Яъжуж ва маъжуж - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44) +--- Forum: Иймон асослари (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=46) +--- Thread: Яъжуж ва маъжуж (/showthread.php?tid=2201) |
Яъжуж ва маъжуж - mutaallim - 09-11-2013 Яъжуж ва маъжуж
[mp3]http://www.binbaz.org.sa/audio/noor/077909.mp3[/mp3]Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ Савол: Хитойда яъжуж ва маъжуж исмли икки уруғ-(қабила) борми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида зикр қилганлар ўшаларми? Агар улар бўлмасалар унда кимлар?
Жавоб: Яъжуж ва маъжуж узоқ шарқдаги одам болаларидан иборат икки тоифа бўлиб, замона охирида чиқадилар. Асосий гумон шуки, улар Хитой ва унинг атрофида истиқомат қилувчилардир. Чунки улар узоқ шарқдандир. Дарҳақиқат, Зулқорнайн Аллоҳ Қуръонда, Каҳф сурасида зикр қилганидек улар билан одамлар ўртасига тўсиқ қўйган. Улар одам болаларидан ва замона охирида Дажжолдан кейин чиқадилар. Сўнг Аллоҳ уларнинг бўйинларига бир касаллик туширади ва натижада ўладилар. Ва бу Ийсо алайҳиссалом замонида бўлади. Чунки Дажжол чиққанда Аллоҳ Ийсо алайҳиссаломни туширади. Ва у киши Дажжолни қатл қилади. Ҳамда яъжуж ва маъжуж Ийсо алайҳиссалом замонида чиқади сўнг Аллоҳ таоло уларни ўлдириб, ҳалок қилади. Асосий гумон ва Қуръони Каримнинг зоҳири ҳамда Зул Қорнайн (ҳақидаги) хабарларнинг зоҳири, улар шарқ томонда, Хитой ва унинг атрофларида эканидир. RE: Яъжуж ва маъжуж - Admin - 12-13-2013 (09-11-2013, 12:44 AM)mutaallim Wrote: |