Тавҳид форуми
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шарафини васила қилиш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44)
+--- Forum: Турли ақидавий мавзулар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=2)
+--- Thread: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шарафини васила қилиш (/showthread.php?tid=2013)



Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шарафини васила қилиш - aboo Ibraheem - 05-27-2013

Набий, саллаЛлоҳу алейҳи васалламнинг шарафларини васила қилиш

Шейх Муҳаммад Носируддин ал Албоний “Силсила ас Аҳадис аз Заифа”да 22 рақамли ҳадис:

“Менинг шарафимни васила қилинглар, ҳақиқатда ҳам шарафим Аллоҳ наздида улуғдир”. ҳақида “Асоси йўқ ҳадис” дедилар.

Шубҳасиз Набий, саллаЛлоҳу алейҳи васалламнинг шарафлари ва мақомлари Аллоҳ наздида улуғдир. Аллоҳ таоло Муса алейҳиссалам ҳақларида “ва Аллоҳ наздида шарафи улуғ эди” (33:69) деди. Ва маълумки пайғамбаримиз Муҳаммад, саллаЛлоҳу алейҳи васалламнинг даражалари Муса алейҳиссаломдан юқорироқ, ва у зот Аллоҳ, субҳанаҳу ва таолонинг наздида шарафлироқдирлар. Аммо бу бир нарса; Набий, саллаЛлоҳу алейҳи васалламнинг шарафини ўртага қўйиб Аллоҳдан бирон нарса сўраш эса умуман бошқа нарсадир, ва бу иккита ҳолатни, баъзиларда кузатилаётгандай, аралаштириб юбормаслик керак, чунки кимда ким РасулуЛлоҳ, саллаЛлоҳу алейҳи васалламнинг шарафларини васила қилиб дуо қилса, умид қиладики, дуоси қабул бўлгай. Бу масала(дуонинг қабул бўлиши) ақл билан англаб бўлмайдиган ғайбий масалалар қаторига киради. Бу масалада саҳиҳ бўлган ҳужжат лозим, бундай ҳужжатни эса улар топа олмайдилар. Набий, саллаЛлоҳу алейҳи васаллам шарофатларини васила қилиш ҳақида келган ҳадислар икки гуруҳга бўлинади: саҳиҳ ва заиф.
Саҳиҳ ҳадисларга келсак, бу ишни оқлайдиганлар учун, ёмғир сўраш пайтида Набий, саллаЛлоҳу алейҳи васалламни васила қилишлари каби, ёки кўзи кўр саҳобанинг у зот, саллаЛлоҳу алейҳи васалламни васила қилиши каби ҳолатларда ҳеч қандай ҳужжат йўқ. Чунки мазкур дуолар Набий, саллаЛлоҳу алейҳи васалламнинг Аллоҳ наздидаги шарафини ёки ўзларини эмас, балки дуосини васила қилишлари эди. Лекин Набий, саллаЛлаҳу алейҳи васалламнинг дуоларини васила қилиш, вафот қилганларидан кейин мумкин бўлмай қолди, ундан ташқари, Набий, саллаЛлоҳу алейҳи васалламнинг ўзларини ҳам васила қилиш мумкин эмас ва жоиз бўлмаган ишдир.
Бунга ҳужжат, саҳобалар, разияЛлоҳу анҳум, Умар бин ал Хаттоб замонида Аллоҳдан ёмғир сўраганларида, РасулуЛлоҳ, саллаЛлоҳу алейҳи васалламнинг амакилари Аббосни васила қилишар, ва Набий, саллаЛлаҳу алейҳи васалламни васила қилмасдилар, чунки улар шариатда жоиз бўлган тавассул нима эканлигини билишар эди. Ва бу биз эслатиб ўтган Набий, саллаЛлоҳу алейҳи васалламнинг дуоларини васила қилиш турига киради, у зот, саллаЛлоҳу алейҳи васаллам оламдан ўтганларидан кейин, амакиларининг дуоларини васила қилишдилар, чунки бу шариатда мумкин бўлган амалдир. Ҳудди шундай, бошқа кўр саҳобалар мазкур кўр саҳобанинг дуосини васила қилиб даволанишга уринмаган: ва бунга сабаб, кўр саҳобанинг кўзлари даволаниб кетишининг сири унинг дуоси “Аллоҳ, Сени Набийинг, Раҳмат Набийси билан сўрайман, ва Сенга юзландим...” эмас, балки даволанишининг сабаби РасулуЛлоҳ, саллаЛлоҳу алейҳи васалламнинг дуоси, чунки у зот, саллаЛлоҳу алейҳи васаллам у ҳаққига дуо қилишларини ваъда қилдилар. Ва бунга дуодаги сўзлар ишора қилади: “Аллоҳ, Набийингнинг мен учун шафоатини қабул қил” ва “Аллоҳ, менинг у учун шафоатимни қабул қил” яъни: шафоатимни қабул қил, ёки: Набий, саллаЛлоҳу алейҳи васалламнинг мен ҳақимдаги дуосини қабул қилиши ҳақидаги дуоимни қабул қил.

Ва ҳурматли ўқувчимизга ушбу қисқача тушунтиришдан кўриниб турибдики, ҳадиснинг маъноси айнан дуо ҳақида. Шунинг учун имом Абу Ҳанифа, ҳанафий мазҳаб уламоларининг “Ад Дурр ал Муҳтор” ва бошқа фиқҳий китобларида келганидай: “Аллоҳдан Ўзидан бошқа билан сўрашликни кароҳ(мумкин эмас) деб биламан” дедилар.

Ғулувга ботган ва одамларни адаштиришга ҳаракат қилган Каусарийнинг “Мақолот” китобидаги: “Имом аш Шофеъийнинг Абу Ҳанифа билан тавассул қилиши “Тарих ал Бағдодий”нинг бошларида саҳиҳ иснод билан келади” деган гапида тўхтаб ўтсак. Хотиб ал Бағдодий Умар ибн Исҳоқ ибн Иброҳимдан ва у Али ибн Маймундан: аш Шофеъий “Мен Абу Ҳанифадан барака оламан, ва ҳар куни қабрига бориб зиёрат қиламан. Бирон ҳожатим бўлса икки ракъат намоз ўқиб, қабрига бораманда Аллоҳдан ўша ерда ҳожатимни сўрайман” ва бу ривоят заиф, ҳолбуки ёлғондир.
Шейх ал Ислом Ибн Таймия “Иқтидо ас Сирот ал Мустақим”да бу ривоятни эслаб ўтдилар, кейин ёлғонлигини исботлаб айтдилар: “Бунинг ёлғонлиги ҳадис илмида озмунча хабари бор одамга маълум, чунки аш Шофеъий Бағдодга кириб келганларида у ерда одамлар дуо қилувчи мақбаралар йўқ эди ва бундай ҳолатлар умуман номаълум эди. Ва аш Шофеъий Ҳижозда, Яманда, Шомда, Ироқ ва Мисрда пайғамбарлар, саҳобалар, ёнида ва Абу Ҳанифадан устун ёки у қатори бўлган мусулмонлар ёнидаги саҳобаларга ҳамроҳ бўлган тобеъинлар ва олимларни кўрди. Нимага энди ҳаммасини қўйиб Абу Ҳанифанинг, ёки унинг шогирдлари Абу Юсуф, Муҳаммад, Зуфар ва ал Ҳасан ибн Зиёд ва бошқа замондошларнинг қабрига бориб дуо қилар экан? Ва мазкур шогирдлар Абу Ҳанифанинг ва бошқаларнинг ҳам қабрларига бориб дуо қилишмаган. Аксинча, аш Шофеъий, фитнадан қўрқиб, солиҳ инсонларнинг қабрларини улуғлашдан қайтарганлар. Бундай ҳикояларни эса илмсиз ва дини заиф бўлган кимсалар келтиришади ва бундай ҳикоялар номаълум шахслардангина ривоят қилинади".
Иккинчи қисмда эса тавассул ҳақида ривоят қилинган заиф ҳадислардир, зоҳирида бидъат бўлган тавассулга ҳужжат бўлади, шу муносабатда бундай ҳадислардан одамларни қайтариш ва огоҳлантириш лозим. Булардан: “Тирилтирувчи ва ўлдирувчи, Ўзи Тирик ва ўлмайдиган Аллоҳ, онам Фотима бинт Асадни мағфират қил, ва унга ҳужжатини уқтир ва жойини кенг қил , Набийинг ҳаққи ва мендан олдин келган пайғамбарлар ҳаққилари билар сўрайман, ва Сен раҳмлиларнинг энг Раҳмлисисан”. Заиф ҳадис.
Тавассул ҳақида яна келган ҳадис: “Ким уйидан намозга чиқса ва “Аллоҳ Сендан сўровчилар ҳаққи билан, ва бу босган қадамларим ҳаққи билан сўрайман, ва мен ёмонлик ва кибр билан ва риё ёки сумъа билан чиқмадим, балки Ғазабингдан қўрқиб ва Розилигингни умид қилиб чиқдим ва менга жаҳаннамдан паноҳ бер, ва гуноҳларимни кечир, Сендан ўзга гуноҳларни кечирувчи йўқдир” деса, Аллоҳ дуосини қабул қилади ва унинг ҳаққига етмиш минг малаика истиғфор айтадилар”. Заиф ҳадис.
Ва тавассул ҳақида заиф, балки тўқилган ҳадислардан: “Одам, алейҳиссалам гуноҳини қилганидан сўнг “Эй Раббим, Муҳаммаднинг ҳаққи билан сўрайман, гуноҳларимни кечиргин” деди. Шунда Аллоҳ: “Эй Одам, қандай қилиб Муҳаммад ҳақида билдинг, Мен ҳали уни яратмадим” деди. Шунда Одам: “Мени Қўлинг билан яратиб, Руҳингни менга пуфлаганингда бошимни кўтардимда Аршинг устунларида Ла илаҳа иллаЛлаҳ, Муҳаммад РасулуЛлаҳ деган ёзувни кўрдим. Билдимки, Сен Исмингга яратилганларнинг фақат энг севимлисини қўшиб қўясан.” Аллоҳ айтдики: “Ҳақсан эй Одам! У яратилганлардан Мен учун энг севимлисидир. Унинг ҳаққи Менга дуо қилгин. Сени кечирдим. Муҳаммад бўлмаганида сени умуман яратмаган бўлардим”. Тўқилган ҳадис.

http://www.alalbany.net/misc048.php