Тавҳид форуми
Турмушининг кечикаётгани сабабли маҳзун яшаётган аёлга насиҳат - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Оила (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=23)
+--- Thread: Турмушининг кечикаётгани сабабли маҳзун яшаётган аёлга насиҳат (/showthread.php?tid=2958)



Турмушининг кечикаётгани сабабли маҳзун яшаётган аёлга насиҳат - Меҳмон - 01-12-2015

Турмушининг кечикаётгани сабабли маҳзун яшаётган аёлга насиҳат

Савол: «Барокаллоҳу фийкум. Ушбу тўққизинчи саволда, Тунислик савол берувчи аёл дейдики, «Турмуши кечикаётгани туфайли маҳзун бўлиб яшайдиган аёлга нимани насиҳат қиласиз?!».

Жавоб (Шайх Убайд ибн Абдуллоҳ ал-Жобирий ҳафизаҳуллоҳ): «Қайси бир иффати ва (номусини) ҳимоя қилишни ва Аллоҳ унга ёзиб қўйган фарзандни истовчи киши, хох у эркак ёки аёл киши бўлсин эрта турмуш қуришни яхши кўради. Аммо кўп инсонларнинг турмушлари кечикади. Айниқса аёлларни... Уйлар хар ерда ҳам қари қизлар билан тўлгандир. Роббим раҳм қилганларигина улардан бўшагандир. Улар кўпгинадирлар.
У аёлларга сабр қилмоқликни насиҳат қиламан. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам амакисининг ўғли бўлмиш Абдуллоҳ ибн Аббосга узун бўлган ҳадисда:

ﻭَﺍﻋْﻠَﻢْ ﺃَﻥَّ ﺍﻟﻨَّﺼْﺮَ ﻣَﻊَ ﺍﻟﺼَّﺒْﺮِ ﻭَﺃَﻥَّ ﺍﻟْﻔَﺮَﺝَ ﻣَﻊَ
ﺍﻟْﻜَﺮْﺏِ ﻭَﺃَﻥَّ ﻣَﻊَ ﺍﻟْﻌُﺴْﺮِ ﻳُﺴْﺮًﺍ

«Билгинки, албатта нусрат сабр билан, шодлик қайғу билан, енгиллик эса қийинчилик билан биргадир», дедилар.
Иккинчидан: Дуо, Қуръон қироати, зикр, тасбеҳ, таҳлил ҳамда такбир билан Аллоҳ азза ва жалланинг зикри билан кўп машғул бўлмоқликни (насиҳат қиламан). Айниқса афзал вақтларда: кечани охирги учинчи қисмида, жума кунининг (асрдан кейин шомгача бўлган) охирги соатларида, ёмғир ёғаётган чоғида, Аллоҳдан дин ва дунёси ишларида унга кўмаклашадиган солиҳ эрни сўрайди. Эр бўлса бўлди эмас...
Баъзи хотинлар эса неъмат эмас, балки фалокат, машаққат ва азиятдирлар. Қанчадан қанча аёллар диндор бўлиб, (сўнгра) фитналаниб, маъсиятларга ботиб кетадилар.
Учинчи иш: Аллоҳ ҳар бир тақво қилувчига ваъда қилган (мушкулликдан) чиқиш йўлига яқийн-(аниқ ишонч) билан ишонмоқлик. Ушбу (ваъда) эркакни ҳам, аёл кишини ҳам ўз ичига олади. Аллоҳ таъало деди:

وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مَخْرَجًا وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ
ۚ
«Ким Аллоҳдан тақво қилса, унга чиқар йўлни қилиб қўяр. Ҳамда уни ўйламаган еридан ризқлантириб қўяр» (Талоқ 2-3).
Тўртинчидан: Ҳафаликни ортларига ташлашларини (насиҳат қиламан). Маҳзун бўлишдан фойда йўқ. Балки у шайтон уларнинг қалбларига кириши учун (қулай) йўл деб биламан. Балки (шайтон) уни ноумидлантириб қўяр?! Ноумид бўлмоқлик эса ҳаромдир! Балки (шайтон) уни ёмон юртларга, ёмон йўлларга чорлар?! Аллоҳдан тақво қилсинлар, сабр қилсинлар ва (ўзларини) сарҳисоб қилсинлар! Аллоҳ субҳанаҳу ва таъало буларни беҳуда кетказмайди.
Баъзи муслималар одат қилиб олган бир иш бўлиб, (яъни) уни ўзи совчи тарафни ва совчини қидириб топиб, уни-(эрни) сўрашлиги ва (йигитни) оиласига олиб келтиришлиги (сўрашлиги)... Бу хатодир!
Агар йигит уни кўрди-ю, (бир-бирларига) мос келишмади? (Кейинчи? Кейин нима бўлади?). Қизни аччиғи чиқади, ранжийди ва маҳзун бўлади. Бу хатодир, эй муслималар!
Уйингда ўтир ва Аллоҳ сенга тортиқ қилган диндорликни лозим тут. Сенга юқорида ўтган пандларимни насиҳат қиламан. Ўзингни шармандаликка йўлиқтирма. Эр истаб, валий(ин)га уларни бошлаб келишлигинг шармандаликдир. Бу шаръан ва урфан манфур ишдир. (Ха) шундай.

Аллома Убайд ибн Абдуллоҳ ал-Жобирий ҳафизаҳуллоҳ

Манба:
ما هي نصيحتكم لمن تعيش حزينة بسبب تأخر زواجها ؟ العلامة عبيد الجابري
https://www.youtube.com/watch?v=xX6ryIUfHbo&feature=youtube_gdata_player