Сафар Ҳавалий - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Жарҳ ва таъдил (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=67) +---- Forum: Жарҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=31) +---- Thread: Сафар Ҳавалий (/showthread.php?tid=2744) |
Сафар Ҳавалий - Муслим - 11-05-2012 Шайх Муқбил ибн Ҳадий ал-Вадиъий
роҳимаҳуллоҳ Салафийликни даъво қилувчи баъзи шахслар ҳақида [mp3]https://tavhid.com/downloads/files/audio/muqbil_salafiylikni_davo_qiluvchi_bazi_shaxslar_haqida.mp3[/mp3] Юклаб олиш [mp3] Савол: Салафийликни даъво қилувчи, аммо салафий китоб ва салафий кассетаси йўқ, шунингдек ҳизбийларни ҳимоя қиладиган одамлар ҳақида фикрингиз қандай?
Жавоб: Биродарларимизга насиҳатимиз шуки, эътиборларини фойдали китобларга қаратсинлар. Шулардан «Риёзус Солиҳийн», шунингдек “Булуғул Маром”, шунингдек “Фатҳул Мажид Фий Шарҳ Китаб ат-Тавҳид”. Мана шу улар учун кассеталардан кўра фойдалироқдир. Яна биз бошқалар ҳам айтганидек айтамизки, кассеталар ёмғир сувидан бир нечта томчи кабидир (яъни китобларга нисбатан). Ҳа, биз биродарларимизга тавсия қиламизки «Риёзус Солиҳийн» (китоби)ни ёд олишсин ва бундан аввал Қуръони Каримни ёд олишсин. Яна қодир бўлишса “Булуғул Маром”ни ёдлашни ва икки шайх (Бухорий ва Муслим саҳиҳлигида) иттифоқ қилган (Муттафақун алайҳ) “ал Луълуъ вал Маржон”ни ёдлашни (тавсия қиламиз). Яна… Бу улар учун фойда бўлади. Аммо кассетани ушламайдиган одамга келсак, бу унинг салафий эмаслигига далил бўлмайди. Лекин у (уламоларнинг кассеталари) билан дўстлашаётган ундан фойда олаётганини гувоҳи бўляпмиз. Бидъатчи билан дўстлашадими? Ҳа, Абдурроҳман Абдулхолиқ ва Абу Исҳоқ ал-Ҳувайний, бу иккови бидъат аҳлидан (мубтадиа) ҳисобланади. Ҳа (шундай). Шунингдек Сафар (ал-Ҳавалий) ва Салмон (ал-Авдо) ҳам бидъат аҳлидан ҳисобланади. Шунингдек бидъат деб номланишга ҳақлироқ бўлган “ас-Сунна” журнали. У Муҳаммад Сурур томонидан чоп этилади. Мана шу журнал, унга масъул одамлари билан биргаликда "Бидъат" журнали ҳисобланади. Манба: http://www.sahab.net/forums/showthread.php?t=353984 RE: Сафар Ҳавалий - Admin - 09-27-2014 Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳим Бухорий ҳафизаҳуллоҳ дедилар:
Сафар Ҳавалий ва унинг жамоати: (шайх Жамиллурраҳмон қатли ҳақида, бу) фитна. Аллоҳ қўлларимизни (қонга ботишдан) сақлагани каби тилларимиз ҳам бундан саломат бўлсин, дедилар. Машааллоҳ! Овозларингизни баралла кўтарадиган ва шу сабабли, ушбу офат сабабли суннат уламоларини айблайдиганингиз «Фиқҳул воқеъ» («Воқеъликни тушуниш») қаерда қолди?! Ушбу бало – воқеъликни тушунишмайди, (дердингизку). |