссос)ларни эшитишлик мумкин эмас. Бу уларнинг атрофида одамларни жамланишига олиб келади, бунга йўл қўймаслик керак. RE: Уламолар Муҳаммад ибн Абдурроҳман ал-Арифий ҳақида - abu Huzayfa - 04-07-2013 Сурияга малоикалар нозил бўлди деган шубҳага жавоб
Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ал-Арифий айтади:
Уларнинг айтиб беришларича, улардан бири боласи ҳақида гапириб берди... ва у жуда қари одам эди. Унинг ўғли қийналган эди, у ўғли ҳақида гапириб берди. У айтдики: «Бир куни менинг ўғлим ташқарига чиқди ва у ярадор бўлди. У бизга қайтариб олиб келинди ва биз жароҳатини тузатишга ҳаракат қилдик». Сўнг у деди: Бир гуруҳ Забонийлар (жаҳаннам малоикалари) келишди ва улар унинг ўғлини дўппослашни бошлашди. Унинг айтишича улар «Сен билан бирга бўлган оқ сояликлар кимлар?» деб такрорлашарди. «Оқ отларни минган оқ кишилар ким эди? Ким улар? Иқрор бўл! Ким улар?» У менга айтдики: «Аллоҳга қасамки, эй шайх уларнинг ҳеч қандай оқ отлари йўқ эди. Улар билан бирга бўлганлар фақатгина осмондан тушган МАЛОИКАЛАР эди». Кейин унинг ўғли вафот этди. Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Малоикаларнинг Сурияга нозил бўлаётгани ҳақида Сўровчи: Фазилатли шайх, ҳафизакумуллоҳ. Савол берувчи айтадики: бир даъватчи чиқиб ўз хутбасида Сурияга малоикалар нозил бўлди ва у ердаги малоикалар кўрсатилган видео чиқди. Ҳурматли шайх, бунга қандай мулоҳаза билдирасиз?
Шайх: Ҳа? Сўровчи: Савол берувчи айтадики, ҳафизакумуллоҳ, бир даъватчи ўз хутбасида Сурияга малоикалар нозил бўлди деб айтибди. Шайх: Машааллоҳ. Ҳа. Сўровчи: Ва у ердаги малоикалар кўрсатилган видео чиқди. Шайх қайта сўрадилар … Шайх: Яъни улар уни видеога туширишибдими? Сўровчи: Машааллоҳ. Шайх: Эҳтимол шайтонлар келиб биз малоикалармиз деб айтишгандир. Ҳа. Сурия халқида хайр бор иншааллоҳ, уларда яхшилик бор. Шубҳасиз улар мазлумдир ва уларга нисбатан жиноят қилинди. Лекин малоикалар фақатгина Росулларга нозил бўлади, алайҳимуссолату вассалам. Улар содиқ мўминларга тушишлари мумкин, лекин у (мўмин)лар уларни кўришмайди. Ким экан у уларни кўриб: «Малоикалар нозил бўлди» деб айтган?! Уларни ҳеч ким кўрмайди. Ҳа (шундай). Шайх Фалаҳ ибн Исмоил Мандакар ҳафизаҳуллоҳ
«Биз Сурияда малоикаларни кўрдик!» Бундан кўпроғи уларнинг «Шом ерлари ва Дамашқ ерларига, Сурияга малоикалар нозил бўлди» деганларидир. Улар айтишдики: «Биз уларни кўрдик!» Қандай? «Уларнинг юзлари оқ! Баданлари оқ! Отлари оқ! Қиличлари оқ!» Уларнинг гапирмаган ягона нарсаси «Отларнинг юзи ва сийдиги оқ» эканидир. Эй одамлар, собит-барқарорлик қани, ақоид қани, асослар қани, ақида қани? Қани?! Йўқолди, йўқолди, барчаси йўқолди. Мана шу фитнадир. Биз асосларимизни йўқотдик. Аллоҳга қасамки, эй биродарларим, малоикаларга бўлган ақидамиз шуни тасдиқлайдики, ҳатто агар малоикалар нозил бўлишса ҳам биз уларни кўра олмаймиз. Малоикалар икки ҳолатга эгалар: улар ғайбий суратда нозил бўлишади. Бундай ҳолатда сен ҳам, отанг ҳам, доданг ҳам буни кўра олмайди. Нега? Чунки бу ғайбдан. Бизда ғайб олами ва гувоҳ бўлиб турган олам бор. Роббимиз жалла ва аъла иккисини ҳам, ғайб ва шаҳодат оламини билгувчироқ. Ғайб ва шаҳодатни (яъни яширин ва ошкора нарсаларни) Яратгувчисидир. Ғайб ва шаҳодат. Ғайб шаҳодатга ошкор бўлиши мумкин эмас. Амри маҳол! Пайғамбарлардан бошқа, сен пайғамбармисан? Унда сен ғайбни ҳеч қачон кўра олмайсан. (У) ғайб ва шаҳодатни (яъни яширин ва ошкора нарсаларни) билгувчидир. «Фақат Ўзи рози бўлган пайғамбарнигина (Ўзининг ғайбидан сир-асрорининг айримларидан огоҳ этар)» (Жин: 27). «(У зот) ғайбни билгувчидир. Бас, Ўз ғайбидан бирон кимсани огоҳ қилмас» (Жин: 26). Бу Қуръон ояти! Сен қандай қилиб малоикаларни кўра оласан?!
Биринчи ҳолат, ғайб ҳолати. Аллоҳга қасамки сен уни ҳеч қачон кўра олмайсан. Жибрил Масжидун-Набийда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга келди. У (Жибрил) у зотга: «Эй Муҳаммад, амин денг» деди, у зот: «Амин!» дедилар. Жибрил дуо қилаётган эди ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Амин!» деётган эдилар. Саҳобалар бирор нарсани кўришдими? Ҳеч қачон! Илло агарда сен саҳобалардан афзал бўлсанг (балки кўра оларсан). Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа ҳеч ким буни кўра олмайди. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ғайбни кўра олади. Аммо агар малоикалар нозил бўлишса ва бошқа кўринишда бўлишса, малоикалар бошқа кўринишга кира оладилар, агар улар тушишса ва шаҳодат олами суратидаги суратда бўлишса, ҳеч қанақаси унинг малоика эканини фарқлай олмайсан, сен ҳам, отанг ҳам, доданг ҳам. Аллоҳга қасамки бунга қодир бўлмайсан. Улар «Аллоҳга қасамки, Шом ва Дамашққа малоикалар нозил бўлди» деган ривоятни олиб келган аввалги кунданоқ мен уларга шуни айтдим. Бу нимаси? (Улар айтишдики) «Шундай экан уларни олдига борайлик». Қандай қилиб? Улар айтишдики, (бунинг) сурати бор. Эй одамлар, Аллоҳдан қўрқинглар. Бизда икки ҳолат бор. (Биринчиси) ғайб ҳолати, Аллоҳга қасамки у кўринмайди. (Иккинчиси) шаҳодат ҳолати, агар улар шаҳодат (олами) кўринишида келишса, унда уни кўрган барча унинг малоика эканини фарқлай олмайди. Жибрил саҳобалар ҳузурига кирди. Умар ва Умардан бошқалар айтишдики: «Ҳузуримизга КИШИ келди...» Кирган ким эди? У Жибрил эди. У бошқа кўринишни олган эди. У бошқа кўринишни олганида у (саҳоба)лар у олган суратида кўришди. «Кийимлари оппоқ, сочи қоп-қора, биздан бирор киши уни танимайдиганва сафар асорати йўқ бўлган бир одам...». Унда мана шу барча ғайриоддий нарсалар намоён бўлди, аммо шу билан бирга саҳобалар унинг малоика эканини фарқлай олишмади. У ғалати ҳолатда келди, Расулуллоҳга яқин ўтирди ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам тиззаларига қўлини қўйди. Ғаройиб, аммо шу билан бирга улар (унинг малоика эканини) фарқлай олишмади, ҳатто Умар ҳам. Умар келган (одам)ни малоикалардан эканини фарқлай олмади. Шундай экан, сен у нозил бўлганнинг малоика деб хулоса қиладиган кимсан? Уларнинг ривоят қилишларига қараганда, ўша «малоикалар» оқ либосда, ҳамма нарсаси оқ, оқ, оқ, экан. Уларнинг фикрича барча нарсаси оқ малоика бўлар экан. Бу шайтон бўлиши мумкин. Бу асослар бобидан ва мен одамларни унга даъват қила оламан. Шунингдек, бошқа жиҳатдан қарасак, Аллоҳга қасамки агарда малоикалар нозил бўлганида ва Аллоҳ малоикаларга Дамашққа нозил бўлишни амр қилган бўлганида, бугунги кунда Башар (ал-Асъад) ҳам, отаси ҳам йўқ бўлиб кетган бўларди. Чунки малоикалар нозил бўлишса, бунинг маъноси иш ҳал бўлди деганидир! (Малоикалар) Бадрга нозил бўлишди ва жанг ҳал бўлди. Малоикалар нозил бўлди ва Башар қотилликлардан кейин бир неча ойдан бери ўша ерда. Эй одамлар, асосларимиз қани, ақидамиз қани? Мана шу барча ҳаёллар келди ва биздаги асосларимиз йўқолди. Қачон уйғонамиз, эй биродарлар?! RE: Уламолар Муҳаммад ибн Абдурроҳман ал-Арифий ҳақида - Меҳмон - 09-23-2013 assalamu a'laykum va rohmatullohi va barokatuhu quyidagi linkda kibor ulamolarning muhammad al-arifiyga bergan juda ko'p raddiyalari yeg'ilganakan eshitib ko'rila: |