Истиғоса - ўтиниб ёлбориш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44) +--- Forum: Тавҳид (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=45) +---- Forum: Улуҳият тавҳиди (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=89) +---- Thread: Истиғоса - ўтиниб ёлбориш (/showthread.php?tid=2438) |
Истиғоса - ўтиниб ёлбориш - Admin - 03-28-2012 Ўтиниб ёлбориш (الاستغاثة) ва унинг далили
Ўтиниб ёлборишнинг далили: «Ўшанда сизлар Роббингиздан мадад тилаганингизда-ўтиниб ёлборганингизда, У сизларга ижобат қилди» (Анфол: 9).
«الاستغاثة»: ибодат турларидан бири бўлиб, мадад-ёрдам сўрашдир. Бу фақат оғир дамларда бўладиган ҳолатдир. Инсон оғир ҳолатга тушганда Аллоҳдан мадад ва ушбу қийинчиликдан нажот сўрайди. Ўтиниб ёлбориш икки турлидир: Биринчиси: Аллоҳ азза ва жаллагина қодир бўладиган ишларда махлуқдан ўтиниб-ёлбориб мадад сўраш. Бу ширкдир. Кимда-ким Аллоҳдан ўзга жин, инсон, олдида ҳозир бўлмаган киши ёки ўликлардан ёлбориб мадад сўраса, дарҳақиқат, бу Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтиришдир. Иккинчиси: Тирик, олдида ҳозир бўлган махлуқдан қодир бўлган иши борасида ёлбориб мадад сўраш. Бу жоиздир. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом қиссаларида шундай деди: «(Бас, Мусонинг) жамоатидан бўлган киши душман томондан бўлган кимсага қарши ундан ёрдам-мадад сўради» (Қасос: 15). |