Тавҳид форуми
Уламоларни муржиаликда айбловчилар ҳақида - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56)
+--- Forum: Жарҳ ва таъдил (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=67)
+---- Forum: Уламолар ҳимояси (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=30)
+---- Thread: Уламоларни муржиаликда айбловчилар ҳақида (/showthread.php?tid=2127)



Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин - shahzodbek01 - 03-02-2013

Шайх Аҳмад ибн Яҳё ан-Нажмий раҳимаҳуллоҳ
Ибн Боз, Ибн Усаймин ва Албоний муржиами?



Савол: Аллоҳ сизга яхшиликлар ато этсин. Савол берувчи айтадики: сурурия ва ҳизбия китобларида тарбия топган баъзи одамлар уч имомни, Ибн Боз, Ибн Усаймин ва Албоний раҳимаҳумуллоҳларни айблайди. У уларни ҳукмдорларни кофирга чиқармаганлари учун иржо (муржиалик)да айблайди. Бунга қандай мулоҳаза билдирасиз?
Жавоб: Бу жаҳолат ва залолат. Бу бидъатчилар ҳар куни бизга ҳар хил юз билан келишмоқди. Агарда Албоний, Ибн Боз ва Ибн Усаймин умматнинг уламолари, унинг йўлбошчилари, хабардор (илмли)лари, кибор (катта)лари ва (умматнинг) билимдон кишилари, агар у (бидъатчи)лар уларни муржиа деб тамға қўйишса, унда ким қолди?! Қолаётган ўша ким?! Бирор ким қолдими?! Ҳеч ким қолмади! Иннаа лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун (Албатта биз Аллоҳникимиз ва албатта биз у зотга қайтгувчимиз). Бу мусибат. Бу фалокат. Менинг ана ўшандайларга нисбатан райим (фикрим), кимдан бу сўз чиқса ва у айтганида туриб олса, уни ҳибсга олиниш, адабини бериш ва калтакланиш керак. Агарда у қайтмаса, унда балки у кўпроқ адабини беришларига муҳтождир. Ҳа (шундай).



Уламоларни муржиаликда айбловчилар ҳақида - abu Huzayfa - 08-11-2013

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Ким мусулмонларни такфир қилмаса, ўша улар учун муржиа

Савол: Аллоҳ сизга яхшиликлар ато этсин, фазилат соҳиби, савол берувчи айтадики: Ёшлар орасида шайх Абдулазиз ибн Боз ва шайх Ибн Усайминни мана шу асрнинг муржиалари ва улар ушбу умматнинг энг адашганлари деб айблайдиганлари бор. Уларга насиҳатгиз қандай бўлади?
Жавоб: Ҳар қандай ҳолатда ҳам, мен... Чунки улар у одамларнинг нафси-ҳаволарига рози эмаслар. Шунинг учун уларни муржиалик ёки бошқа адашган оқимларга ҳукм қилишади. У (уламо)лар ҳукмдорга қарши чиқмаганлари ва мусулмонларни кофирликда айбламаганлари учун улар Ибн Боз ва Ибн Усайминга муржиа деб ҳукм чиқарганлар. Улар уламолардан шуни исташарди. Лекин бунга эришишдан ожиз қолганларида, улар устидан муржиалик ҳукмини чиқаришди. Бу нафси-ҳавога асосланиб гапирилган сўздир, Аллоҳнинг паноҳига қочамиз. Бу икки имомни улар алоқаси бўлмаган нарсада айблашликдир. Биз улар ҳақида фақат яхшилик, истиқомат, мўътадиллик, Китобу Суннат ва салафларнинг манҳажини ушлашга ундаганларини биламиз. Мана шу бизнинг улардан ўрганганимиз, билиб олганимиздир, раҳимаҳумуллоҳ. Ҳа (шундай). Лекин у (уламо)лар ўша одамлар мунозара ва адоват қилган нарсаларига мувофиқ келмаганларида, у одамлар уларни муржиаликда (иржаъ) айблашди. Ҳа (шундай). Чунки уларнинг фикрича мусулмонларни кофирликда айбламаганлар муржиадир. Ҳа (шундай).