Аллоҳ ширк келтирган кимсани асло кечирмаслиги ҳақида - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44) +--- Forum: Куфр ва ширк (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=47) +--- Thread: Аллоҳ ширк келтирган кимсани асло кечирмаслиги ҳақида (/showthread.php?tid=2353) |
Аллоҳ ширк келтирган кимсани асло кечирмаслиги ҳақида - Admin - 10-21-2009 Аллоҳ ширк келтирган кимсани асло кечирмаслиги ҳақида
Мушрик абадул-абад жаннатга кирмайди. Аллоҳ таоло шундай деди: «Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур, унинг борар жойи дўзахдир. Зулм қилгувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас» (Моида: 72). Аллоҳ таоло мушрикни асло мағфират қилмайди: «Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган кишилар учун кечирур» (Нисо: 48). Бу эса жаннат мушрикка ҳаром экани, Аллоҳ таоло уни кечирмаслиги ва ширк энг улкан гуноҳ эканига далолат қилади. Чунки ширкдан ўзга гуноҳлар мағфират қилиниши мумкин: «Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган кишилар учун кечирур». Зино, ўғирлик, маст қилувчи ичимлик ичиш, рибо, буларнинг бари Аллоҳнинг хоҳиши остидадир. Хоҳласа кечиради, хоҳласа азоблайди.
Ширк эса асло кечирилмайди. Аллоҳ таоло уни (ширкни) асло кечирмайман, дея ҳукм қилди. Шунингдек, осий кимса ширкдан қуйи турадиган гуноҳи кабираларга қўл урар экан, унга жаннат ҳаром бўлмай, оқибати барибир жаннатдир. Ё Аллоҳ таоло уни аввалги дафъада кечириб жаннатга дохил қилади. Ё бўлмаса дўзахда азоблангач, ундан чиқиб жаннатга киради. Мўмин киши ширкдан ўзга-қуйи бўлган фисқ ва маъсиятларга ҳар қанча қўл урса ҳам Аллоҳнинг Раҳматидан умидини узмасин. Чунки у жаннатдан маҳрум эмас. Балки Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг хоҳиши билан Унинг мағфирати остига дохилдир. Мушрикка келсак, у буларнинг баридан маҳрумдир, Аллоҳ сақласин. Ширк энг улкан-даҳшатли гуноҳ эканига Аллоҳ таолонинг ушбу қовли далилдир: «Чунки ширк келтириш катта зулмдир» (Луқмон: 13). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: «Ким Аллоҳга (бирор кимса ёки нарсани) шерик келтирса, бас, у буюк гуноҳни тўқиб чиқарибди» (Нисо: 48). «Кимки Аллоҳга ширк келтирса, демак, жуда қаттиқ йўлдан озибди» (Нисо: 116). Ушбу далилларнинг барчаси ширк энг улкан-даҳшатли гуноҳ эканига далолат қилади. Дарҳақиқат Ширк, тавбасиз кечирилмайди - Дилмурод Абу Муҳаммад - abu Huzayfa - 02-02-2012 RE: Аллоҳ ширк келтирган кимсани асло кечирмаслиги ҳақида - Admin - 12-27-2014 |