Тавҳид форуми
Никоҳ узуги тақиш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Либос ва зеб-зийнат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=32)
+--- Thread: Никоҳ узуги тақиш (/showthread.php?tid=1940)



Никоҳ узуги тақиш - abu Huzayfa - 04-28-2013

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ
Никоҳ узуги тақиш



Дибла - узукка айтиладиган иборадир. Эр хотинига берадиган узук. Баъзи одамлар уйланмоқчи бўлганида ёки уйланганида у (хотини)нинг қўлига тақиб қўяди. Бу одат бизга аввалгилардан маълум эмас. Лекин шайх Албоний, Аллоҳ у кишини муваффақ қилсин, айтадиларки ушбу одат (биз мусулмонларга) насоролардан кириб келган экан. Роҳиб (турмуш қураётган) иккисини черковда жамлайди ва аёл узукни тўртинчи бармоғига ёки ўрта бармоғига тақади. Мен (ушбу одатнинг) қай кайфиятда амалга оширилишини билмайман, лекин у (Албоний) буни насоролардан олинганини айтди. Шунинг учун шак-шубҳа йўқки, мусулмонлардан бошқаларга ўхшаб қолмаслик учун бундан воз кечишлик авлороқдир.
Бунга қўшимча қилиб айтамизки, баъзи одамлар ушбу ишга эътиқодни боғлашади. Эр хотинига бермоқчи бўлган узукка ўз исмини ўйиб ёзиб қўяди ва у (хотин) эрига беришни истаган узукка ўз исмини ўйиб ёздиради. Уларнинг эътиқодига кўра узук унинг бармоғида экан ва узукда хотинининг исми бўлар экан, ҳамда узук у (хотини) бармоғида экан ва эрининг исми узукда бўлар экан, улар ажралишмас экан. Ушбу ақида ширкнинг туридандир. Бу иссиқ-совуқ (тивала)дандир. Хотини эрига бирор нарсани боғлайди ва у хотинига боғлайди (буни ўзаро муҳаббат олиб келади деган эътиқод қилган ҳолда қилишади). Ушбу ақида ҳаром. Шундай қилиб, ушбу амални мана шу ақида билан боғлашлик ҳаромир.
Шундай қилиб, бу икки масалани ўз ичига олади. Биринчи масала, ушбу амал насоролардан олинган. Иккинчи масала, агар эр бу уни хотини билан боғланишга сабаб деб эътиқод қилса, унда бу ширкнинг бир турига айланади. Шу сабабдан бизнинг наздимизда буни тарк қилишлик афзалдир.