«Ваҳҳобийлик» ҳақида - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Умумий бўлим (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=5) +--- Forum: Модераторлар учун (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=41) +--- Thread: «Ваҳҳобийлик» ҳақида (/showthread.php?tid=2985) |
«Ваҳҳобийлик» ҳақида - rinat80_09 - 02-12-2015 Ассаламу алейкум! Фейсбукда куйидаги маколани учратиб колдим, бу канчалик хакийкатга якин? https://www.facebook.com/groups/botil.tajsim/permalink/400399116779081/ АҲЛИ СУННА ОЛИМЛАРИНИНГ ВАҲҲОБИЙЛАР ТАРИХИ ВА УЛАРНИНГ БЕЛГИЛАРИ ҲАҚИДА ТАВСИФИ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Ваҳҳобийлик (арабча الوهابية ) мелодий 18 асрда пайдо бўлган фирқадир. Аҳли сунна вал жамоа уламолари, бу фирқа пайдо бўлган дастлабки даврнинг ўзида, уларни Исломни ичидан бузиш учун чиқарилган адашган фирқа эканлигини таъкидлаганлар. Мазкур фирқанинг номи, унинг асосчиси бўлган Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Тамимийнинг (ҳ. 1115-1207 / м.1703-1792 й.) исмидан олинган. АҲЛИ СУННА ОЛИМЛАРИНИНГ ВАҲҲОБИЙЛАР ҲАҚИДА СЎЗЛАРИ Ваҳҳобийларнинг аввалги даврлардаги ишларини кузатиб борган Аллома Жамил Сидқий аз-Заҳавий (ҳ. 1279-1354 й.) раҳимаҳуллоҳ ўзларининг «ал-Фажр ас-содиқ» китобларида айтадилар: قال العلامة جميل صدقي الزهاوي الذي واكب مسيرة الوهابية، يقول: الوهابية فرقة منسوبة إلى محمد بن عبد الوعاب، و ابتداء ظهور محمد هذا كان سنة 1143 هـ. و إنما اشتهر أمره بعد الخمسين فأظهر عقيدته الزائفة في نجد و ساعده على إظهارها محمد بن سعود أمير الدرعية بلاد مسيلمة الكذاب مجبرا أهلها على متابعة ابن عبد الوهاب هذا، فتابعوه، و ما زال ينخدع له في هذا الأمر حي بعد حي من احياء العرب حتى عمت فتنته، و كبرت شهرته و استفحل أمره فخافته البادية، و كان يقول للناس: (ما أدعوكم إلا إلى التوحيد، و ترك الشرك بالله تعالى في عبادته)، و كانوا يمشون خلفه حيثما مشى حتى أتسع له الملك. “Ваҳҳобийлик - Мухаммад ибн Абдул Ваҳҳобга мансуб бўлган фирқадир. Ушбу Муҳаммаднинг ўз ғоялари билан ўртага чиқиш даври 1143 (мелодий 1730) йилдан бошланган. Унинг бузуқликлари эллик ёшидан кейин атрофга ёйилиб машҳур бўлиб кетди. У сохта ақидасини Нажд ўлкасида ҳаммага ошкора зоҳир қилди. Мусайлама ал-каззобнинг шаҳри бўлмиш Даръиянинг амири Муҳаммад ибн Саъуд, унинг ғояларини атрофга ёйилишида кўмакчилик қилди. У ўз шаҳри аҳлини Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобга эргашишга мажбурлаб, унинг зоҳир бўлишига ёрдам берди. Натижада Нажд аҳли унга тобе бўлишди. Ўша даврда яшаган араблар бирин кетин бу ишда алданишиб унинг фитнаси оммалашиб кетди. Унинг шуҳрати ошиб, иши жиддий тус ола бошлади. Натижада саҳровий бадавий аҳолиси ундан қўрқа бошлади. У одамларга: “Мен сизларни фақат тавҳидга ва Аллоҳнинг ибодатида ширкни тарк қилишга чақираман”, дер эди. У қаерга борса, булар (аъробийлар) ҳам унинг орқасидан эргашардилар ва унинг мулки борган сари кенгайиб борди”. [аз-Заҳавий. «Ал-Фажр ас-содиқ фи ар-раддъала мункираатит - тавассул, вал карамат, вал хавариқ». 16-бет] Макка шахридаги ҳанбалийларнинг муфтийси бўлган шайх Мухаммад ибн Абдуллоҳ ан-Наждий ал-Ҳанбалий (ҳ. 1295 / м. 1878 й. ваф. эт.) раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Ассуҳубу ал-вабила ала Зароихи ал-Ханабила” китобларида Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг отасининг таржимаи-ҳолида қуйидагиларни келтирганлар: قال مفتي الحنابلة بمكة المتوفى سنة ١٢٩٥ هـ الشيخ محمد بن عبد الله النجدي الحنبلي في كتابه "السحب الوابلة على ضرائح الحنابلة" في ترجمة والد محمد بن عبد الوهاب بن سليمان ما نصّه : "وهو والد محمّد صاحب الدعوة التي انتشر شررها في الافاق، لكن بينهما تباين مع أن محمدًا لم يتظاهر بالدعوة إلا بعد موت والده، وأخبرني بعض من لقيته عن بعض أهل العلم عمّن عاصر الشيخ عبد الوهاب هذا أنه كان غضبان على ولده محمد لكونه لم يرض أن يشتغل بالفقه كأسلافه وأهل جهته ويتفرس فيه أن يحدث منه أمر، فكان يقول للناس: يا ما ترون من محمد من الشر، فقدّر الله أن صار ما صار. ”У (Абдулваҳҳоб) бузуқликлари атроф ўлкаларга тарқалган Муҳаммаднинг отасидур. Лекин Муҳаммаднинг даъвати отасининг вафотидан кейин юзага чиққан бўлса ҳам, ота бола ўртасида анчагина қарама қаршилик бор эди. Шайх Абдулваҳҳоб билан бир даврда яшаган мен учратган айрим илм аҳллари менга айтардики, шайх Абдулваҳҳоб ўз ота-боболари ва атрофидагилар сингари фиқҳ билан шуғулланмаган ўғли Мухаммаддан ғазабланиб, ундан норози бўлар экан. Ўғлидан жиддий янги (бидъат) ғоялар чиқишини сезиб, уни диққат билан кузатиб юрарди. У одамларга айтар эдики: “Ҳой одамлар! Муҳаммадда кўраётган нарсангиз ёмонликдир, бас, Аллоҳ унда бўладиган нарсани тақдир қилиб бўлди”, дер эди. وكذلك ابنه سليمان أخو الشيخ محمد كان منافيًا له في دعوته ورد عليه ردًا جيدا بالآيات والآثار لكون المردود عليه لا يقبل سواهما ولا يلتفت إلى كلام عالم متقدمًا أو متأخرا كائنا من كان غير الشيخ تقي الدين بن تيمية وتلميذه ابن القيم فإنه يرى كلامهما نصّا لا يقبل التأويل ويصول به على الناس وإن كان كلامهما على غير ما يفهم، وسمى الشيخ سليمان رده على أخيه "فصل الخطاب في الرد على محمّد بن عبد الوهاب" وسلّمه الله من شرّه ومكره مع تلك الصولة الهائلة التي أرعبت الأباعد، فإنه كان إذا باينه أحد ورد عليه ولم يقدر على قتله مجاهرة يرسل إليه من يغتاله في فراشه أو في السوق ليلا لقوله بتكفير من خالفه واستحلاله قتله، وقيل إن مجنونًا كان في بلدة ومن عادته أن يضرب من واجهه ولو بالسلاح، فأمر محمدٌ أن يعطى سيفًا ويدخل على أخيه الشيخ سليمان وهو في المسجد وحده، فأدخل عليه فلما رءاه الشيخ سليمان خاف منه فرمى المجنون السيف من يده وصار يقول: يا سليمان لا تخف إنك من الآمنين ويكررها مرارا، ولا شك أن هذه من الكرامات". ا.هـ. Шунингдек Абдулваҳҳобнинг ўғли Сулаймон ҳам акаси Мухаммад қилаётган даъватига қарши эди. Унга оят ва ривоятлар билан яхши раддиялар ҳам берган эди. Чунки у (Муҳаммад) шайх Тақийюддин ибн Таймия ва унинг шогирди ибни Қоййимдан бошқа аввалги ва кейинги олимлардан бирортасининг сўзига қарамас ва қабул қилмас ҳам эди. Иккалаларининг сўзини таъвил қабул қилиб бўлмайдиган ҳужжат деб биларди. Гарчи, уларнинг сўзлари у тушунган маънодан бошқани англатса ҳам, уларни одамларга етказаверарди. Шайх Сулаймон акасига қилган раддиясини “Фаслул Хитоб фий радди ала Мухаммад ибни Абдулваҳҳоб” деб номлади. Теварак атрофни хавфсиратган қўрқинчли куч уни ўраб турганига қарамай, Аллоҳ таоло Сулаймонни акасининг макри ва ёмонликларидан саломат сақлади. Чунки Мухаммад ибн Абдулваҳҳоб ўзига қарши чиқиб раддия берганларни ошкора ўлдиришга кучи етмаса, унга қарши чиққанлиги учун уни кофирга чиқарарди ва уни ўлдиришни халол санаб, уни ўз уйида ёки кечаси бозорда вахшийларча ўлдириш учун одам юборар эди. Айтишларича, шаҳарда бир мажнун бўлиб, унга рўбарў келган одамни уриш одати бор эди, ҳатто қурол билан бўлса ҳам ураверарди. Муҳаммад ўша мажнунга қилич бериб масжидда бир ўзи ўтирган укаси шайх Сулаймон ҳузурига киргазишларига буйруқ берди. Мажнун унинг олдига кирганда, шайх Сулаймон ундан кўрқиб кетди. Мажнун қўлидаги қилични ташлаб юбориб: “Эй Сулаймон, қўрқма сен ҳавфсизсан”, деди. Бу сўзларини кўп маротаба қайтарди. Шубҳасиз, бу албатта (Шайх Сулаймоннинг) кароматларидандир”. [Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ҳанбалий, “Ассухубу ал-вабила ала Зароихи ал-Ҳанабила”] Шайх Сулаймон ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ ўз туғишган акаси Мухаммад ибн Абдулваҳҳобга раддия сифатида ёзган машҳур рисолада бундай дейдилар: صفحة 31: يقول في رسالته (فاتقوا الله و لا تلبسوا الحق بالباطل و تقيسوا الكافرين على المسلمين بآرائكم الفاسدة و مفاهيمكم الواهية ( “Бас, Аллоҳдан қўрқинглар, хақни ботилга аралаштирманглар. Ўзингизнинг бузуқ фикрингиз ва кучсиз фахмингиз билан мусулмонларни кофирларга қиёс қилманглар”. صفحة 60: يقول في رسالته ( أما في هذا عبرة لكم تكفرون عوام المسلمين ، و تستبيحون دماءهم و أموالهم ، و تجعلون بلادهم بلاد حرب “Бунда сизлар учун ибрат бордир. Сизлар барча мусулмонларни кофирга чиқарасизлар. Уларнинг моллари ва қонларини мубоҳ санайсизлар. Шаҳарларини уруш шаҳри (дорул ҳарб) деб эълон қиласизлар”. [Сулаймон ибн Абдулваҳҳоб, “Фаслул Хитоб фи радди ала Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб”, 31 ва 60 бетлар] Шунингдек, Шайх Сулаймон ибн Абдулваҳҳоб томонидан “шайтоннинг шохи” Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобга қарши раддия сифатида ёзган “Соваиқул илаҳийя фир-радди алал ваҳҳобийя” китобларида айтадилар: كتاب الصواعق الألهية في الرد على الوهابية للشيخ لسليمان ابن عبد الوهاب للرد على أخيه قرن الشيطان) صفحة 93: يقول في رسالته ( و مما يدل على بطلان مذهبكم ما روى أبو هريرة رضي الله تعالى عنه عن النبي (صلى الله عليه وسلم) أنه قال ( رأس الكفر نحو المشرق ) و في رواية ( الإيمان يماني و الفتنة من ها هنا حيث يطلع قرن الشيطان ). “Йўлингизни ботил эканига Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган қуйидаги хадиси далолат қилади: “Куфрнинг боши машриқ тарафдандир”. Яна бир ривоятда: “Иймон Ямонийдандир, фитна эса мана бу тарафда, шайтоннинг шохи чиқадиган тарафдандир”. [Сулаймон ибн Абдулваҳҳоб, “Соваиқул илаҳийя фий ал-радди алал ваҳҳобийя”, 93-бет] Ўша даврларда Макканинг шофеъий мазҳаби муфтийси бўлган Аҳмад бин Зайний Даҳлон (ҳ. 1231-1304 / м. 1816-1886 й.) раҳимаҳуллоҳ «Дурару ссания фи радди алал ваҳҳабия» китобларида қўйидагиларни айтганлар: «وفي قوله صلى الله عليه وسلم «سيماهم التحليق» تنصيص على هؤلاء القوم الخارجين من المشرق التابعين لمحمد بن عبد الوهاب فيما ابتدعه؛ لأنهم كان يأمرون من اتبعهم أن يحلق رأسه لا يتركونه يفارق مجلسهم إذا تبعهم حتى يحلقوا رأسه ولم يقع مثل ذلك قط من أحد من الفرق الضالة التي مضت قبلهم أن يلتزموا مثل ذلك فالحديث صريح فيهم “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “уларнинг белгиси - сочни қирдиришдир” деган сўзларида машриқдан чиқиб, Муҳаммад ибн Абдул-Ваҳҳобга, унинг бидъатларида эргашган ана шу қавм тўғрисида аниқ кўрсатма бордир. Чунки улар ўзларига эргашганларга бошини қирдиришни буюрардилар. Қачонки, кимдир уларга тобеъ бўлса, бошидаги сочини қирдирмагунча мажлисларини тарк этишга рухсат бермасдилар”. وكان السيد عبد الرحمن الاهدل مفتي زبيد يقول لا يحتاج ان يؤلف احد تاليفا للردّ على ابن عبد الوهاب بل يكفي في الرد عليه قوله صّلى الله عليه وسّلم (سيماهم التحليق) فانه لم يفعله احد من المبتدعة غيرهم "Зобид шаҳрининг муфтийси Саййид Абдурраҳман ал-Аҳдал айтадилар: “Ибн Абдул-Ваҳҳобга раддия сифатида бир дона ҳам китоб ёзишга эҳтиёж йўқ. Унинг адашувига раддия сифатида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “уларнинг белгиси - сочни қирдиришдир” деган сўзларининг ўзигина кифоя қилади. Чунки, булардан бошқа бирор-бир бидъатчи бу ишни қилмагандир”. [1] [Ахмад бин Зайни Даҳлон «Дурару ссания фи радди ала ваҳҳабия»] Ўша даврларда яшаган Аҳли суннанинг ҳанафий мазҳаби муҳаққиқ олими Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ (ҳ. 1198-1252 /м. 1784-1836 й.), “Раддул Мухтор” китобларининг “Ибн Абдул-Ваҳҳобнинг издошлари бўлган замонамизнинг ҳаворижлари тўғрисида” бобида қуйидагиларни айтадилар: فيكفي فيهم اعتقادهم كفر من خرجوا عليه، كما وقع في زماننا في أتباع محمد بن عبد الوهاب الذين خرجوا من نجد وتغلّبوا على الحرمين، وكانوا ينتحلون مذهب الحنابلة، لكنهم اعتقدوا أنهم هم المسلمون وأن من خالف اعتقادهم مشركون، واستباحوا بذلك قتل أهل السنّة قتل علمائهم حتى كسر الله شوكتهم وخرب بلادهم وظفر بهم عساكر المسلمين عام ثلاث وثلاثين ومائتين وألف “Бас, уларни ҳавориж деб аташ учун, уларга қарши чиққанларни кофир деб эътиқод қилишлари етарлидир, худди замонамизда воқеъ бўлгани каби, ибн Абдул-Ваҳҳобнинг издошлари Нажддан чиқдилар ва икки Ҳарамни эгаллашди. Улар ўзларини ҳанбалий мазҳабида деб билиб, бироқ фақат ўзларинигина мусулмон деб ҳисоблаб, уларга хилоф бўлган барчани мушрик деб эътиқод қилишди. Шундай қилиб, Ахли суннадагиларни қатл этиш ва уларнинг олимларини ўлдиришни ўзларига ҳалол ҳисобладилар, токи Аллоҳ таъоло уларни шавкати ва мулкидан маҳрум қилиб, шаҳарларини вайрон қилгунига ва мусулмонлар қўшини уларни устидан 1233 йилда зафар қозонгунига қадар”. [Раддул Мухтор алад Дуррил Мухтор», 4-жилд, 262-бет] Имом Анвар Шох ал-Кашмирий (ҳ. 1292-1352 /м.1875-1933 й.) раҳимаҳуллоҳ, “Саҳиҳ Бухорий”нинг шарҳи бўлган “Файзул Борий” китобларида айтадилар: وطعن في الامام ............ رحمه الله تعالى ، في كتابه ( فيض الباري ، 1/171 ) فقـال : ( أما محمد بن عبدالوهاب النجدي فإنه كان رجلاً بليداً قليل العلم “Наждлик Мухаммад ибн Абдул Ваҳҳоб эси паст, илмсиз одам бўлган”. [Анвар Шох Кашмирий, “Файзул Борий” 1/171] Имом Зоҳид Кавсарий (ҳ.1296-1371/м. 1878-1952 й.) раҳимаҳуллоҳ “Табйини кизб ал-муфтарий” китобининг муқаддимасида ваҳҳобийлар ҳақида қуйидагиларни айтганлар: نقد الشيخ الكوثري رحمه الله للوهابية يقول الامام الكوثري عن الوهابية في مقدمة كتابه "تبيين كذب المفترى" ص (18) حيث قال :"و الحشوية يقصد الوهابية اسقطها الجهل و الجمود ,ترتئي آرارء جاهلية ورثتها من نحل كانوا عليها قبل الاسلام , وولهم راجت عليهم تمويهات المموهين من الثنوية و أهل الكتاب و الصابئة, لهم تقشف يخدعون به العامة و جهالات لا يتصورها عاقل , و هم غلاظ الطباع قساة جفاة يتحينون الفرص لاحداث القلاقل, لا يظهر لهم قول الا عند ضعف الاسلام , و يستفحل أمر الالحاد مع ظهور قولهم , هكذا في جميع أدوار التاريخ, خصومتهم متوجهة نحو العقل و العلوم النظرية و كل فرقة قائمة" كلام من ذهب رحمك الله يا سيدي. وقد رد على فرقة الوهابية منذ أكثر من مائتين سنة الى يومنا هذا مئات العلماء من أهل السنّة والجماعة الأجلاء ومنهم مفتي الشافعية الشيخ أحمد بن زيني دحلان في كتابه الذي سماه "فتنة الوهابية" ويتحدث فيها كيف تسلط الوهابية على الحرمين وقتلوا الأطفال والشيوخ باسم الدين كما يحصل في زماننا هذا في بلاد مختلفة. واقرءوا كتاب "النقول الشرعية في الردّ على الوهّابية" للشيخ مصطفى بن أحمد الشطي الحنبلي، الدمشقي. طبع في إستانبول 1406 هــ . وكذلك كتاب "يهودا لا حنابلة" للشيخ الأحمدي الظواهـري شيخ الأزهـر رحمهم الله Ҳашавийларни [2] (ваҳҳобийларни назарда тутяптилар), жаҳолат ва нодонлик қулатди. Исломдан аввал бўлган жоҳилият фикрларига қўшилиб уларни ўзларига мерос қилиб олдилар. Санавийлар [3], аҳли китоблар, собиийлардан[4] иборат фирибгарларнинг фириблари уларнинг ичида кенг тарқалди. Уларда оммани алдаб тарки дунёчилик қилиш бор. Оқил инсон тасаввур қила олмайдиган жаҳолат бор. Улар табиатан қўпол, қаттиққўл, дағалдир ва улар қўзғалон (исён) чиқариш учун фурсат пойлаб турадилар. Ислом кучсизланган вақтдагина уларнинг овозлари чиқиб қолади. Уларнинг сўзлари намоён бўлиши билан худосизликлик (даҳрийлик) мустаҳкамлашиб уларни иши аҳамиятлик бўлиб қолади ва тарихнинг барча даврида шундай бўлган. Уларнинг хусуматлари ақлий ва назарий илмларга йўналтирилган. Фирқанинг барчаси (“Маййит ўзидан бошқанинг амалидан манфаат олмайди” деган эътиқодда бўлганлари учун) “Саййидим, сизни Аллоҳ рахмат қилсин” дейдиган одамларга қарши қаратилган. Бугунги кунга қадар, мана 200 йилдан бери Аҳли сунна вал жамоанинг юзлаб буюк уламолари ваҳҳобийларга раддиялар бериб келадилар. Улардан шофеъийлар муфтийси (Макка шаҳрида муфтийлик қилган) шайҳ Ахмад ибни Зайний Даҳлон ўзларининг “Фитнатул Ваҳҳобия” номли китобларида, ваҳҳобийларни икки Ҳарами шарифни қандай эгаллаганликлари, у ерда ёшу-қарини дин номи билан қандай қатл қилганларини айтиб ўтганлар. Худди шу ишлар бизни замонимизга келиб ҳам турли шаҳарларда содир бўлди. Шайх Мустафо бин Аҳмад ал-Шаттий ал-Ханбалийнинг 1406-ҳижрий санада Истанбулда чоп этилган “Ан-Нуқулу аш-шаръийяти фий-радди ала ал-Ваҳҳобийяти” ва шунингдек Ал-Азҳар шайхи бўлмиш Аҳмади аз-Завоҳирийнинг “Яҳудан ла Ҳанобилан” номли китобларини ўқинглар”. [Зоҳид Кавсарий, «Табйини кизб ал-муфтари» муқаддимаси, 18-бет] Шайх Саид Абдул-Латиф Фуда ваҳҳобийлар ҳақида айтадилар: لقد ظهر في هذا الزمان فرقة جديدة في مظهرها، قديمة في أصولها، لا يلتفتون إلى أحد من العلماء إلا ابن تيمية، فهم يقدسون كلامه ويدعون أنهم غير مقلدين، لأحد من المذاهب الأربعة ولا لأحد من العلماء المعلومين بالسداد والحق في الاعتقاد، ويدعون الاستقلال، وهم فعلاً لا يتبعون أحداً من هؤلاء العلماء الأجلاء، بل هم مخالفون لهم، وهم يقولون بما لا يقله واحد منهم، كل واحد منهم مذهب قائم بذاته، وهم أجهل من التيس في زريبته، وهؤلاء معطلون لعقولهم، لا ينظرون وليس فيهم أي قابلية للنظر مهما كان بسيطاً، ويحسبون أنهم على الحق المبين ويخرجون كل من خالفهم من أهل السنة، وهم أنفسهم خارجون. ترى الواحد منهم يدعي أنه لا يأخذ أمراً من أمور الدين إلا بالدليل . وإذا سألتهم عند أصول الاستدلال تراهم أجهل من الحجارة، بل هم أيضاً ليس عندهم أي أصل من أصول العربية ولا يحترمون العلماء، وليس ذلك إلا لأنهم جاهلون . وفوق ذلك ترى الواحد منهم معتداً بنفسه وليس عنده من علم مقدار خردلة. “Хозирги замонда, кўринишидан янги, асосий қоидалари эса қадимий бўлган фирқа зоҳир бўлди. У фирқанинг аъзолари Ибни Таймиядан бошқа бирорта бир уламоларга эътибор қаратмайдилар. Ибн Таймиянинг сўзларини муқаддас деб биладилар. Ва яна улар тўрт мўътабар мазҳабларнинг (ҳанафий, шофеъий, моликий, ҳанбалий) бирортасига ҳамда эътиқоди хақ бўлган тўғриликлари билан танилган уламолардан бирортасига муқаллид (тақлид қилувчи) эмасликларини, аксинча мустақил эканларини иддао қиладилар. Улар амалда буюк уламоларнинг хеч бирига эргашмайдилар. Балки уларга қарши чиқадилар. Буюк уламоларнинг хеч бири айтмаган гапларни айтадилар. Уларнинг ҳар бири ўзича алоҳида бир мазҳабда. Улар ўз қўрасидаги эчкидан ҳам нодондир. Улар ақлларини ишлатмайдилар. Мураккаб бўлмаган содда нарсаларга ҳам назар қилиш қобилияти йўқлиги учун уларни кўриб чиқа олмайдилар. Ўзларини хақ санаб, уларга қарши чиққан барчани Аҳли суннадан чиқарадилар. Ваҳоланки, ўзлари суннат аҳлидан чиқиб кетганлар. Дин ишларини фақат далил билангина олинади деб даъво қилаётган баъзи бирларини кўрасиз. Агарда улардан далилларни кўриб чиқиш усуллари (қоидалари) ҳақида сўрасангиз, уларни қаттиқ тошдан ҳам жоҳил эканликларини англайсиз. Бундан ташқари, улар араб тилининг асл моҳиятидан бўлмаган асосдалар (яъни араб тилидаги сўзларнинг асл моҳиятини бузиб талқин қиладилар) ҳамда уламоларни ҳурмат қилмайдилар. Бу уларнинг нодонликларидан бошқа нарса эмасдир. Бунинг устига ўзида хантал уруғича (зарра миқдорича) илм бўлмаса ҳам, ўзига ишониб гердайиб юрганларини ҳам учратасиз”. У киши яна айтадилар: وهؤلاء ظهروا في هذا العصر وازداد انتشارهم ولبسوا على الناس بتربية اللحى وارتداء الدشاديش البيضاء وحمل السواك في الجيوب، فظن الناس أنهم أهل العلم والتقوى، وليسوا كذلك بل هم أهل الجهل والفساد، وجهلهم جهل مركب، فهم لا يعلمون ويظنون أنهم يعلمون .وهؤلاء الناس الذين يتسمون "بالسلفية" والسلف منهم براء، ولا سلف لهم إلا الحشوية والكرامية، وجهلة اليهود، هؤلاء الناس تدعمهم دولة آل سعود .بل هم ما انتشروا لعلمهم ولا لأعمالهم الصالحة، وما انتشروا إلا لأن هذه الدولة الظالمة تدعمهم، وهذا الدعم معلوم لكل من خبرها لهم. “Булар мана шу асрга келиб зоҳир бўлиб, кенг тарқалдилар. Сақолни узун ўстириш, оқ узун кўйлаклар кийиш, ёнларида мисвок кўтариб юриш каби ишлари билан одамларни чалғитдилар. Бу нарсалар, одамлар уларни илм ва тақво аҳллари деб ўйлашларига сабаб бўлди. Аслида эса, булар ундай эмаслар, балки улар илмсиз ва бузғунчи кишилардир. Илмсизликлари ҳам мутлақ жоҳиллик (жаҳл мураккаб)дир. Улар хеч нарсани билмайдилар, лекин биламиз деб ўйлайдилар. Ўзларини “салафийлар” деб атаётган бу одамлар, ўтмишдаги салаф (солиҳ)ларга хеч қандай алоқаси йўқдир. Улар ўша солиҳларимизга салафлар (эргашувчилар) эмас, балки хашавийлар, карромийлар ва жоҳил яҳудийларнинг салафларидир. Бу одамларни Оли Саъуд (Саудия) давлати қўллаб туради. Булар илмлари ёки солиҳ амаллари сабабли кенг тарқалганлари йўқ, балки уларни ушбу золим давлат қўллаб тургани учунгина тарқалиб кетди. Бу ёрдамнинг қандай эканлиги, улардан хабари бўлган ҳар бир кишига маълумдир”. [Саид Фуда, “Шариат илмларини замонамиздаги ҳолатининг таҳлили” ] ВАҲҲОБИЙЛАРНИНГ ЎЗИГА ҲОС БЕЛГИЛАРИ Ваҳҳобийлик фирқаси издошларининг баъзи бир асосий белги-аломатларини санаб ўтамиз: 1) Аҳли суннадан уларни ажратиб турувчи энг асосий фарқи – Аллоҳнинг зоти ва сифатлари масаласида бўлиб, уларнинг тажсим (Аллоҳга жисм сифатини бериш) ва ташбиҳ (Аллоҳнинг сифатларини махлуқотларни сифатига ўхшатиш) ботил ақийдаларидир. Кўпчилик ваҳҳобийлар (“салафий”лар) ўзларининг биродарларини билиб олиш учун берадиган биринчи саволлари: «Аллоҳ қаерда?» деган саволдир (яъни Суннатга мувофиқ инсоннинг исломи учун “калимаи шаҳодат” талаб қилиниши тўғрисида ижмо қилинган масалада, унга қўшимча қилиб, бошқаларни мусулмон деб ҳисоблаш учун ёмон бидъат талаб ўйлаб чиқарганлар). Улардан бўлган жоҳиллар, Қуръон оятлари ва ҳадисларда келган муташобиҳ оятларнинг зоҳирий маъносига асосланган ҳолда, Аллоҳнинг сурати, жисмоний тана аъзолари, чегараси бор, У Аршда жой олиб ўтиради, У дунёнинг тарафларининг бирида жойлашган ва ҳар тунда пастки осмонга айнан Ўз зоти билан тушиб келади деб эътиқод қиладилар ҳамда улар билан бунда ҳамфикр бўлмаган барча Аҳли сунна мусулмонларини куфр ва адашувда айблайдилар Ваҳоланки, Аҳли сунна вал жамоаси ақийдасига мувофиқ ижмо қилинганки, Аллоҳ таолога макон, тараф, ҳаракат, жисм сифатини бериш мумкин эмас (чунки, айнан шу нарсалар сабабли яҳудий, насроний ва бошқа динлар Аллоҳни махлуқотларга ўхшатиб, бузуқ эътиқод қилиб, куфрга кетганлар). Яъни, биз суннийлар Аллоҳ таоло макон ва замонни яратишдан аввал қандай бўлса, уларни яратгандан кейин ҳам ўзгаришсиз ўшандайдир деймиз ҳамда Аллоҳ таолони бошқа пайдо бўлган нарсаларга ўхшаб, дунёнинг олти тарафи (ўнг, чап, олд, орт, уст, ост) ўрай олмаслиги, У Зотни Аршга ва бошқа ҳар қандай Ўзининг махлуқотига эҳтиёжи йўқ эканлигига эътиқод қиламиз (“Фиқҳул акбар”, “Ал-васия”, “Ақидатут-Таҳовия”, “Ақидатун-Насафия”). 2) Ақийдада адашувларига ёрқин мисол бўлиб - Аҳли суннанинг икки ақийдавий мазҳаби бўлмиш мотурудийлар ва ашъарийларга ҳужум қилиб, уларни адашганликда айблайдилар, баъзилари ҳатто уларга такфир айтиш (кофир деб эълон қилиш)гача борадилар. Аҳли суннанинг буюк имомлари – Имом Ашъарий, Ғаззолий, Боқилоний, Нававий, Қуртубий, Розий, Суютий, Асқалоний, Субкий раҳимаҳумуллоҳлар ва бошқа минглаб уламолар ақидада ашъарий мазҳабида бўлишганини ҳамда Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг издошлари бўлган ҳанафийлар (Имом Мотурудий, Насафий, Тафтазоний, Сараҳсий, Марғилоний, Мулла Алий Қори, Ибн Ҳуммом, ибн Обидийн раҳимаҳумуллоҳ сингари минглаб буюк имомлар) мана минг йилдан кўп вақт ичида, ҳамма даврларда мотурудия мазҳабида бўлишганини ҳисобга олсак, бор-йўғи 250-300 йил олдин пайдо бўлган ваҳҳобийлар томонидан мазкур ақийда мазҳабларини Аҳли сунна эмас ва ҳатто куфрона ақийдалари бор деган таъкидлари, Ислом шариатига нисбатан қанчалик қабиҳ жиноят эканлигини кўрсатиб турибди. 3) Тасаввуф ва сўфийларга ҳужум қиладилар, тариқатларни, тасаввуф шайхларини буткул рад қиладилар. Ваҳоланки, Аҳли сунна вал жамоанинг барча 4 мазҳабининг уламолари, тасаввуфни шариат фанларидан бири бўлган – руҳий тарбия, зуҳд ва тақво фани эканлигини ҳамма даврларда таъкидлаб келганлар. Юқорида санаб ўтилган Аҳли сунна имомларнинг аксари сўфий бўлганларини инобатга олсак, ваҳҳобийларни бу даъвоси ҳам асоссиз эканлиги аён бўлади. 4) Мазҳабсизлик, яъни Аҳли суннанинг 4 фиқҳий мазҳабга эргашмайдилар. Улар 4 мўътабар мазҳабни рад қилиб, ўзларининг мазҳабларига эргашадилар. Уларнинг ичидаги энг ҳийлакорлари эса, ўзлари қайси юртда эканликларига қараб, шу юртда энг кўп тарқалган мазҳабда эканлигини таъкидлаган ҳолда, ўз бидъат ақийдалари ва манҳажларини тарқатмоқчи бўладилар. Бизни юртдан чиққанлари ўзларини ҳанафийман деса, шофеъийлар ичида яшайдиганлари шофеъийликни, моликийлар яшайдиган юртлардагилари моликийликни даъво қиладилар. Уларнинг кўпи ҳанбалий мазҳабига эргашганини таъкидласа ҳам, аслида ҳанбалий мазҳабининг аввалги барча имомларига кўп масалаларда (шу жумладан ақийда борасида ҳам).хилоф қиладилар, 5) Еттинчи ҳижрий асрда яшаган Ибн Таймияга кўр кўрона тақлид қиладилар (ўзларига манфаатли бўлган фатволарини танлаб олган ҳолда). Шунингдек унинг шогирди Ибн Қаййимга ва ҳижрий 12 асрда яшаган Муҳаммад ибн Абдул-Ваҳҳобга (уни замонасининг қутби, аср мужаддиди, шайхул-ислом, мужтаҳид-мутлақ деб улуғлайдилар) ҳамда уларнинг бидъат мазҳабларини кўтар-кўтар қилган замонавий шайхлари – Ибн Боз, Албоний, Усаймин, Фавзон ва бошқаларига ҳам кўр-кўрона тақлид қиладилар. 6) Ваҳҳобийлар учун барча даврларда энг долзарб бўлган масала – қабрларни зиёрат қилиш масаласидир. Суннатнинг ушбу муҳим қисмини (яъни, ўлимни эслаб туриш ва ўлганларни ҳаққига дуо қилиш учун зиёрат қилиш) улар тўлиқ рад қиладилар. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини зиёрат қилиш ҳам қораланади, авлиёлар, уламолар ва бошқа қабрларни айтмаса ҳам бўлади. Сиз, хеч қачон, бирор бир ваҳҳобийни авлиёларнинг қабрини ва ҳатто ўз қариндошларининг қабрини зиёрат қилганини қўрмайсиз. Қабристонлар улар учун қатъий таъқиқланган жой ҳисобланади. Ушбу масалани, ўзларидан бошқа мусулмонларни мушрик ва адашганга чиқариш учун асосий қурол қилиб олганлар. Шу сабабли ҳам, бугунги кунда Шом ва Ироқ ҳудудларида уруш олиб бораётган ваҳҳобий ақидасида бўлган гуруҳлар томонидан (“Ал-қоида”дан чиққан ИШИД, “Жабхатун нусра” ва бошқалар) ўзлари эгаллаган ҳудудларда мавжуд бўлган саҳобаларни, ислом олимларини, ҳатто Пайғамбарлар дафн қилинган дейилган қабрларини портлатиб юборилмоқда, саҳобалар ва Аҳли сунна уламоларининг қабрларини очиб, таналарни номаълум ерларга йўқ қилинмоқда. Булар ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни муборак қабрларини ҳам бузиб, у зотни муборак таналарини Масжидларидан олиб чиқиб кетишга тайёр, бунга тегишли фатво ҳам олиб бўлинган. Уларнинг Носир Албоний деган олими (ваҳҳобийлар уни Ислом тарихидаги энг буюк муҳаддис деб тақдим қиладилар) ўзининг камида 5 та китобида Мадинадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларининг яшил қуббасини бузиб ташлаш ҳамда у зотни қабрларини масжиддан олиб чиқиб кетишга даъват қилганлиги ҳозир хеч кимга сир эмас (1. Аҳкам ал-жанаиз ва бидауха; 2.Талхис ахкам ал-жанаиз; 3. Тахзир ал-сажид мин иттихаз ал-қубур масажид; 4. Ҳужжат ал-Набий; 5. Манасик ал-Ҳаж вал Умра). 7) Мусулмонларни ширкда айблаш учун топган яна бир масалалари – бу шариат чегарасида рухсат берилган тавассул ва истиғоса масаласидир, яъни Суннатга мувофиқ 4 мазҳабда ижмо қилинган ушбу масалаларни нафақат рад қиладилар, балки уни ҳам мусулмонларни мушрикка чиқариб, уларни қони ва молини ҳалол деб эълон қилиш учун яна бир қурол сифатида ишлатадилар (тавассул ва истиғоса юзасидан Аҳли суннанинг мутақаддим ва мутааххир уламоларининг тушунтиришлари ҳақида алоҳида мақолалар берамиз, иншаАллоҳ). 8) Авлиёларнинг кароматларини, табаррук олишни рад қиладилар. 7 ва 8 бандда кўрсатилган масалалар бўйича, қадимда бўлган, кейин йўқ бўлиб кетган мўътазилийлар фирқаси билан тўлиқ мос фикр билдириб, ҳудди улар сингари Аҳли сунна вал жамоага хилоф қиладилар. 9) Аҳли сунна мусулмонларининг асосий қисми улар учун бидъатчи ёки мушрик ёки нотўғри манҳажда (услубда) ёҳуд ақийдада адашган ҳисобланади. Агар кимдир уларга бир донагина масалада хилоф қилса, шу заҳоти уни бидъатчи ёки мушрикка чиқарадилар. Бунда, сени тафтиш қилиб ковлаштиришни ушбу хилофни топмагунча давом эттирадилар. 10) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисларда[5] ҳаворижлар тўғрисидаги башоратларда кўрсатилгандек, ваҳҳобийлар пайдо бўлганидан бери фақат мусулмонларга қарши «жиҳод» қиладилар. Улар фақатгина мусулмонлар яшайдиган юртлардагина уруш олиб борадилар ва қаерга бормасинлар, натижада, уларнинг адашувлари ва бидъатларига қарши чиққан мусулмонларнигина ўлдирадилар. Ислом тарихида уларни кофирлар юртида, кофирларга қарши жиҳод қилганининг бирон бир ҳолати кузатилмаган. Бироқ, улар «мушрик» деб эълон қиладиган ашъарий-мотурудий бўлган сўфийлар томонидан кофирларга қарши ҳақиқий жиҳод олиб борганларининг исботи тарихда жуда ҳам кўпдир. Мисол тариқасида, сўфий бўлган Салоҳуддин Аюбий (салбчиларга қарши урушиб, Қуддуси шарифни озод қилган), Султон Муҳаммад Фотиҳ (Рум империясига қарши урушган ва Қустантинияни фатҳ этиб, саҳиҳ ҳадисда башорат қилинган шарафга эришган) Нуруддин Занкий (салбчиларни Шом диёридан қувиб чиқарган), Жалолуддин Мангуберди, Абдул-Қодир Жазоирий, Имом Шомил, Умар Мухтор ва бошқа мужоҳид саркардаларнинг номларини санаб ўтишнинг ўзи кифоя қилади. -------------------------------- [1] Ваҳҳобийларнинг сочни қирдириш одати ва бу ҳақида башорат қилинган саҳиҳ ҳадисларни айнан улар тўғрисида эканлигининг исботи ушбу мақолада келтирилган https://www.facebook.com/groups/botil.tajsim/permalink/400399116779081 ) [2] Ҳашавийлар - ҳадисларнинг асл маъноси, кўзланган мақсадини тушунмасдан (ёки тушунишни истамасдан) уларни бузиб талқин қилувчи, асосий эътиборларини фақат нақл ва ривоят қилишга қаратувчи ҳамда Аллоҳга жисм исбот қилувчи, уни махлуқотга ўхшатувчи адашган тоифа. Замонавий ваҳҳобийлар уларнинг ақийдаси ва усулларини тирилтириб ўзларининг йўли қилиб олганлиги сабабли, баъзи уламолар уларни шу ном билан атайдилар. [3] Санавийлар - дунёнинг негизида бир бирига боғлиқ бўлмаган икки мустақил нарса - модда ва руҳ бор деб хисобловчи фалсафий таълимот. [4] Собиийлар - юлдузларга сиғинувчилар. [5] Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғазотларнинг бирида ўлжа тақсим қилаётганларида у зотни адолатсизликда айблаб “Аллоҳдан қўрқ! Эй Муҳаммад!” деб айтган, Нажднинг Бану Тамим қабиласидан бўлган Зулхувайсира исмли киши ҳақидаги ҳадисларнинг бирида келтирилишича (Бухорий, Муслим ва Термизийлар ривоят қилганлар), Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Мана шунинг жинсидан бўлган бир қавмлар чиқади. Улар Аллоҳнинг китобини кўп тиловат қиладилар. Аммо у уларнинг бўғизларидан нарига ўтмайди. Улар аҳли Исломни қатл қиладилар ва аҳли бутларни тарк қиладилар. Улар Исломдан худди ўқ камондан чиққандек чиқадилар. Агар уларни топсам, албатта, Од қавмидек қатл қилардим», дедилар». RE: «Ваҳҳобийлик» ҳақида - rinat80_09 - 02-13-2015 Ассаламу алейкум! мана бу линкдаги маълумот тугри ми? Сизлардан илтимос маълумотни учириб ташламанг агар хакикатдан хам Аллохдан курксангизлар, кеча уша саволни куйган эдим, лекин форумга куйилмаган. https://www.facebook.com/groups/botil.tajsim/permalink/423976744421318/ Абдулваҳҳобнинг ўғли Сулаймон ҳам акаси Мухаммад қилаётган даъватига қарши эди. Унга оят ва ривоятлар билан яхши раддиялар ҳам берган эди. Чунки у (Муҳаммад) шайх Тақийюддин ибн Таймия ва унинг шогирди ибни Қоййимдан бошқа аввалги ва кейинги олимлардан бирортасининг сўзига қарамас ва қабул қилмас ҳам эди. Иккалаларининг сўзини таъвил қабул қилиб бўлмайдиган ҳужжат деб биларди. Гарчи, уларнинг сўзлари у тушунган маънодан бошқани англатса ҳам, уларни одамларга етказаверарди. Шайх Сулаймон акасига қилган раддиясини “Фаслул Хитоб фий радди ала Мухаммад ибни Абдулваҳҳоб” деб номлади. Теварак атрофни хавфсиратган қўрқинчли куч уни ўраб турганига қарамай, Аллоҳ таоло Сулаймонни акасининг макри ва ёмонликларидан саломат сақлади. Чунки Мухаммад ибн Абдулваҳҳоб ўзига қарши чиқиб раддия берганларни ошкора ўлдиришга кучи етмаса, унга қарши чиққанлиги учун уни кофирга чиқарарди ва уни ўлдиришни халол санаб, уни ўз уйида ёки кечаси бозорда вахшийларча ўлдириш учун одам юборар эди. Айтишларича, шаҳарда бир мажнун бўлиб, унга рўбарў келган одамни уриш одати бор эди, ҳатто қурол билан бўлса ҳам ураверарди. Муҳаммад ўша мажнунга қилич бериб масжидда бир ўзи ўтирган укаси шайх Сулаймон ҳузурига киргазишларига буйруқ берди. Мажнун унинг олдига кирганда, шайх Сулаймон ундан кўрқиб кетди. Мажнун қўлидаги қилични ташлаб юбориб: “Эй Сулаймон, қўрқма сен ҳавфсизсан”, деди. Бу сўзларини кўп маротаба қайтарди. Шубҳасиз, бу албатта (Шайх Сулаймоннинг) кароматларидандир”. [Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ҳанбалий, “Ассухубу ал-вабила ала Зароихи ал-Ҳанабила”] Шайх Сулаймон ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ ўз туғишган акаси Мухаммад ибн Абдулваҳҳобга раддия сифатида ёзган машҳур рисолада бундай дейдилар: صفحة 31: يقول في رسالته (فاتقوا الله و لا تلبسوا الحق بالباطل و تقيسوا الكافرين على المسلمين بآرائكم الفاسدة و مفاهيمكم الواهية ( “Бас, Аллоҳдан қўрқинглар, хақни ботилга аралаштирманглар. Ўзингизнинг бузуқ фикрингиз ва кучсиз фахмингиз билан мусулмонларни кофирларга қиёс қилманглар”. صفحة 60: يقول في رسالته ( أما في هذا عبرة لكم تكفرون عوام المسلمين ، و تستبيحون دماءهم و أموالهم ، و تجعلون بلادهم بلاد حرب “Бунда сизлар учун ибрат бордир. Сизлар барча мусулмонларни кофирга чиқарасизлар. Уларнинг моллари ва қонларини мубоҳ санайсизлар. Шаҳарларини уруш шаҳри (дорул ҳарб) деб эълон қиласизлар”. [Сулаймон ибн Абдулваҳҳоб, “Фаслул Хитоб фи радди ала Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб”, 31 ва 60 бетлар] Шунингдек, Шайх Сулаймон ибн Абдулваҳҳоб томонидан “шайтоннинг шохи” Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобга қарши раддия сифатида ёзган “Соваиқул илаҳийя фир-радди алал ваҳҳобийя” китобларида айтадилар: كتاب الصواعق الألهية في الرد على الوهابية للشيخ لسليمان ابن عبد الوهاب للرد على أخيه قرن الشيطان) صفحة 93: يقول في رسالته ( و مما يدل على بطلان مذهبكم ما روى أبو هريرة رضي الله تعالى عنه عن النبي (صلى الله عليه وسلم) أنه قال ( رأس الكفر نحو المشرق ) و في رواية ( الإيمان يماني و الفتنة من ها هنا حيث يطلع قرن الشيطان ). “Йўлингизни ботил эканига Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган қуйидаги хадиси далолат қилади: “Куфрнинг боши машриқ тарафдандир”. Яна бир ривоятда: “Иймон Ямонийдандир, фитна эса мана бу тарафда, шайтоннинг шохи чиқадиган тарафдандир”. [Сулаймон ибн Абдулваҳҳоб, “Соваиқул илаҳийя фий ал-радди алал ваҳҳобийя”, 93-бет] Ўша даврларда Макканинг шофеъий мазҳаби муфтийси бўлган Аҳмад бин Зайний Даҳлон (ҳ. 1231-1304 / м. 1816-1886 й.) раҳимаҳуллоҳ «Дурару ссания фи радди алал ваҳҳабия» китобларида қўйидагиларни айтганлар: «وفي قوله صلى الله عليه وسلم «سيماهم التحليق» تنصيص على هؤلاء القوم الخارجين من المشرق التابعين لمحمد بن عبد الوهاب فيما ابتدعه؛ لأنهم كان يأمرون من اتبعهم أن يحلق رأسه لا يتركونه يفارق مجلسهم إذا تبعهم حتى يحلقوا رأسه ولم يقع مثل ذلك قط من أحد من الفرق الضالة التي مضت قبلهم أن يلتزموا مثل ذلك فالحديث صريح فيهم “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “уларнинг белгиси - сочни қирдиришдир” деган сўзларида машриқдан чиқиб, Муҳаммад ибн Абдул-Ваҳҳобга, унинг бидъатларида эргашган ана шу қавм тўғрисида аниқ кўрсатма бордир. Чунки улар ўзларига эргашганларга бошини қирдиришни буюрардилар. Қачонки, кимдир уларга тобеъ бўлса, бошидаги сочини қирдирмагунча мажлисларини тарк этишга рухсат бермасдилар”. وكان السيد عبد الرحمن الاهدل مفتي زبيد يقول لا يحتاج ان يؤلف احد تاليفا للردّ على ابن عبد الوهاب بل يكفي في الرد عليه قوله صّلى الله عليه وسّلم (سيماهم التحليق) فانه لم يفعله احد من المبتدعة غيرهم "Зобид шаҳрининг муфтийси Саййид Абдурраҳман ал-Аҳдал айтадилар: “Ибн Абдул-Ваҳҳобга раддия сифатида бир дона ҳам китоб ёзишга эҳтиёж йўқ. Унинг адашувига раддия сифатида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “уларнинг белгиси - сочни қирдиришдир” деган сўзларининг ўзигина кифоя қилади. Чунки, булардан бошқа бирор-бир бидъатчи бу ишни қилмагандир”. [1] [Ахмад бин Зайни Даҳлон «Дурару ссания фи радди ала ваҳҳабия»] Ўша даврларда яшаган Аҳли суннанинг ҳанафий мазҳаби муҳаққиқ олими Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ (ҳ. 1198-1252 /м. 1784-1836 й.), “Раддул Мухтор” китобларининг “Ибн Абдул-Ваҳҳобнинг издошлари бўлган замонамизнинг ҳаворижлари тўғрисида” бобида қуйидагиларни айтадилар: فيكفي فيهم اعتقادهم كفر من خرجوا عليه، كما وقع في زماننا في أتباع محمد بن عبد الوهاب الذين خرجوا من نجد وتغلّبوا على الحرمين، وكانوا ينتحلون مذهب الحنابلة، لكنهم اعتقدوا أنهم هم المسلمون وأن من خالف اعتقادهم مشركون، واستباحوا بذلك قتل أهل السنّة قتل علمائهم حتى كسر الله شوكتهم وخرب بلادهم وظفر بهم عساكر المسلمين عام ثلاث وثلاثين ومائتين وألف “Бас, уларни ҳавориж деб аташ учун, уларга қарши чиққанларни кофир деб эътиқод қилишлари етарлидир, худди замонамизда воқеъ бўлгани каби, ибн Абдул-Ваҳҳобнинг издошлари Нажддан чиқдилар ва икки Ҳарамни эгаллашди. Улар ўзларини ҳанбалий мазҳабида деб билиб, бироқ фақат ўзларинигина мусулмон деб ҳисоблаб, уларга хилоф бўлган барчани мушрик деб эътиқод қилишди. Шундай қилиб, Ахли суннадагиларни қатл этиш ва уларнинг олимларини ўлдиришни ўзларига ҳалол ҳисобладилар, токи Аллоҳ таъоло уларни шавкати ва мулкидан маҳрум қилиб, шаҳарларини вайрон қилгунига ва мусулмонлар қўшини уларни устидан 1233 йилда зафар қозонгунига қадар”. [Раддул Мухтор алад Дуррил Мухтор», 4-жилд, 262-бет] Имом Анвар Шох ал-Кашмирий (ҳ. 1292-1352 /м.1875-1933 й.) раҳимаҳуллоҳ, “Саҳиҳ Бухорий”нинг шарҳи бўлган “Файзул Борий” китобларида айтадилар: وطعن في الامام ............ رحمه الله تعالى ، في كتابه ( فيض الباري ، 1/171 ) فقـال : ( أما محمد بن عبدالوهاب النجدي فإنه كان رجلاً بليداً قليل العلم “Наждлик Мухаммад ибн Абдул Ваҳҳоб эси паст, илмсиз одам бўлган”. [Анвар Шох Кашмирий, “Файзул Борий” 1/171] Имом Зоҳид Кавсарий (ҳ.1296-1371/м. 1878-1952 й.) раҳимаҳуллоҳ “Табйини кизб ал-муфтарий” китобининг муқаддимасида ваҳҳобийлар ҳақида қуйидагиларни айтганлар: نقد الشيخ الكوثري رحمه الله للوهابية يقول الامام الكوثري عن الوهابية في مقدمة كتابه "تبيين كذب المفترى" ص (18) حيث قال :"و الحشوية يقصد الوهابية اسقطها الجهل و الجمود ,ترتئي آرارء جاهلية ورثتها من نحل كانوا عليها قبل الاسلام , وولهم راجت عليهم تمويهات المموهين من الثنوية و أهل الكتاب و الصابئة, لهم تقشف يخدعون به العامة و جهالات لا يتصورها عاقل , و هم غلاظ الطباع قساة جفاة يتحينون الفرص لاحداث القلاقل, لا يظهر لهم قول الا عند ضعف الاسلام , و يستفحل أمر الالحاد مع ظهور قولهم , هكذا في جميع أدوار التاريخ, خصومتهم متوجهة نحو العقل و العلوم النظرية و كل فرقة قائمة" كلام من ذهب رحمك الله يا سيدي. وقد رد على فرقة الوهابية منذ أكثر من مائتين سنة الى يومنا هذا مئات العلماء من أهل السنّة والجماعة الأجلاء ومنهم مفتي الشافعية الشيخ أحمد بن زيني دحلان في كتابه الذي سماه "فتنة الوهابية" ويتحدث فيها كيف تسلط الوهابية على الحرمين وقتلوا الأطفال والشيوخ باسم الدين كما يحصل في زماننا هذا في بلاد مختلفة. واقرءوا كتاب "النقول الشرعية في الردّ على الوهّابية" للشيخ مصطفى بن أحمد الشطي الحنبلي، الدمشقي. طبع في إستانبول 1406 هــ . وكذلك كتاب "يهودا لا حنابلة" للشيخ الأحمدي الظواهـري شيخ الأزهـر رحمهم الله Ҳашавийларни [2] (ваҳҳобийларни назарда тутяптилар), жаҳолат ва нодонлик қулатди. Исломдан аввал бўлган жоҳилият фикрларига қўшилиб уларни ўзларига мерос қилиб олдилар. Санавийлар [3], аҳли китоблар, собиийлардан[4] иборат фирибгарларнинг фириблари уларнинг ичида кенг тарқалди. Уларда оммани алдаб тарки дунёчилик қилиш бор. Оқил инсон тасаввур қила олмайдиган жаҳолат бор. Улар табиатан қўпол, қаттиққўл, дағалдир ва улар қўзғалон (исён) чиқариш учун фурсат пойлаб турадилар. Ислом кучсизланган вақтдагина уларнинг овозлари чиқиб қолади. Уларнинг сўзлари намоён бўлиши билан худосизликлик (даҳрийлик) мустаҳкамлашиб уларни иши аҳамиятлик бўлиб қолади ва тарихнинг барча даврида шундай бўлган. Уларнинг хусуматлари ақлий ва назарий илмларга йўналтирилган. Фирқанинг барчаси (“Маййит ўзидан бошқанинг амалидан манфаат олмайди” деган эътиқодда бўлганлари учун) “Саййидим, сизни Аллоҳ рахмат қилсин” дейдиган одамларга қарши қаратилган. Бугунги кунга қадар, мана 200 йилдан бери Аҳли сунна вал жамоанинг юзлаб буюк уламолари ваҳҳобийларга раддиялар бериб келадилар. Улардан шофеъийлар муфтийси (Макка шаҳрида муфтийлик қилган) шайҳ Ахмад ибни Зайний Даҳлон ўзларининг “Фитнатул Ваҳҳобия” номли китобларида, ваҳҳобийларни икки Ҳарами шарифни қандай эгаллаганликлари, у ерда ёшу-қарини дин номи билан қандай қатл қилганларини айтиб ўтганлар. Худди шу ишлар бизни замонимизга келиб ҳам турли шаҳарларда содир бўлди. Шайх Мустафо бин Аҳмад ал-Шаттий ал-Ханбалийнинг 1406-ҳижрий санада Истанбулда чоп этилган “Ан-Нуқулу аш-шаръийяти фий-радди ала ал-Ваҳҳобийяти” ва шунингдек Ал-Азҳар шайхи бўлмиш Аҳмади аз-Завоҳирийнинг “Яҳудан ла Ҳанобилан” номли китобларини ўқинглар”. [Зоҳид Кавсарий, «Табйини кизб ал-муфтари» муқаддимаси, 18-бет] Шайх Саид Абдул-Латиф Фуда ваҳҳобийлар ҳақида айтадилар: لقد ظهر في هذا الزمان فرقة جديدة في مظهرها، قديمة في أصولها، لا يلتفتون إلى أحد من العلماء إلا ابن تيمية، فهم يقدسون كلامه ويدعون أنهم غير مقلدين، لأحد من المذاهب الأربعة ولا لأحد من العلماء المعلومين بالسداد والحق في الاعتقاد، ويدعون الاستقلال، وهم فعلاً لا يتبعون أحداً من هؤلاء العلماء الأجلاء، بل هم مخالفون لهم، وهم يقولون بما لا يقله واحد منهم، كل واحد منهم مذهب قائم بذاته، وهم أجهل من التيس في زريبته، وهؤلاء معطلون لعقولهم، لا ينظرون وليس فيهم أي قابلية للنظر مهما كان بسيطاً، ويحسبون أنهم على الحق المبين ويخرجون كل من خالفهم من أهل السنة، وهم أنفسهم خارجون. ترى الواحد منهم يدعي أنه لا يأخذ أمراً من أمور الدين إلا بالدليل . وإذا سألتهم عند أصول الاستدلال تراهم أجهل من الحجارة، بل هم أيضاً ليس عندهم أي أصل من أصول العربية ولا يحترمون العلماء، وليس ذلك إلا لأنهم جاهلون . وفوق ذلك ترى الواحد منهم معتداً بنفسه وليس عنده من علم مقدار خردلة. “Хозирги замонда, кўринишидан янги, асосий қоидалари эса қадимий бўлган фирқа зоҳир бўлди. У фирқанинг аъзолари Ибни Таймиядан бошқа бирорта бир уламоларга эътибор қаратмайдилар. Ибн Таймиянинг сўзларини муқаддас деб биладилар. Ва яна улар тўрт мўътабар мазҳабларнинг (ҳанафий, шофеъий, моликий, ҳанбалий) бирортасига ҳамда эътиқоди хақ бўлган тўғриликлари билан танилган уламолардан бирортасига муқаллид (тақлид қилувчи) эмасликларини, аксинча мустақил эканларини иддао қиладилар. Улар амалда буюк уламоларнинг хеч бирига эргашмайдилар. Балки уларга қарши чиқадилар. Буюк уламоларнинг хеч бири айтмаган гапларни айтадилар. Уларнинг ҳар бири ўзича алоҳида бир мазҳабда. Улар ўз қўрасидаги эчкидан ҳам нодондир. Улар ақлларини ишлатмайдилар. Мураккаб бўлмаган содда нарсаларга ҳам назар қилиш қобилияти йўқлиги учун уларни кўриб чиқа олмайдилар. Ўзларини хақ санаб, уларга қарши чиққан барчани Аҳли суннадан чиқарадилар. Ваҳоланки, ўзлари суннат аҳлидан чиқиб кетганлар. Дин ишларини фақат далил билангина олинади деб даъво қилаётган баъзи бирларини кўрасиз. Агарда улардан далилларни кўриб чиқиш усуллари (қоидалари) ҳақида сўрасангиз, уларни қаттиқ тошдан ҳам жоҳил эканликларини англайсиз. Бундан ташқари, улар араб тилининг асл моҳиятидан бўлмаган асосдалар (яъни араб тилидаги сўзларнинг асл моҳиятини бузиб талқин қиладилар) ҳамда уламоларни ҳурмат қилмайдилар. Бу уларнинг нодонликларидан бошқа нарса эмасдир. Бунинг устига ўзида хантал уруғича (зарра миқдорича) илм бўлмаса ҳам, ўзига ишониб гердайиб юрганларини ҳам учратасиз”. У киши яна айтадилар: وهؤلاء ظهروا في هذا العصر وازداد انتشارهم ولبسوا على الناس بتربية اللحى وارتداء الدشاديش البيضاء وحمل السواك في الجيوب، فظن الناس أنهم أهل العلم والتقوى، وليسوا كذلك بل هم أهل الجهل والفساد، وجهلهم جهل مركب، فهم لا يعلمون ويظنون أنهم يعلمون .وهؤلاء الناس الذين يتسمون "بالسلفية" والسلف منهم براء، ولا سلف لهم إلا الحشوية والكرامية، وجهلة اليهود، هؤلاء الناس تدعمهم دولة آل سعود .بل هم ما انتشروا لعلمهم ولا لأعمالهم الصالحة، وما انتشروا إلا لأن هذه الدولة الظالمة تدعمهم، وهذا الدعم معلوم لكل من خبرها لهم. “Булар мана шу асрга келиб зоҳир бўлиб, кенг тарқалдилар. Сақолни узун ўстириш, оқ узун кўйлаклар кийиш, ёнларида мисвок кўтариб юриш каби ишлари билан одамларни чалғитдилар. Бу нарсалар, одамлар уларни илм ва тақво аҳллари деб ўйлашларига сабаб бўлди. Аслида эса, булар ундай эмаслар, балки улар илмсиз ва бузғунчи кишилардир. Илмсизликлари ҳам мутлақ жоҳиллик (жаҳл мураккаб)дир. Улар хеч нарсани билмайдилар, лекин биламиз деб ўйлайдилар. Ўзларини “салафийлар” деб атаётган бу одамлар, ўтмишдаги салаф (солиҳ)ларга хеч қандай алоқаси йўқдир. Улар ўша солиҳларимизга салафлар (эргашувчилар) эмас, балки хашавийлар, карромийлар ва жоҳил яҳудийларнинг салафларидир. Бу одамларни Оли Саъуд (Саудия) давлати қўллаб туради. Булар илмлари ёки солиҳ амаллари сабабли кенг тарқалганлари йўқ, балки уларни ушбу золим давлат қўллаб тургани учунгина тарқалиб кетди. Бу ёрдамнинг қандай эканлиги, улардан хабари бўлган ҳар бир кишига маълумдир”. [Саид Фуда, “Шариат илмларини замонамиздаги ҳолатининг таҳлили” ] ВАҲҲОБИЙЛАРНИНГ ЎЗИГА ҲОС БЕЛГИЛАРИ Ваҳҳобийлик фирқаси издошларининг баъзи бир асосий белги-аломатларини санаб ўтамиз: 1) Аҳли суннадан уларни ажратиб турувчи энг асосий фарқи – Аллоҳнинг зоти ва сифатлари масаласида бўлиб, уларнинг тажсим (Аллоҳга жисм сифатини бериш) ва ташбиҳ (Аллоҳнинг сифатларини махлуқотларни сифатига ўхшатиш) ботил ақийдаларидир. Кўпчилик ваҳҳобийлар (“салафий”лар) ўзларининг биродарларини билиб олиш учун берадиган биринчи саволлари: «Аллоҳ қаерда?» деган саволдир (яъни Суннатга мувофиқ инсоннинг исломи учун “калимаи шаҳодат” талаб қилиниши тўғрисида ижмо қилинган масалада, унга қўшимча қилиб, бошқаларни мусулмон деб ҳисоблаш учун ёмон бидъат талаб ўйлаб чиқарганлар). Улардан бўлган жоҳиллар, Қуръон оятлари ва ҳадисларда келган муташобиҳ оятларнинг зоҳирий маъносига асосланган ҳолда, Аллоҳнинг сурати, жисмоний тана аъзолари, чегараси бор, У Аршда жой олиб ўтиради, У дунёнинг тарафларининг бирида жойлашган ва ҳар тунда пастки осмонга айнан Ўз зоти билан тушиб келади деб эътиқод қиладилар ҳамда улар билан бунда ҳамфикр бўлмаган барча Аҳли сунна мусулмонларини куфр ва адашувда айблайдилар Ваҳоланки, Аҳли сунна вал жамоаси ақийдасига мувофиқ ижмо қилинганки, Аллоҳ таолога макон, тараф, ҳаракат, жисм сифатини бериш мумкин эмас (чунки, айнан шу нарсалар сабабли яҳудий, насроний ва бошқа динлар Аллоҳни махлуқотларга ўхшатиб, бузуқ эътиқод қилиб, куфрга кетганлар). Яъни, биз суннийлар Аллоҳ таоло макон ва замонни яратишдан аввал қандай бўлса, уларни яратгандан кейин ҳам ўзгаришсиз ўшандайдир деймиз ҳамда Аллоҳ таолони бошқа пайдо бўлган нарсаларга ўхшаб, дунёнинг олти тарафи (ўнг, чап, олд, орт, уст, ост) ўрай олмаслиги, У Зотни Аршга ва бошқа ҳар қандай Ўзининг махлуқотига эҳтиёжи йўқ эканлигига эътиқод қиламиз (“Фиқҳул акбар”, “Ал-васия”, “Ақидатут-Таҳовия”, “Ақидатун-Насафия”). 2) Ақийдада адашувларига ёрқин мисол бўлиб - Аҳли суннанинг икки ақийдавий мазҳаби бўлмиш мотурудийлар ва ашъарийларга ҳужум қилиб, уларни адашганликда айблайдилар, баъзилари ҳатто уларга такфир айтиш (кофир деб эълон қилиш)гача борадилар. Аҳли суннанинг буюк имомлари – Имом Ашъарий, Ғаззолий, Боқилоний, Нававий, Қуртубий, Розий, Суютий, Асқалоний, Субкий раҳимаҳумуллоҳлар ва бошқа минглаб уламолар ақидада ашъарий мазҳабида бўлишганини ҳамда Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг издошлари бўлган ҳанафийлар (Имом Мотурудий, Насафий, Тафтазоний, Сараҳсий, Марғилоний, Мулла Алий Қори, Ибн Ҳуммом, ибн Обидийн раҳимаҳумуллоҳ сингари минглаб буюк имомлар) мана минг йилдан кўп вақт ичида, ҳамма даврларда мотурудия мазҳабида бўлишганини ҳисобга олсак, бор-йўғи 250-300 йил олдин пайдо бўлган ваҳҳобийлар томонидан мазкур ақийда мазҳабларини Аҳли сунна эмас ва ҳатто куфрона ақийдалари бор деган таъкидлари, Ислом шариатига нисбатан қанчалик қабиҳ жиноят эканлигини кўрсатиб турибди. 3) Тасаввуф ва сўфийларга ҳужум қиладилар, тариқатларни, тасаввуф шайхларини буткул рад қиладилар. Ваҳоланки, Аҳли сунна вал жамоанинг барча 4 мазҳабининг уламолари, тасаввуфни шариат фанларидан бири бўлган – руҳий тарбия, зуҳд ва тақво фани эканлигини ҳамма даврларда таъкидлаб келганлар. Юқорида санаб ўтилган Аҳли сунна имомларнинг аксари сўфий бўлганларини инобатга олсак, ваҳҳобийларни бу даъвоси ҳам асоссиз эканлиги аён бўлади. 4) Мазҳабсизлик, яъни Аҳли суннанинг 4 фиқҳий мазҳабга эргашмайдилар. Улар 4 мўътабар мазҳабни рад қилиб, ўзларининг мазҳабларига эргашадилар. Уларнинг ичидаги энг ҳийлакорлари эса, ўзлари қайси юртда эканликларига қараб, шу юртда энг кўп тарқалган мазҳабда эканлигини таъкидлаган ҳолда, ўз бидъат ақийдалари ва манҳажларини тарқатмоқчи бўладилар. Бизни юртдан чиққанлари ўзларини ҳанафийман деса, шофеъийлар ичида яшайдиганлари шофеъийликни, моликийлар яшайдиган юртлардагилари моликийликни даъво қиладилар. Уларнинг кўпи ҳанбалий мазҳабига эргашганини таъкидласа ҳам, аслида ҳанбалий мазҳабининг аввалги барча имомларига кўп масалаларда (шу жумладан ақийда борасида ҳам).хилоф қиладилар, 5) Еттинчи ҳижрий асрда яшаган Ибн Таймияга кўр кўрона тақлид қиладилар (ўзларига манфаатли бўлган фатволарини танлаб олган ҳолда). Шунингдек унинг шогирди Ибн Қаййимга ва ҳижрий 12 асрда яшаган Муҳаммад ибн Абдул-Ваҳҳобга (уни замонасининг қутби, аср мужаддиди, шайхул-ислом, мужтаҳид-мутлақ деб улуғлайдилар) ҳамда уларнинг бидъат мазҳабларини кўтар-кўтар қилган замонавий шайхлари – Ибн Боз, Албоний, Усаймин, Фавзон ва бошқаларига ҳам кўр-кўрона тақлид қиладилар. 6) Ваҳҳобийлар учун барча даврларда энг долзарб бўлган масала – қабрларни зиёрат қилиш масаласидир. Суннатнинг ушбу муҳим қисмини (яъни, ўлимни эслаб туриш ва ўлганларни ҳаққига дуо қилиш учун зиёрат қилиш) улар тўлиқ рад қиладилар. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини зиёрат қилиш ҳам қораланади, авлиёлар, уламолар ва бошқа қабрларни айтмаса ҳам бўлади. Сиз, хеч қачон, бирор бир ваҳҳобийни авлиёларнинг қабрини ва ҳатто ўз қариндошларининг қабрини зиёрат қилганини қўрмайсиз. Қабристонлар улар учун қатъий таъқиқланган жой ҳисобланади. Ушбу масалани, ўзларидан бошқа мусулмонларни мушрик ва адашганга чиқариш учун асосий қурол қилиб олганлар. Шу сабабли ҳам, бугунги кунда Шом ва Ироқ ҳудудларида уруш олиб бораётган ваҳҳобий ақидасида бўлган гуруҳлар томонидан (“Ал-қоида”дан чиққан ИШИД, “Жабхатун нусра” ва бошқалар) ўзлари эгаллаган ҳудудларда мавжуд бўлган саҳобаларни, ислом олимларини, ҳатто Пайғамбарлар дафн қилинган дейилган қабрларини портлатиб юборилмоқда, саҳобалар ва Аҳли сунна уламоларининг қабрларини очиб, таналарни номаълум ерларга йўқ қилинмоқда. Булар ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни муборак қабрларини ҳам бузиб, у зотни муборак таналарини Масжидларидан олиб чиқиб кетишга тайёр, бунга тегишли фатво ҳам олиб бўлинган. Уларнинг Носир Албоний деган олими (ваҳҳобийлар уни Ислом тарихидаги энг буюк муҳаддис деб тақдим қиладилар) ўзининг камида 5 та китобида Мадинадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларининг яшил қуббасини бузиб ташлаш ҳамда у зотни қабрларини масжиддан олиб чиқиб кетишга даъват қилганлиги ҳозир хеч кимга сир эмас (1. Аҳкам ал-жанаиз ва бидауха; 2.Талхис ахкам ал-жанаиз; 3. Тахзир ал-сажид мин иттихаз ал-қубур масажид; 4. Ҳужжат ал-Набий; 5. Манасик ал-Ҳаж вал Умра). 7) Мусулмонларни ширкда айблаш учун топган яна бир масалалари – бу шариат чегарасида рухсат берилган тавассул ва истиғоса масаласидир, яъни Суннатга мувофиқ 4 мазҳабда ижмо қилинган ушбу масалаларни нафақат рад қиладилар, балки уни ҳам мусулмонларни мушрикка чиқариб, уларни қони ва молини ҳалол деб эълон қилиш учун яна бир қурол сифатида ишлатадилар (тавассул ва истиғоса юзасидан Аҳли суннанинг мутақаддим ва мутааххир уламоларининг тушунтиришлари ҳақида алоҳида мақолалар берамиз, иншаАллоҳ). 8) Авлиёларнинг кароматларини, табаррук олишни рад қиладилар. 7 ва 8 бандда кўрсатилган масалалар бўйича, қадимда бўлган, кейин йўқ бўлиб кетган мўътазилийлар фирқаси билан тўлиқ мос фикр билдириб, ҳудди улар сингари Аҳли сунна вал жамоага хилоф қиладилар. 9) Аҳли сунна мусулмонларининг асосий қисми улар учун бидъатчи ёки мушрик ёки нотўғри манҳажда (услубда) ёҳуд ақийдада адашган ҳисобланади. Агар кимдир уларга бир донагина масалада хилоф қилса, шу заҳоти уни бидъатчи ёки мушрикка чиқарадилар. Бунда, сени тафтиш қилиб ковлаштиришни ушбу хилофни топмагунча давом эттирадилар. 10) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисларда[5] ҳаворижлар тўғрисидаги башоратларда кўрсатилгандек, ваҳҳобийлар пайдо бўлганидан бери фақат мусулмонларга қарши «жиҳод» қиладилар. Улар фақатгина мусулмонлар яшайдиган юртлардагина уруш олиб борадилар ва қаерга бормасинлар, натижада, уларнинг адашувлари ва бидъатларига қарши чиққан мусулмонларнигина ўлдирадилар. Ислом тарихида уларни кофирлар юртида, кофирларга қарши жиҳод қилганининг бирон бир ҳолати кузатилмаган. Бироқ, улар «мушрик» деб эълон қиладиган ашъарий-мотурудий бўлган сўфийлар томонидан кофирларга қарши ҳақиқий жиҳод олиб борганларининг исботи тарихда жуда ҳам кўпдир. Мисол тариқасида, сўфий бўлган Салоҳуддин Аюбий (салбчиларга қарши урушиб, Қуддуси шарифни озод қилган), Султон Муҳаммад Фотиҳ (Рум империясига қарши урушган ва Қустантинияни фатҳ этиб, саҳиҳ ҳадисда башорат қилинган шарафга эришган) Нуруддин Занкий (салбчиларни Шом диёридан қувиб чиқарган), Жалолуддин Мангуберди, Абдул-Қодир Жазоирий, Имом Шомил, Умар Мухтор ва бошқа мужоҳид саркардаларнинг номларини санаб ўтишнинг ўзи кифоя қилади. -------------------------------- [1] Ваҳҳобийларнинг сочни қирдириш одати ва бу ҳақида башорат қилинган саҳиҳ ҳадисларни айнан улар тўғрисида эканлигининг исботи ушбу мақолада келтирилган https://www.facebook.com/groups/botil.tajsim/permalink/400399116779081 ) [2] Ҳашавийлар - ҳадисларнинг асл маъноси, кўзланган мақсадини тушунмасдан (ёки тушунишни истамасдан) уларни бузиб талқин қилувчи, асосий эътиборларини фақат нақл ва ривоят қилишга қаратувчи ҳамда Аллоҳга жисм исбот қилувчи, уни махлуқотга ўхшатувчи адашган тоифа. Замонавий ваҳҳобийлар уларнинг ақийдаси ва усулларини тирилтириб ўзларининг йўли қилиб олганлиги сабабли, баъзи уламолар уларни шу ном билан атайдилар. [3] Санавийлар - дунёнинг негизида бир бирига боғлиқ бўлмаган икки мустақил нарса - модда ва руҳ бор деб хисобловчи фалсафий таълимот. [4] Собиийлар - юлдузларга сиғинувчилар. [5] Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғазотларнинг бирида ўлжа тақсим қилаётганларида у зотни адолатсизликда айблаб “Аллоҳдан қўрқ! Эй Муҳаммад!” деб айтган, Нажднинг Бану Тамим қабиласидан бўлган Зулхувайсира исмли киши ҳақидаги ҳадисларнинг бирида келтирилишича (Бухорий, Муслим ва Термизийлар ривоят қилганлар), Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Мана шунинг жинсидан бўлган бир қавмлар чиқади. Улар Аллоҳнинг китобини кўп тиловат қиладилар. Аммо у уларнинг бўғизларидан нарига ўтмайди. Улар аҳли Исломни қатл қиладилар ва аҳли бутларни тарк қиладилар. Улар Исломдан худди ўқ камондан чиққандек чиқадилар. Агар уларни топсам, албатта, Од қавмидек қатл қилардим», дедилар». RE: «Ваҳҳобийлик» ҳақида - rinat80_09 - 02-16-2015 https://www.facebook.com/groups/botil.tajsim/permalink/423976744421318/ АҲЛИ СУННА ОЛИМЛАРИНИНГ ВАҲҲОБИЙЛАР ТАРИХИ ВА УЛАРНИНГ БЕЛГИЛАРИ ҲАҚИДА ТАВСИФИ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Ваҳҳобийлик (арабча الوهابية ) мелодий 18 асрда пайдо бўлган фирқадир. Аҳли сунна вал жамоа уламолари, бу фирқа пайдо бўлган дастлабки даврнинг ўзида, уларни Исломни ичидан бузиш учун чиқарилган адашган фирқа эканлигини таъкидлаганлар. Мазкур фирқанинг номи, унинг асосчиси бўлган Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Тамимийнинг (ҳ. 1115-1207 / м.1703-1792 й.) исмидан олинган. АҲЛИ СУННА ОЛИМЛАРИНИНГ ВАҲҲОБИЙЛАР ҲАҚИДА СЎЗЛАРИ Ваҳҳобийларнинг аввалги даврлардаги ишларини кузатиб борган Аллома Жамил Сидқий аз-Заҳавий (ҳ. 1279-1354 й.) раҳимаҳуллоҳ ўзларининг «ал-Фажр ас-содиқ» китобларида айтадилар: قال العلامة جميل صدقي الزهاوي الذي واكب مسيرة الوهابية، يقول: الوهابية فرقة منسوبة إلى محمد بن عبد الوعاب، و ابتداء ظهور محمد هذا كان سنة 1143 هـ. و إنما اشتهر أمره بعد الخمسين فأظهر عقيدته الزائفة في نجد و ساعده على إظهارها محمد بن سعود أمير الدرعية بلاد مسيلمة الكذاب مجبرا أهلها على متابعة ابن عبد الوهاب هذا، فتابعوه، و ما زال ينخدع له في هذا الأمر حي بعد حي من احياء العرب حتى عمت فتنته، و كبرت شهرته و استفحل أمره فخافته البادية، و كان يقول للناس: (ما أدعوكم إلا إلى التوحيد، و ترك الشرك بالله تعالى في عبادته)، و كانوا يمشون خلفه حيثما مشى حتى أتسع له الملك. “Ваҳҳобийлик - Мухаммад ибн Абдул Ваҳҳобга мансуб бўлган фирқадир. Ушбу Муҳаммаднинг ўз ғоялари билан ўртага чиқиш даври 1143 (мелодий 1730) йилдан бошланган. Унинг бузуқликлари эллик ёшидан кейин атрофга ёйилиб машҳур бўлиб кетди. У сохта ақидасини Нажд ўлкасида ҳаммага ошкора зоҳир қилди. Мусайлама ал-каззобнинг шаҳри бўлмиш Даръиянинг амири Муҳаммад ибн Саъуд, унинг ғояларини атрофга ёйилишида кўмакчилик қилди. У ўз шаҳри аҳлини Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобга эргашишга мажбурлаб, унинг зоҳир бўлишига ёрдам берди. Натижада Нажд аҳли унга тобе бўлишди. Ўша даврда яшаган араблар бирин кетин бу ишда алданишиб унинг фитнаси оммалашиб кетди. Унинг шуҳрати ошиб, иши жиддий тус ола бошлади. Натижада саҳровий бадавий аҳолиси ундан қўрқа бошлади. У одамларга: “Мен сизларни фақат тавҳидга ва Аллоҳнинг ибодатида ширкни тарк қилишга чақираман”, дер эди. У қаерга борса, булар (аъробийлар) ҳам унинг орқасидан эргашардилар ва унинг мулки борган сари кенгайиб борди”. [аз-Заҳавий. «Ал-Фажр ас-содиқ фи ар-раддъала мункираатит - тавассул, вал карамат, вал хавариқ». 16-бет] Макка шахридаги ҳанбалийларнинг муфтийси бўлган шайх Мухаммад ибн Абдуллоҳ ан-Наждий ал-Ҳанбалий (ҳ. 1295 / м. 1878 й. ваф. эт.) раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Ассуҳубу ал-вабила ала Зароихи ал-Ханабила” китобларида Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг отасининг таржимаи-ҳолида қуйидагиларни келтирганлар: قال مفتي الحنابلة بمكة المتوفى سنة ١٢٩٥ هـ الشيخ محمد بن عبد الله النجدي الحنبلي في كتابه "السحب الوابلة على ضرائح الحنابلة" في ترجمة والد محمد بن عبد الوهاب بن سليمان ما نصّه : "وهو والد محمّد صاحب الدعوة التي انتشر شررها في الافاق، لكن بينهما تباين مع أن محمدًا لم يتظاهر بالدعوة إلا بعد موت والده، وأخبرني بعض من لقيته عن بعض أهل العلم عمّن عاصر الشيخ عبد الوهاب هذا أنه كان غضبان على ولده محمد لكونه لم يرض أن يشتغل بالفقه كأسلافه وأهل جهته ويتفرس فيه أن يحدث منه أمر، فكان يقول للناس: يا ما ترون من محمد من الشر، فقدّر الله أن صار ما صار. ”У (Абдулваҳҳоб) бузуқликлари атроф ўлкаларга тарқалган Муҳаммаднинг отасидур. Лекин Муҳаммаднинг даъвати отасининг вафотидан кейин юзага чиққан бўлса ҳам, ота бола ўртасида анчагина қарама қаршилик бор эди. Шайх Абдулваҳҳоб билан бир даврда яшаган мен учратган айрим илм аҳллари менга айтардики, шайх Абдулваҳҳоб ўз ота-боболари ва атрофидагилар сингари фиқҳ билан шуғулланмаган ўғли Мухаммаддан ғазабланиб, ундан норози бўлар экан. Ўғлидан жиддий янги (бидъат) ғоялар чиқишини сезиб, уни диққат билан кузатиб юрарди. У одамларга айтар эдики: “Ҳой одамлар! Муҳаммадда кўраётган нарсангиз ёмонликдир, бас, Аллоҳ унда бўладиган нарсани тақдир қилиб бўлди”, дер эди. وكذلك ابنه سليمان أخو الشيخ محمد كان منافيًا له في دعوته ورد عليه ردًا جيدا بالآيات والآثار لكون المردود عليه لا يقبل سواهما ولا يلتفت إلى كلام عالم متقدمًا أو متأخرا كائنا من كان غير الشيخ تقي الدين بن تيمية وتلميذه ابن القيم فإنه يرى كلامهما نصّا لا يقبل التأويل ويصول به على الناس وإن كان كلامهما على غير ما يفهم، وسمى الشيخ سليمان رده على أخيه "فصل الخطاب في الرد على محمّد بن عبد الوهاب" وسلّمه الله من شرّه ومكره مع تلك الصولة الهائلة التي أرعبت الأباعد، فإنه كان إذا باينه أحد ورد عليه ولم يقدر على قتله مجاهرة يرسل إليه من يغتاله في فراشه أو في السوق ليلا لقوله بتكفير من خالفه واستحلاله قتله، وقيل إن مجنونًا كان في بلدة ومن عادته أن يضرب من واجهه ولو بالسلاح، فأمر محمدٌ أن يعطى سيفًا ويدخل على أخيه الشيخ سليمان وهو في المسجد وحده، فأدخل عليه فلما رءاه الشيخ سليمان خاف منه فرمى المجنون السيف من يده وصار يقول: يا سليمان لا تخف إنك من الآمنين ويكررها مرارا، ولا شك أن هذه من الكرامات". ا.هـ. Шунингдек Абдулваҳҳобнинг ўғли Сулаймон ҳам акаси Мухаммад қилаётган даъватига қарши эди. Унга оят ва ривоятлар билан яхши раддиялар ҳам берган эди. Чунки у (Муҳаммад) шайх Тақийюддин ибн Таймия ва унинг шогирди ибни Қоййимдан бошқа аввалги ва кейинги олимлардан бирортасининг сўзига қарамас ва қабул қилмас ҳам эди. Иккалаларининг сўзини таъвил қабул қилиб бўлмайдиган ҳужжат деб биларди. Гарчи, уларнинг сўзлари у тушунган маънодан бошқани англатса ҳам, уларни одамларга етказаверарди. Шайх Сулаймон акасига қилган раддиясини “Фаслул Хитоб фий радди ала Мухаммад ибни Абдулваҳҳоб” деб номлади. Теварак атрофни хавфсиратган қўрқинчли куч уни ўраб турганига қарамай, Аллоҳ таоло Сулаймонни акасининг макри ва ёмонликларидан саломат сақлади. Чунки Мухаммад ибн Абдулваҳҳоб ўзига қарши чиқиб раддия берганларни ошкора ўлдиришга кучи етмаса, унга қарши чиққанлиги учун уни кофирга чиқарарди ва уни ўлдиришни халол санаб, уни ўз уйида ёки кечаси бозорда вахшийларча ўлдириш учун одам юборар эди. Айтишларича, шаҳарда бир мажнун бўлиб, унга рўбарў келган одамни уриш одати бор эди, ҳатто қурол билан бўлса ҳам ураверарди. Муҳаммад ўша мажнунга қилич бериб масжидда бир ўзи ўтирган укаси шайх Сулаймон ҳузурига киргазишларига буйруқ берди. Мажнун унинг олдига кирганда, шайх Сулаймон ундан кўрқиб кетди. Мажнун қўлидаги қилични ташлаб юбориб: “Эй Сулаймон, қўрқма сен ҳавфсизсан”, деди. Бу сўзларини кўп маротаба қайтарди. Шубҳасиз, бу албатта (Шайх Сулаймоннинг) кароматларидандир”. [Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ҳанбалий, “Ассухубу ал-вабила ала Зароихи ал-Ҳанабила”] Шайх Сулаймон ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ ўз туғишган акаси Мухаммад ибн Абдулваҳҳобга раддия сифатида ёзган машҳур рисолада бундай дейдилар: صفحة 31: يقول في رسالته (فاتقوا الله و لا تلبسوا الحق بالباطل و تقيسوا الكافرين على المسلمين بآرائكم الفاسدة و مفاهيمكم الواهية ( “Бас, Аллоҳдан қўрқинглар, хақни ботилга аралаштирманглар. Ўзингизнинг бузуқ фикрингиз ва кучсиз фахмингиз билан мусулмонларни кофирларга қиёс қилманглар”. صفحة 60: يقول في رسالته ( أما في هذا عبرة لكم تكفرون عوام المسلمين ، و تستبيحون دماءهم و أموالهم ، و تجعلون بلادهم بلاد حرب “Бунда сизлар учун ибрат бордир. Сизлар барча мусулмонларни кофирга чиқарасизлар. Уларнинг моллари ва қонларини мубоҳ санайсизлар. Шаҳарларини уруш шаҳри (дорул ҳарб) деб эълон қиласизлар”. [Сулаймон ибн Абдулваҳҳоб, “Фаслул Хитоб фи радди ала Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб”, 31 ва 60 бетлар] Шунингдек, Шайх Сулаймон ибн Абдулваҳҳоб томонидан “шайтоннинг шохи” Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобга қарши раддия сифатида ёзган “Соваиқул илаҳийя фир-радди алал ваҳҳобийя” китобларида айтадилар: كتاب الصواعق الألهية في الرد على الوهابية للشيخ لسليمان ابن عبد الوهاب للرد على أخيه قرن الشيطان) صفحة 93: يقول في رسالته ( و مما يدل على بطلان مذهبكم ما روى أبو هريرة رضي الله تعالى عنه عن النبي (صلى الله عليه وسلم) أنه قال ( رأس الكفر نحو المشرق ) و في رواية ( الإيمان يماني و الفتنة من ها هنا حيث يطلع قرن الشيطان ). “Йўлингизни ботил эканига Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган қуйидаги хадиси далолат қилади: “Куфрнинг боши машриқ тарафдандир”. Яна бир ривоятда: “Иймон Ямонийдандир, фитна эса мана бу тарафда, шайтоннинг шохи чиқадиган тарафдандир”. [Сулаймон ибн Абдулваҳҳоб, “Соваиқул илаҳийя фий ал-радди алал ваҳҳобийя”, 93-бет] Ўша даврларда Макканинг шофеъий мазҳаби муфтийси бўлган Аҳмад бин Зайний Даҳлон (ҳ. 1231-1304 / м. 1816-1886 й.) раҳимаҳуллоҳ «Дурару ссания фи радди алал ваҳҳабия» китобларида қўйидагиларни айтганлар: «وفي قوله صلى الله عليه وسلم «سيماهم التحليق» تنصيص على هؤلاء القوم الخارجين من المشرق التابعين لمحمد بن عبد الوهاب فيما ابتدعه؛ لأنهم كان يأمرون من اتبعهم أن يحلق رأسه لا يتركونه يفارق مجلسهم إذا تبعهم حتى يحلقوا رأسه ولم يقع مثل ذلك قط من أحد من الفرق الضالة التي مضت قبلهم أن يلتزموا مثل ذلك فالحديث صريح فيهم “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “уларнинг белгиси - сочни қирдиришдир” деган сўзларида машриқдан чиқиб, Муҳаммад ибн Абдул-Ваҳҳобга, унинг бидъатларида эргашган ана шу қавм тўғрисида аниқ кўрсатма бордир. Чунки улар ўзларига эргашганларга бошини қирдиришни буюрардилар. Қачонки, кимдир уларга тобеъ бўлса, бошидаги сочини қирдирмагунча мажлисларини тарк этишга рухсат бермасдилар”. وكان السيد عبد الرحمن الاهدل مفتي زبيد يقول لا يحتاج ان يؤلف احد تاليفا للردّ على ابن عبد الوهاب بل يكفي في الرد عليه قوله صّلى الله عليه وسّلم (سيماهم التحليق) فانه لم يفعله احد من المبتدعة غيرهم "Зобид шаҳрининг муфтийси Саййид Абдурраҳман ал-Аҳдал айтадилар: “Ибн Абдул-Ваҳҳобга раддия сифатида бир дона ҳам китоб ёзишга эҳтиёж йўқ. Унинг адашувига раддия сифатида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “уларнинг белгиси - сочни қирдиришдир” деган сўзларининг ўзигина кифоя қилади. Чунки, булардан бошқа бирор-бир бидъатчи бу ишни қилмагандир”. [1] [Ахмад бин Зайни Даҳлон «Дурару ссания фи радди ала ваҳҳабия»] Ўша даврларда яшаган Аҳли суннанинг ҳанафий мазҳаби муҳаққиқ олими Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ (ҳ. 1198-1252 /м. 1784-1836 й.), “Раддул Мухтор” китобларининг “Ибн Абдул-Ваҳҳобнинг издошлари бўлган замонамизнинг ҳаворижлари тўғрисида” бобида қуйидагиларни айтадилар: فيكفي فيهم اعتقادهم كفر من خرجوا عليه، كما وقع في زماننا في أتباع محمد بن عبد الوهاب الذين خرجوا من نجد وتغلّبوا على الحرمين، وكانوا ينتحلون مذهب الحنابلة، لكنهم اعتقدوا أنهم هم المسلمون وأن من خالف اعتقادهم مشركون، واستباحوا بذلك قتل أهل السنّة قتل علمائهم حتى كسر الله شوكتهم وخرب بلادهم وظفر بهم عساكر المسلمين عام ثلاث وثلاثين ومائتين وألف “Бас, уларни ҳавориж деб аташ учун, уларга қарши чиққанларни кофир деб эътиқод қилишлари етарлидир, худди замонамизда воқеъ бўлгани каби, ибн Абдул-Ваҳҳобнинг издошлари Нажддан чиқдилар ва икки Ҳарамни эгаллашди. Улар ўзларини ҳанбалий мазҳабида деб билиб, бироқ фақат ўзларинигина мусулмон деб ҳисоблаб, уларга хилоф бўлган барчани мушрик деб эътиқод қилишди. Шундай қилиб, Ахли суннадагиларни қатл этиш ва уларнинг олимларини ўлдиришни ўзларига ҳалол ҳисобладилар, токи Аллоҳ таъоло уларни шавкати ва мулкидан маҳрум қилиб, шаҳарларини вайрон қилгунига ва мусулмонлар қўшини уларни устидан 1233 йилда зафар қозонгунига қадар”. [Раддул Мухтор алад Дуррил Мухтор», 4-жилд, 262-бет] Имом Анвар Шох ал-Кашмирий (ҳ. 1292-1352 /м.1875-1933 й.) раҳимаҳуллоҳ, “Саҳиҳ Бухорий”нинг шарҳи бўлган “Файзул Борий” китобларида айтадилар: وطعن في الامام ............ رحمه الله تعالى ، في كتابه ( فيض الباري ، 1/171 ) فقـال : ( أما محمد بن عبدالوهاب النجدي فإنه كان رجلاً بليداً قليل العلم “Наждлик Мухаммад ибн Абдул Ваҳҳоб эси паст, илмсиз одам бўлган”. [Анвар Шох Кашмирий, “Файзул Борий” 1/171] Имом Зоҳид Кавсарий (ҳ.1296-1371/м. 1878-1952 й.) раҳимаҳуллоҳ “Табйини кизб ал-муфтарий” китобининг муқаддимасида ваҳҳобийлар ҳақида қуйидагиларни айтганлар: نقد الشيخ الكوثري رحمه الله للوهابية يقول الامام الكوثري عن الوهابية في مقدمة كتابه "تبيين كذب المفترى" ص (18) حيث قال :"و الحشوية يقصد الوهابية اسقطها الجهل و الجمود ,ترتئي آرارء جاهلية ورثتها من نحل كانوا عليها قبل الاسلام , وولهم راجت عليهم تمويهات المموهين من الثنوية و أهل الكتاب و الصابئة, لهم تقشف يخدعون به العامة و جهالات لا يتصورها عاقل , و هم غلاظ الطباع قساة جفاة يتحينون الفرص لاحداث القلاقل, لا يظهر لهم قول الا عند ضعف الاسلام , و يستفحل أمر الالحاد مع ظهور قولهم , هكذا في جميع أدوار التاريخ, خصومتهم متوجهة نحو العقل و العلوم النظرية و كل فرقة قائمة" كلام من ذهب رحمك الله يا سيدي. وقد رد على فرقة الوهابية منذ أكثر من مائتين سنة الى يومنا هذا مئات العلماء من أهل السنّة والجماعة الأجلاء ومنهم مفتي الشافعية الشيخ أحمد بن زيني دحلان في كتابه الذي سماه "فتنة الوهابية" ويتحدث فيها كيف تسلط الوهابية على الحرمين وقتلوا الأطفال والشيوخ باسم الدين كما يحصل في زماننا هذا في بلاد مختلفة. واقرءوا كتاب "النقول الشرعية في الردّ على الوهّابية" للشيخ مصطفى بن أحمد الشطي الحنبلي، الدمشقي. طبع في إستانبول 1406 هــ . وكذلك كتاب "يهودا لا حنابلة" للشيخ الأحمدي الظواهـري شيخ الأزهـر رحمهم الله Ҳашавийларни [2] (ваҳҳобийларни назарда тутяптилар), жаҳолат ва нодонлик қулатди. Исломдан аввал бўлган жоҳилият фикрларига қўшилиб уларни ўзларига мерос қилиб олдилар. Санавийлар [3], аҳли китоблар, собиийлардан[4] иборат фирибгарларнинг фириблари уларнинг ичида кенг тарқалди. Уларда оммани алдаб тарки дунёчилик қилиш бор. Оқил инсон тасаввур қила олмайдиган жаҳолат бор. Улар табиатан қўпол, қаттиққўл, дағалдир ва улар қўзғалон (исён) чиқариш учун фурсат пойлаб турадилар. Ислом кучсизланган вақтдагина уларнинг овозлари чиқиб қолади. Уларнинг сўзлари намоён бўлиши билан худосизликлик (даҳрийлик) мустаҳкамлашиб уларни иши аҳамиятлик бўлиб қолади ва тарихнинг барча даврида шундай бўлган. Уларнинг хусуматлари ақлий ва назарий илмларга йўналтирилган. Фирқанинг барчаси (“Маййит ўзидан бошқанинг амалидан манфаат олмайди” деган эътиқодда бўлганлари учун) “Саййидим, сизни Аллоҳ рахмат қилсин” дейдиган одамларга қарши қаратилган. Бугунги кунга қадар, мана 200 йилдан бери Аҳли сунна вал жамоанинг юзлаб буюк уламолари ваҳҳобийларга раддиялар бериб келадилар. Улардан шофеъийлар муфтийси (Макка шаҳрида муфтийлик қилган) шайҳ Ахмад ибни Зайний Даҳлон ўзларининг “Фитнатул Ваҳҳобия” номли китобларида, ваҳҳобийларни икки Ҳарами шарифни қандай эгаллаганликлари, у ерда ёшу-қарини дин номи билан қандай қатл қилганларини айтиб ўтганлар. Худди шу ишлар бизни замонимизга келиб ҳам турли шаҳарларда содир бўлди. Шайх Мустафо бин Аҳмад ал-Шаттий ал-Ханбалийнинг 1406-ҳижрий санада Истанбулда чоп этилган “Ан-Нуқулу аш-шаръийяти фий-радди ала ал-Ваҳҳобийяти” ва шунингдек Ал-Азҳар шайхи бўлмиш Аҳмади аз-Завоҳирийнинг “Яҳудан ла Ҳанобилан” номли китобларини ўқинглар”. [Зоҳид Кавсарий, «Табйини кизб ал-муфтари» муқаддимаси, 18-бет] Шайх Саид Абдул-Латиф Фуда ваҳҳобийлар ҳақида айтадилар: لقد ظهر في هذا الزمان فرقة جديدة في مظهرها، قديمة في أصولها، لا يلتفتون إلى أحد من العلماء إلا ابن تيمية، فهم يقدسون كلامه ويدعون أنهم غير مقلدين، لأحد من المذاهب الأربعة ولا لأحد من العلماء المعلومين بالسداد والحق في الاعتقاد، ويدعون الاستقلال، وهم فعلاً لا يتبعون أحداً من هؤلاء العلماء الأجلاء، بل هم مخالفون لهم، وهم يقولون بما لا يقله واحد منهم، كل واحد منهم مذهب قائم بذاته، وهم أجهل من التيس في زريبته، وهؤلاء معطلون لعقولهم، لا ينظرون وليس فيهم أي قابلية للنظر مهما كان بسيطاً، ويحسبون أنهم على الحق المبين ويخرجون كل من خالفهم من أهل السنة، وهم أنفسهم خارجون. ترى الواحد منهم يدعي أنه لا يأخذ أمراً من أمور الدين إلا بالدليل . وإذا سألتهم عند أصول الاستدلال تراهم أجهل من الحجارة، بل هم أيضاً ليس عندهم أي أصل من أصول العربية ولا يحترمون العلماء، وليس ذلك إلا لأنهم جاهلون . وفوق ذلك ترى الواحد منهم معتداً بنفسه وليس عنده من علم مقدار خردلة. “Хозирги замонда, кўринишидан янги, асосий қоидалари эса қадимий бўлган фирқа зоҳир бўлди. У фирқанинг аъзолари Ибни Таймиядан бошқа бирорта бир уламоларга эътибор қаратмайдилар. Ибн Таймиянинг сўзларини муқаддас деб биладилар. Ва яна улар тўрт мўътабар мазҳабларнинг (ҳанафий, шофеъий, моликий, ҳанбалий) бирортасига ҳамда эътиқоди хақ бўлган тўғриликлари билан танилган уламолардан бирортасига муқаллид (тақлид қилувчи) эмасликларини, аксинча мустақил эканларини иддао қиладилар. Улар амалда буюк уламоларнинг хеч бирига эргашмайдилар. Балки уларга қарши чиқадилар. Буюк уламоларнинг хеч бири айтмаган гапларни айтадилар. Уларнинг ҳар бири ўзича алоҳида бир мазҳабда. Улар ўз қўрасидаги эчкидан ҳам нодондир. Улар ақлларини ишлатмайдилар. Мураккаб бўлмаган содда нарсаларга ҳам назар қилиш қобилияти йўқлиги учун уларни кўриб чиқа олмайдилар. Ўзларини хақ санаб, уларга қарши чиққан барчани Аҳли суннадан чиқарадилар. Ваҳоланки, ўзлари суннат аҳлидан чиқиб кетганлар. Дин ишларини фақат далил билангина олинади деб даъво қилаётган баъзи бирларини кўрасиз. Агарда улардан далилларни кўриб чиқиш усуллари (қоидалари) ҳақида сўрасангиз, уларни қаттиқ тошдан ҳам жоҳил эканликларини англайсиз. Бундан ташқари, улар араб тилининг асл моҳиятидан бўлмаган асосдалар (яъни араб тилидаги сўзларнинг асл моҳиятини бузиб талқин қиладилар) ҳамда уламоларни ҳурмат қилмайдилар. Бу уларнинг нодонликларидан бошқа нарса эмасдир. Бунинг устига ўзида хантал уруғича (зарра миқдорича) илм бўлмаса ҳам, ўзига ишониб гердайиб юрганларини ҳам учратасиз”. У киши яна айтадилар: وهؤلاء ظهروا في هذا العصر وازداد انتشارهم ولبسوا على الناس بتربية اللحى وارتداء الدشاديش البيضاء وحمل السواك في الجيوب، فظن الناس أنهم أهل العلم والتقوى، وليسوا كذلك بل هم أهل الجهل والفساد، وجهلهم جهل مركب، فهم لا يعلمون ويظنون أنهم يعلمون .وهؤلاء الناس الذين يتسمون "بالسلفية" والسلف منهم براء، ولا سلف لهم إلا الحشوية والكرامية، وجهلة اليهود، هؤلاء الناس تدعمهم دولة آل سعود .بل هم ما انتشروا لعلمهم ولا لأعمالهم الصالحة، وما انتشروا إلا لأن هذه الدولة الظالمة تدعمهم، وهذا الدعم معلوم لكل من خبرها لهم. “Булар мана шу асрга келиб зоҳир бўлиб, кенг тарқалдилар. Сақолни узун ўстириш, оқ узун кўйлаклар кийиш, ёнларида мисвок кўтариб юриш каби ишлари билан одамларни чалғитдилар. Бу нарсалар, одамлар уларни илм ва тақво аҳллари деб ўйлашларига сабаб бўлди. Аслида эса, булар ундай эмаслар, балки улар илмсиз ва бузғунчи кишилардир. Илмсизликлари ҳам мутлақ жоҳиллик (жаҳл мураккаб)дир. Улар хеч нарсани билмайдилар, лекин биламиз деб ўйлайдилар. Ўзларини “салафийлар” деб атаётган бу одамлар, ўтмишдаги салаф (солиҳ)ларга хеч қандай алоқаси йўқдир. Улар ўша солиҳларимизга салафлар (эргашувчилар) эмас, балки хашавийлар, карромийлар ва жоҳил яҳудийларнинг салафларидир. Бу одамларни Оли Саъуд (Саудия) давлати қўллаб туради. Булар илмлари ёки солиҳ амаллари сабабли кенг тарқалганлари йўқ, балки уларни ушбу золим давлат қўллаб тургани учунгина тарқалиб кетди. Бу ёрдамнинг қандай эканлиги, улардан хабари бўлган ҳар бир кишига маълумдир”. [Саид Фуда, “Шариат илмларини замонамиздаги ҳолатининг таҳлили” ] ВАҲҲОБИЙЛАРНИНГ ЎЗИГА ҲОС БЕЛГИЛАРИ Ваҳҳобийлик фирқаси издошларининг баъзи бир асосий белги-аломатларини санаб ўтамиз: 1) Аҳли суннадан уларни ажратиб турувчи энг асосий фарқи – Аллоҳнинг зоти ва сифатлари масаласида бўлиб, уларнинг тажсим (Аллоҳга жисм сифатини бериш) ва ташбиҳ (Аллоҳнинг сифатларини махлуқотларни сифатига ўхшатиш) ботил ақийдаларидир. Кўпчилик ваҳҳобийлар (“салафий”лар) ўзларининг биродарларини билиб олиш учун берадиган биринчи саволлари: «Аллоҳ қаерда?» деган саволдир (яъни Суннатга мувофиқ инсоннинг исломи учун “калимаи шаҳодат” талаб қилиниши тўғрисида ижмо қилинган масалада, унга қўшимча қилиб, бошқаларни мусулмон деб ҳисоблаш учун ёмон бидъат талаб ўйлаб чиқарганлар). Улардан бўлган жоҳиллар, Қуръон оятлари ва ҳадисларда келган муташобиҳ оятларнинг зоҳирий маъносига асосланган ҳолда, Аллоҳнинг сурати, жисмоний тана аъзолари, чегараси бор, У Аршда жой олиб ўтиради, У дунёнинг тарафларининг бирида жойлашган ва ҳар тунда пастки осмонга айнан Ўз зоти билан тушиб келади деб эътиқод қиладилар ҳамда улар билан бунда ҳамфикр бўлмаган барча Аҳли сунна мусулмонларини куфр ва адашувда айблайдилар Ваҳоланки, Аҳли сунна вал жамоаси ақийдасига мувофиқ ижмо қилинганки, Аллоҳ таолога макон, тараф, ҳаракат, жисм сифатини бериш мумкин эмас (чунки, айнан шу нарсалар сабабли яҳудий, насроний ва бошқа динлар Аллоҳни махлуқотларга ўхшатиб, бузуқ эътиқод қилиб, куфрга кетганлар). Яъни, биз суннийлар Аллоҳ таоло макон ва замонни яратишдан аввал қандай бўлса, уларни яратгандан кейин ҳам ўзгаришсиз ўшандайдир деймиз ҳамда Аллоҳ таолони бошқа пайдо бўлган нарсаларга ўхшаб, дунёнинг олти тарафи (ўнг, чап, олд, орт, уст, ост) ўрай олмаслиги, У Зотни Аршга ва бошқа ҳар қандай Ўзининг махлуқотига эҳтиёжи йўқ эканлигига эътиқод қиламиз (“Фиқҳул акбар”, “Ал-васия”, “Ақидатут-Таҳовия”, “Ақидатун-Насафия”). 2) Ақийдада адашувларига ёрқин мисол бўлиб - Аҳли суннанинг икки ақийдавий мазҳаби бўлмиш мотурудийлар ва ашъарийларга ҳужум қилиб, уларни адашганликда айблайдилар, баъзилари ҳатто уларга такфир айтиш (кофир деб эълон қилиш)гача борадилар. Аҳли суннанинг буюк имомлари – Имом Ашъарий, Ғаззолий, Боқилоний, Нававий, Қуртубий, Розий, Суютий, Асқалоний, Субкий раҳимаҳумуллоҳлар ва бошқа минглаб уламолар ақидада ашъарий мазҳабида бўлишганини ҳамда Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг издошлари бўлган ҳанафийлар (Имом Мотурудий, Насафий, Тафтазоний, Сараҳсий, Марғилоний, Мулла Алий Қори, Ибн Ҳуммом, ибн Обидийн раҳимаҳумуллоҳ сингари минглаб буюк имомлар) мана минг йилдан кўп вақт ичида, ҳамма даврларда мотурудия мазҳабида бўлишганини ҳисобга олсак, бор-йўғи 250-300 йил олдин пайдо бўлган ваҳҳобийлар томонидан мазкур ақийда мазҳабларини Аҳли сунна эмас ва ҳатто куфрона ақийдалари бор деган таъкидлари, Ислом шариатига нисбатан қанчалик қабиҳ жиноят эканлигини кўрсатиб турибди. 3) Тасаввуф ва сўфийларга ҳужум қиладилар, тариқатларни, тасаввуф шайхларини буткул рад қиладилар. Ваҳоланки, Аҳли сунна вал жамоанинг барча 4 мазҳабининг уламолари, тасаввуфни шариат фанларидан бири бўлган – руҳий тарбия, зуҳд ва тақво фани эканлигини ҳамма даврларда таъкидлаб келганлар. Юқорида санаб ўтилган Аҳли сунна имомларнинг аксари сўфий бўлганларини инобатга олсак, ваҳҳобийларни бу даъвоси ҳам асоссиз эканлиги аён бўлади. 4) Мазҳабсизлик, яъни Аҳли суннанинг 4 фиқҳий мазҳабга эргашмайдилар. Улар 4 мўътабар мазҳабни рад қилиб, ўзларининг мазҳабларига эргашадилар. Уларнинг ичидаги энг ҳийлакорлари эса, ўзлари қайси юртда эканликларига қараб, шу юртда энг кўп тарқалган мазҳабда эканлигини таъкидлаган ҳолда, ўз бидъат ақийдалари ва манҳажларини тарқатмоқчи бўладилар. Бизни юртдан чиққанлари ўзларини ҳанафийман деса, шофеъийлар ичида яшайдиганлари шофеъийликни, моликийлар яшайдиган юртлардагилари моликийликни даъво қиладилар. Уларнинг кўпи ҳанбалий мазҳабига эргашганини таъкидласа ҳам, аслида ҳанбалий мазҳабининг аввалги барча имомларига кўп масалаларда (шу жумладан ақийда борасида ҳам).хилоф қиладилар, 5) Еттинчи ҳижрий асрда яшаган Ибн Таймияга кўр кўрона тақлид қиладилар (ўзларига манфаатли бўлган фатволарини танлаб олган ҳолда). Шунингдек унинг шогирди Ибн Қаййимга ва ҳижрий 12 асрда яшаган Муҳаммад ибн Абдул-Ваҳҳобга (уни замонасининг қутби, аср мужаддиди, шайхул-ислом, мужтаҳид-мутлақ деб улуғлайдилар) ҳамда уларнинг бидъат мазҳабларини кўтар-кўтар қилган замонавий шайхлари – Ибн Боз, Албоний, Усаймин, Фавзон ва бошқаларига ҳам кўр-кўрона тақлид қиладилар. 6) Ваҳҳобийлар учун барча даврларда энг долзарб бўлган масала – қабрларни зиёрат қилиш масаласидир. Суннатнинг ушбу муҳим қисмини (яъни, ўлимни эслаб туриш ва ўлганларни ҳаққига дуо қилиш учун зиёрат қилиш) улар тўлиқ рад қиладилар. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини зиёрат қилиш ҳам қораланади, авлиёлар, уламолар ва бошқа қабрларни айтмаса ҳам бўлади. Сиз, хеч қачон, бирор бир ваҳҳобийни авлиёларнинг қабрини ва ҳатто ўз қариндошларининг қабрини зиёрат қилганини қўрмайсиз. Қабристонлар улар учун қатъий таъқиқланган жой ҳисобланади. Ушбу масалани, ўзларидан бошқа мусулмонларни мушрик ва адашганга чиқариш учун асосий қурол қилиб олганлар. Шу сабабли ҳам, бугунги кунда Шом ва Ироқ ҳудудларида уруш олиб бораётган ваҳҳобий ақидасида бўлган гуруҳлар томонидан (“Ал-қоида”дан чиққан ИШИД, “Жабхатун нусра” ва бошқалар) ўзлари эгаллаган ҳудудларда мавжуд бўлган саҳобаларни, ислом олимларини, ҳатто Пайғамбарлар дафн қилинган дейилган қабрларини портлатиб юборилмоқда, саҳобалар ва Аҳли сунна уламоларининг қабрларини очиб, таналарни номаълум ерларга йўқ қилинмоқда. Булар ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни муборак қабрларини ҳам бузиб, у зотни муборак таналарини Масжидларидан олиб чиқиб кетишга тайёр, бунга тегишли фатво ҳам олиб бўлинган. Уларнинг Носир Албоний деган олими (ваҳҳобийлар уни Ислом тарихидаги энг буюк муҳаддис деб тақдим қиладилар) ўзининг камида 5 та китобида Мадинадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларининг яшил қуббасини бузиб ташлаш ҳамда у зотни қабрларини масжиддан олиб чиқиб кетишга даъват қилганлиги ҳозир хеч кимга сир эмас (1. Аҳкам ал-жанаиз ва бидауха; 2.Талхис ахкам ал-жанаиз; 3. Тахзир ал-сажид мин иттихаз ал-қубур масажид; 4. Ҳужжат ал-Набий; 5. Манасик ал-Ҳаж вал Умра). 7) Мусулмонларни ширкда айблаш учун топган яна бир масалалари – бу шариат чегарасида рухсат берилган тавассул ва истиғоса масаласидир, яъни Суннатга мувофиқ 4 мазҳабда ижмо қилинган ушбу масалаларни нафақат рад қиладилар, балки уни ҳам мусулмонларни мушрикка чиқариб, уларни қони ва молини ҳалол деб эълон қилиш учун яна бир қурол сифатида ишлатадилар (тавассул ва истиғоса юзасидан Аҳли суннанинг мутақаддим ва мутааххир уламоларининг тушунтиришлари ҳақида алоҳида мақолалар берамиз, иншаАллоҳ). 8) Авлиёларнинг кароматларини, табаррук олишни рад қиладилар. 7 ва 8 бандда кўрсатилган масалалар бўйича, қадимда бўлган, кейин йўқ бўлиб кетган мўътазилийлар фирқаси билан тўлиқ мос фикр билдириб, ҳудди улар сингари Аҳли сунна вал жамоага хилоф қиладилар. 9) Аҳли сунна мусулмонларининг асосий қисми улар учун бидъатчи ёки мушрик ёки нотўғри манҳажда (услубда) ёҳуд ақийдада адашган ҳисобланади. Агар кимдир уларга бир донагина масалада хилоф қилса, шу заҳоти уни бидъатчи ёки мушрикка чиқарадилар. Бунда, сени тафтиш қилиб ковлаштиришни ушбу хилофни топмагунча давом эттирадилар. 10) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисларда[5] ҳаворижлар тўғрисидаги башоратларда кўрсатилгандек, ваҳҳобийлар пайдо бўлганидан бери фақат мусулмонларга қарши «жиҳод» қиладилар. Улар фақатгина мусулмонлар яшайдиган юртлардагина уруш олиб борадилар ва қаерга бормасинлар, натижада, уларнинг адашувлари ва бидъатларига қарши чиққан мусулмонларнигина ўлдирадилар. Ислом тарихида уларни кофирлар юртида, кофирларга қарши жиҳод қилганининг бирон бир ҳолати кузатилмаган. Бироқ, улар «мушрик» деб эълон қиладиган ашъарий-мотурудий бўлган сўфийлар томонидан кофирларга қарши ҳақиқий жиҳод олиб борганларининг исботи тарихда жуда ҳам кўпдир. Мисол тариқасида, сўфий бўлган Салоҳуддин Аюбий (салбчиларга қарши урушиб, Қуддуси шарифни озод қилган), Султон Муҳаммад Фотиҳ (Рум империясига қарши урушган ва Қустантинияни фатҳ этиб, саҳиҳ ҳадисда башорат қилинган шарафга эришган) Нуруддин Занкий (салбчиларни Шом диёридан қувиб чиқарган), Жалолуддин Мангуберди, Абдул-Қодир Жазоирий, Имом Шомил, Умар Мухтор ва бошқа мужоҳид саркардаларнинг номларини санаб ўтишнинг ўзи кифоя қилади. -------------------------------- [1] Ваҳҳобийларнинг сочни қирдириш одати ва бу ҳақида башорат қилинган саҳиҳ ҳадисларни айнан улар тўғрисида эканлигининг исботи ушбу мақолада келтирилган https://www.facebook.com/groups/botil.tajsim/permalink/400399116779081 ) [2] Ҳашавийлар - ҳадисларнинг асл маъноси, кўзланган мақсадини тушунмасдан (ёки тушунишни истамасдан) уларни бузиб талқин қилувчи, асосий эътиборларини фақат нақл ва ривоят қилишга қаратувчи ҳамда Аллоҳга жисм исбот қилувчи, уни махлуқотга ўхшатувчи адашган тоифа. Замонавий ваҳҳобийлар уларнинг ақийдаси ва усулларини тирилтириб ўзларининг йўли қилиб олганлиги сабабли, баъзи уламолар уларни шу ном билан атайдилар. [3] Санавийлар - дунёнинг негизида бир бирига боғлиқ бўлмаган икки мустақил нарса - модда ва руҳ бор деб хисобловчи фалсафий таълимот. [4] Собиийлар - юлдузларга сиғинувчилар. [5] Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғазотларнинг бирида ўлжа тақсим қилаётганларида у зотни адолатсизликда айблаб “Аллоҳдан қўрқ! Эй Муҳаммад!” деб айтган, Нажднинг Бану Тамим қабиласидан бўлган Зулхувайсира исмли киши ҳақидаги ҳадисларнинг бирида келтирилишича (Бухорий, Муслим ва Термизийлар ривоят қилганлар), Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Мана шунинг жинсидан бўлган бир қавмлар чиқади. Улар Аллоҳнинг китобини кўп тиловат қиладилар. Аммо у уларнинг бўғизларидан нарига ўтмайди. Улар аҳли Исломни қатл қиладилар ва аҳли бутларни тарк қиладилар. Улар Исломдан худди ўқ камондан чиққандек чиқадилар. Агар уларни топсам, албатта, Од қавмидек қатл қилардим», дедилар». |