Тавҳид форуми
Телефондаги «ало» калимасининг ҳукми - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Руҳий тарбия (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=19)
+--- Forum: Одоб (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=43)
+--- Thread: Телефондаги «ало» калимасининг ҳукми (/showthread.php?tid=2777)



Телефондаги «ало» калимасининг ҳукми - Меҳмон - 07-10-2014

Телефондаги «ало» калимасининг ҳукми

Савол: «Телефондаги "ало" калимаси(ни ишлатишлик) жоизми? Улар айтишдики: «Бу лафз мусулмонларники эмас, балки насороларникидир.». Бизга ва эшитувчиларга ойдинлик киритиб берсангиз!».

Жавоб: «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамдулиллаҳ вассолату вассаламу аъла Росулиллаҳ ва аъла аалиҳи ва асҳабиҳи ва маниҳтада биҳудаҳи. Сўнгра, «ало» калимасида ҳараж-танглик бор деб билмайман. Чунки одамлар унга кўникиб кетишган ва уни танишади. Унда ҳараж-танглик йўқдир. Одамлар кўпгина ажнабий сўзларни билишади ҳамда уларнинг орасида (тарқалиб кетган). Уни зарари йўқ. «Ало»ни ўрнига «ха» дегани яхши. Хулоса еса «ало»да ҳараж йўқ. Аллоҳ билгувчироқ.

Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ

Манба: http://ibnbaz.org/mat/17207


RE: Телефондаги «ало» калимасининг ҳукми - Меҳмон - 07-13-2014

Шайх Солиҳ бин Тоҳа Абу Ислом ҳафизаҳуллоҳ «Агар билсалар эди аввало Ақидадир» (العقيدة أولا لو كانوا يعلمون) китобининг биринчи жилдининг 16-17-саҳифасида ҳикоя қилиб айтадилар: «Бир куни телефон орқали роҳимаҳуллоҳ (яъни шайх Албоний) менга қўнғироқ қилдилар. Мен эса йўқ эдим. Кичкина қизим телефон трубкасини кўтариб: «Ассаламу аълайкум ва роҳматуллоҳ» деб жавоб берибди. Шайх мени сўрабдилар. Сўнг (мени йўқлигимни билгач) унга: «Отангга Муҳаммад Носуриддин Албоний қўнғироқ қилди деб айтгин», дебдилар. («Шайх...» демасдан исмларини айтганликлари у кишининг тавозеъларидандир. Аллоҳ у кишини Жаннатдаги даражаларини кўтарсин). Уйга қайтганимда, қизим унга Муҳаммад Носуриддин Албоний исмли киши қўнғироқ қилганини хабар берди. (Уни эшитиб) дарров у кишига қўнғироқ қилдим. Мендан хохлаган нарсаларини сўраганларидан кейин: «Эй Абу Ислом! Сенга қўнғироқ қилганимда кичкина қизинг, «ассаламу аълайкум ва роҳматуллоҳ» деб жавоб қайтарди. (Айтчи) бу илм асосидаги йўриғингми ёки кичкиналигидан тайинлаганмисан? (Сендан) фойда олишни истаймиз, эй Абу Ислом!», дедилар. (Бу ҳам у киши роҳимаҳуллоҳнинг даъватдаги тавозеълари ва ҳикматларидир). Мен у кишига: «Бу биринчи бўлиб (салом бериш) кичкиналигидан берилган кўрсатма. Бу ишда билганимиз шуки, (аслида) инсон телефон трубкасини кўтарганида, «ха» дейди. Қўнғироқ қилувчи эса унга салом беради. У эса алик олади. (Трубкани кўтарганида гапни) салом бериш билан бошламайди», дедим. Роҳимаҳуллоҳ: «Мана шу билганимизнинг энг тўғрисидир. Чунки телефон орқали сўровчи ҳудди эшик тақиллатувчи кабидир. Бу иккисининг орасида фарқ йўқдир», дедилар.

Манба: http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=114817 Умму Хадижа ал-Асарийянинг каментидан олинди