Истиво - кўтарилиш, юқорилаш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44) +--- Forum: Тавҳид (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=45) +---- Forum: Исм ва сифатлар тавҳиди (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=48) +---- Thread: Истиво - кўтарилиш, юқорилаш (/showthread.php?tid=2392) |
Истиво - кўтарилиш, юқорилаш - Admin - 09-20-2009 Истиво - кўтарилиш, юқорилаш
«Сўнгра Ўз аршига кўтарилди», яъни, «сўнгра» калимаси тартиб, кетма-кетликка далолат қиладики, аршга кўтарилиши осмонлар ва ерни яратганидан сўнг бўлди. Чунки у (яъни, аршга кўтарилиши) Аллоҳ хоҳлаганида қиладиган-сифатланадиган феълий сифатлардандир.
«Кўтарилди», яъни, юқорилади, олий бўлди. «Ўз аршига», яъни, арш – махлуқотларнинг шифти-томидир. Луғатда эса: тахт маъносини ифодалайди. Ўз устунларига эга бўлган тахт бўлиб, фаришталар уни кўтариб туради. Ва у махлуқотларнинг энг улкан ва юқоридагисидир. «الاستواء» (ал-Истиво - кўтарилиш, юқорилаш): Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг буюклигига лойиқ бўлган феълий сифатларидан биридир. Махлуқнинг махлуққа кўтарилиши-олий бўлиши каби эмас. У Зот аршга муҳтож эмас. Чунки У аршни ҳам, бошқасини ҳам тутиб-ушлаб туради. «Албатта Аллоҳ осмонлар ва ерни қулаб тушишдан ушлаб-асраб турур. Аниқки, агар улар қуласалар У Зотдан сўнг (яъни, Аллоҳдан Ўзга) бирон кимса уларни тутиб тура олмас» (Фотир: 41). Арш Аллоҳ таолога муҳтож, чунки у махлуқдир. Аллоҳ таоло эса аршдан ҳам, бошқасидан ҳам Беҳожатдир. Бироқ У Ўзигина биладиган ҳикмат сабабли унга (аршга) кўтарилди. Кўтарилиш олий бўлишнинг бир туридир. Бироқ «العلو» (ал-Улув - Олийлик) зотий сифат, «الاستواء» (ал-Истиво - кўтарилиш, юқорилаш) эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло хоҳлаганда қиладиган-сифатланадиган феълий сифатдир. RE: Истиво - кўтарилиш, юқорилаш - Admin - 06-04-2014 Аллоҳнинг «Аршга кўтарилишлик» сифати 9-савол: Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири «Аршга кўтарилишлик»дир. Унга қандай иймон келтирамиз? Аллоҳнинг аршга кўтарилиши ҳақиқий кўтарилиш эканини исбот қилишлик. Унинг маъносини биламиз, кайфиятини эса билмаймиз. Маъноси: Олий бўлиш ва кўтарилишлик. Араб тилида шундай ворид бўлган ҳамда аҳли сунна вал жамоа ушбу маънога иттифоқ қилган. Кайфиятига келсак: Бу кўтарилишликни шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳгина билади. RE: Истиво - кўтарилиш, юқорилаш - Admin - 07-01-2015 |