Ота - онани сўкишлик - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Руҳий тарбия (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=19) +--- Forum: Ёмон хулқлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=77) +--- Thread: Ота - онани сўкишлик (/showthread.php?tid=2825) |
Ота - онани сўкишлик - Меҳмон - 07-28-2014 Савол: «Савол берувчи Муҳаммад Ҳасан яна дейдики, ота-онасини ғазабланиш (беиҳтиёрлик) билан ёки атайин (билиб туриб) лаънатлашликнинг ҳукми нима? Бу лаънатлагани учун хох билиб туриб ёки бошқаси бўлсин, у каффорат беришлиги ёки тавба қилишлиги ёки лаънатловчи учун нимадур қилишлиги лозимми?». Жавоб: «Ха албатта. Ота–онани лаънатлашлик катта гуноҳлар сирасидандир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлганки, У киши ота-онасини хох тўғридан-тўғри бўлсин ёки бирор сабаб билан лаънатлаган кишини лаънатладилар. У кишига: «Киши ўз ота-онасини ҳам лаънатлайдими?», дейилди. «Ха. Киши (биров билан жанжаллашаётганда, уни) отасини сўкар экан, ўз отасини сўкибди. (Уни) онасини сўкар экан, ўз онасини сўкибди», дедилар. Ота-онани лаънатлашлик хох у тўғридан-тўғри бўлсин ёки бирор бир сабаб билан бўлсин, катта гуноҳлар сирасидандир. Бунинг бирор бир сабабсиз бўлишлиги ёки ғазаб туфайли (лаънатлаб юборишлиги) орасида фарқ йўқдир. Фақатгина ғазаб масаласида, агар инсон шундай бир ғазаб ҳолатида келиб, ўша ҳолатида нима деяётганини сезмаса унга гуноҳ йўқдир. Чунки у нима деяётганини идрок қилмаяпти. Ҳамда Аллоҳ бандани идрок қилган нарсаси билан жазолайди, идрок қилмагани билан эмас. Инсонда шиддатли ғазаб бўлган пайтида ёки тез жаҳли чиқиб кетадиган бўлса, ундан узоқлаштирадиган ёки уни пасайтирадиган сабабларни қўллашлиги керак. Чунки бир киши Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан унга панд-насиҳат қилишликларини сўраганида, у киши: «Ғазаб қилма, ғазаб қилма», деб бир неча бор такрорладилар. Агар киши ғазаб келганини сезса, Аллоҳдан (ҳузуридан) қувилган шайтондан паноҳ сўрасин (яъни «Ауъзу биллаҳи минаш шайтонир рожийм», десин демоқчилар роҳимаҳуллоҳ). Ҳамда таҳорат олсин. Бу ғазабдан узоқлаштирадиган сабаблардандир. Ғазаб натижаларини узоқлаштирадиган сабаблардан (яна бири), ўша жойдан хусумати ўтиб кетмагунча, ҳаттоки ҳазир бўладиган ҳолатга тушиб қолмасидан бошқаёққа бурилиб кетишлигидир. Аммо тавбага лойиқ (иш бўлса), у тавба қилишлиги керак. Қайсики гуноҳ бўлмасин, унга тавба қилиш даркор. (Аллоҳ) табарока ва таъало айтди: «Нафсларида исрофга йўл қўйган (яъни гуноҳ қилиб қўйган) бандаларимга айтгин: «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар! Батаҳқиқ Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилади. У Мағфиратли ҳамда Меҳрибондир» (Зумар 53-оят). Бироқ мана шу гуноҳ махлуқларга таъаллуқли бўлса, тавбани салоҳиятли бўлишлиги учун, унга жиноят қилиб қўйилган кишидан кечирим сўрашлиги ҳам керак. Ҳаттоки тавба мукаммал бўлсин. Манба: Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг «Мажмуъул фатово»лари, «Фатава мутафарриқо» боби, 560-саҳифа, 2-фатво. |