Уйда қуш боқса бўладими? - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Турли фиқҳий мавзулар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=18) +--- Thread: Уйда қуш боқса бўладими? (/showthread.php?tid=2029) |
Уйда қуш боқса бўладими? - islam - 06-14-2013 Ассалому алейкум Уйда Кабутар бокса боладими?? RE: Уйда кабутар боқса бўладими? - 0571 - 01-10-2016 Assalomu alekum kaptar yoki qushlarni uyda qafasda boqishlik mumkunmi javob uchun oldindan rahmat. RE: Уйда кабутар боқса бўладими? - mutaallim - 01-11-2016 Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Унинг бандаси ва элчиси Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва барча саҳобаларига Аллоҳнинг саловат ва саломлари бўлсин. Сўнг: Қуш ва балиқларни уйда зийнат учун сақлаш
Савол: зийнатли балиқларни уйда ҳовузда ёки чумчуқларни уйда боқиш шаръан жоизми ёки жоиз эмасми? Жавоб: қушларни уйда сақлаш, агар эътиборсиз ташлаб қўймаса, балки уларга иззат-икром кўрсатса ва яхшилик қилса, чумчуқ ёки чумчуқдан бошқасини агар иззат-икром қилса ва унга емини берса бунинг ҳечқиси йўқ. Агар балиқни ўзидаги ҳовузга қўйса ҳечқиси йўқ. Қушларни уйда қафасларда ва боғларда зийнат учун қўйиш
Савол: тўтиқушга ўхшаш ва бошқа қушларни қафас ичида сақлаш, зийнат мақсадида уларни уйларга қўйиш ёки булбулнинг овозидан фойдаланиш учун уни ҳам қафас ичида сақлаш жоизми? Бу ўринда ҳовуз шаклида бўлиб, ичида сув бор. Унга ранг-баранг балиқлар солинади. Шу жоизми? Жавоб: бунда ҳараж-(танглик) йўқ. Агар уларга яхшилик қилса ва зулм қилинмаса. Агар уларга таоми ва ичимлигида яхшилик қилса тўти ва тўтидан бошқа, кабутар, товуқ ва бундан бошқасида ҳараж йўқ. Уларга яхшилик қилиш ва зулм қилмаслик шарти билан. Агар ин ёки сувда балиқ ёҳуд уларга зарар бермайдиган сандиқларда бўлса, дон-дуни берилса, ичимлиги берилса, яъни, уларга зулм бўлмаса бунинг ҳечқиси йўқ. Уйда қуш боқиш
Савол: мен бир қанча фарзандларнинг онасиман. Баъзилари турмуш қурган ва оила эгаси. Болаларим дин-диёнатли. Намоз ва рўзани адо қиладилар. Дин ишларини муҳофаза қиладилар. Бироқ уйда қуш боқишга жуда берилишган. Уларга эътибор қаратиш, ҳавода ҳалқа ҳосил қилишини кузатиш учун кундузи бир соат ёки кўпроқ вақтларини ҳамда молларини сарф қиладилар. Бу шариатга хилоф бўлиб қолишидан қўрқаман. Бизга йўл-йўриқ кўрсатсангиз ва билдирсангиз. Аллоҳ сизларни яхшилик билан мукофотласин. Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Расулуллоҳга, аҳли оила ва саҳобалари ҳамда у кишининг йўлларига эргашганларга Аллоҳнинг саловат ва саломлари бўлсин. Сўнг: дарҳақиқат, эслаб ўтганингиз уларнинг тўғри-(устивор) экани, динларига риоя қилишлари мени кўп хурсанд қилди. Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Қуш боқишга келсак, бунда ҳараж йўқ. Бунинг ҳечқиси йўқ. Агар одамлар, қўшнилар ва бошқалардан бирор кишига азият бермаса, мубоҳ-(ҳалол) қушлар бўлса, одамлардан бирор кишига озор бермаса уларни боқишнинг ҳечқиси йўқ. Улар учган вақт уларга қарашнинг ҳечқиси йўқ. Бунинг барида ҳараж йўқ агар бирор кишига озор бермаса. Агар азият етказса қўшниларга озор бермаслиги учун уларни қафасга солишлари лозим бўлади. Бунда ҳараж йўқ. Қўлга ўргатилган қушларни боқиш ва уларни ҳибс қилиш ҳукми
Савол: дарҳақиқат, қўлга ўргатилган қушларни боқиш ва уларни ҳибс қилиш-(қафасга солиш) кенг тарқалди. Шунинг ҳукми ҳақида сўраяпти? Жавоб: бунда бирор ёмонлик билмаймиз. Хоҳ кабутар ёки тўтиқуш ё бундан бошқа фойдаланиб, қўлга ўргатиладиган қушлар бўлсин. Дарҳақиқат, бундан уй эгалари фойдаланадилар. Агар унга сув ва таом билан яхшилик қилсалар ва зулм қилмасалар бунинг ҳечқиси йўқ. Гарчи баъзи илм аҳли буни макруҳ десалар-да, бироқ бунда бирор ёмонлик бор деб билмаймиз. Агар ичимлик ва таом жиҳатидан ҳаққини адо этса ва озор бермаса. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мушукни қамаб, унга на таом берган, на суғорган, яъни, уни қамаб, на ердаги ўт-ўланлардан ейишига бермаган бир аёл дўзахда азобланаётганини зикр қилдилар. Бу эса ҳайвонни қамаган, уни таомлантирган, суғорган ва ҳожатини ўтаган кишига ҳараж йўқ эканига далолат қилади. Туя ёки сигир ёҳуд чорвадан бирор нарса ёкида бундан бошқа кийик шунингдек, савол йўлловчи ишора қилган қушлар (бўлсин). |