Тавҳид форуми
Рўзадорнинг эҳтилом бўлиши - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Рўза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=14)
+---- Forum: Рўзани бузмайдиган амаллар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=96)
+---- Thread: Рўзадорнинг эҳтилом бўлиши (/showthread.php?tid=258)



Рўзадорнинг эҳтилом бўлиши - Admin - 09-08-2010

Эҳтилом бўлиш рўзага зарар берадими?

Савол: Рўзадор эҳтилом бўлса рўзасига таъсир қилади?
Жавоб: Рўзадор рамазон ойининг кундузида эҳтилом бўлса, бу унинг рўзасига таъсир қилмайди. Чунки эҳтилом унинг ихтиёрисиз бўлган. Қолаверса, ухлаётган одамдан масъулият соқит қилинган.




Тунда эҳтилом бўлган одамнинг рўзаси - Admin - 04-20-2011

Тунда эҳтилом бўлган одамнинг рўзаси

Савол: Тунда эҳтилом бўлган одамнинг рўзаси бузиладими?
Жавоб: Эҳтилом мажбурий иш бўлиб, инсоннинг қўлида бўлмаган ва инсон қайтара олмайдиган нарсадир. Рўзадор рамазоннинг наҳорида эҳтилом бўлса ва яна қайталанса, рўзаси бузилмайди. Чунки у, одамнинг уйқусида содир бўлади. Ундан уйғонгунича масъулият соқитдир. Агар эҳтилом тунда содир бўлган бўлса, рўзадорнинг рўзасини бузишига ҳукм берган бирон кимсани билмайман.




Хотини билан ётиб эҳтилом бўлди ... - Admin - 04-20-2011

Хотини билан ётиб эҳтилом бўлди ...

Савол: Биров рамазон наҳорида хотини билан қучоқлашиб ётиб ухлаб қолди ва уйқусида эҳтилом бўлди. У одам рўзасининг қазосини тутиб берадими?
Жавоб: У одам рўзасининг қазосини тутиб бермайди. Чунки уйқудаги эҳтилом, инсоннинг иродасидан ташқари содир бўлади. Бунинг сабаблари фикрлаш ёки шунга ўхшаш нарсалар бўлса ва уйқусида эҳтилом бўлса фарқи йўқ. Муҳими, шаҳват суви уйқудалиги маҳал чиққан бўлсин. Шунга кўра, у одамнинг рўзаси раво бўлиб, қазосини тутмайди.




Рамазон ойида бомдод намозидан сўнг ухлаган ва эҳтилом бўлган одам, қачон ғусл қилади - Admin - 05-03-2011

Рамазон ойида бомдод намозидан сўнг ухлаган ва эҳтилом бўлган одам, қачон ғусл қилади?

Савол: Рамазон ойида бомдод намозидан сўнгра ухлаб эҳтилом бўлган одам, (пешин вақтигача) анчагина вақти бўлишига қарамай зудлик билан (ғусл қилиб) баданини роҳатлатиши керакми? Сизларни Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин ва устингиздан савоблар ёғдирсин, саволимга жавоб берсангизлар!
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Бомдод намозидан кейин эҳтилом бўлган одамнинг пешин намозининг вақти кирмагунича ғусл қилиши фарз эмас. (Пешин намозининг вақти киргач ғусл қилиши фарз бўлади).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.




Рамазонда кундузи булғаниш - Admin - 06-28-2011

Рамазонда кундузи булғаниш

Савол: Рўзадор киши Рамазонда кундуз куни эҳтилом бўлса, унинг рўзаси бузиладими ёки йўқ? Унинг дарров ғусл қилиши вожиб бўладими?
Жавоб: Эҳтилом бўлиш рўзани бузмайди, чунки у рўзадорнинг ихтиёрида эмас. Агар у сувни, яъни манийни (кийимида ёки ётган ўрнида) кўриб қолса, жунубликдан покланиш учун ғусл қилиши вожибдир. Агарда у бомдоддан кейин эҳтилом бўлса ва ғусл қилишни пешин намозигача кечиктирса, бунинг зиёни йўқ. Шунингдек, у тунда аҳли билан қўшилса-ю, тонг отгандан кейингина ғусл қилса ҳам, бунда танглик йўқ. Оиша ва Умму Салама разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича: ”Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жимодан кейин жунуб бўлган ҳолларида тонг оттирар, сўнгра ғусл қилиб, рўза тутаверар эдилар” (Бухорий ривоятлари, 1926-ҳадис, Муслим ривоятлари, 1109-ҳадис).
Шунингдек, ҳайз кўрган ва нифосдаги аёл тунда (қондан) покланса-ю, тонг отгандан кейин ғусл қилса, бунинг зиёни йўқ ва унинг рўзаси дурустдир. Лекин унга ҳам, жунуб бўлган кишига ҳам ғусл ёки намозни қуёш чиқишигача кечиктириш жоиз бўлмайди, балки улар намозни ўз вақтида адо этишлари учун қуёш чиқмасидан олдин ғусл олишлари вожиб бўлади.
Эркак киши жунубликдан кейин намозни жамоат билан ўқишга улгуриши учун бомдод намози ўқилишидан олдин ғусл қилиб олишга шошилиши лозимдир.
Аллоҳ тавфиқ Соҳибидир.




Рамазонда эхтилом булиш - rinat80_09 - 08-11-2011

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!!!

"Бомдод намозидан кейин эҳтилом бўлган одамнинг пешин намозининг вақти кирмагунича ғусл қилиши фарз эмас. (Пешин намозининг вақти киргач ғусл қилиши фарз бўлади)."

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 13466.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

шу фатвода нимага айнан "пешин намозининг вақти кирмагунича ғусл қилиши фарз эмас" дейилган, шунга тушунча берсангизлар. Аллох рози блсин!


RE: Рамазонда эхтилом булиш - Abu Solih - 08-11-2011

(08-11-2011, 04:49 AM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!!!

Ва алайкумус салам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
Quote:"Бомдод намозидан кейин эҳтилом бўлган одамнинг пешин намозининг вақти кирмагунича ғусл қилиши фарз эмас. (Пешин намозининг вақти киргач ғусл қилиши фарз бўлади)."
Мусулмон кунлик беш вақт фарзларини адо қилиш учун пок бўлиши лозимдир. Бомдоддан кейин эҳтилом бўлган одам кейинги намозни вақтигача, ихтиёрий вақтда ғусл қилса бўлаверади. Яъни, ғусл қилиш унга фарз эмас. Пешин вақти кирганида фарз бўлади, чунки пешин намозини ўз вақтида адо қилиш фарз.

Эҳтилом бўлган одам дарҳол ғусл қилиши вожиб эмас. Ғуслни кечиктиришни ҳеч қандай зарари йўқ. Бу маълум бўлган масалалардандир.

Валлоҳу таъала аълам!
Ва солаллоҳу ъала Муҳаммад ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъин!