Тавҳид форуми
Рамазон ойини ғанимат билинг! - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Рўза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=14)
+--- Thread: Рамазон ойини ғанимат билинг! (/showthread.php?tid=2817)



Рамазон ойини ғанимат билинг! - Admin - 04-20-2011

Иброҳим Абу Муҳаммад

Рўзага оид турли мавзулар

Рамазон ойини ғанимат билинг!

[mp3]https://tavhid.com/downloads/maruza/ibrohim/fiqh/rozaga_oid_turli_mavzular/ramazon_oyini_ganimat_biling.mp3[/mp3]

Юклаб олиш



Рамазонда вақтга риоя қилишлик - Инсон - 07-03-2014

Рамазонда вақтга риоя қилишлик

Абдурраззоқ ал-Бадр ҳафизаҳуллоҳ


Инсоннинг вақти, ҳақиқатда унинг умри ҳамда у доимий неъмат ёки аламли азобдаги абадий ҳаёти унсуридир. У булут ўтгани-(сузгани) каби ўтиб кетади. Кеча ва кундуз умрни камайтириш ва ажални яқинлаштиришда мудом илдамлайди. У иккиси биздан олдин Нуҳ, Од, Самуд ва буларнинг орасидаги кўплаб асрларга ҳамроҳ бўлиб, барча ўз Раббилари сари юриб, амаллари олдига келди ва умрлари поёнига етди. Кеча ва кундуз эса улардан кейинги умматлар ичида ширадор, янги ҳолда қолди. Аллоҳ таоло деди: “У эслатма-ибрат олмоқчи бўлган, ёки шукр қилмоқчи бўлган кишилар учун кеча ва кундузни (бир-бирининг) ўрнини босувчи қилиб қўйган зотдир”. (Фурқон: 62).
Демак, мусулмонга айниқса ана шу муборак ой, улуғ мавсум ва қимматли вақтда кеча ва кундузларнинг ўтишидан ибрат ва эслатма олиши лозим бўлади. Рамазондан қанчасида амал қилдик. Тезлик билан кирди ва ўтди. Кеча ва кундуз ҳар бир янгини эскиртиради, ҳар бир узоқни яқин қилади, умрларни йўқотади-(ўтказади), кичикларни катта қилади, катталарни ҳалок қилади. Бунинг бари дунё кетиши ва жўнаши ҳамда охиратнинг кириб келишини билдиради. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу шундай дедилар: “Дунё орқага чекинган ҳолда жўнади. Охират эса юзланган ҳолда келди. У иккисидан ҳар бирининг ўз ўғил-(талабгор)лари бор. Охират ўғил-(талабгор)ларидан бўлинглар ва дунё ўғилларидан бўлманглар. Чунки бугун амал бор, ҳисоб йўқ. Эртага эса ҳисоб бор, амал йўқ”. (Бухорий). Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ дедилар: “Дунё қароргоҳларингиз эмас. Аллоҳ унга фонийликни, аҳлига эса ундан жўнаб кетишликни битган бир диёрдир. Қанчадан-қанча мустаҳкам гуллаб яшнаётган озгина ўтиб хароб бўлади. Қанчадан-қанча шод-хуррам давомийлик озгинадан кейин жўнаб қолади. Аллоҳ сизларни Ўз раҳматига олсин, ундан ҳузурингиздаги энг гўзал нақлиёт ила чиройли сафар қилинглар. Ва озиқланиб олинглар. Албатта, озиқанинг яхшиси тақводир”. (Абу Нуъайм “Ҳилятул Авлиё” (5/292)).
Инсон онасининг қорнидан чиққандан бошлаб ўз умрини вайрон қилишдадир. Балки у Ҳасан ал-Басрий раҳимаҳуллоҳ айтганларидек бир тўп кунлардир. Ҳар сафар бир кун кетганда инсоннинг баъзиси ва ундан бир жузъ кетади. Унинг бир куни ойни вайрон қилади. Ой йилни бузади. Йил эса умрни вайрон қилади. Банда ўтказган ҳар бир соат унинг ажалини яқинлаштиради. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай дедилар: “Қуёши ботиб, унда умрим қисқарган ва амалим зиёда бўлмаган кунга надомат чекканим каби бирор нарсага надомат чекмадим”. Бу у киши (розияллоҳу анҳу)нинг вақтга ниҳоятда ҳарис эканликларидандир. Ҳасан раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Шундай бир қавмга етдимки, улар вақтларига сизлар дирҳам ва дийнорларингизга ташна бўлганингиздан кўра қаттиқроқ (ташна эдилар)”.
Шунинг учун кимда-ким кунини бирор ҳақни ўтамай, бирор фарзни адо этмай, бирор олийжанобликни кўпайтирмай ёки бирор мақтовни қўлга киритмай ёҳуд бирор яхшиликка асос солмай ёкида бирор илмни эгалламай ўтказса, дарҳақиқат, ўша кунини оқ қилибди ҳамда ўзига ва шу кунига зулм қилибди.
Кеча ва кундузлар инсоннинг бу ҳаётдаги дастмояси. Унинг фойдаси жаннат, зиёни дўзах. Йил дарахт, ойлар новдалари, кунлар шохлари, соатлар барглари, нафаслар эса самараларидир. Кимнинг нафаслари Аллоҳнинг тоатида бўлса, унинг самараси яхши, муборак, тотлидир. Кимнинг нафаслари Аллоҳнинг маъсиятида бўлса, унинг меваси ёмон, бемаза, аччиқдир.
Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан вақтнинг аҳамияти, уни ғанимат билиш ва зое қилмасликка тарғиб ҳамда банда қиёмат куни у ҳақида масъул эканини баён қилишлик ҳақида кўплаб ҳужжатлар ворид бўлган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат бил: қариб-қартайишингдан олдин ўспиринлигингни, касалингдан олдин соғлигингни, камбағаллигингдан олдин бойлигингни, машғуллигингдан олдин бўшлигингни ҳамда ўлимингдан олдин ҳаётингни”. (Ҳоким “Мустадрок” (7846)). Абу Барза ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Қиёмат куни банданинг икки қадами то умрини нимада ўтқазгани, нима амал қилгани, молини қаердан топиб, нимага сарф қилгани, танасини нимада эскиртиргани ҳақида сўралмагунча силжимайди”. (Термизий (2602)). “Саҳиҳ”да у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганликлари собит бўлган: “Икки неъмат борки, одамларнинг кўпи улар борасида алданган-(мағлуб бўлган)дирлар: соғлиқ ва фориғлик-(бўш вақт)”. (Бухорий (6412)).
Ушбу муборак ой ва улуғ мавсумда ғанимат билишимиз мумкин бўлган тоат-ибодатларнинг барини ғанимат билайлик. Уни Аллоҳга юзланиш йўлида бўйинсундирайлик. Ўлим қўққисдан келиб қолишидан олдин ҳаётимизнинг барини ғанимат билайлик. Аллоҳ таоло касаллик ва дардлардан офият берган соғлом одамлар, Аллоҳ уларни, уларга тўсқинлик қилиб, тетик-(фаол)ликларини сусайтирадиган касаллар билан синашидан олдин офият ва соғлиқларини ғанимат билсинлар. Аллоҳ уларга (бўш) вақт ва фориғ-(банд бўлмас)ликни тортиқ қилганлар, иш, ғам-ташвиш ва (қўлни) банд қилувчи нарсалар тўсатдан келиб қолишидан олдин вақт ва бўшликларини ғанимат билсинлар. Ёшлар заифлик, мадорсизлик, беморлик ва касал бўлиш тахмин қилинадиган катталик ва қариб-қартайиш дарди етишидан олдин ўспиринлик ва куч-қувватларини ғанимат билсинлар. Аллоҳ таоло уларга ризқларида кенглик берган ва ушбу фоний дунёнинг ўткинчи ноз-неъматлари бўлмиш ушбу мол-дунё насибасига ноил бўлган бойлар, уларга фақирлик тушиши ва ҳожатлар уларга бостириб келишидан олдин молларини ғанимат билсинлар. Шуларнинг бари Аллоҳга янада яқин бўлиш ҳамда чинакам тавба, хайр ишларни кўп-кўп қилиш, қабиҳ ва қайтарилган ишларга қўл уришдан воз кечишлик билан унинг ҳадяси, баракаси ва раҳматига шўнғишлари учун ушбу буюк мавсумни ғанимат билсинлар.
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Ушбу фазилатли мавсумлардан бирор мавсум йўқки, албатта унда Аллоҳ таолонинг, Унга қурбат ҳосил қилинадиган тоат вазифаларидан бир вазифа бор. Аллоҳнинг ҳадяларидан иборат бир ҳадяси бўлиб, Ўзининг фазли ва марҳамати билан уни хоҳлаганига етказади. Бахтли киши мавсум ойлари, кунлари ва соатларини ғанимат билган, унда тоат вазифалари билан Ҳожасига қурбат ҳосил қилган кишидир. Шояд унга ўша тортиқлардан бирортаси етса. Натижада у сабабли шундай бир бахт билан саодатли бўладики, ундан кейин дўзах ва ундаги куйиб қолишлардан омон қолади”. Сўзлари тугади. (Ибн Ражаб “Китаб Латоиф ал-Маъариф” (6)).
Кимда-ким ушбу буюк мавсумга ўхшашида бўш вақтини зое қилса ва соғлиғидан ушбу мукаррам ойга ўхшашида фойдаланмаса, унда қачон фойдаланиб, тўғри бўлади?! Ибнул Жавзий деди: “Кимки бўш вақти ва соғлиғидан Аллоҳнинг тоатида фойдаланса, бас, у ҳавас қилса арзигуликдир. Кимда-ким у иккисини Аллоҳнинг маъсиятида фойдаланса, бас, у мағлуб-(мувафаққияцизликка учраган)дир. Чунки бўшлик кетидан машғуллик, соғлиқ кетидан касаллик келади”. (Ибн Ҳажар “Фатҳул Борий”да нақл қилди (11/230)).
Баъзи салафлардан ушбу қавллари ворид бўлган: “Вақтни зое қилишлик ғазабга учраганлик аломатидир”. Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Вақтни зое қилишлик ўлимдан қаттиқроқдир. Чунки вақтни зое қилишлик сени Аллоҳ ва охират диёридан узиб қўяди. Ўлим эса сени дунё ва унинг аҳлидан узади”. (Ибнул Қоййим “Фаваид” (44)).
Мусулмонга дунё билан фитналанмаслиги вожибдир. Чунки ундаги соғлом касал бўлади, янгиси эскиради, неъмати фоний бўлади, ёшлиги қарийди. Ва у унда (дунёда) охират диёри сари сайрдадир. Муҳлатлар озайган, амаллар сақлаб қўйилган, ўлим эса қўққисдан келади. Ким яхшиликни экса, унинг ажру савобини йиғиб олиш арафасида. Ва кимки ёмонликни экса, надомат ва ҳасратни ўриб олиш арафасидадир. Ҳар бир экувчига эккани бўлади.
Эй Аллоҳ! Бизга вақт, умр ва амалларимизда барака ато эт. Бизларнинг ишимизни Ўзинг ўнгла. Абадий қолгувчи солиҳ амалларда вақтларни ғанимат билишимизга муваффақ айла. Бизга яхшиликларни қилиш ва мункар ишларни ёмон кўришни севикли қил. Бизни ушбу ойнинг рўзасини Сенинг розилигинга эришиш ва жаннатинг билан бахтли бўлиш учун сабаб бўладиган рўзадорлардан қил!




RE: Рамазонда вақтга риоя қилишлик - Муслим - 07-07-2014

Доимий Фатво Бериш Қўмитаси ва Кибор Уламолар Ҳайъати аъзоси
Фазилатли шайх Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон
ҳафизаҳуллоҳ
Рамазонда (жаҳон) чемпионатни кузатиб бораётганларга насиҳат

[mp3]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/roza/ramazon/ramazon_008_ramazonda_chempionatni_kuzatib_borayotganlarga_nasihat.mp3[/mp3]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Кечанинг учинчи қисмида жаҳон чемпионатини кузатиб бораётган ёшлар, шу жумладан талабаларга нима насиҳат(ингиз) бор? Чемпионат Рамазон ойида ҳуфтон ва таровиҳ намози вақтларида бўлади?
Жавоб: Мусулмонларга дилхушлик ва ўйинни тарк этишлари, Аллоҳ азза ва жаллага ибодат қилишга киришишлари, ҳамда чемпионат ва ундан бошқа овунчоқ ва ўйинларни кузатиш билан вақтларини зое қилмасликлари лозим бўлади, айниқса муборак Рамазон ойида. (Бу), умуман мусулмонларга ва хоссатан ёшларга вожиб бўлганидир. Чунки уларнинг айримлари чемпионат ва чемпионатни томоша қилишга қаттиқ қизиқиб қолган. Унда бирор фойда йўқ. Балки унда зарар, вақтни зое қилишлик мавжуд. Инсон қандай қилиб қимматли вақтини ва улкан мавсум бўлмиш Рамазонни чемпионатни кузатиш билан зое қилади? Бу, улкан зарар. Бу қилмишлари бой берилди. Буни ташлашсин, Аллоҳга ибодат қилишга киришишсин, айниқса Рамазон ойида. Қимматли вақтларини Аллоҳнинг тоати, Унинг (амрини) қоим қилиш ва таҳажжудга туришда унумли фойдалансин. Ана шу буюрилганидир. Ана шу улар учун боқий қолади ҳамда Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида заҳира қилинган ҳолда топадилар.