Тавҳид форуми
Аҳли китоб сўйган гўшт ҳукми - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Савол (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=99)
+--- Forum: Саволлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=28)
+--- Thread: Аҳли китоб сўйган гўшт ҳукми (/showthread.php?tid=2859)



Аҳли китоб сўйган гўшт ҳукми - Admin - 09-08-2014

Дилмурод Абу Муҳаммад

Таом ва шаробга оид турли мавзулар

Аҳли китоб сўйган гўштдан шубҳа қилиш


[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/fiqh/taom_va_sharobga_oid_turli_mavzular/ahli_kitob_soygan_goshtdan_shubha_qilish.mp3[/audio]
Юклаб олиш



RE: Аҳли китоб сўйган гўшт ҳукми - 0798 - 01-16-2016

Assalamu alaykum. Birodar tavhid.com/forum midan ahli kitob soygan goshni xalolligi haqida qurondan ochiq dalil aytilmagan ekan. Quronni qaysi oyatida bu haqda kelgan shu haqda etib berselar . Oldindan rahmat


RE: Аҳли китоб сўйган гўшт ҳукми - Муслим - 01-16-2016

(01-16-2016, 07:08 PM)0798 Wrote: Assalamu alaykum.
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
(01-16-2016, 07:08 PM)0798 Wrote: Assalamu alaykum. Birodar tavhid.com/forum midan ahli kitob soygan goshni xalolligi haqida qurondan ochiq dalil aytilmagan ekan. Quronni qaysi oyatida bu haqda kelgan shu haqda etib berselar . Oldindan rahmat
﴿الْيَوْمَ أُحِلَّ لَكُمُ الطَّيِّبَاتُ وَطَعَامُ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حِلٌّ لَكُمْ وَطَعَامُكُمْ حِلٌّ لَهُمْ وَالْمُحْصَنَاتُ مِنَ الْمُؤْمِنَاتِ وَالْمُحْصَنَاتُ مِنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِنْ قَبْلِكُمْ﴾

«Бугун сизлар учун барча покиза нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилган кимсаларнинг таомлари сизлар учун ҳалолдир ва сизларнинг таомларингиз улар учун ҳалолдир. Сизлар учун мўминалар орасидан ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ва сизлардан илгари Китоб берилган кимсалардан бўлган ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ҳам ҳалолдир» (Моида сураси: 5-оят).

Аҳли китоблар – яҳудий ва насронийлардир. Улар бошқа барча мушриклар каби кофир ҳисобланишади. Бироқ Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло аҳли китоблар билан бошқа кофирларга тегишли баъзи аҳкомларни фарқли қилди. Яҳудий ва насронийлар бошқа кофирлардан баъзи жиҳатлари билан фарқланиб туришади. Масалан, улар қавмларига юборилган пайғамбарларга ва улар олиб келган нарсага иймон келтиришган. Яна уларга Таврот ва Инжил каби илоҳий Китоблар берилган. Бироқ охир-оқибат улар ушбу Китобларга ва пайғамбарларининг таълимотларига ўзгартириш киритишган ва ҳақ йўлдан оғиб кетишган. Қолган мушрик қавмларга келсак, улар ҳеч қайси пайғамбарга иймон келтиришмаган ва уларга илоҳий Китоб берилмаган. Шу сабабдан Аллоҳ таоло ўзларини ҳаромдан сақлаган покиза аҳли китобларнинг аёлларига никоҳланишни, улар сўйган жонлиқ гўштини мусулмонларга ҳалол қилди. Аллоҳ таоло аҳли китобларни шу жиҳатдан қолган кофир қавмлардан хослади.
Қаранг: “Тафсир ат-Тобарий” 3/467, “Аҳкаму аҳли-зимма” 1/21, “Тайсирул Каримир Роҳман” 209.



RE: Аҳли китоб сўйган гўшт ҳукми - 0144 - 01-17-2016

Assalomu alekum Alloh taolo Baqara surasida Bismilohsiz sõyilgan goshtan yemanglar deydiyu buni qanday tushunsa bõladi


Ахли китобнинг суйгани халол. - SALIHAN - 09-11-2016

Ассаламу алайкум. Биз Россияда ишлаймиз. Бир биродаримиз айтдики, бу ердаги магазиндаги шариатда халол килинган жонликларни гушти халол, агар "халол" деган тамгаси булмаса хам. Моида сураси, 5-оятга асосан ва гушт кандай суйилганини суриштиришлик гулув кетишликдир, деди. Орада хамма узини фикрини айта бошлади. Биров, унда нега хамма "халол" деган тамгани истайди, осон йул туриб деса, биров улар Ийсо номи билан суяди дейди.
Мен айтмокчи, шу мавзуда алохида макола тайёрланса яхши буларди.


RE: Аҳли китоб сўйган гўшт ҳукми - Admin - 10-22-2017

Аҳли китоблар сўйган жонлиқ ҳалолдир

Уларнинг (Аҳли китобларнинг) сўйган жонлиқларининг ҳалоллигидир. Яъни, яҳудий ва насоронинг сўйган жонлиғи ҳалол бўлиб, унда кароҳият йўқ. Бунинг далили – Аллоҳ Таолонинг сўзи: “Сендан уларга нима ҳалол қилинганини сўрашади. Уларга айт: “Сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Шунингдек сизлар итларни ўргатганингизлардек ўргатилган йиртқичлар сизларга ов қилиб берган нарсалар …”” деган оятдан то: “ҳамда аҳли китобларнинг таоми ҳам сизларга ҳалол, сизларнинг таомингиз эса уларга ҳалол” оятигача. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтди: “Уларнинг таоми сўйган жонлиғидир”. Бунинг яна далили шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бир яҳудий аёл Хайбарда қўй ҳадя қилганида ул зот уни едилар. Шунингдек бир яҳудий киши (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ул зотнинг саҳоба)ларини арпа нони ва (нонга суртадиган) тахир, ҳиди ўзгарган ёғли таомга чақирган. Бу уларнинг, яъни яҳуд ва насороларнинг сўйган жонлиғи ҳалоллигига далил бўлади.