Тавҳид форуми
Салаф солиҳга эргашишлик - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56)
+--- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=3)
+--- Thread: Салаф солиҳга эргашишлик (/showthread.php?tid=1914)



Салаф солиҳга эргашишлик - abu Huzayfa - 03-12-2013

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Салаф солиҳ манҳажига эргашишлик ҳукми



Савол: Ақида, ибодат ва Аллоҳнинг йўлига даъват қилишликда салаф солиҳ манҳажига эргашишлик ҳукми нима? Суннатми ёки вожибми?
Жавоб: (Ҳар бир) кишига ақида, амал ҳамда дин ва дунё ишларининг барчасида аҳли сунна вал жамоага эргашишлиги вожибдир. Бу мусулмоннинг гарданидаги вожиб. Аллоҳ жалла ва аъла шундай деди: «Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар - Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлдилар» (Тавба: 100). Уларга эргашишлик мусулмоннинг зиммасидаги вожибдир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Яқинда ушбу уммат етмиш уч фирқага бўлиниб кетади. Биттасидан ташқари барчаси дўзахдадир». (Саҳобалар): «Ким у эй Росулуллоҳ» - дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Бугунги кунда мен ва саҳобаларим бўлган йўлнинг (айни) мислидек йўлда бўлганлар» - дедилар. Бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилган васиятларидир.
Манба: http://www.alfawzan.af.org.sa/node/14230


RE: Салаф солиҳга эргашишлик - abu Huzayfa - 04-06-2013

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Қуръон ва суннатга ҳақиқий эргашувчилар



Савол: Иш шу даражага етдики, ҳар бир инсон ўзини Китоб ва Суннатга эргашишини айтади, ҳатто бидъат аҳли ҳам. Шундай экан Китоб ва Суннатга қандай эргашамиз ва унга (ҳақиқий) эргашувчиларни қандай ажратамиз?
Жавоб: Салафларга эргашиш, салафларга эргашиш. Агарда у салафларга эргашувчи бўлса, демак у Китобга эргашувчидир. Агарда у салафларга мухолиф бўлса, демак у Китобга мухолифдир. Демак миқёс салафи солиҳдир. Ҳа (шундай).



RE: Салаф солиҳга эргашишлик - Admin - 08-09-2015


Саоафлар даъватига қайтиш фитналар ечими ва чиқиш йўлидир

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Батаҳқиқ яқин келажакда фитна бўлади». (Саҳобалар): «Қандай йўл тутайлик?», дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Аввалги ишингизга қайтасизлар» (Албоний раҳимаҳулолоҳ саҳиҳ дедилар (3165)).