Барча оламлар Роббиси – Аллоҳ Баракотлидир - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44) +--- Forum: Тавҳид (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=45) +---- Forum: Исм ва сифатлар тавҳиди (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=48) +---- Thread: Барча оламлар Роббиси – Аллоҳ Баракотлидир (/showthread.php?tid=2397) |
Барча оламлар Роббиси – Аллоҳ Баракотлидир - Admin - 04-21-2011 Барча оламлар Роббиси – Аллоҳ Баракотлидир
«Барча оламлар Робби – Аллоҳ Баракотлидир», яъни, феъл ва қудрати юқорида васф қилингандек бўлган, ҳамда шундай (улкан) махлуқотларга эга Зот буюк, барокатли ва олий бўлди.
«تبارك» (Табарока - баракотли бўлди): ушбу феъл Аллоҳ субҳанаҳу ва таологагина хос бўлиб, Ундан Ўзгасига ишлатилмайди. Барака – мўл-кўл яхшилик ва унинг ўсиб-кўпайиб боришидир. Аллоҳ жалла ва аланинг баракаси асло ниҳоя топмайди. Махлуқ борасида эса: «تبارك» (Табарока - баракотли бўлди), деб айтилмайди. Балки: барака ато қилинди дейилади, яъни, Аллоҳ таоло Унга барака ато этиб, муборак қилди. Бараканинг бари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодандир. |