Тавҳид форуми
Рамазон Карим деб айтишлик - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Рўза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=14)
+--- Thread: Рамазон Карим деб айтишлик (/showthread.php?tid=2045)



Рамазон Карим деб айтишлик - abu Huzayfa - 07-13-2013

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Рамазон Карим деб айтишлик



Савол: Савол берувчи айтадики: «Рамазон Карим» қавли, Аллоҳгина ал-Карим эмасми?
Жавоб: Бу (қавл)нинг асли йўқ. Уларнинг «Рамазон Карим» (деган) қавллари асл-асоси йўқ. Аммо «Рамазон Шариф», «Муборак Рамазон», «Улуғ Рамазон», мана шу таърифлар баъзи ривоятларда келади. Улуғ, муборак, шариф, (бу таърифларни қўллашликнинг) зарари йўқ. Аммо Каримга келсак, бунинг бирор асли борлигини билмайман. Ҳа (шундай).



RE: Рамазон Карим деб айтишлик - Муслим - 07-14-2013

حكم ذلك أن هذه الكلمة "رمضان كريم" غير صحيحة
… وإنما يقال: "رمضان مبارك" وما أشبه ذلك، لأن رمضان ليس هو الذي يعطي
حتى يكون كريماً، وإنما الله تعالى هو الذي وضع فيه الفضل، وجعله شهراً
. مجموع الفتاوى للشيخ ابن عثيمين رحمه الله 20/ السؤال رقم 254

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ дедилар: "Бунинг ҳукми, ушбу “Рамазон карим” (“Саховат улашувчи Рамазон”) калимаси нотўғридир. Балки “Рамазон муборак” (“Барака ато қилинган Рамазон”) ва шунга ўхшаш сўзлар айтилади. Чунки Рамазон ато қилувчи эмас… Ҳатто у саховат улашувчи бўлса. Балки унга фазлни жо қилиб, уни (йил ойлари ичидан) бир ой қилган Зот Аллоҳ таолодир" (“Мажмуъул Фатава” 20/245-рақам остидаги савол).