Ижтимоий тармоқларда шахсий суратини нашр қилиш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Руҳий тарбия (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=19) +--- Forum: Ёмон хулқлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=77) +--- Thread: Ижтимоий тармоқларда шахсий суратини нашр қилиш (/showthread.php?tid=2361) |
Ижтимоий тармоқларда шахсий суратини нашр қилиш - Муслим - 11-29-2013 Ижтимоий тармоқларда шахсий суратини нашр қилиш
[audio]https://tavhid.com/downloads/files/audio/Jobiriy_shaxsiy_suratni_ijtimoiy_tarmoqlarda_nashr_qilish.mp3[/audio] Юклаб олиш Савол: Марокашлик савол берувчи айтадики: сайт аъзоси сифатида шахсий суратларни қўйишнинг ҳукми нима, хусусан Фейсбук ва Твиттерда?
Жавоб: Мен айтаманки, тирик жон сурати ҳаром ва у гуноҳи кабира (катта гуноҳ)лардандир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида энг қаттиқ азобланадиган кимсалар – сураткашлардир» (Бухорий (5950), Муслим (2109) Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят). Соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар бердиларки, сураткашга ҳар бир чизган сурати олиб келинади ва унга руҳ пуфлашга буюрилади. У эса буни асло қиломайди (Бухорий (4/83), Муслим (3/1671)). Эҳтимол Абу Зиёд кейинги учрашувимизда бизга бу ҳақида эслаб ўтар. Чунки ушбу масала тафсилотга ҳожати бор. Шундан бизга маълум бўладики, одамнинг суратини нашр қилиш жоиз эмас, Твиттерда нашр қилинадими ёки бошқа тармоқдами (фарқи йўқ). Ҳа, ташкилот масъули ва шахсга иш берувчининг хавфсизлик ходимлари гувоҳнома, хавфсизлик (паспорт ва ҳоказо) каби хос сабаблар билан шахс суратини талаб қилса, унда бу зарурат ва ҳожатга айланади. Бу (жоизлик) ундан уёғига ўтмайди. Шайх Убайд ибн Абдуллоҳ Жобирий
|