Тавҳид форуми
«Менга ваҳий келди», деган кимсалардан ҳам золимроқ ким бор? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1)
+--- Forum: Қуръон (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=4)
+---- Forum: Тафсир (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=62)
+---- Thread: «Менга ваҳий келди», деган кимсалардан ҳам золимроқ ким бор? (/showthread.php?tid=2426)



«Менга ваҳий келди», деган кимсалардан ҳам золимроқ ким бор? - Admin - 04-05-2011

«Менга ваҳий келди», деган кимсалардан ҳам золимроқ ким бор?

Аллоҳ таоло деди: «Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган ёки ўзига ҳеч нарса ваҳий қилинмаган ҳолда: «Менга ваҳий келди», деган кимсалардан ҳам золимроқ ким бор?» (Анъом: 93).
Аллома Қуртубий («Жамиъ лиаҳкамил Қуръан» (7/41))да шундай дедилар: «Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Кимсалардан ҳам золимроқ ким бор?», маъноси, ундан золимроқ бирор киши йўқ. «Ёлғон тўқиган», яъни, Аллоҳ ҳақида ёлғонни ўйлаб топган. ««Менга ваҳий келди», деган», ўзини пайғамбар эканини даъво қилган. «Ўзига ҳеч нарса ваҳий қилинмаган ҳолда»... .
Ана шу услубдандир кимда-ким фиқҳ, суннат ва салафлар юриб ўтган йўлдан юз ўгириб: ҳаёлимга шундай-шундай нарса келди ёки қалбим шундай хабар берди деб, қалбларига келган ва ҳаёлларига устун келган нарса ила ҳукм қиладиганлар. Ва шулар турли кирлардан мусаффо ҳамда ўзгариш-(беқарорлик)дан холий деб даъво қиладиганлар бўлиб, уларга илоҳий илм ва раббоний ҳақиқатлар маълум бўлади! Куллий сир-асрорларга воқиф бўлиб, жузъий ҳукмларни биладилар ва натижада шулар сабабли умум шариат ҳукмларидан беҳожат бўладилар. Айтадиларки: ушбу шаръий ҳукмлар омма учун бўлиб, у билан бефаросат ва оммага ҳукм қилинади. Авлиё ва хос одамларга келсак, улар ушбу ҳужжатлардан беҳожатдир».
Аллома Саъдий ўз тафсирларида (226) шундай дедилар: «Аллоҳ таоло айтяптики: Аллоҳ таоло ундан пок бўлган бирор сўз ёки ҳукмни Унга нисбат беришлик билан У Зотга ёлғон сўзлаган кимсадан-да улканроқ зулм ва каттароқ жиноят қилган бирор киши йўқ. Балки ушбу (кимса) махлуқотларнинг энг золимидир. Чунки ушбу қилмишда ёлғон ҳамда диннинг асоси ва бўлимларини ўзгартиришлик ва буни Аллоҳ таолога нисбат беришлик мавжудки, бу бузуқ ишларнинг энг каттасидир».