Менга олти нарсанинг кафолатини беринглар, сизларга жаннатнинг кафолатини бераман - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Руҳий тарбия (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=19) +--- Forum: Тарбия (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=21) +--- Thread: Менга олти нарсанинг кафолатини беринглар, сизларга жаннатнинг кафолатини бераман (/showthread.php?tid=2526) |
Менга олти нарсанинг кафолатини беринглар, сизларга жаннатнинг кафолатини бераман - mutaallim - 03-01-2014 Менга олти нарсанинг кафолатини беринглар, сизларга жаннатнинг кафолатини бераман
Фазилатли шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр ҳафизаҳуллоҳ
Барчага маълумки, кафолат-(суғурта) сўзи одамлар ўртасидаги савдо-сотиқ ва умумий тижоратларида қаттиқ эътибор ва катта аҳамият қозонган. Кафолатланган мол ва суғуртаси мавжуд товарлар одамлар наздида кафолати йўқ мол каби ўринда эмас. Бу эса одамларнинг кафолатланган нарсага қаттиқ эътиборлари, ундан ўзга шундай бўлмаган нарсага нисбатан унинг исботи мавжуд экани нуқтаи назаридан катта тафовутда кўпроқ эканини таъкидлайди. Шунинг учун одамларнинг бу ишга қаттиқ эътибор беришлари кўпроқдир. Хоссатан кафолат берувчи ростгўйлик билан танилган, вафодорлик ва омонатдорлик билан безанган ҳамда у сабабли кафолатга ноил бўладиган ишлар осон ва енгил ишлар бўлиб, одамларга айб илакиштирмаса ва уларга қийинчилик юкламаса. Кафолат берувчи ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламайдиган, у фақат ваҳий қилинаётган бир ваҳий(ни сўзлайдиган) содиқул масдуқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлсалар нима дейсиз? Кафолатланган нарса кенглиги осмонлар-у ерчалик бўлган, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ва инсон хаёлига келмаган жаннат бўлса нима дейсиз? Ушбу кафолатга эришиладиган ишлар оғир меҳнат ва катта машаққат талаб қилмайдиган осон ишлар ва енгил амаллар бўлса нима дейсиз? Ушбу буюк кафолатнинг матнини ўйлаб кўринглар, Аллоҳ сизларни ўз ҳимоясига олсин! Имом Аҳмад “Муснад”да, ибн Ҳиббон ўз “Саҳиҳ”ида, Ҳоким “Мустадрок”да ва бошқалар Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Менга ўзларингиз томондан олти нарсанинг кафолатини беринглар, мен сизларга жаннатнинг кафолатини бераман: Сўзлаганингизда рост сўзланглар, ваъда қилганингизда вафо қилинглар, сизларга омонат топширилса адо қилинглар, таносил аъзоларингизни сақланглар, кўзларингизни қуйи қилинглар ва қўлларингизни тийинглар”. Албоний раҳимаҳуллоҳ “Силсила ас-Саҳиҳа” (1470)-рақамга қаранг. Батаҳқиқ, у кафолатга кафолат, вафога вафодир: “Менга ўзларингиз томондан олти нарсанинг кафолатини беринглар, мен сизларга жаннатнинг кафолатини бераман”. Қандай ҳам енгил олти амал! Қандай ҳам осон ва енгил яхшилик бобларидан иборат ишлар! Ким уни ҳаётида адо этса ва ўлимига қадар уларга риоя қилса, бас унинг учун жаннат кафолатлангандир. Жаннат сари бўлган йўли ҳотиржам муаккаддир. “Жаннат тақводор зотларга йироқ бўлмаган (бир маконга) келтирилди (ва уларга дейилди): «Мана шу (неъматлар) Сизларга — ҳар бир (Аллоҳга) қайтгувчи, (ўз аҳдини) сақлагувчи (риоя қилгувчи), ғайбдаги Раҳмондан қўрққан ва тавба-тазарруъ қилган дил билан келган кишиларга ваъда қилинаётган нарсалардир. Унга (жаннатга) тинч-омон кирингиз! Бу (кун) мангу (қоладиган) Кундир». Улар учун у жойда хоҳлаган нарсалари бордир. Ва яна Бизнинг даргоҳимиздаги қўшимча (иззат-икром)лар ҳам бордир”. (Қоф: 31-35). Ушбу хислатлар ичидаги биринчи хислатга келсак, у: сўздаги ростгўйликдир. Мўмин сўзида ростгўй, ёлғон унга йўл топа олмайди. У ҳаётида ростгўйликка, то ростгўйлиги уни жаннатга элтгунча мудом риоя қилиб боради. Ҳадисда ворид бўлишича: “Ростгўйликни лозим тутинглар. Батаҳқиқ, ростгўйлик эзгуликка бошлайди. Эзгулик эса жаннатга бошлайди. Киши мудом рост сўзлайди ва ростгўйликка риоя қилади, ҳатто Аллоҳнинг ҳузурида сиддиқ деб ёзилади”. Муслим ривояти. Иккинчи хислатга келсак, ваъдага вафо қилиш ва келишув-(битим)ни лозим тутиш. У, мўминларнинг сифатларидан бир сифат ва муттақинларнинг аломатларидан бир аломатдир. Улар ваъдага хилоф қилиш ва битимни бузиш нималигини билмайдилар. Вафо бошқа муомалотларни ҳам ўз ичига олгани нуқтаи назаридан мусулмон жамиятини қуришдаги асосий сифатдир. Муомалотларнинг бари, ижтимоий алоқалар, ваъда ва битимлар вафодорликка кўз тикиб туради. Агар вафо йўқолса ишонч йўқолади, ўзаро муомала ёмонлашади ва ўзаро нафрат ҳукм суради. Учинчи хислатга келсак, у омонатни адо қилишликдир. У, Аллоҳ унинг аҳлини мадҳ қилган, уни адо этувчиларга олқиш айтган хулққа оид улкан сифатлардандир. У, кишининг иймони мукаммаллиги ва исломи гўзаллигидандир. Омонатдорлик билан дин, номус, мол, тана, руҳ, илм ва бундан бошқа нарсалар ҳифзу ҳимояда бўлади. Ҳадисда ворид бўлишича: “Мўмин – одамлар ундан ўз моллари ва жонлари борасида ҳотиржам бўлган кишидир”. Аҳмад ривояти. Агар жамиятда омонатдорлик ҳукм сурса ўзаро жипслашиш мустаҳкамланади, ўзаро боғланиш кучаяди ҳамда яхшилик ва барака кенг қулоч ёзади. Тўртинчи хислатга келсак, у таносил аъзоларини сақлашликдир. Яъни, ҳаромни қилиш ёки ботилга қўл уришдан. “Улар авратларини (ҳаромдан-зинодан) сақлагувчи кишилардир. Магар ўз жуфту-ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар). Бас улар маломат қилинмаслар. Энди ким шундан ўзгани (зино ва шу каби шариати Исломияда ҳаром қилинган нарсаларни) истаса, бас ана ўшалар ҳаддан ошгувчилардир”. (Мўминун: 5-7). Таносил аъзосини сақлашда наслни сақлашлик, наслу-насабга риоя қилишлик, жамият поклиги, офат ва касалликлардан саломат бўлишлик мавжуд. Ушбу улкан хислатларнинг бешинчиси кўзни қуйи қилишликдир. Яъни, ҳаромга қарашликдан. Аллоҳ таоло айтади: “(Эй Муҳаммад), мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўлдир). Албатта Аллоҳ улар қилаётган ҳунарлардан хабардордир. Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар!”. (Нур: 30-31). Кўзни қуйи қилишнинг фойдалари улкан. У бандага иймон ҳаловати, дил нури, қалб қуввати, нафс поклиги ва салоҳиятини олиб келади. Унда ҳаромга боқиш ва ботилга интилишдан сақлов бор. Олтинчи хислатга келсак, у қўлни тийишликдир. Яъни, одамларга азият бериш, уларга тажовуз қилиш ёки уларни ёмонликка дучор қилишликдан. Аллоҳнинг бандаларига азият етказувчига Аллоҳ ва одамлар ғазаб қилади ҳамда жамият уни ирғитиб юборади. У, бадхулқлик ва одобнинг тубанлигига далилдир. Агар инсон одамларга азият етказишдан тийилса, бу унинг хулқи юксак, одоби олий ва муомаласи яхши эканига далолат қилади. Ва Аллоҳнинг бу ҳақдаги улкан ваъдасидан баҳраман бўлади. Энди инсоннинг хулқи олий ва одоби юксак бўлиб, бу билан ҳам кифояланмай ҳатто мўминларнинг йўлларидан озорни олиб ташласа нима дейсиз? Муслим ўз “Саҳиҳ”ида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Бир киши йўл бўйидаги дарахт шоҳи олдидан ўтиб: Аллоҳга қасамки, буни мусулмонлардан четлаштираман, уларга озор бермагай, деди ва жаннатга киргазилди”. Муслим ривояти. Булар, жаннатнинг қасд қилинган дарвозалари, зоҳир шамчироқлари, юриб бориладиган йўлларидир. Бас, буни қўлдан кетишидан олдин ғанимат билайлик ва ўлимдан олдин ўзимиз учун яхшиликни кўпайтирайлик. Аллоҳ барчага ушбу ишни адо этишда кўмак берсин. Ва бизни жамийки яхшиликка муваффақ айласин. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва барча саҳобаларига саловат ва саломлар йўлласин! |