Шартга боғлаб қилинган талоқ - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Оила (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=23) +---- Forum: Талоқ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=39) +---- Thread: Шартга боғлаб қилинган талоқ (/showthread.php?tid=1898) |
Шартга боғлаб қилинган талоқ - abumuhammad1607 - 03-04-2013 БисмилЛах, алхамдулилЛах! Сунг, ассаламу алейкум! Билими борларга ёки бундай тоифадаги одамлар билан алокаси борларга икки саволим бор: 1) шартли талок (яъни, талок биронта шарт билан шартланган булса, масалан "агар фалон харакат килсанг, талоксан") хакида батафсил маълумот берилса; 2) баъзида умумий холатлар хоссатдан булган холатга кулланилмаслиги мумкинлигини инобатга олиб куйида бир холатни батафсил тушунтириб утсам: Эр хотин уртасида баъзида жанжаллар булиб утади, куп холатларда хотин аччик килиб эрнинг рухсатисиз уз уйига кетиб юборади, маълум вактдан сунг, хотин кайтиб келиб, узр сураб хаётни давом эттиради. Бу холатлар хар 2-3 ойда кайтариб турилади. Охирги жанжалда хотин вакт ярим кечаси булишига карамасдан, йигиштирилиб уз уйига кетадиган булади. Эр "агар бу сафар хам кетадиган булсанг, талоксан" деб шарт куйяди. Хотин шартга карамасдан уз уйдагиларини тел килиб чакиради. Кайнагалари келганда эр булиб утган жанжални батафсил тушунтиради ва кайнагаларига хотинга куйилган шартга ва шарт бузилган такдирда талок тушишига гувох булишларини огохлантиради. Акалари эртага хал килинишини айтиб, хотин эрнинг уйида колади. Улар алохида жойда ётишади. Эрталаб эр ишга чикиб кетади, хотинни онаси эса келади ва хотин фарзандни олиб, уз онаси билан яна уйига кетиб юборади. Савол: юкоридаги холатда аёлнинг покланганлиги инобатга олинмаган, яъни аёл хайздан сунг покланган ва кейинчалик у билан жинсий алока булган, кейин эса юкоридаги жанжал юз берган. Бундай холатда талок хисобга утадими ёки бидъий хисобланиб инобатга олинмайдими ва аёлни покланишини кутиб янгитдан талок бериш керакми? кечаси кайнагаларига гувох булишлари хакида айтилганлиги талокда гувохлар хозир булишлиги шарти бажарилдими ёки янгитдан 2 нафар гувох жалб килиниши керакми? Ассаламу алейкум ва рахматулЛах! «Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:Бу мавзуда яна бир савол эсимдан чикиб колди: 3)юкоридаги холатда талок хисобга утса, идда муддати кандай (умумий ёки алохида) тартибда хисобланади? (админга - имкони булса юкоридаги мулохазамни давомига жойлаштириб куйсангиз). Ассаламу алейкум.http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1349 RE: Шартли талок - Муслим - 03-12-2013 (03-04-2013, 11:08 PM)abumuhammad1607 Wrote: ассаламу алейкум!Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! (03-04-2013, 11:08 PM)abumuhammad1607 Wrote: 1) шартли талок (яъни, талок биронта шарт билан шартланган булса, масалан "агар фалон харакат килсанг, талоксан") хакида батафсил маълумот берилса; Талоқни шартларга боғлаб қилиш жоиз. Бунинг маъноси – уни «агар» ва шу маънодаги сўз билан келгусида бўладиган ёки бўлмайдиган бирон ишга боғлаб қилишдир. Масалан: «Агар ҳовлига кирсанг, талоқсан», деса, шарт қилинган иш ҳосил бўлиши билан, яъни ҳовлига кириши билан талоқ тушади.
Таълиқ фақат эр тарафидан саҳиҳ-яроқли бўлади. Агар: «Фалончига уйлансам, у талоқ» деса, кейин унга уйланса, талоқ тушмайди. Чунки, таълиқ қилган пайтда у ҳали унга эр бўлмаган эди. Амр ибн Шуайб отасидан, у бобосидан марфуъан ривоят қилган ҳадисда келганки: «Одам фарзанди учун ўзи эга бўлмаган нарсасида назр қилиш йўқдир, ўзи эга бўлмаган нарсасида қул озод қилиш йўқдир, ўзи эга бўлмаган нарсасида талоқ қилиш йўқдир» (Термизий (1181), Ибн Можа кейинги қисмини (2047), Аҳмад (2/189, №6769) ривоятлари). Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, қачон сизлар мўминаларни никоҳларингизга олсангизлар-у, сўнгра... уларни талоқ қилсангизлар» (Аҳзоб: 49). Оят ҳам, ҳадис ҳам бировнинг бегона аёлга талоғи воқеъ бўлмаслигига далолат қилмоқда. Бирон нарсага таълиқ қилинмаган оддий талоқ никоҳдан аввал бўлган бўлса унинг тушмаслигига барча уламолар ижмоъ қилган, уйланмоқчи бўлган аёлга уйланишига таълиқ қилган бўлса (фалончихонга уйлансам у мендан талоқ бўлсин деган бўлса) жумҳур уламолар сўзига кўра бу талоқ тушмайди. Агар талоқни бирон шартга таълиқ қилса (боғласа), то ўша шарт вужудга келмагунча талоқ тушмайди. (03-04-2013, 11:08 PM)abumuhammad1607 Wrote: 2) баъзида умумий холатлар хоссатдан булган холатга кулланилмаслиги мумкинлигини инобатга олиб куйида бир холатни батафсил тушунтириб утсам: Эр хотин уртасида баъзида жанжаллар булиб утади, куп холатларда хотин аччик килиб эрнинг рухсатисиз уз уйига кетиб юборади, маълум вактдан сунг, хотин кайтиб келиб, узр сураб хаётни давом эттиради. Бу холатлар хар 2-3 ойда кайтариб турилади. Охирги жанжалда хотин вакт ярим кечаси булишига карамасдан, йигиштирилиб уз уйига кетадиган булади. Эр "агар бу сафар хам кетадиган булсанг, талоксан" деб шарт куйяди. Хотин шартга карамасдан уз уйдагиларини тел килиб чакиради. Кайнагалари келганда эр булиб утган жанжални батафсил тушунтиради ва кайнагаларига хотинга куйилган шартга ва шарт бузилган такдирда талок тушишига гувох булишларини огохлантиради. Акалари эртага хал килинишини айтиб, хотин эрнинг уйида колади. Улар алохида жойда ётишади. Эрталаб эр ишга чикиб кетади, хотинни онаси эса келади ва хотин фарзандни олиб, уз онаси билан яна уйига кетиб юборади. Савол: юкоридаги холатда аёлнинг покланганлиги инобатга олинмаган, яъни аёл хайздан сунг покланган ва кейинчалик у билан жинсий алока булган, кейин эса юкоридаги жанжал юз берган. Бундай холатда талок хисобга утадими ёки бидъий хисобланиб инобатга олинмайдими ва аёлни покланишини кутиб янгитдан талок бериш керакми? кечаси кайнагаларига гувох булишлари хакида айтилганлиги талокда гувохлар хозир булишлиги шарти бажарилдими ёки янгитдан 2 нафар гувох жалб килиниши керакми? Бидъат талоқ тушадими ёки йўқми?
Савол: Бидъат талоқ тушадими ёки йўқми? Агар тушса бир талоқ бўладими ёки уч талоқми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин. Сўнг... Бидъат талоқ бир неча хилдир. Улардан бири хотинни ҳайз ёки нифос (туғруқ қони) кўраётгани маҳал ёхуд (ҳайз ёки нифос қони тугагач) жинсий алоқа қилмай поклик даврида талоқ қўйишдир. Бундай пайтда талоқ қўйиш билан, тўғриси, талоқ тушмайди. Бидъат талоқларнинг яна бири, хотинни бирданига уч талоқ қўйишдир. Уламоларнинг қувватли қавлларига кўра бундай пайтда бир талоқ тушади. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин. Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 6542–2. Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий (03-04-2013, 11:08 PM)abumuhammad1607 Wrote: 3)юкоридаги холатда талок хисобга утса, идда муддати кандай (умумий ёки алохида) тартибда хисобланади?Иддага доир аҳкомлар ҳақида Бу мавзуга оид деб топилган қисқача маълумот эди. Сизнинг танишларингизга ишончли аҳли илм ҳузурига бориб, икки тараф сўзларини гапиртириб ҳукм сўрашликни тавсия қиламиз.
Валлоҳу аълам. RE: Шартга боғлаб қилинган талоқ - abdulxaq - 08-31-2014 Assalamu aleykum! Savolim bor edi masalan er xotiniga shart qo'ygan bo'lsa, anashu ishni qilsang taloqsan degan bo'lsa, xotini usha ishni qilmagan, er kishi aytgan shartini qaytarib olsa bo'ladimi? Shart qanday qaytariladi? Va kiyin usha ishni qilsa taloq tushib qolmaydimi? |