Тавҳид форуми
Ишонч ҳосил қилишдан олдин миш-миш тарқатишлик ҳукми (Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ) - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56)
+--- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=3)
+--- Thread: Ишонч ҳосил қилишдан олдин миш-миш тарқатишлик ҳукми (Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ) (/showthread.php?tid=2578)



Гийбат, миш-миш! - Muslim brat tvoy - 08-05-2013

асСалям алейкум уа рахматуЛлах! Биродарлар гийбад хамда миш-миш хакида ёзиб беринглар! Аллох таоло барчаларингиздан рози булсин!


Ишонч ҳосил қилишдан олдин миш-миш тарқатишлик ҳукми (Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ) - mutaallim - 03-23-2014

Ишонч ҳосил қилишдан олдин миш-миш тарқатишлик ҳукми

Фазилатли шайх Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон
ҳафизаҳуллоҳ
Доимий Фатво Бериш Қўмитаси ҳамда Кибор Уламолар Ҳайъати аъзоси

[mp3]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/yomon_xulqlar/yomon_xulqlar_013_ishonch_hosil_qilishdan_oldin_mish_mish_tarqatishlik.mp3[/mp3]

Савол: Миш-мишлар хатарли иш. Айрим кимсалар ушбу миш-мишлар кетидан қувади. Форум, йиғин ва интернетда қандай бўлмасин уларни нақл қилади. Ва уни парвосига ҳам олмайди. Ислом шариатида миш-мишларнинг хатари ҳақида бизга сўзлаб берсангиз?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Барча мақтовлар оламлар Рабби Аллоҳга хос. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва барча саҳобаларига саловат ва саломлар йўлласин. Сўнг: Мусулмонга бефойда ёки ўзига ёҳуд ўзгага зиён бўлган сўздан тилини тийиши лозим бўлади. Миш-мишлар шулар жумласидандир. Хоҳ ёмон миш-миш бўлсин, хоҳ якка шахс ёки умматга тааллуқли бўлсин баб-баробардир. Мусулмонга аниқлаштириши ва уни фақат зарурат вақти айтиши вожиб бўлади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: “Эй муминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда, бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун (у фосиқ кимса олиб келган хабарни) аниқлаб-текшириб кўринглар!”. (Ҳужурот: 6). Мусулмонга биродари ҳақида ёмон нарса-(хабар) етса уни яшириши ва уни тарқатмаслиги вожиб бўлади. Гарчи у рост бўлсада. Агар унга нақл қилинган нарса-(хабар) рост бўлса ва унда биродарига зарар бўлса, батаҳқиқ, у биродарини сатр қилади ва ўзаро ўртада насиҳат қилади. Ҳамда у ҳақдаги ёмон хабарларни тарқатмайди. Гарчи у юз берган бўлсада. Чунки бу ҳам ғийбат остига дохил бўлади. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло шундай деди: “Ва айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бундан-да ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз)! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибондир”. (Ҳужурот: 12). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғийбатни: “Биродарингни, у ёмон кўрадиган нарса билан ёд этишинг”-дея изоҳладилар. (Саҳобалар): “Эй, Аллоҳнинг элчиси! Биродаримда мен айтган нарса мавжуд бўлса нима дейсиз?”-дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса: “Агар унда сен айтган нарса мавжуд бўлса, дарҳақиқат, уни ғийбат қилибсан. Агар унда сен айтган нарса мавжуд бўлмаса, дарҳақиқат, унга бўҳтон қилибсан”-дедилар. Яъни, унга туҳмат қилибсан. Бас, сен қандай бўлганда ҳам гуноҳкорсан. Хоҳ сен айтган нарса унда мавжуд бўлсин, хоҳ мавжуд бўлмасин. Чунки сен ё ғийбат ёки ёлғондан чиқолмайсан. Иккиси ҳам жиноят. Бу, якка шахслар ҳаққида эди. Шунингдек, жамият ҳаққида ҳам. Хавфсизлик ва унга путур етказадиган нарсалар ҳаққида ҳам. Мусулмонга рўй бераётган воқеа-ҳодиса ҳамда миш-мишларни яшириши, бу билан одамларни хавфга солмаслиги ва уни одамлар ўртасида ёймаслиги вожиб бўлади. Бу, мунофиқларнинг йўли. Миш-мишлар кетидан қувиб, мусулмонларни қўрқув ва хавфга солиш учун уларни тарқатадиганлар – улар (мунофиқлар)дир. Аллоҳ таоло деди: “Агар улар сизларнинг орангиздан чиққанларида ҳам, сизларга фақат ортиқча зиён бўлган ва ўрталарингизда сизларни фитнага солиш учун югуриб-елиб юрган бўлур эдилар ҳамда ораларингизда уларга қулоқ солувчилар ҳам (топилган) бўлур эди. Аллоҳ золим кимсаларни билгувчидир”. (Тавба: 47). Аллоҳ таоло деди: “Албатта иймон келтирган кишилар ўртасида бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун … аламли азоб бордир”. (Нур: 19). Бу қаттиқ ваъиддир. Мусулмон, мусулмонларни қўрқувга соладиган миш-миш ва ёмон хабарларни тарқатувчи бўлмайди. Агар ушбу хабар ёки ушбу ҳодисанинг мусулмонларга хатари бўлиб, уни муолажа қилишга эҳтиёж сезса, унинг муолажаси, уни тўғирлашга эга бўлмаган одамлар орасида тарқатишлик билан бўлмайди. Балки бу борада ҳукмдорга мурожат қилинади. Уни муолажа қилиш ва хатарини даф этишлик учун бу борада ҳукмдорга мурожат қилинади. Аллоҳ таоло деди: “Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан)пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар. Агар сизларга Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлмаса эди, (яъни Аллоҳ ўз марҳамати билан сизларни иймонда устивор қилмаса эди) айрим кишилардан ташқари ҳаммангиз шайтонга эргашиб кетар эдингиз”. (Нисо: 83). Ҳар қандай ҳолатда ҳам мусулмон тилини тияди, миш-мишлар билан оғиз кўпиртириб, расвогарчиликларни тарқатмайди. Сукут сақлаш ва сатр-(яшириш)ни қўллайди. Ислом ва мусулмонлар ҳаққига салоҳият тилаб дуо қилади. Мусулмон ана шундай бўлади.