Тавҳид форуми
Рўзадорнинг мисвок, тиш чўткаси ва пастасини ишлатиши - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Рўза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=14)
+---- Forum: Рўзани бузмайдиган амаллар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=96)
+---- Thread: Рўзадорнинг мисвок, тиш чўткаси ва пастасини ишлатиши (/showthread.php?tid=241)



Рўзадорнинг мисвок, тиш чўткаси ва пастасини ишлатиши - Admin - 08-03-2010

Рўздорнинг тиш маъжунларини ишлатишининг ҳукми нима?

Савол: Рамазоннинг кундузлари рўздорнинг тиш маъжунларини ишлатишининг ҳукми нима?

Жавоб: Модомики маъжун ошқозонга ўтмас экан, тиш маъжунини истеъмол қилишнинг зарари йўқдир. Бироқ, ишлатилмагани афзалдир. Чунки у тез ўтадиган нарсаки, одам ошқозонига ўтиб кетганини сезмай қолади. Шунинг учун ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Лақийт ибн Сабура разияллоҳу анҳуга: «Рўзадор бўлмаган пайтларингда бурунга чуқур сув олиб ташла» – деган эдилар (Термизий «Рўза ҳақидаги китоб» 788, Насоий «Таҳорат ҳақидаги китоб» 87. Бу ҳадисни аллома Албоний саҳиҳ деган).
Рўзадорнинг маъжунни ишлатмаслиги авлодир. (Бу борада) йўл кенгдир. Агар уни ишлатишни ифтордан кейинга кечиктирса, рўзани бузувчилардан бўлиб қолишидан қўрққан нарсадан сақланган бўлади.




Рўзадорнинг завол пайтидан сўнгра мисвок ишлатишининг ҳукми нима? - Admin - 09-08-2010

Рўзадорнинг завол пайтидан сўнгра мисвок ишлатишининг ҳукми нима?

Савол: Рўзадорнинг завол пайтидан сўнгра мисвок ишлатишининг ҳукми нима?
Жавоб: Заволдан илгари ёки кейин рўзадорнинг мисвок ишлатиши, бошқа пайтларда бўлгани каби, суннатдир. Чунки, мисвок ишлатиш ҳақидаги ҳадислар (ҳукми) умумийдир. Бундан заволдан илгари ёки кейинги маҳалларда рўзадор мустасно қилинмаган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Мисвок қилиш – оғизни тозаловчи ва Роббни рози қилгувчидир» (Имом Аҳмад 6/ 47, 62, 124. Насоий, «Таҳорат ҳақидаги китоб», 5. Бу ҳадисни аллома Албоний саҳиҳ деган);
«Умматимга оғир бўлмаса эди, уларни ҳар бир намоздан аввал мисвок қилишга буюрар эдим» (Имом Бухорий, ҳадис № 887, Имом Муслим, ҳадис № 510).




Рўзадорнинг мисвок, тиш чўткаси ва маъжуни ишлатиши - Admin - 09-08-2010

Рўзадорнинг мисвок, тиш чўткаси ва маъжуни ишлатиши

Савол: Рўзадорнинг мисвок, тиш чўткаси ва маъжуни ишлатишининг ҳукми нима?
Жавоб: Рўзадорнинг мисвокни кундузнинг эртасию охирида ишлатиши – суннатдир. Мен завол пайтидан сўнгра мисвок ишлатишни макруҳ деган одамларнинг аниқ ҳужжатлари борлигини билмайман. Чунки мисвок ишлатиш ҳақидаги ҳукмлар ом бўлиб, хосликни ифодаламайди. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Омир ибн Рабийъа разияллоҳу анҳудан илова ўлароқ: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рўзадорлик пайтларида сон саноқсиз марта мисвок ишлатганини кўрганман» – деганини ривоят қилган (Рўза мавзуси, 27–боб). Шунга кўра рўзадорнинг мисвок қилиши бошқа пайтларда бўлганидек – машруъдир.
Рўзадорнинг тиш фирчаси ёки маъжунини ишлатишида икки ҳолатдан бири бўлади:
Биринчи ҳолат: Маъжун кучли бўлиб меъдага ўтиб кетиши ва рўзадор уни тўхтата олмаслиги мумкин. Ҳолат бундай бўлса уни ишлатиш таъқиқланиб, истеъмол қилиш ҳаром бўлади. Чунки у рўзанинг бузилишига олиб боради. Ҳаромга олиб борадиган барча нарса ҳаромдир. Лақийт ибн Сабура разияллоҳу анҳунинг ҳадисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Рўзадор бўлмаганингда бурнингга чуқур сув ол!» – дедилар (Абу Довуд 2368) ва рўзадорлик пайтида бурунга чуқур сув олмасликни истисно қилдилар. Чунки бурунга чуқур сув олиш оқибатида унинг меъдага кети, рўзасини бузиш эҳтимоли кучлидир. Шунинг учун ҳам биз: «Агар маъжунлар меъдага ўтиб кетадиган даражада кучли бўлса, уларни рўзадрорлик ҳолатида ишлатиш жоиз эмас ва ишлатиш энг камида макруҳдир» – деймиз.
Иккинчи ҳолат: Маъжунлар бундай кучга эга эмас ва улардан сақланса бўлади. Бундай маъжунларни истеъмол қилишнинг зарари йўқдир. Чунки оғиз бўшлиғи тананинг ташқариси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам рўзадор одам сув билан мазмаза қилса – оғзини чайсада рўзаси очилмайди. Агар оғиз бўшлиғи тананинг ичи ҳукмида бўлса эди, рўзадорга мазмаза қилиш таъқиқланган бўлар эди.