Рамазон ойи кирганида Жаннат эшиклари очилиб, Дўзах эшиклари ёпилиши ҳақида - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Савол (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=99) +--- Forum: Саволлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=28) +--- Thread: Рамазон ойи кирганида Жаннат эшиклари очилиб, Дўзах эшиклари ёпилиши ҳақида (/showthread.php?tid=2033) |
Рамазон ойи кирганида Жаннат эшиклари очилиб, Дўзах эшиклари ёпилиши ҳақида - rinat80_09 - 06-20-2013 Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух! 1) Термизий ва ибн Можжа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Рамазон ойининг аввалги кечаси бўлганида шайтон ва итоатсиз жинлар кишанбанд қилинади. Дўзах эшиклари ёпилиб, ундан бирор эшик очилмайди ҳамда жаннат эшиклари очилиб, ундан бирор эшик ёпилмайди. Нидо қилувчи: эй яхшилик истовчи шошил, эй ёмонлик хоҳловчи тўхта, дея нидо қилади. Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинадиган (банда)лари бўлиб, бу ҳар кеча (юз беради)”. (Термизий (682) ва Ибн Можжа (1642), Термизийнинг лафзи). бу хадисда Дузах эшиклари ёпилиб, жаннат эшиклари очилади дейилган, буни кандай тушинишимиз керак, вафот этганларнинг хеч кайсиси хали киёмат келмагунча жаннат ёки дузахга кирмайди ку, киёмат келгандан кейин хам рамазон ойи келади ми? шу хадисни батафсил шархини ёзсангизлар? Аллох рози булсин! RE: Рамазон ойи кирганида Жаннат эшиклари очилиб, Дўзах эшиклари ёпилиши ҳақида - Admin - 05-30-2016 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дарҳақиқат, муборак ой бўлмиш Рамазон кириб келди. Аллоҳ сизларга унинг рўзасини фарз қилди. Унда жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади. Унда бир кеча бўлиб, минг ойдан яхшидир. Ким у (кеча)нинг яхшилигидан маҳрум бўлса, ҳақиқатда маҳрум бўлибди» (Аҳмад «Муснад» (9497)).
|