Шайтон ҳозир тирикми? - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44) +--- Forum: Иймон асослари (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=46) +---- Forum: Жинлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=100) +---- Thread: Шайтон ҳозир тирикми? (/showthread.php?tid=2282) |
Шайтон ҳозир тирикми? - rinat80_09 - 11-25-2012 Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух! Аллох таолодан киёматгача изн сураган шайтон алайхи лаъна хозирги пайтгача бор ми ёки у хам улган булиб, факат унинг болалари ми? Аллох рози булсин! RE: шайтон алайхи лаъна хакида - Abu Solih - 01-12-2013 Бисмиллаҳ, Алҳамдулиллаҳ, Вассолату вассаламу ъала ман ла набийя баъдаҳ, ва баъд.
Лаънатга учраган ва Аллоҳдан Қиёматгача изн сўраган Шайтон биринчи Нафҳада ҳамма жонзот ҳалок бўладиган кунгача тирик. Аллоҳ таоло Қуръонда айтади: ««Менга улар тириладиган Кунгача (қиёматгача яшаш учун) муҳлат бер», деди у. (Аллоҳ) деди: «Сен муҳлат берилганлардансан»» (Аъроф 14-15). Бу оятнинг тафсирида: "Аллоҳ таоло Аъроф суарсининг бу оятида айнан қачонгача муҳлат берилган ҳақида айтмади. Ҳижр 37-38 ва Сод 80-81 оятларда маълум вақтгача муҳлат берилганини Аллоҳ баён қилиб айтди. Ҳижр ва Сод сураларида келганидек Шайтон Қайта тирилиш кунигача изн сўради, Аллоҳ эса унга маълум вақтгачагина рухсат берди. Аксар уламоларнинг қавли: Бу маълум вақтдан мурод биринчи нафҳагача мухлат берилган, илм Аллоҳнинг ҳузуридадир" ("Адваул Баян" Муҳаммад Амин аш-Шинқитий). Васоллаллоҳу ъала набиййина Муҳаммад, ва ъала аалиҳи ва соҳбиҳи васаллам. Шайтон - rinat80_09 - 10-12-2013 Ассаламу алейкум ва рахматиуллахи ва баракатух! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Агар Одам боласи сажда (ояти)ни ўқиб, сажда қилса шайтон йиғлаганча четлашади. Ва: Ҳолимга вой бўлсин! Одам боласи сажда қилишга буюрилди ва сажда қилди. Бас, унга жаннат бўлгай. Мен сажда қилишга буюрилдим ва бош тортдим. Бас, менга дўзах бўлгай, дейди”. (Муслим (81)). хадисда айтилган шайтон Одам атога сажда килишдан бош тортган шайтон ми ёки умуман шайтонлардан биттаси ми? уша вактдаги шайтон халигача тирик ми? |