Тавҳид форуми
Аллоҳдан ўзгадан мадад сўрашлик - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44)
+--- Forum: Куфр ва ширк (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=47)
+--- Thread: Аллоҳдан ўзгадан мадад сўрашлик (/showthread.php?tid=232)



Аллоҳдан ўзгадан мадад сўрашлик - Admin - 10-10-2009

Аллоҳдан ўзгалардан мадад сўрашлик катта Ширкдир

Барча ҳамду-санолар Аллоҳ учундир, биз У Зотга ҳамдлар айтамиз ва У Зотдангина ёрдам (истеонат) сўраймиз, ва У Зотгагина (гуноҳларимиз сабабли) истиғфор сўраймиз. Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ истаймиз. Дарҳақиқат, кимники Аллоҳ ҳидоят қилган бўлса, ҳеч ким уни залолатга йўллай олмас ва кимники Аллоҳ залолатда қилган бўлса, ҳеч ким уни ҳидоят қила олмас. Мен Яккаю ягона, шериги йўқ бўлган Аллоҳдан ўзга сиғинишликга лойиқ барҳақ илоҳ йўқлигига шаҳодат бераман ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг Қули ва Элчиси эканлигига шаҳодат бераман.
Сўнг ...
Шуни яхши билиб олиш керакки, Аллоҳ таоло махлуқотларни якка Ўзигагина ибодат қилишлари ва ибодатларда Уни яккалашликлари учун яратди. Аллоҳ таоло шундай деди:
“Мен Жин ва Инсон тоифасини фақат Ўзимгагина ибодат қилишлари учун яратдим” (Зариёт сураси, 56-оят).
Аллоҳ таоло ўзларини қавмларини якка Аллоҳга ибодат қилишлари ва Ширкдан қайтаришлари учун элчилар юборди, Аллоҳ Субҳанаҳу ва таоло шундай деди:
“Биз сиздан аввал ҳеч бир Расул юбормадик, магар унга ваҳий қилдикки: “Аллоҳдан ўзга сиғинилишга лойиқ барҳақ маъбуд йўқ”” (Анбиё сураси, 25-оят).
Ширк - бу ибодатни Аллоҳдан ўзгага қилишликдур ва дуо ҳам ибодат жумласидандурки, уни фақат Аллоҳгагина қилинмоғлиги керак ва уни бошқаларга қилишлик мумкин эмасдур. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
" الدُّعَاءُ هُوَ الْعِبَادَةُ " رواه الترمذي (2969) . وصححه الألباني في صحيح الترمذي
“Дуо ибодатдур” (Имом Термизий ривояти, 2969. Саҳиҳ Термизийда Шайх Албоний саҳиҳ деганлар).
Аллоҳдан ўзгадан мадад сўрашлик бу Аллоҳдан ўзгага дуо қилишлик кабидур, шунинг учун ҳам бу ширк жумласидандур.
Илмий тадқиқотлар ва фатволар доимий қўмитасида (2/193) шу нарса келадики:
Баъзи бир нашид айтгувчиларнинг: “Мадад я саййидина Ал-Ҳусаин (Я саййидимиз Ҳусаин, мадад бергин!), мадад я саййидату Зайнаб, мадад я Бадави я Шайх Ал-Аъроб, мадад я Расулуллоҳ, мадад я авлиёуллоҳ” ва ҳоказо турларини айтишлик - уни айтгувчини Ислом миллатидан чиқариб юборгувчи Ширкул Акбар (яъни Катта Ширклар)дан ҳисобланади, чунки бу ўликлардан яхшилик, улардан ёрдам ва қийинчилик ва қайғуларни даф қилишликни сўрашликдур. Бунга сабаб, мадад сўрашликдан бўлган мақсад - бирон нарсани ато қилишлик, ёрдам ва кўмак сўрашликдур. “Мадад я саййид я Бадави, мадад я саййидат Зайнаб …” ва ҳоказо жумласини айтган кимса ҳудди: “Бизга ёрдаминг билан мадад бергин ва ёмонлигу балолардан ўзинг асра” дегандекдур. Бу эса Ширкул Акбар (Катта Ширк)дур. Аллоҳ таоло бандаларига Коинотни бошқарувчиси Ўзигина эканлигини ва уни Унгагина тобе эканлигини баён қилгандан сўнг, шундай деди:
“У (Аллоҳ) кечани кундузига ва кундузини кечага алмаштирур ва сизларга Қуёш ва Ойни бўйсундириб қўйди (кечани сизларга ором берадиган ва кундузини сизларни рўзғорларингизни тебратишларинг учун ишлашга қулай қилиб қўйди), улар ўзларининг фалакларида (орбиталарида) маълум муддат сузиб юрурлар. Ана шу Аллоҳ - Мулк (юлдузлар, ой, қуёш ва коинотдаги барча жонзотлар) Уники бўлмиш Роббингиздур. Ундан ўзгага дуо қилаётган кимсалар Қитмирга (ҳурмо уруғининг юпқа қаватига) ҳам эга эмасдурлар. Агар уларга дуо қилсангиз сизларнининг дуоингизни эшитмаслар. Агарда мабодо эшитсалар ҳам сизларга жавоб қайтара олмаслар ва Қиёмат Кунида сизларнинг (Аллоҳни қўйиб уларга қилган) ширкингиздан безор бўлурлар“ (Фотир сураси, 13, 14-оятлар). Бу оятда (Аллоҳ) уларнинг дуосини Ширк деб атади.
Аллоҳ таоло шундай деди:
“Аллоҳни қўйиб, Қиёмат Кунигача жавоб бера олмайдиган (тош, булоқ, тоғ, дарахт, ҳаётдан ўтиб кетган пайғамбар, расул, авлиё ва ҳоказолар) ва уларнинг дуоларидан ғофил бўлганларга дуо қилгандан ҳам адашган борми?!” (Аҳқоф сураси, 5-оят).
Субҳанаҳу ва таоло шуни бизларга баён қилмоқдаки, сўралгувчилар, у Расул ё солиҳ кимса бўлишидан қатъий назар, сўровчиларнинг дуосидан ғофил (бехабар)дурлар, уларнинг дуоларига ҳеч қачон жавоб бермаслар ва (Қиёмат Куни) уларнинг душманлари бўлиб қолурлар ва уларнинг ибодатидан безор бўлурлар, Аллоҳ таоло шундай деди:
(Мушриклар) бирон нарсани яратишга қодир бўлмаган, ваҳоланки ўзлари яратилган нарсаларни (Аллоҳга) шарик қилишадими?! Уларга на ёрдам бера олмаслар ва на ўзларига ҳам ёрдам беришга қодир эмаслар. Уларни (яъни, шу ширк амалларини қилиб юрган кимсаларни) Ҳидоятга (Аллоҳ таолонинг ибодатдаги Тавҳидига) чақирсангиз, улар сизга итоат қилмаслар. Сиз уларни чақиринг ё индаманг барибирдур (улар ҳидоятга келмаслар). (Эй мушриклар!) Аллоҳдан ўзгага дуо қилаётганинглар сизларга ўхшаган бандадурлар, шундай экан уларга дуо қилингчи, жавоб бера олармикинлар, агар содиқ бўлсангизлар (яъни, уларни сизнинг дуоингизни қабул қилиб сизга мадад беришини даво қилсангизлар)!” (Аъроф сураси, 191-194-оятлар).
Ва Аллоҳ таоло шундай деди:
“Кимда ким Аллоҳ билан бирга бошқага ҳам дуо қилса, у кимса учун ҳеч қандай Бурҳон йўқдур (далил йўқдур. Яъни, ақл ва нусус унинг мушрик бўлганлигини кўрсатиб турса ҳам далилсиз ширк амалини қилмоқда), унинг ҳисоб-китоби Роббиси биландур ва У кофир бўлган кимсаларга ҳеч қачон нажот бермагайдур” (Муъминун сураси, 117-оят).
Аллоҳ таоло бизларга баён қилмоқдаки, Аллоҳни қўйиб, ўлик ва шунга ўхшашларга дуо қилган кимса учун унинг куфр ва Аллоҳдан ўзгага дуо қилганлиги сабабли ҳеч қачон саодатга эриша олмас.