Уламоларнинг шайх Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалийни ҳимоя қилган сўзлари - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Жарҳ ва таъдил (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=67) +---- Forum: Уламолар ҳимояси (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=30) +---- Thread: Уламоларнинг шайх Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалийни ҳимоя қилган сўзлари (/showthread.php?tid=2303) |
Уламоларнинг шайх Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалийни ҳимоя қилган сўзлари - abu Huzayfa - 01-30-2013 Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ Шайх Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий (ҳафизаҳуллоҳ) ва Шайх Муҳаммад Омон ал-Жомий (роҳимаҳуллоҳ) ҳақида Савол: Шайх Муҳаммад Омон ал-Жомий ва шайх Робиъ ал-Мадхалий каби баъзи салафий даъватининг имомларига таъна қилаётган ёшларга қандай насиҳат қилинади?
Жавоб: Шахсларни тана қилишни қўйинглар, деди-дедиларни ташланглар. Бу шайхларда иншааллоҳ яхшилик бор, уларда Аллоҳга чақириқда ва инсонларга таълим беришларида барака бор. Улар баъзи одамларни рози қилолмадилар (яъни уларга ёқмадилар), Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бутун инсонларни рози қилолмаганлар. Ҳатто Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи в асалламга ҳам ғазаб қилганлар бор эди. Нафсоният ва ҳавои-нафс масаласи эътиборсиз нарсадир. Бу шайхлар ҳақида яхши фикрдамиз ва улар ҳақида фақат яхшиликни биламиз, иншааллоҳ. Уларни ҳаққига Аллоҳдан тавфиқ сўраб дуо қиламиз. RE: Шайх Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий - abu Huzayfa - 03-08-2013 Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ
Робиъ ал-Мадхалий кассеталарини ман қилиш катта хатодир Савол: Шайх Робиъ ибн Ҳадийни фитна тарқатаяпти, Саудия ҳукуматини мақтайди ёки шайх Робиънинг ҳукмдорларни бу мақтови - мунофиқлик деган даъво билан у кишининг кассеталарини ман қилаётган одамга нима деб насиҳат қиласиз?
Жавоб: Биз буни янглишиш ва катта хато деб биламиз. Шайх Робиъ суннат уламоларидан ва аҳли хайрдандирлар. Ақидалари дуруст ва манҳажлари тўғридир. Бироқ у киши кейинги келган баъзи инсонларнинг наздида шиорга айланиб қолган айрим нарсалар ҳақида гапиргач, у кишига ушбу айблар билан тамға босишди. («Кашф ал-лисам ан мухолафат Аҳмад Саллам» номи остидаги биринчи кассета. Ушбу кассета Голландиядан телефон орқали йўналтирилган саволлардан иборат). |