Тавҳид форуми
Абу Исҳоқ ал-Ҳувайний - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56)
+--- Forum: Жарҳ ва таъдил (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=67)
+---- Forum: Жарҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=31)
+---- Thread: Абу Исҳоқ ал-Ҳувайний (/showthread.php?tid=2232)



Абу Исҳоқ ал-Ҳувайний - Abu Yusuf - 09-27-2013

Ulamolar da'vat4i Abu Isxoq al Huvayniy haqida nima deydilar? U kiwi qaerda va kimlarda ilm olgan? Ijoza va tazkiyalari mavjudmi?
BaarokaAllohu fiykum!


RE: Абу Исҳоқ ал-Ҳувайний - Abdulloh Salafiy - 06-25-2014

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Абу Исҳоқ ал-Ҳувайний такфирчилардан,
Тарқалган бидъатларидан: тавхидга яна бир устун қўшади - "Тавхидул Хокимия".

Шайх Мухаммад ал Мадхалий уни эшитмангар деяптилар.
http://www.youtube.com/watch?v=mr2p4Uwtn5Y

Шайх Муқбил батафсилроқ, бошқа шу манхаждагиларни хам айтиб ўтияптилар.
http://www.youtube.com/watch?v=5IZ0Eh74p6Q


RE: Абу Исҳоқ ал-Ҳувайний - Муслим - 06-26-2014

Аллома Аҳмад ибн Яҳё ан-Нажмий
роҳимаҳуллоҳ
Такфирчи Мағровий ва Ҳувайний ҳақида

[audio]https://tavhid.com/downloads/files/audio/ahmad_najmiy_takfirchi_magroviy_va_huvayniy_haqida.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Қуйидаги шахсларга нисбатан фикрингиз қандай: Муҳаммад ал-Мағровий, Абу Исҳоқ ал-Ҳувайний ва Ҳусайн Яъқуб?
Жавоб: Муҳаммад ал-Мағровий ҳақида билганим шуки, у такфирийдир. Абу Исҳоқ ал-Ҳувайний ҳам (шундай), ва у Абул Ҳасан (ал-Маърибий)нинг дўсти ва эргашувчисидир. Ҳусайн Яъқубни эса мен билмайман.



RE: Абу Исҳоқ ал-Ҳувайний - Муслим - 06-26-2014

Шайх Муқбил ибн Ҳадий ал-Вадиъий
роҳимаҳуллоҳ
Салафийликни даъво қилувчи баъзи шахслар ҳақида

[audio]https://tavhid.com/downloads/files/audio/muqbil_salafiylikni_davo_qiluvchi_bazi_shaxslar_haqida.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Салафийликни даъво қилувчи, аммо салафий китоб ва салафий кассетаси йўқ, шунингдек ҳизбийларни ҳимоя қиладиган одамлар ҳақида фикрингиз қандай?
Жавоб: Биродарларимизга насиҳатимиз шуки, эътиборларини фойдали китобларга қаратсинлар. Шулардан «Риёзус Солиҳийн», шунингдек “Булуғул Маром”, шунингдек “Фатҳул Мажид Фий Шарҳ Китаб ат-Тавҳид”. Мана шу улар учун кассеталардан кўра фойдалироқдир. Яна биз бошқалар ҳам айтганидек айтамизки, кассеталар ёмғир сувидан бир нечта томчи кабидир (яъни китобларга нисбатан). Ҳа, биз биродарларимизга тавсия қиламизки «Риёзус Солиҳийн» (китоби)ни ёд олишсин ва бундан аввал Қуръони Каримни ёд олишсин. Яна қодир бўлишса “Булуғул Маром”ни ёдлашни ва икки шайх (Бухорий ва Муслим саҳиҳлигида) иттифоқ қилган (Муттафақун алайҳ) “ал Луълуъ вал Маржон”ни ёдлашни (тавсия қиламиз). Яна… Бу улар учун фойда бўлади.
Аммо кассетани ушламайдиган одамга келсак, бу унинг салафий эмаслигига далил бўлмайди. Лекин у (уламоларнинг кассеталари) билан дўстлашаётган ундан фойда олаётганини гувоҳи бўляпмиз.
Бидъатчи билан дўстлашадими? Ҳа, Абдурроҳман Абдулхолиқ ва Абу Исҳоқ ал-Ҳувайний, бу иккови бидъат аҳлидан (мубтадиа) ҳисобланади. Ҳа (шундай). Шунингдек Сафар (ал-Ҳавалий) ва Салмон (ал-Авдо) ҳам бидъат аҳлидан ҳисобланади. Шунингдек бидъат деб номланишга ҳақлироқ бўлган “ас-Сунна” журнали. У Муҳаммад Сурур томонидан чоп этилади. Мана шу журнал, унга масъул одамлари билан биргаликда "Бидъат" журнали ҳисобланади.

Манба: http://www.sahab.net/forums/showthread.php?t=353984