Тавҳид форуми
Билмаган нарсаси борасида «Аллоҳу Аълам» (Аллоҳ Билгувчироқ) дейишнинг аҳамияти - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Руҳий тарбия (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=19)
+--- Forum: Илм талаб қилиш (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=20)
+--- Thread: Билмаган нарсаси борасида «Аллоҳу Аълам» (Аллоҳ Билгувчироқ) дейишнинг аҳамияти (/showthread.php?tid=2422)



Билмаган нарсаси борасида «Аллоҳу Аълам» (Аллоҳ Билгувчироқ) дейишнинг аҳамияти - Admin - 11-12-2009

Билмаган нарсаси борасида «Аллоҳу Аълам» (Аллоҳ Билгувчироқ) дейишнинг аҳамияти

Шайх, аллома Абдурроҳман Саъдийнинг муаллимнинг мутааллимга билмаган нарсаси борасида жавоб ўлароқ «Аллоҳу Аълам» (Аллоҳ Билгувчироқ) дейишининг аҳамияти ҳақидаги ажойиб сўзларини айтаман. У киши фойдали, мухтасар рисолалари бўлмиш «Муаллим ва мутааллимнинг одоби» (27)да шундай дедилар: «Бу уларнинг қадрларини туширмайди. Балки қадрларини кўтаради, ҳамда пархезкор эканликлари ва тўғриликка одатланганликларига далолат қилади.
Билмаган нарсасида тўхташлигида кўплаб фойдалар бор:
Бу аслида унга вожибдир.
У тўхтаб: билмайман деса, ушбу нарсанинг илми унга тезда келади. Ё ўзи мурожаат қилади ёки ўзгаси мурожаат қилади. Батаҳқиқ, мутааллим муаллимини тўхтаганини кўрса, ушбу (масала)нинг илмини ҳосил қилишда жиддий тиришади ва уни муаллимга тортиқ қилади. Бунинг таъсири қандай ҳам яхшидир.
У агар билмаган нарса борасида тўхтаса, бу унинг ишончли, қатъий киришган масалаларини пухта эгаллаганига далолат қилади. Худди билмаган нарсаси ҳақида гап бошлаган одамдан маълум бўлганидек, унинг бу иши барча гапирган сўзларида шубҳа туғдиришига олиб келади. Ҳатто очиқ-ойдин ишларда ҳам.
Мутааллимлар муаллимдан билмаган нарсасида тўхтаганини кўрсалар, бу уларга ушбу гўзал йўлни таълим беришлик ва йўллашлик бўлади. Ҳолат ва амалларга эргашишлик сўзларга эргашишликдан етукроқдир...».

Айтаманки: ушбулар муаллимнинг «Аллоҳу Аълам» дейишлиги ёки билимсиз сўзламаслигидан келиб чиқадиган айрим фойдалардир. Шак-шубҳасиз ушбу сўзни мутааллим томонидан айтилишлиги таъкидлироқ ва лозимроқдир.
«Мен фақат имконим борича ислоҳ қилишни истайман, холос. Ва (бунга) ёлғиз Аллоҳнинг ёрдами билангина муваффақ бўлурман. Ўзига суяндим ва Ўзига илтижо қилурман» (Ҳуд: 88).
Мукаррам арш Раббиси Буюк Аллоҳдан барчамизни Ўзи яхши кўриб, рози бўладиган амалларга муваффақ айламоғини, бизларни йўлдан озган йўлдан оздирувчилар эмас ҳидоят йўлидан бораётган ҳидоят йўлига етакловчи қилишлигини сўрайман. Албатта, У Эшитувчи ва (дуоларни) ижобат этувчидир.
Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.