Эркакларнинг кумуш билан зийнатланиши ҳақида - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Либос ва зеб-зийнат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=32) +--- Thread: Эркакларнинг кумуш билан зийнатланиши ҳақида (/showthread.php?tid=285) |
Эркакларнинг кумуш билан зийнатланиши ҳақида - Муваҳҳид - 09-23-2010 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ Эркакларга кумуш билан зийнатланиш ҳоҳ занжир, ҳоҳ билагузук бўлсин умум ҳолда ҳаром ҳисобланади. Ҳанафий имомлардан Ибн ал-Хумам "Файд ал-Қодир"да айтган эдики "Эркакларга тилла билан зийнатланиш ҳаром қилинди. Кумуш билан ҳам чунки зийнатланишда у тилла каби бўлади. Булардан узук ва қилич дастасига қилинган зийнатларгина мустасно бўлади". Моликий имомлардан ал-Баджи «ал-Мунтақа»да шундай дейди: "Эркакларга кумушдан нима мумкинлигига келсак бу: қилич, узук ва свиток(қоғоз каби ўралган пергамент)дир". Шофеийлардан имом Нававий «ал-Маджму»да шундай дейди: "Бизни тарафдорларимиз эркакларга кумуш узук мумкинлигига иттифоқ қилишганини айтишади. Кумушдан бўлган билак узук, занжир, маржон... каби зеб-зийнатга келсак кўпчилик уламолар буни ман қилишда якдил эдилар." Ҳанбалийлардан имом Ибн Муфлих «ал-Адаб аш-шаръия»да шундай дейди: "Эркакларга узукдан бошқа барча кумуш анжомини тақиш харомдир". Шайх Ибн Усайминдан эркакларга занжир тақиқ ҳақида сўрашганда у киши: "Эркакларга зеб-зийнат сифатида занжирни ишлатиш харомдир, чунки бу билан у ўзини аёлларга ўҳшатган бўлади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам эса аёлларга ўзини ўҳшатган эркакни лаънатлаганлар! Агар занжир тилладан бўлса, у ҳолда бунинг гуноҳи унданда катта бўлади". ("Фатава муъасира" 66га қаранг) Шайх Абдур Рахмон ал-Баррак ҳам бу каби саволга ҳудди шундай жавоб берадилар. яъни "эркакларга кумуш занжирларни тақиш харом, бу билан аёлларга ўзини ўҳшатган бўлади" дейдилар. http://albarrak.islamlight.net/index.php?option=com_ftawa&task=view&id=25244 |