Тавҳид форуми
Маййитни вафот этган шаҳридан ўзга юртга кўчиришлик ҳукми - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Жаноза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=34)
+--- Thread: Маййитни вафот этган шаҳридан ўзга юртга кўчиришлик ҳукми (/showthread.php?tid=2337)



Маййитни вафот этган шаҳридан ўзга юртга кўчиришлик ҳукми - mutaallim - 11-10-2013

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
фатволари

Ушбу бўлимда Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси мусулмонларнинг диний ва ижтимоий ишлари борасида ворид бўлган савол ва фатво сўроқларига жавоб беради.
Фатво № 120 22/1/1392 ҳ. Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. У кишидан кейин бирор пайғамбар йўқ бўлган зотга, аҳли оила ва саҳобаларига саловату саломлар бўлсин. Сўнг:
Дарҳақиқат, Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси савол йўлловчилардан бири томонидан жўнатилган сўровдан хабар топди.
Савол: Ота болаларига ўлимидан кейин жасадини Бақиъ ал-Ғарқод (қабристонида) дафн қилиниши учун Мадинаи Мунавварага кўчиришликни васият қилди. Жасадни бир юртдан бошқасига, у ерда дафн қилиниши учун кўчиришлик ҳукми нима?
Жавоб: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалари замонида маййитлар вафот этган шаҳар қабристонига дафн қилиниши ҳамда шаҳидлар вафот этган жойида дафн қилиниши амалий суннат бўлган. На ҳадис ва на саҳиҳ асарда саҳобалардан бирортаси вафот этган шаҳар қабристонидан ўзга (бир ўрин)га ёки у (шаҳар)нинг чеккаси ёки унга яқин жойга кўчирилгани собит бўлган.
Шу сабабли фуқаҳоларнинг жумҳури маййит дафн қилинишидан олдин вафот этган шаҳридан ўзгасига кўчирилишини жоиз эмас дейишган. Вафот этган ўрнида дафн қилиниши сабабли қабрига тажовуз қилиниши ёки хусумат, ахлоқсизлик ёҳуд лоқайдлик сабаб ҳурмати тўкилишидан ҳавотир олинишига ўхшаш саҳиҳ мақсад учун (жасадни кўчириш) мустаснодир. Шунда уни, унга ҳотиржам бўлинадиган ўринга кўчириш вожиб бўлади. Ўз юртига аҳли оиласи кўнглини кўтариш ва улар уни зиёрат қилиш имкониятига эга бўлишлари учун кўчирилишига ўхшаш. Шунда жоиз бўлади. Ёки (саволда келганидек) барака умидида ўз юртидан афзалроқ бўлган шаҳарга кўчиришликка ўхшаш. Шу ва шунга ўхшаш заруратлар томонида (дафн қилишдан) кечиктиришлик сабаб (жасад) ўзгаришидан чўчилмаслиги ва ҳурмати оёқости бўлмаслигини шарт қилишди. Агар бу ўринда зарурат бўлмаса ёки шартлар мавжуд бўлмаса уни кўчиришлик жоиз эмас.
Бироқ бу борада камчилик бўлишига қарамай барака умидида афзалроқ шаҳарга кўчиришлик борасидаги изн-(рухсат), кейинчалик уни тўсиш қийин бўлиши мумкин бўлган эшикни очиб берадиган ёмонлик бўлиб қолади. Одамлар бу борада изма-из кетиб, улар томондан айни мақсад учун изн сўраш кўпаяди. Шу сабабли қўмита суннатга амал қилиш, ушбу уммат салафлари йўлига эргашиш, важ-(баҳона)ни тўсиш, дафнни тезлаштиришликдан иборат шариат ундаганини рўёбга чиқариш, жасадни ўзгаришдан сақлашлик боис унда кечадиган протседуралардан маййитни ҳимоялаш, ворисларнинг ҳуқуқларига риоя қилиш, шаръий сарф йўллари ҳамда шу ва шунга ўхшаш мол инфоқ қилиниши лозим бўладиган эзгу амалларга қоплаш билан молни инфоқ қилишга чорлайдиган зарурат ва шаръий ҳожатсиз катта пулларни ишлатиш билан исрофдан эҳтиёт бўлиш учун ҳар бир маййит вафот этган шаҳри қабристонига дафн қилинишини тўғри деб билади. Шунга биноан имзо чекилди.
Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оиласи ва саҳобаларига саловатлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Раис: Иброҳим ибн Муҳаммад Оли Шайх
Қўмита раиси ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Ғудайён
Абдуллоҳ ибн Сулаймон ибн Маниъ

Манба: http://www.alifta.net/Fatawa/FatawaDetails.aspx?languagename=ar&View=Page&PageID=1416&PageNo=1&BookID=2#P61