Тавҳид форуми
Рўзадорга таом тайёрлаганга ажр борми? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Рўза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=14)
+--- Thread: Рўзадорга таом тайёрлаганга ажр борми? (/showthread.php?tid=2057)



Рўзадорга таом тайёрлаганга ажр борми? - Муслим - 08-11-2012

Рўзадорга таом тайёрлаганга ажр борми?


[mp3]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/roza/iftor/iftor_002_rozadorga_taom_tayyorlaganga_ajr_bormi.mp3[/mp3]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Синглимиз айтадики: муслима аёл кўп вақтини ошхонада ўтказади ва турли тао-млар тайёрлаш билан машғул. Аммо у (Рамазон) ойнинг имконият дамларини қўлдан бой бе-ради. Эй шайх, унга насиҳатингиз борми ва таом ҳозирлагани учун у ажр оладими?
Жавоб: Ҳа, у (аёл) бу (таом ҳозирлаши) учун ажр олади. Чунки у рўзадорларга таом тайёр-лайди. Бу эса яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилишга киради. У бу учун ажр олади.
Таом тайёрлашлик ва (уй) ишлари унга «тасбиҳ» (субҳаналлоҳ), «таҳлил» (ла илаҳа ил-лаллоҳ), «такбир» (Аллоҳу акбар) айтишга ва Қуръондан ёд олганини тиловат қилишдан тўсмайди. Таом тайёрлашлиги унга Аллоҳ Азза ва Жаллани зикр қилишига ҳалақит бермайди. Ҳа (шундай).

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон