Тавҳид форуми
Ускуналардан Қуръон ўқилса таҳоратли бўлиш шартми? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1)
+--- Forum: Қуръон (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=4)
+--- Thread: Ускуналардан Қуръон ўқилса таҳоратли бўлиш шартми? (/showthread.php?tid=2092)



Ускуналардан Қуръон ўқилса таҳоратли бўлиш шартми? - TALABA - 07-16-2013

Assalomu alaykum birodarlar quroni karimni planshetdan tahoratsiz holatda o'qish joizmi?Alloh rozi bo'lsin!


RE: Ускуналардан Қуръон ўқилса таҳоратли бўлиш шартми? - mutaallim - 07-25-2013

Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ҳафизаҳуллоҳ

Электрон ускуналар орқали Қуръон қироат қилиш таҳоратга эҳтиёж сезадими?

Савол: Электрон ускуналар орқали Қуръон қироат қилиш таҳоратга эҳтиёж сезадими?
Жавоб: Йўқ. Электрон ускуна мусҳаф эмас. У мусҳаф эмас. У мусҳаф ҳукмини олмайди.
Манба: http://www.albaidha.net/vb/showthread.php?p=171777

Абдурроҳман ибн Носир ал-Баррок ҳафизаҳуллоҳ

Таҳоратсиз электрон жиҳоздан Қуръон ўқишликнинг ҳукми

Савол: Таҳоратсиз электрон жиҳоздан Қуръон ўқишликнинг ҳукми?
Жавоб: Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Маълумки, ёддан Қуръон тиловат қилиш учун кичик таҳоратсизликдан покланиш шарт қилинмайди. Балки катта (таҳоратсизликдан покланиш шарт қилинади). Бироқ ёддан бўлсада Қуръон ўқишлик учун таҳорат афзалдир. Чунки у Аллоҳнинг Каломи. У фақат таҳорат билан ўқилишлиги, уни мукаммал улуғлашликдандир.
Уни мусҳафдан ўқишликка келсак, бас, мусҳафни ушлаш учун таҳорат мутлақ шарт қилинади. Машҳур ҳадисда ворид бўлганига кўра: “Қуръонни фақат пок одам ушлайди”. Ҳамда саҳоба ва тобеинлардан ворид бўлган асарларга биноан. Илм аҳлининг жумҳури ушбу қавлдадир. Таҳоратсиз кишига мусҳафни ушлашлик ҳаром бўлади. Тиловат ёки бошқаси учун бўлиши баробардир. Шунга кўра Қуръон ёзилган жиҳозлардан иборат электрон ускуна в шунга ўхшашлар мусҳаф ҳукмида эмаслиги зоҳир бўляпти. Чунки Қуръон ҳарфларининг ушбу жиҳозларда мавжуд экани мусҳафда мавжуд эканидан фарқлидир. У ўзининг ўқиладиган сифатида мавжуд бўлмайди. Балки талаб қилинган вақтда ўзининг суратидаги ҳарфлардан ташкил топган тебраниш сифатида мавжуд бўлади. Натижада экранда намоён бўлади ва бошқасига кўчиб ўтиш билан йўқ бўлади. Шунга кўра, Қуръон ёзилган электрон ускуна ва кассетани ушлашлик ва ундан қироат қилишлик жоиз бўлади. Гарчи таҳоратсиз бўлсада. Валлоҳу Аълам.
Манба: http://albarrak.islamlight.net/index.php?option=com_ftawa&task=view&id=40704



RE: Ускуналардан Қуръон ўқилса таҳоратли бўлиш шартми? - TALABA - 07-25-2013

Assalomu alaykum birodar Alloh rozi bo'lsin!


RE: Ускуналардан Қуръон ўқилса таҳоратли бўлиш шартми? - abu mus'ab - 08-01-2013

Assalamu alayum! usha uskuna bilan xojatxonaga kirish hukmi qanaqa bo'ladi? uyoda Abdurrohman ibn Nosir al Barrok hafizahulloh etganlaridaka u elektron jihozda doimiy qur'on yoqu turmiydi balki talab qilinganda ochiladi! jazakumullohu xoyr!


RE: Ускуналардан Қуръон ўқилса таҳоратли бўлиш шартми? - abu Huzayfa - 08-27-2013


(07-25-2013, 05:41 AM)mutaallim Wrote:
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ҳафизаҳуллоҳ

Электрон ускуналар орқали Қуръон қироат қилиш таҳоратга эҳтиёж сезадими?

Савол: Электрон ускуналар орқали Қуръон қироат қилиш таҳоратга эҳтиёж сезадими?
Жавоб: Йўқ. Электрон ускуна мусҳаф эмас. У мусҳаф эмас. У мусҳаф ҳукмини олмайди.
Манба: http://www.albaidha.net/vb/showthread.php?p=171777



RE: Ускуналардан Қуръон ўқилса таҳоратли бўлиш шартми? - mutaallim - 08-28-2013

Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх ҳафизаҳуллоҳ
Саудия Арабистони Мамлакати бош муфтийси
Кибор Уламолар Ҳайъати ҳамда Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бўйича Идора раиси

Қуръон ёки зикрлар ёзилган электрон ускуналар билан ҳаммомга киришлик ҳукми

[mp3]http://www.mufti.af.org.sa/sites/default/files/14321120_20.mp3[/mp3]

Савол: Аллоҳ сизларни азиз қилсин! Қуръон ва зикрлар ёзилган электрон ускуна чўнтагимда бўлган ҳолда ҳаммомга киришим жоизми? Жунуб бўлган киши учун электрон ускунани ушлашлик ва кўтариб юришлик жоизми? Электрон ускунада тўлалигича мусҳаф (ёзилгани)ни назардан қочирмаслик лозим.
Жавоб: Агар электрон ускуна ўчиқ, ёқилмаган бўлса, бас, кассета каби (бунда) монеълик йўқ. Аммо электрон ускуна ёқилган-(овоз ишга туширилган) бўлса, бу ярамйди. Чунки Қуръон ҳаммомда ўқилиши нолойиқдир. Бироқ (Қуръон овози) ўчиқ бўлса, бас, бундан монеълик йўқ. Электрон ускунада мусҳаф бўлган ҳолда кўтариб юришнинг зиёни йўқ. Гарчи у жунуб бўлсада. Чунки у луғат нуқтаи назаридан мусҳаф деб аталмайди.