Исломда азлнинг (ҳомиладан сақланиш) ҳукми - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Умумий бўлим (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=5) +--- Forum: Модераторлар учун (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=41) +--- Thread: Исломда азлнинг (ҳомиладан сақланиш) ҳукми (/showthread.php?tid=2421) |
Исломда азлнинг (ҳомиладан сақланиш) ҳукми - mastura - 10-04-2011 Ҳомиладорликка қарши дориларни истеъмол қилиш Савол: Бир хотин қисқа вақт ичида бир неча фарзанд кўрди. Шунинг учун ҳомидорликка қарши дорилар истеъмол қила бошлади ва бу унинг соғлиғига зарар берди. Докторлар ҳомиладорлик бу аёлга зарар беришини айтмоқдалар. (Айтингчи), бу аёл спираль қўйдирса бўладими? Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин жавоб беради: Биз бу хотинга фарзандларини кўкрак сути билан эмизишни тавсия этамиз. Чунки бу, одатда, ҳомиладорликни тўхтатади. Чунки қон сутга айланиб, бола овқат еб қолгунича ёки ўша даврга яқин замонгача ҳомиладорлик кечикиши мумкин. Агар бундай қилмаса, унинг умр йўлдошига хотини билан ҳайздан пок бўлган даврнинг охирларига бориб жинсий алоқа қилишини тавсия қиламиз. Яъни ҳайздан пок бўлган кунидан кейинги икки ҳафта ёки ундан кўра кўпроқ замон ўтганидан кейин жинсий алоқа қилсин. Бундай қилиш ҳам ҳомиладор бўлмаслик учун сабабдир. Бундан ташқари пок кунларнинг биринчи ва иккинчи кунлари ҳам ҳомила бўлмайди. Агар бунга ҳам «хўп» демаса, эҳтиёжига қараб спираль қўйдириши мумкин. Валлоҳу аълам. Манбаъ: «ал-Фатааваш-шаръийя фил-масааилит-тиббийя», 1 жузъ. |