Тавҳид форуми
Намоздан сўнг зикр ва Оятал Курсийни ўқишда овозни кўтариш ҳукми - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12)
+---- Forum: Намоздан кейинги дуо ва зикрлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=80)
+---- Thread: Намоздан сўнг зикр ва Оятал Курсийни ўқишда овозни кўтариш ҳукми (/showthread.php?tid=2472)



Намоздан сўнг зикр ва Оятал Курсийни ўқишда овозни кўтариш ҳукми - Муслим - 01-18-2014

Намоздан сўнг зикр ва Оятал Курсийни ўқишда овозни кўтариш ҳукми

Савол: Дамашқ масжидларидан бирида намоз ўқидим. Агар намоз ўқисак ҳар фарз намози сўнгидан бир кишини "Оятал Курсий", "قل هو الله أحد" (Ихлос сураси) ҳамда "Икки паноҳ сўровчи" (Фалақ ва Нас суралари)ни баланд овозда ўқишга буюрадилар. Агар у қироатдан тўхтаса жамоатдаги ҳар бир киши "Оятал Курсий" ва "Икки паноҳ сўровчи" (Фалақ ва Нас суралари)ни бошидан охиригача қайта ўқийди.
Бу нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлганми ёки у бидъатми?
Мен уларга ушбу (иш)да мувофиқ келишим ва унда бардавом бўлишим вожибми ёки йўқми? Ҳолбуки мен "Оятал Курсий ва "Икки паноҳ сўровчи" (Фалақ ва Нас суралари)ни ўқишлик Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит эканини биламан.
Намозхонлардан бири ҳар фарз намозидан кейин билмаган кишига таълим бериш мақсадида "Оятал Курсий" ва "Икки паноҳ сўровчи" (Фалақ ва Нас суралари)ни баланд овозда ўқишлиги жоизми?
Жавоб: Зикр қилинганларни намозлар сўнгидан баланд овозда қироат қилишлик жоиз эмас, на намозхонлардан бири ва на жамоатлари тарафидан. Гарчи таълим мақсадида бўлсада. Балки у, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлмагани учун бидъатдир. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари собит бўлган: "Кимда-ким бизнинг бу (дин) ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, бас, у мардуддир". Бухорий (2697) ва Муслим (1718) ривоятлари. Шунга биноан сиз учун уларнинг бу бидъатларига мувофиқ келишингиз жоиз эмас. Балки сизга буни инкор қилишингиз ҳамда уларга ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан баҳолиқудрат баён қилишингиз вожиб бўлади. Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига биноан: "(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Роббингизнинг йўли — динига донолик, ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала — мунозара қилинг!" (Наҳл: 125). Ҳамда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликларига биноан: "Сизлардан ким бирор мункарни кўрса, бас, уни қўли билан ўзгартирсин. Агар қодир бўлмаса, бас, тили билан. Агар қодир бўлмаса, бас, қалби билан. Ва бу иймоннинг энг заифидир" (Бухорий (956), Муслим (49)).

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 8740 (2/467).

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Қўмита раиси ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Абдуллоҳ ибн Қоъуд



RE: Намоздан сўнг зикр ва Оятал Курсийни ўқишда овозни кўтариш ҳукми - Admin - 10-01-2014

Намоздан кейинги суннат зикрларни жўр бўлиб айтиш

Савол: Намоздан кейинги суннатда келган зикрларни жамоавий шаклда (жўр бўлиб) қайтаришнинг ҳукми нима?
Жавоб: Бу бидъатдир. Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлмаган. (Суннатда) ворид бўлгани шуки, ҳар бир киши истиғфор айтиб, ўзи зикр қилади. Бироқ суннат шуки, намоздан кейин ушбу зикрни жаҳрий айтилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ушбу ривоят собит келганки: «Зикр айтиш билан овоз кўтарилиши, (Ибн Аббос) уларни эшитиш билан бурилиб кетган вақтларида бўларди». Ушбу (ривоят) кўпчилик бугунги кунда зикрни ичларида айтишларига хилоф ўлароқ уни жаҳрий айтиш суннат эканига далолат қилади. Баъзилар эса тасбиҳ (субҳаналлоҳ деб айтиш), таҳмид (Алҳамдулиллаҳ деб айтиш), такбир (Аллоҳу Акбар деб айтиш)ни қўйиб, фақат таҳлилни (Ла илаҳа иллаллоҳ деб айтиш) жаҳрий айтадилар. У билан буни орасига (бундай) фарқлов киритишни суннатдан бирор асосга эга эканини билмайман. Балки суннат жаҳрий айтишдир…
Муҳими шуки, демак рожиҳ сўз, намозлардан кейин зикрни шаръий кўринишда суннат экани ва бу уни суннатда жаҳрий айтилишидир. Овозни кўтариб айтилади деганимдан, безовта қилар даражада баланд кўтарилишини назарда тутганим йўқ. Бундай қилиш нолойиқдир. Шунинг учун ҳам одамлар Росул соллоллоҳу алайҳи ва саллам замонларида Хайбардан қайтиб келаётганларида овозларини баланд кўтаришди. Шунда айтдиларки: «Эй инсонлар, (овозларингизни) ўзларингиз (эшитадиган даражагача) паслатинглар». Демак (зикр айтишда овозни) кўтаришдан кўзланган мақсад, машаққат ва безовталик (туғдирмайдиган даражада) бўлишидир.