Қори сўзининг маъноси - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Умумий бўлим (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=5) +--- Forum: Турли мавзулар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=26) +--- Thread: Қори сўзининг маъноси (/showthread.php?tid=2599) |
Қори сўзининг маъноси - rinat80_09 - 04-16-2014 Ассаламу алейкум! 1) Хозирги кунда купчилик корилар узларини "Фалончи қори" "Пистончи қори" шунга ухшаган куп исмларни эшитиябмиз? "Кори сузининг маъносини изохлаб берсангиз, агар билишимизча "Кори" сузи Куръон укувчи булса Сахобалар тобеинлар хам Куръонни укиишган ку хатто ёд хам олган, нимага улар узларини "КОРИ" деб номламаган, биз томонларда Куръонни ким тулик ёдлаб олса уша кишини ахли илм деб ва "Кори" деб билишади, бу иш шариатда тугри ми? Аллох рози булсин! RE: Узига бирор бир лакаб куйиш - Меҳмон - 10-24-2014 (04-16-2014, 11:30 AM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум! Ва алайкумус салам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Қори - қороъа ( قرأ ) феълининг фоили-(иш-ҳаракатни бажарувчиси) бўлиб, луғатда бирор бир ёзмани ўқишликни ифодалайди. Суннати мутоҳҳарода эса «қори» сўзи - Қуръон илмини билган, уни ҳукмларини билиб, маъносини англаб, идрок қилиб ўқийдиган кишини ифодалайди. Мунофиқлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобаларини истеҳзо қилиб дейишдики: ما رأينا مثل قراءنا هؤلاء أرغب بطوناً ولا أكذب ألسناً ولا أجبن عند اللقاء
«Биз бу қориларимиз каби қорни рағбатли (яъни кўп таом ейдиган), тиллари каззоб ва (душманга) йўлиқганда (тумтарақай бўладиган) қўрқоқларни кўрмадик». Шунда Аллоҳ таъало ушбу оятларни нозил қилди: قل أَبِاللَّهِ وَآيَاتِهِ وَرَسُولِهِ كُنْتُمْ تَسْتَهْزِئُون * لا تَعْتَذِرُوا قَدْ كَفَرْتُمْ بَعْدَ إِيمَانِكُمْ
«(У мунофиқларга) айт: «Ҳали Аллоҳни ва Унинг оятларини ҳамда Унинг Расулини истеҳзо қиласизларми? Узур айтманглар! Батаҳқиқ, иймон келтирганингиздан сўнг кофир бўлдинглар» (Тавба 65). Мунофиқлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаларни - қорилар, деб аташди. Яъни улар Қуръонни аҳкомларини тушуниб, уни маъноларини идрок қилиб, ўқирдилар. Асл қорилар - Қуръон олимларидир. Ана шулар ҳақиқий Қуръон қориларидир. Аммо киши Қуръонни фаҳмламаса гуноҳкор бўлмайди ва ўқигани учун ҳам ажрланади. Киши қудрати доирасида Қуръон илмини ўрганишлиги лозимдир! Аллоҳу аълам. |