Исмларни кичрайтириб ёки қисқартириб айтишликни ҳукми - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Турли фиқҳий мавзулар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=18) +--- Thread: Исмларни кичрайтириб ёки қисқартириб айтишликни ҳукми (/showthread.php?tid=2961) |
Исмларни кичрайтириб ёки қисқартириб айтишликни ҳукми - Меҳмон - 01-14-2015 Абдуллоҳ, Абдурроҳман каби исмларни кичрайтириб (ёки қисқартириб) айтишликни ҳукми Савол: «Кўпинча, оми-ю, саводхон кишилардан Абду...лик исмларни кичрайтиришганини ёки аввалги исмига зид келадиган (тарзда) ўзгартириб (айтишларини) эшитамиз. Бунда бирор ёмонлик борми? Шунга ўхшаш: Абдуллоҳни - «Убейд», «Абуд» ва айнни касрали, бани сукунли қилиб, «Ибдий-(Эбдий)» қилиб, Абдурроҳманни - (лафзини) камайтириб ва (ҳа ҳарфини) ташдидли қилиб «Даҳҳейм», Абдулазизда эса - «Азийз», «Азуз» ва «Азей» ва шунга ўхшаш (бошқалари). Муҳаммадни эса - «Муҳаймийд», «Ҳамдан», «Хамдий» ва шунга ўхшаш (бошқача номлашади)». Жавоб (Аллома Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳ): «Абду...лик ва ундан бошқа исмларни кичрайтиришда ёмонлик йўқ. Ҳамда аҳли илмнинг бирортаси бундан қайтарганини билмайман. (Қайтанги бу усул) кўпгина ҳадислар ва асарларда бордир. «Унайс», «Хумайд», «Убайд» ва шунга ўхшаш (бошқалари). Аммо, уни ёқтирмайдиган кишига қўллашга келсак, зоҳирроғи-(тўғрироғи) у ҳаромдир. Чунки у, агар шундан бошқа (ном) билан танилманган бўлмаса, Аллоҳнинг мукаррам Китобида наҳий қилган мазаҳ ва лақаблар жинсидан бўлади. Ҳадис имомлари (ровийлардан бўлган) кишиларни, Аъмаш, Аърож ва булардан бошқача номлаганидек, (исмларни қисқартиришда) ёмонлик йўқ». Шайх Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳ Манба: Шайх Муҳаммад Мусаннид тўплаган «Фатавий ал-Исламия» нашри, 4-жуз, 403-бет. «Мажмуъ ал-фатово» 18-мужаллад. Линк: حكم تصغير بعض الأسماء كعبد الله وعبد الرحمن | http://www.binbaz.org.sa/mat/3833 RE: Исмларни кичрайтириб ёки қисқартириб айтишликни ҳукми - Меҳмон - 01-15-2015 باب من دعا صاحبه فيختصر وينقص من اسمه شيئا 827 - حدثنا أبو اليمان قال حدثنا شعيب عن الزهري قال حدثني أبو سلمة أن عائشة رضي الله عنها قالت قال رسول الله يا عائش هذا جبريل يقرىء عليك السلام قالت وعليه السلام ورحمة الله قالت وهو يرى ما لا أرى Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Оиш! Бу Жибрийл. Сенга салом бераяпти», дедилар. У (Оиша онамиз): «Ва алайҳис салам ва роҳматуллоҳ», дедилар ва (яна) айтдиларки: «У киши мен кўрмайдиган нарсаларни кўрардилар». (Бухорий «Ал-адаб ал-муфрад», «Соҳибини чақирганда, уни исминидан бирор нимани қисқартириб ва камайтириб айтмоқлик боби», 827-ҳадис). |