Тавҳид форуми
Ҳарфларни лотиндан кирилчага ўгиририш (транслит) - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Умумий бўлим (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=5)
+--- Forum: Турли мавзулар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=26)
+--- Thread: Ҳарфларни лотиндан кирилчага ўгиририш (транслит) (/showthread.php?tid=2251)



Ҳарфларни лотиндан кирилчага ўгиририш (транслит) - Муслим - 10-02-2013

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ушбу мавзуда ҳарфларни лотинчадан кирилчага ўгиришга ёрдам берувчи сайт ва программаларни бир-биримиз билан улашсак. Бу нарса кўпчилигимизга, хоссатан чет элда истиқомат қилувчи биродарларимизга нафи тегади деб умид қиламан.
Фақат илтимосимиз шуки, учраган манбалар билан бу мавзуни тўлдириб ташламасангиз. Фақатгина ўзингиз ишлатиб кўрган, хатоси кам ва самарали манбалар билан улашсангиз.
Мен сайтлар орасида ҳозирча яхшироғи деб топганим мана бу сайт:




RE: Ҳарфларни лотиндан кирилчага ўгиририш (транслит) - Меҳмон - 10-03-2013

Va alaykumussalam va rohmatullohi va barokatuh. Manga kòp foydalanib turadigan translate.google.com saytini tafsiya qilaman, va bunda bir qancha tillarni tarjima qilish mumkun, lekin uzbek tili yòq. Shunday bòsayam juda qulay, barakallohu fiykum!


RE: Ҳарфларни лотиндан кирилчага ўгиририш (транслит) - Меҳмон - 10-04-2013

va a'leykumussalam va rohmatullohi va barokatuh

barokallohu fiykum


RE: Ҳарфларни лотиндан кирилчага ўгиририш (транслит) - Муслим - 10-04-2013

(10-03-2013, 12:38 AM)Abu Abdulbarr Wrote: Va alaykumussalam va rohmatullohi va barokatuh. Manga kòp foydalanib turadigan translate.google.com saytini tafsiya qilaman, va bunda bir qancha tillarni tarjima qilish mumkun, lekin uzbek tili yòq. Shunday bòsayam juda qulay, barakallohu fiykum!
Биродарим Abu Abdulbarr, сиз мавзу маъносини охиригача тушуниб етмабсиз назаримда. Мен транслит деганимда бир тилдан бошқа тилга таржима қилиб берадиган сайтларни назарда тутмагандим. Мен ҳарфларни лотин шрифтидан кирил шрифтига хатосиз қилиб ўгириб берадиган сайтни назарда тутган эдим.
(10-04-2013, 12:17 PM)muvahhid Wrote: va a'leykumussalam va rohmatullohi va barokatuh

barokallohu fiykum
Ва фийкум баракаллоҳ!


RE: Ҳарфларни лотиндан кирилчага ўгиририш (транслит) - abu mus'ab - 10-16-2013

Va alaykumussalam va rohmatullohi va barokatuh! Birodar mana bu linkda krildan lotinga va lotindan krilga translit qiladigan sayt! o'zim shaxsan tekshirib ko'rdim yaxshi ishlavotti! http://solver.uz/trans.php
umuman oganda tarjima uchun ham shu sayttan foydalansela bo'ladi!
Yana mana bu linkdan offline programmani skachat qilishilayam mumkin http://yadi.sk/d/gjdf6lnsB3YHS bu lekin yaxshi ishlamasakan! "o'" va "q" harflarini o'girishda ishkollik bor!


RE: Ҳарфларни лотиндан кирилчага ўгиририш (транслит) - Муслим - 10-16-2013

(10-16-2013, 02:43 PM)abu musab Wrote: Birodar mana bu linkda krildan lotinga va lotindan krilga translit qiladigan sayt! o'zim shaxsan tekshirib ko'rdim yaxshi ishlavotti! http://solver.uz/trans.php
Сиз келтирган сайтнинг камчилиги катта ҳажмдаги сўзларни ўгира олмайди. Бу масалада имконияти чекланган.


RE: Ҳарфларни лотиндан кирилчага ўгиририш (транслит) - Меҳмон - 11-10-2014

Aссаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ушбу сайт биринчи бор очилганда сақлаб олинади ва кейинчалик ундан интернет тармоғига уланмай ҳам фойдаланса бўлади.
Компютерингиз (ёки телефонингиз) интернет тармоғига уланмаган бўлса ҳам, бровзерни очиб, "imlo.insof.uz" манзилини киритинг ва сайтдан фойдаланишда давом этинг. http://imlo.insof.uz/


RE: Ҳарфларни лотиндан кирилчага ўгиририш (транслит) - Муслим - 11-11-2014

(11-10-2014, 06:09 PM)Abu Abdulbarr Wrote: Aссаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
(11-10-2014, 06:09 PM)Abu Abdulbarr Wrote: Ушбу сайт биринчи бор очилганда сақлаб олинади ва кейинчалик ундан интернет тармоғига уланмай ҳам фойдаланса бўлади.
Компютерингиз (ёки телефонингиз) интернет тармоғига уланмаган бўлса ҳам, бровзерни очиб, "imlo.insof.uz" манзилини киритинг ва сайтдан фойдаланишда давом этинг. http://imlo.insof.uz/
Биродар, ушбу сайтдан охирги маротаба қачон фойдаландингиз? Шахсан мен ушбу сайтни таниб, бир оз муддат фойдаландим ҳам. Бироқ шу кунлар ушбу сайт афсуски (балки менда) ишламаяпти.



RE: Ҳарфларни лотиндан кирилчага ўгиририш (транслит) - Abdulloh Salafiy - 11-11-2014

Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳ ва барокатуҳ!
[attachment=391]
ман шуни ишлатаман, онлайн бўлмаганлиги учун тез ишлайди.
Лекин анча олдин қўйганим учун, установка қиладиган вариантини топа олмадим.


RE: Ҳарфларни лотиндан кирилчага ўгиририш (транслит) - Меҳмон - 11-11-2014

[attachment=392]
билмадим ишлавотти кеча ва мана ҳохир ҳам фойдаландим шу сайтдан http://imlo.insof.uz/