Тавҳид форуми
Эркаклар узукни қайси бармоққа тақади? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Либос ва зеб-зийнат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=32)
+--- Thread: Эркаклар узукни қайси бармоққа тақади? (/showthread.php?tid=2630)



Эркаклар узукни қайси бармоққа тақади? - Ahlussunna - 03-21-2014

Ассаламуалайкум...
2)ва Росулуллох саллолоху алайхи васаллам узукни кайси баромогига такган?


RE: Ханафий мазхабида Эркак кишига узук мумкинэмасми? - Муслим - 05-07-2014

(03-21-2014, 10:41 PM)Ahlussunna Wrote: Ассаламуалайкум...
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
(03-21-2014, 10:41 PM)Ahlussunna Wrote: 2)ва Росулуллох саллолоху алайхи васаллам узукни кайси баромогига такган?
Узукни кўрсаткич бармоққа тақиш

Савол: Узукни ўрта бармоққа тақилса бўладими? Чунки Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида қуйидаги маъдаги ҳадис бор: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсаткич ва ўрта бармоқларга узук тақишдан қайтардилар». Бу ҳадиснинг маъноси аниқ. Бошқа ривоятда эса: «Ўрта бармоқ ва унинг ёнидагисига ...» дейилган (Имом Муслим 2078, Абу Довуд 4225). Ўрта бармоқ ёнидаги бармоқдан мақсад кўрсаткич бармоғими ёки бошқасими? Мазкур икки ривоятни қандай жамлаш мумкин?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Эркак кишининг узукни ўнг ёки чап қўлининг синчалоғига тақиши жоиз бўлиб, кўрсаткич ва ўрта бармоғига тақиши макруҳдир. Имом Муслим ва бошқа муҳаддислар Алий разияллоҳу анҳунинг: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узугимни бу ва бу бармоқларимга тақишимни тақиқладилар», деб (Термизий 1786, Имом Аҳмад 1/78) ўрта ва ёнидаги бармоғига ишора қилганларини ривоят қилдилар (Имом Аҳмад 1/78, 109, 124, 134, 138, 154; Имом Муслим 2078; Абу Довуд 4225; Термизий 1786; Насоий 5210, 5212, 5286, 5287; Абу Яъло 281, 418, 419, 606; Ибн Ҳиббон 998; Байҳақий 3/276).
Имом Муслимникидан бошқа ривоятлар ўрта бармоқ ёнидаги бармоқнинг кўрсаткич бармоғи эканини баён қилди. Термизий раҳимаҳуллоҳ Алий разияллоҳу анҳунинг: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга ипак аралашган кийим (кийиш) ва ипак ёпқичлар(ни улов устига ёпиш)ни ҳамда узукларни бу ва бу: кўрсаткич ва ўрта бармоқларимга тақишни таъқиқладилар» (Аввалги манбаъ).
Булардан икки ҳадис ўртасида ихтилоф йўқлиги англашилади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 12549.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Узукни синчалоққа тақиш

Савол: Кумуш узукни ўнг қўлнинг синчалоғига тақишнинг ҳукми нима? Ўша қўлга тақилган бўлса нима қилиш керак? Жавобларни, далилини кўрсатиб берсангиз. Аллоҳ таоло устингиздан яхшиликлар ёғдирсин.
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Кумуш узукни ўнг ёки чап қўлларнинг синчалоқларига тақиш жоиздир. Анас разияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўнг қўлларидаги узук билан муҳр босар эдилар» – деди (Имом Муслим 640; Насоий 5284; Имом Аҳмад 3/267). Бошқа бир ривоятда эса: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чап қўлларидаги оқлик (узук) ҳануз кўз ўнгимда», яна бошқа ривоятда эса: «Чап қўлининиг синчалоғидаги ...» дейилган (Имом Муслим 640; Насоий 5284).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 11994.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён