Диндан чиқувчи хаворижларнинг ҳукми борасида илм аҳлининг сўзлари - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Адашган тоифалар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=9) +--- Thread: Диндан чиқувчи хаворижларнинг ҳукми борасида илм аҳлининг сўзлари (/showthread.php?tid=1993) |
Диндан чиқувчи хаворижларнинг ҳукми борасида илм аҳлининг сўзлари - Admin - 03-25-2013 «Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:assalamu alaykum sayit hodimlari silardan bir savolim boridi -Xorojlardi baribir shu erda kofirga chiqarmasdan , birodarlarim deyapti , a ular xovorijlar saxobalardi kofirga chiqargan bulsa ham !http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1424 RE: Хаворижлар - mutaallim - 04-18-2013 Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Диндан чиқувчи хаворижларнинг ҳукми борасида илм аҳлининг сўзлари
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Сўнг:Хаворижларни кофир деб ҳукм қилишлик масаласи, уммат уларни қоралаш, залолатга оғди деб айтиш ва уларга қарши уруш қилишлик вожиб эканига иттифоқ қилгандан кейин ақида ва фирқалар ҳақида китоблар битган уламолар бу борада кўп сўзлар айтишган масалалардандир. Дарҳақиқат, хаворижларфа куфр ҳукмини беришлик борасида уламолар ўртасида ихтилоф юз берди. Бу ҳақда уламоларнинг машхур икки қавллари мавжуд. Шайхул Ислом Ибн Таймийя “Фатава” (25/518)да шундай дедилар: “Дарҳақиқат, уммат хаворижларни қоралаш ва уларни адашганга чиқаришга иттифоқ қилган. Уларга куфр ҳукмини беришликда Молик ва Аҳмад мазҳабларида машхур бўлган икки қавлга кўра баҳслашишди. Шофеъий мазҳабларида ҳам уларнинг кофирлиги борасида баҳс мавжуд. Шу сабабли улар борасида Аҳмад ва у кишидан бошқалар мазҳабида аввалги йўлга кўра икки хил қараш бор: Биринчиси: Улар боғийлардир. Иккинчиси: Улар муртадлар каби кофир бўлиб, биринчи бўлиб уларни қатл қилишлик, асирларини ўлдиришлик, орқа ўгириб қочганлари ортидан қувишлик жоиз бўлади. Бош эгиб келганлари муртад каби тавбага чақирилади. Агар тавба қилса (қўйиб юборилади). Акс ҳолда қатл қилинади”. Сўзлари тугади. Имом Аҳмад асосан уларни кофир деб айтишликдан тўхтардилар. Юқоридагилардан шуни хулоса қилиш мумкинки, масалада икки хил қавл бор: Биринчи қавл: Уларни кофир деб ҳукм қилишлик. Уларнинг ҳаққида ворид бўлган ҳадисларни далил сифатида келтирдилар. Ана шулардан: Сувайд ибн Ғоқладан ривоят, Алий розияллоҳу анҳу дедилар: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Замона охирида ёшлари кичик, фаҳмлари аҳмоқона бир қавм келади. Махлуқотлар сўзининг энг яхшисини айтадилар. Ёй камондан чиққани каби исломдан чиқиб кетадилар. Иймонлари бўғизларидан ўтмайди. Қаерда уларга йўлиқсангиз қатл қилинглар. Албатта уларни ўлдирган киши учун қиёмат куни ўлдиргани учун ажр бор”. (Бухорий (6930), Муслим (1771)). Зул Хувайсаронинг ҳадисини далил сифатида ёдга олдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Бу ва унинг асҳоблари Қуръон ўқийдилар. У (Қуръон) уларнинг бўғизларидан ўтмайди. Ёй камондан чиққани каби ундан чиқиб кетадилар”. (Бухорий (6933), Муслим (1761)). Дарҳақиқат, Ҳофиз ибн Ҳажар “Фатҳ” (12/313)да Бухорий каби хаворижларни кофир деб айтган уламолардан бир қанчаларини зикр қилдилар. У киши (Бухорий) уларни мулҳидлар сафига қўшдилар ва таъвил қилганларини улардан эмас дея бу ҳақда боб очиб: Аҳил-иноқ бўлиш ва одамлар ундан нафратланмасинлар дея хаворижларга қарши жанг қилишни ташлаган киши ҳақидаги боб, дедилар. Хаворижларни кофир деб ҳукм қилганлардан Абу Бакр ибн ал-Аробийдир. Ҳофиз шундай дедилар: “Қози Абу Бакр ибн ал-Аробий Термизийнинг шарҳида буни очиқ айтдилар: Тўғриси шуки, улар у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан кофирлардир: “Исломдан чиқадилар” ва ушбу қовллари: “Уларни албатта Од (қавмининг) қатли каби қатл қиламан”, бир лафзда эса: “Самуд (қавми)”. Уларнинг бари (Од ва Самуд қавмлари) куфр сабабли ҳалок бўлганлар. Ва ушбу қовлларига биноан: “Улар махлуқотларнинг энг ёмони”. Бу билан фақат кофирлар сифатланади. Ва ушбу қовлларига кўра: “Улар махлуқотларнинг Аллоҳ таолога энг манфуридир”. Ҳамда уларнинг ақидаларига хилоф бўлган ҳар бир кишига кофир ва жаҳаннамда абадий қолади дея ҳукм қилганлари учун. Аслида эса улардан кўра ўзлари ушбу исмга ҳақлироқдирлар”. Сўзлари тугади. Шунингдек уларга кофир дея ҳукм қилганлардан бири Субкийдир. Ҳофиз айтадилар: “Кейинги имомлардан ушбуга мойил бўлганлардан бири шайх Тақиюддин Субкийдир. Ўз фатволарида шундай дейдилар: Хавориж ва рофизаларнинг ҳаддан ошганларини кофир дея ҳукм қилганлар, уларнинг саҳобаларнинг намоёндаларини кофир деб ҳукм қилишларини ҳужжат қилишди. Бу эса пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг улар ҳақида жаннат билан гувоҳлик беришларини ёлғонга чиқаришликни ўз ичига олади. (Субкий) айтдиларки: у мени наздимда саҳиҳ ҳужжат келтиришликдир”. Сўзлари тугади. Шунингдек Қуртубий “Ал-Муфҳим”да шундай дедилар: “Уларни кофир деб ҳукм қилишлик ҳақидаги қовл ҳадисдан очиқ-ойдин кўриниб турибди”. Яна айтдиларки: “Уларни кофир деб ҳукм қилишлик қовлига биноан жанг қилинадилар, ўлдириладилар ва моллари ўлжа қилиб олинади. Ва у хаворижларнинг моллари ҳақидаги аҳли ҳадисдан иборат бир тоифанинг қовлидир. Уларни кофир деб ҳукм қилмаслик ҳақидаги қовлга биноан эса жамоатни бўлиб, уруш эълон қилишганда уларга боғийларга нисбатан тутилган йўл тутилади”. Сўзлари тугади. Бу эса у кишининг улар ҳақида бир ҳукмга жазм қилмаганликларига далолат қилади. Гарчи ушбу қовлларига биноан уларни кофир деб ҳукм қилишни тарк этишлик саломатлироқдир деб билсаларда: “Такфир боби хатарли бобдир. Саломат қолишни бирор нарсага алишмаймиз”. Уларни кофир деб ҳукм қилганлардан яна Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Алий ва имом Шофеъий, имом Моликдан бир ривоят ҳамда ҳадис аҳлидан иборат бир тоифа. (“Ибана ас-Суғро” (152), “Шифо” (2/1057), Муғний (12/239)). Асрдошларимиз орасида уларни кофир деб ҳукм қилганлардан бири шайх Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳдир. Бидъат аҳлига (жаноза) намози ўқиш
Савол: Бидъат аҳлига (жаноза) намози ўқишни тарк этишнинг ҳукми нима? Жавоб: Илм аҳли уларнинг қилмишларидан нафрат уйғотиш бобидан уни (жаноза намозини) тарк этсалар, бас, бу муносибдир. Агар бидъатлари уларга кофир деб ҳукм қилишни вожиб қилмаса. Аммо бидъатлари хавориж, мўтазила ва жаҳмийялар каби куфрга олиб борувчи бўлса, бас, уларга (жаноза) намози ўқилмайди. Турли фатво ва мақолалар тўплами, ўн учинчи мужаллад. Манба: http://binbaz.org.sa/mat/2616 Иккинчи қавл: Хаворижларни кофир эмас деб ҳукм қилишлик. Улар ҳам бир қанча далилларни айтишди. Шулардан: Биринчиси: Улар икки шаҳодат калимасини айтиб, исломга кирдилар. Бу эса уларни кофир деб ҳукм қилиш ва бунга иқрор бўлмаганлар сафига қўшишдан тўсади. Уларни фосиқ деб ҳукм қилишлик эса мусулмонларни кофирликда айблашлари ҳамда уларнинг қон ва молларини ҳалол деб билишликлари маълуму-машхур бўлгани сабаблидир. Ана шу аҳли суннадан иборат усул аҳлининг аксарини раъйидир. Ҳофиз Ибн Ҳажар “Фатҳ” (12/314)да шундай дедилар: “Аҳли суннадан иборат усул аҳлининг аксари хаворижлар фосиқ, икки шаҳодат калимасини талаффуз қилиб, ислом рукнларини бардавом (адо этиш)ликлари сабабли уларга ислом ҳукми жорий бўлади деган раъйга бордилар. Бузуқ таъвилга таяниб мусулмонларга кофир деб ҳукм қилганликлари учун фосиқ дея ҳукм қилиндилар. Бу эса уларни ўзларига мухолиф бўлганларнинг қон ва молларини ҳалол деб билишга ҳамда уларга кофир ва мушрик дея гувоҳлик беришга етаклади”. Сўзлари тугади. Иккинчиси: Улар (хаворижларнинг) кофир эканини очиқламадилар. Гарчи шунга олиб борувчи сўзларни айтган бўлсаларда. Бироқ кофир деб ҳукм қилишликда унинг талаблари қоим бўлиши ва тўсиқ-(ғов)лар йўқ бўлиши шартдир. Бунинг сабаби эса улар таъвил қилдилар. Мақсадлари Қуръонга эргашиш эди. Бироқ таъвилда хатога йўл қўйдилар. Шу сабабли Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо улар билан мунозара қилганларида икки минг киши қайтди ва бошқалари бош кўтариб чиқишди. Шайхул Ислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ “Фатава” (13/210)да шундай дедилар: “Хаворижлар Қуръон унга эргашишликка буюрган суннатга хилоф қилдилар ва Қуръон уларни дўст тутишликка амр қилган мўминларни кофирликда айбладилар. Шунинг учун Саъд ибн аби Ваққос (розияллоҳу анҳу) ушбу оятни улар ҳақида деб изоҳладилар: “Бу масал сабаб фақат Аллоҳнинг аниқ кўрсатмаларини бузадиган, У боғланишига буюрган нарсаларни узадиган ва ер юзида бузғунчилик қилиб юрадиган фосиқ кимсаларнигина адаштиради”. (Бақара: 26-27). Қуръоннинг муташобиҳ (оятларини) кўздан кечириб, унинг маъносини билмай, илмда мустаҳкам бўлмай, суннатга эргашмай, Қуръонни теран тушунадиган мусулмонларнинг жамоатига мурожат қилмай ноўрин изоҳлайдиган бўлдилар”. Сўзлари тугади. Учинчиси: Ислом рукнларига давомий риоя қилишликлари ва уларнинг бирортасида камчиликка йўл қўймасликлари. Шак-шубҳа йўқки хаворижлар тоат-ибодат аҳлидир. Улар дин ҳадафларини маҳкам тутиш, унинг ҳукмларини тўла татбиқ қилишга ниҳоятда ошиқманд бўладилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо уларни сифатлаб шундай дедилар: “Улар олдига келиб, бир қавм ҳузурига кирдим. Улардан кўра қаттиқ тиришадиганларни кўрмадим. Қўллари туянинг панжаси-(туёғи), юзлари эса сажда таъсиридан белги қўйилган каби...". Тўртинчиси: Мусулмонларнинг уламолари хаворижлар мусулмон фирқалардан бири деб ижмо қилишди. Бирор киши уларни умумий сифатда ушбу фирқалардан чиқармади. Гарчи Язидийя ва Маймунийя каби айрим тоифаларининг куфри аниқ бўлгани боис (етмиш уч фирқадан) чиққан бўлсада. Ҳофиз ибн Ҳажар Хаттобийдан шундай деганларини нақл қилдилар: “Мусулмонларнинг уламолари хаворижларни залолатда эканликларига қарамай мусулмонларнинг фирқаларидан бири дея ижмо қилишди. Улар билан никоҳланиш ва сўйган жонлиқларини ейишлик жоиз, модомики исломнин аслини маҳкам ушлар эканлар кофир деб ҳукм қилинмайдилар дейишди”. Сўзлари тугади. Ибн Баттол айтдилар: “Жумҳур уламолар хаворижлар у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ушбу: “Камон ипи борасида шак-шубҳа қилади” қовлларига биноан мусулмонлар жумласидан чиқмайдилар деган раъйга бордилар. Чунки шак-шубҳа иккиланишликдандир. Бу борада шак-шубҳа юз берган экан уларга исломдан чиқди дея қатъий айтилмайди. Чунки кимнинг ислом аҳди аниқ ишонч билан собит бўлса унда фақат аниқ ишонч билан чиқади”. Сўзлари тугади. Хаворижларга кофир деб ҳукм қилмаслик қовли имом Аҳмад, имом Моликдан бир ривоятда ворид бўлди ва у бир ривоятда Шофеъийнинг қовлидир. Толибий деди: “Имом Шофеъийга келсак, у киши кофир деб ҳукм қилмасликда хаворижлар йўли билан бошқа фирқалар йўли ўртасини ажратмаганлар”. Сўзлари тугади. Шунингдек, ҳофиз Нававий “Шарҳ Муслим” (2/50)да шундай дедилар: “Кўпчилик ва муҳаққиқлар айтган саҳиҳ танланган йўл шуки: хаворижлар бошқа бидъат аҳли каби кофир деб ҳукм қилинмайди”. Сўзлари тугади. Имом Шотибий “Иътисом”да дедилар: “Дарҳақиқат, уммат ана ўша улкан бидъат эгаларини кофир деб ҳукм қилишда ихтилоф қилди. Бироқ изланиш ва асарларга қаралганда уларни кофир деб ҳук қилиш қатъий эмаслиги кучлироқдир. Бунга далил эас улар борасидаги солиҳ салафларнинг амали...”. Сўзлари тугади. Ибн Қудома “Муғний” (8/106)да шундай дедилар: “Гуноҳ сабабли кофир деб ҳукм қиладиган, Усмон, Алий, Талҳа, Зубайр ва кўплаб саҳобаларни (розияллоҳу анҳум) кофир деб ҳукм қиладиган, улар билан бирга бош кўтариб чиққанлардан бошқа мусулмонларнинг қон ва молларини ҳалол деб биладиган хаворижлар, кейинги асҳобларимиздан иборат фуқаҳолар қавлининг зоҳири шуки, улар боғийлар бўлиб, ҳукмлари (боғийлар) ҳукмидир. Бу Абу Ҳанифа, Шофеъий, жумҳур фуқаҳолар ва кўплаб ҳадис аҳлининг қовли”. Сўзлари тугади. Уларни кофир деб ҳукм қилмаслик Шайхул Ислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳнинг қовлидир. У киши “Минҳож Сунна” (5/247)да шундай дедилар: “Бу эса саҳобалар хаворижларни кофир деб ҳукм қилмаганликларига далолат қиладики, улар (саҳобалар) уларнинг ортида намоз ўқирдилар. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо ва у кишидан бошқа саҳобалар Нажда ал-Ҳарурийнинг ортида намоз ўқишарди. Улар яна улар билан (хаворижлар билан) суҳбатлашар ва мусулмон мусулмонга хитоб қилгани каби хитоб қилишарди. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ҳузурларига Нажда ал-Ҳарурий бир қанча масалалар ҳақида сўраб (одам) жўнатганда жавоб берган эдилар. Ҳадис Бухорийда мавжуд. Шунингдек Нофеъ ибн Азроққа ҳам машхур масалалар ҳақида жавоб бердилар. Нофеъ у киши (розияллоҳу анҳумо) билан икки мусулмон мунозара қилгани каби Қуръонга боғлиқ нарсалар ҳақида муноза қиларди. Мусулмонларнинг сийрати шундай давом этиб келяпти. Уларни Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) жанг қилганлар каби муртад деб ҳукм қилмаганлар. Бу Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳиҳ ҳадисларда уларга қарши жанг қилишга амр қилишлари ва ривоят қилинганидек улар ер осмони остидаги қатл қилинганларнинг энг ёмони, энг яхши мақтул Термизий ва у кишидан бошқалар Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳасида ворид бўлганидек уларни қўлида ўлдирилганлар. Яъни, улар бошқалар қолиб мусулмонларга ёмонлик бўлиб, бирор киши мусулмонларга уларданда ёмонроқ бўлмаган, на яҳуд ва на насоролар. Чунки улар ўзларига мувофиқ бўлмаган ҳар бир мусулмонни қатл қилишга тиришувчи, мусулмонларнинг қон ва молларини ҳалол санаб, уларни кофирликда айблаган ҳолда фарзандларини қатл қилганликлари, улар ниҳоятда билимсиз ва йўлдан оздирувчи бидъатлари сабаб буни дин деб эътиқод қилганликларидир. Шундай бўлишига қарамай саҳобалар розияллоҳу анҳум ва уларга гўзаллик билан эргашганлар уларни кофир деб ҳукм қилмадилар, уларни муртад деб айтмадилар, уларга на сўз ва на феъл билан тажовуз қилмадилар. Балки улар ҳаққида Аллоҳдан қўрқиб, адолатли турмуш узра ҳаёт кечирдилар”. Сўзлари тугади. Сўнги сўз ўрнида шайх Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳнинг “Ламҳатун ан ал-фироқ ад-дооллаҳ” (42)даги сўзларини нақл қиламиз: “Илм аҳли мусулмонларга ҳар бир асрда ушбу ярамас йўл мавжуд экани ўз тасдиғини топганда, уни авваламбор Аллоҳнинг йўлига даъват қилиш билан муолажа қилишликлари, одамларга буни баён қилиб беришлари ва агар бўйинсунмасалар ёмонликларини дафъ қилиш учун уларга қарши жанг қилишликлари вожиб эканлигини тўғри деб билади”. Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, аҳли сунна вал жамоа юқоридаги уламоларнинг сўзларидан келиб чиқиб хаворижлар бузуқ маслак эгалари, динда бидъат қилиб, мусулмонлар жамоатини бўлдилар дея эътиқод қилади. Фойдаланилган манбалар: http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=49950 http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=83527 RE: Диндан чиқувчи хаворижларнинг ҳукми борасида илм аҳлининг сўзлари - Admin - 11-24-2015 Хаворижларга кофирлик ҳукмини беришдаги рожиҳ қавл
[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/firqalar/xavorijlar/xavorij_005_xavorijlarga_kofirlik_hukmini_berishdagi_rojih_qavl.mp3[/audio] Савол: Мусулмонларни кофир дея ҳукм қиладиган хаворижлар борасида, уларни кофир деб айтиш масаласида рожиҳ сўз нима? Улар кофирларми?
Жавоб: Улар кофир эмас. Алий розияллоҳу анҳу шундай дедилар: «Куфрдан қочдилар». Улар куфрдан қочдилар ва фақат қаттиқ олдилар. Аслида улар кофир эмас. Бироқ улар нотўғри йўлда. Аллома Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон
http://www.alfawzan.af.org.sa/node/15725 Юклаб олиш [mp3] Таржимон: mutaallim
|