Тавҳид форуми
Рўзадор бўлмасанг, бурун чайишликда муболаға қилгин - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Рўза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=14)
+--- Thread: Рўзадор бўлмасанг, бурун чайишликда муболаға қилгин (/showthread.php?tid=2787)



Рўзадор бўлмасанг, бурун чайишликда муболаға қилгин - Меҳмон - 07-13-2014

Савол: «Рўзадор кишига Рамазоннинг кундузида бурун чайишлиги жоизми?»

Жавоб: «Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва салламдан собит бўлганки, у киши Қайт бин Собрага: «Таҳоратни комил қил! Бармоқлар(инг) орасини хилол қил. Рўзадор бўлмасанг, бурун чайишликда муболаға қилгин», дедилар [1]. (Росулуллоҳ) соллаллоҳу аълайҳи ва саллам у (Қайт бин Собра)ни таҳоратни комил қилишга буюрдилар. Сўнгра: «Рўзадор бўлмасанг, бурун чайишликда муболаға қилгин», дедилар. Бу далолат қиладики, рўзадор киши оғзини ювиб, бурнини чаяди-ю, лекин томоғига сув етишлигидан қўрқиб, муболаға қилиб юбормайди. Бурун чайиш ва оғиз чайиш таҳорат ҳамда ғуслда шартдир. Чунки у иккиси рўзадорга-ю, бошқасига (қилинишлиги) фарз бўлган ҳақдир».

«Нур аълад дарб» программаси, «мажмуъул фатава вал мақолати мутанаввиаъти» 15-жуз. Аллома ибн Боз роҳимаҳуллоҳ.

[1]. (Термизий «Рўза» китобидаги «Рўзадор кишига бурун чайишнинг кароҳияти» бобида 788-рақам билан, Абу Довуд «Таҳорат» китобининг «Истиншоқ» бобида 142-рақам билан ривоят қилди).

Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/522
http://www.alifta.net/fatawa/fatawaDetails.aspx?BookID=4&View=Page&PageNo=3&PageID=2886&languagename=