Ҳадис ўқишда тажвид қоидаларига риоя қилиш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1) +--- Forum: Ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=7) +---- Forum: Мусталаҳул ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=63) +---- Thread: Ҳадис ўқишда тажвид қоидаларига риоя қилиш (/showthread.php?tid=1902) |
Ҳадис ўқишда тажвид қоидаларига риоя қилиш - Меҳмон - 03-06-2013 assalamu a`laykum va rohmatullohi va barokatuhu xozirgi paytda ba`zi ko`pchilik da`vatchilar va boshqalarda kuzatilayotgan hislat - hadislarga, yoki mav`iza paytida tajvidda qur`on uchun foydalaniladigan qoidalarni qo`llashlikni hukmi bid`at emasmi? bir misol idg`om qoidasini qo`llash: sami`tu min rosulillahi (sollallohu a`layhi va aalihi va sallam) diganida, idg`om qilib: sami`tu miR-Rosulillahi (sollallohu a`layhi va aalihi va sallam) desak. yoki ashhadu an laa ilaaha illalloh deyish o`rniga ashhadu aL-Laa ilaaha illalloh deyish. yoki masalan duoda: ig`fir lana min kulli zamb diganida, miN-Kulli so`zida ixfo qilinsa? va hokazo... bu fe`l bid`atmasmi? RE: Ҳадисларга идғом қоидаларини қўллашлик - Abu Muhammad - 03-07-2013 (03-06-2013, 09:26 AM)mr.muvahhid Wrote: assalamu a`laykum va rohmatullohi va barokatuhu Va alaykum assalam. Azon kalimalarida idg'om qoidasiga riyo qilishni ustozlar har doim talab qilib kelishadi, bunga muholif bulgan biron kishini bilmayman. Siz aytgan hadis va boshqa misollarni bilganlar bulsa aytar inshallah. RE: Ҳадисларга идғом қоидаларини қўллашлик - mutaallim - 04-19-2013 Ассаламу алайкум!
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Илм аҳли ҳадиси шариф ва бундан бошқа каломларда Қуръон қироат қилишда бўлган каби қироатни тажвид қоидаларига мувофиқ қилишнинг ҳукми борасида икки қавлга ихтилоф қилдилар: Биринчи қавл: Пайғамбар ҳадиси, илмий матнлар, шунингдек, шаръий зикр ва дуоларни ўқишда муболаға қилмаслик шарти билан оҳангга солиш ва тажвидга риоя қилишликда монелик йўқ. У кейинги баъзи фуқаҳоларнинг қавли ва уни асрдош уламоларимиздан бир қанчалари ихтиёр қилишган. Шайх Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ ва шайх Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ ва улардан бошқалар каби. Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Будайрий ад-Димётий роҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Ҳадисни сукунлик нун, танвин, мадд, қоср ва бундан бошқалардан иборат Қуръон тажвиди каби қироат қилишга келсак, бас, у баъзилар очиқ айтганларидек мандуб-(тавсия қилинган)дир. Бироқ муҳаққиқларнинг сўнгиси шайхим Алий аш-Шабромулсий, Аллоҳ таоло у кишини раҳматга буркасин, у кишига имом Бухорийнинг “Саҳиҳ”ларини ўқиётган ҳолимда шу ҳақда сўрадим. У киши менга бу вожибдир деб жавоб бердилар. Ва у киши менга буни “Ал-Ақвал аш-Ашариҳа фий Тафсир ал-Фатиҳа” деб айтиладиган китобда нақл қилинганини кўрганликларини зикр қилдилар. Шайх шу ўринда тажвидга риоя қилишлик сўзнинг гўзаллиги, араб тили, сўзловчининг фасоҳати жумласидандир дея бунинг сабабини баён қилдилар. Ушбу маънолар у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламда жамлангандир. Кимда-ким у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини айтса, унга у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам нутқ қилганларига риоя қилиши вожиб бўлади”. Сўзлари тугади. (“Ҳашиятул Ажҳурий аъла Шарҳ аз-Зарқоний аълал Манзуматил Байқунийя” (227)дан нақл қилинди). Балки у уламолар наздида қадимий одат экани зоҳир бўляпти. Дарҳақиқат, “Вафаят ал-Аъян” (4/282)да Ҳумайдий ал-Андалусийнинг таржимаи ҳолларида шундай ворид бўлган: “У киши зиёли, маърифатли, маҳоратли, дин ва тақво билан сифатланган бўлиб, у кишининг ҳадис ўқишда гўзал оҳанглари бор эди”. Сўзлари тугади. Бунга бир қанча далилларни келтиришди. Шулардан: 1- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Раббиларига ражаз-(шеър ҳиргойи) қилиш услубида дуо қилганликлари ҳақида очиқ ҳужжат ворид бўлган. Бу Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳунинг ҳадисларидадир: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни Хандақ куни тупроқ ташиётган ҳолатларида кўрдим. Ҳатто у кишининг кўкрак юнглари тупроққа беланганди. У киши сертук эдилар. Ва Абдуллоҳнинг мушоираси каби шеър ўқирдилар: Аллоҳим Сен бўлмаганингда ҳидоят топмай, садақа қилмай, намоз ҳам ўқимасдик. Бизга ҳотиржамлик тушир ва (душманга) йўлиққанимизда собитқадам қил. Албатта, душманлар бизга тажовуз қилдилар, Агар фитна истасалар юз ўгирурмиз. Шуларни айтганча овозларини кўтарардилар”. (Бухорий (3034), Муслим (1803)). 2- Тажвид ҳукмлари қироат ва калималарни талаффуз қилишда араблар одатига кирганди. Фақат Қуръони Каримга боғлиқ эмас. Кимки ҳадиси шариф ва илм аҳлининг сўзларида тажвид ҳукмларига риоя қилса, албатта, араб тили талабига кўрса амал қилибди. 3- Сўнг Қуръони Каримни оҳангга солиш маъноси маъқулдир. У очиқ ибодатга оид иш эмас. Бу борадаги мулоҳаза қилинадиган маъно Қуръони Каримни чиройли овоз ва тўғри қироат ила зийнатлашлик, тиловатга иқбол қилиш ва унга одамларнинг муҳаббатини жалб қилишликдир. Ушбу маънолар дуо, ҳадиси шариф ва хос дарсларда илм аҳлининг китобларини қироат қилишда ҳам ўз тасдиғини топгандир. Шайх Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ шундай дедилар: “Овозни гўзал қилиш куйлашлик эмас. Куйлашлик ашула бўлиб, у жоиз эмас. Бироқ овозни Қуръон ва зикрларда гўзал қилишлик яхшидир”. Сўзлари тугади. Иккинчи қавл: У ношаръий амалдир. Бу раъйни шайх Ибн Усаймин ва шайх Бакр Абу Зайд роҳимаҳумаллоҳ ҳамда баъзи асримиз уламолари илгари сурдилар. Бунга бир қанча далилларни келтиришди. Шулардан: Бу (динда) янги пайдо бўлган амал. Ибодатларга боғлиқ янги пайдо бўлган нарсалардаги асл, то унинг машръу эканлигига далил собит бўлгунча бидъатлар жумласидан эканлигидир. Ҳадиси шариф ва набавий зикрлар қироатини тартил қилишлик билан у Қуръони Каримдан деган ўйни олиб келади. Асос эса Аллоҳнинг Китобини бошқа каломларга аралашиб кетишидан ҳимоя қилишликдир. Аллоҳнинг Каломидан ўзгасини тартил қилишлик яҳуд ва насоролар олимларининг одатларидандир. Дарҳақиқат, биз уларга ўзимизни ўхшатишликдан қайтарилдик. Шайх Бакр Абу Зайд роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Азон, зикр, дуо ва пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтишликда куйлашлик ва ашулага солишлик, жума хутбасида тараннум қилишлик, зикр ва дуони баланд овозда айтишлик, бир қанча ҳолатларда жаноза билан ушбу (дуо)ларни айтиб қичқиришлик, ҳар икки нақорат ўртасида жамоавий зикр, ҳожилар сафар қилиш ва етиб келаётганларида жаҳрий зикр қилишлик, турли шаҳарларда (киши ўзини) овозни баланд қўйиб танитишлик, намозда амин айтишликда қичқириш, намоздан кейин оятал курсийни жамоавий баланд овозда ўқишлик, муаззин намоздан кейин баланд овозда: Аллоҳумма антас салам..., деб айтиши, намоздан кейин пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салом айтишда овозни кўтариш ва булардан бошқаларни бидъат деб сифатлаш мумкин бўлади. Ушбуларда овозни кўтаришлик бунга қўшимча бидъатдир ёки ушбуларда овозни кўтариб, жаҳрий айтишлик бидъатдир. Дарҳақиқат, овозни кўтаришликка “Талқис” дея таъриф берилди. Яъни, Тартуший “Ал-Ҳавадис вал Бидаъ” (63)да имом Молик роҳимаҳуллоҳ дуода талқис қилишликни инкор қилганликларини зикр қилдилар. Яъни, дуода овозни кўтаришликни. Қироатда талқис қилишликдан қайтарув келганидек, яъни, қироатда овозни кўтаришликдан. Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ имом Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳни: Абу Юсуф Қоллас-(Талқис қилувчи) эди дея сифатладилар. Яъни, қироатда овозини баланд қилади. Дарҳақиқат, буни “Бидаъул Қурро”-(“Қорилар бидъати”) (15-16)да баён қилдим. Ушбу (динда) янги пайдо бўлган нарсаларнинг айримлари баъзи асарий-(аҳли ҳадис)ларгача кириб борган. Рамазонда айрим имомларнинг қунут дуосида қаттиқ овоз чиқаришини, дуо ўринларига қараб амалда овозни бирдан баланд кўтариб, паслатишни, тараннум, куйлашлик, тажвид ва тартилдаги муболағани эшитасиз. Гўёки у Аллоҳ таолонинг Китобидан бир сура ўқиб, бу билан намозхонлар йиғламсирашликлари учун ҳиссиётларини қўзғайди. Исломдаги ушбу янги пайдо бўлган ишлар, овоз ҳамда зикр ва дуони адо қилишликда ишбу изофий бидъатларга одатланишлик, ушбу иш аслида уни Масжид ал-Ҳаромда ошкор қиладиган жоҳилият шиорларидандир. Аллоҳ таоло уларни инкор қилган ҳолда шундай деганидек: “Уларнинг Байтуллоҳ олдида қилган «ибодат»лари фақат ҳуштак ва чапак чалиш бўлди”. (Анфол: 35). Алусий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Мақсад шуки, ушбу ишга ўхшашлари ибодат бўлмай, балки жоҳилият шиорларидандир. Бугун масжидларда айрим жоҳил мусулмонлар қўл ураётган ҳуштак ва чапак чалиш, улар Аллоҳни зикр қилаётганликларини даъво қиладилар, у жоҳилият иши туридандир. Улардан бири қандай ҳам яхши сўзни айтган: Ахир Аллоҳ менга чапак чал, куйла, куфрни айт ҳамда куфрни зикр деб ата!, деб айтдими?!”. Сўзлари тугади. Шунинг остига дохил бўладиганлардан оҳангга солиш, куйлаш, тараннум қилиш, қўшиқ қилишликдир. У намозларга насронийлар олиб кирган куйга ўхшаш бўлиб, бунга на Масиҳ (алайҳиссалом) ва на ҳаворийлар буюрган. Балки у Шайхул Ислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ айтганларидек насоролар олиб кирган бидъатдир. Шунинг учун асримизда дуода тараннум ва куйга солишни эшитамиз. Айниқса рофиза ва тариқатчилардан. Аҳли суннага уларга ўхшаб қолишликдан сақланишликлари вожиб бўлади”. Сўзлари тугади. (“Тасҳиҳуд Дуа” (82-84)). Шайх Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ
Савол: Барокаллоҳу фийкум, яманлик биродарлар мактубидаги иккинчи савол. Иккинчи саволда айтадиларки: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадислари ва ундан бошқаларни ўқишлик каби луғатда тажвиддан, яъни, Қуръон (қироат қилиш ҳукмлари)дан фойдаланишлик жоизми? Жавоб: Кейинги (уламо)ларнинг баъзилари Аллоҳ таолонинг ушбу “Улардан (яҳудийлардан) яна бир гуруҳи борки, сизлар Китобдан (Тавротдан) бўлмаган нарсани Китобдан деб ўйлашингиз учун Таврот китобини тилларини бураб (бузиб-ўзгартириб) ўқийдилар”. (Оли Имрон: 78) қовли изоҳида зикр қиладиларки, инсон Қуръондан бошқасини Қуръон тиловати сифатида тиловат қилиши ана шундандир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларини Қуръон қироати каби ўқишлигимиз ва илм аҳлининг сўзларини Қуръон қироати каби ўқишлигимизга ўхшаш. Шунга кўра инсонга Қуръондан ўзга каломни Қуръон ўқийдиган сифатда тараннум қилишлиги жоиз эмас. Хоссатан Қуръон ва ундан бошқасини фақат оҳанг ва тиловат билан ажратадиган омма олдида. Йўлдаги ёғду фатволаридан (212-кассета). Манба: http://www.ibnothaimeen.com/all/noor/article_8021.shtml |